социал либерал давр

DOC 135.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1546880865_73702.doc социал либерал давр режа: 1. социал либерал давр 2. ғарбий берлин мавқеи бўйича муросали келишувнинг имзоланиши 3. шмидтнинг инқирозга қарши дастурининг асосини саноатни структуравий янгилаш 4. гдрда социализм қурилиши социал либерал давр вилли брандт (ҳақиқий исми - герберт фран), кўп йилдан бери ғарбий германия ва европа социал -демократияси етакчиси, ўтмишда нацистлар ҳукмронлиги даврида германиядан муҳожир бўлган журналист ва урушдан кейин ғарбий берлин бургоминстри немсилар учун сиёсатда “янги шамол”ни ўзида мужассам этган эди. брандт жамиятнинг муаммолари тўғрисида очиқчасига гапира бошлаган, сиёсатга ошкоралик ва ойдинлик руҳини олиб кирган гфрнинг биринчи давлат раҳбарларидан бири эди. ўзидан олдинги раҳбарларга хос консерватизм унга бегона эди ва ижтимоий ислоҳотларни ижтимоий тараққиёт динамикасини таъминлашнинг энг самарали усули деб ҳисобларди. брандт ҳукумронлик даврида сайловда 18 ёшдан катта ёшларга қатнашиш ҳуқуқи берувчи сайлов ислоҳоти ўтказилди, олий таълим тизимини ислоҳ қилиш бошланди. 1971 йилда стипендия билан таъминлаш ва бепул таълим олиш, илмий даражаларни ҳимоя қилишга кўмаклашиш тўғрисида федерал қонунлар …
2
иб чиқишни талаб этарди. социал-демократлар режалаштиришни ривожлантира бориб, иқтисодий жараёнларни кўрсаткичли тартибга солишни кучайтира бордилар. солиқлар ҳам оширилди. агар 1960 йилда солиқ ва ижтимоий чегирмалар ойлик маошнинг ўртача 15,9%ини ташкил этган бўлса, 1973 йилда бу кўрсаткич 26,1% га тенг бўлди. ишбилармонларга солиқ тазйиқи янада кучайди. шунга қарамасдан ҳукумат барқарор бюджет танқислиги билан ҳисоблашишга мажбур бўлди. ижтимоий характердаги ўсиб бораётган тўловлар туфайли фақатгина 1970-1975 йиллар давомида ижтимоий маҳсулотлардаги давлат харажатлари фоизи 29 дан 51%га кўтарилди. шу билан бирга бу ўсишнинг энг катта қисми ижтимоий суғуртанинг турли шаклларини ривожлантиришга, яъни ноишлаб чиқариш соҳага сарфланди. иқтисодий конъюктура ёмонлашиб бораётган бир даврда бу хавфли эди. 70-йилларнинг бошларида гфрда ишсизлик ўсди, илк бор инфляция сезиларли даражада кўтарилди, капиталнинг ниҳоятда тўпланиб қолиши (энг аввало даромад нормасининг пасайиши) белгилари пайдо бўлди. 1973 йилдаги “неть инқирози” ғарбнинг бошқа мамлакатларига нисбатан гфрга камроқ зарар келтирган бўлса-да, ишлаб чиқариш ҳажмининг кескин пасайишига туртки бўлди. яимнинг ўсиши бир йил ичида 1%га …
3
ва валюта иттифоқи (“вернер режаси”) лойиҳасини тайёрлаш бўйича ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлади. аммо брандтни ташқи сиёсатнинг асосий вазифаси европа шарқида “кўприклар барпо этиш”дан иборат бўлиб қолди. брандт ҳукумати ссср, польша ва чехословакия билан кенг музокоралар олиб борди. бу музокоралар “шарқий шартномалар” (2 август 1970 йилдаги москва шартномаси, 1970 йил 7 декабридаги варшава шартномаси, 11 декабр 1973 йилдаги прага шартномаси)нинг имзоланиши билан якунланди. бу шартномалар иштирокчилари урушдан кейинги чегараларнинг дахлсизлигини (жумладан, одер-нейсе бўйича чегараларнинг ҳам) эътироф этишар ҳудудий даъвогарликдан ва халқаро муносабатларда куч ишлатишдан воз кечишларини тасдиқлашди. 1971 йил ноябрда ғарбий берлин бўйича, ақш, франция, буюк британия ва ссср ўртасида тўрт томонлама келишув имзоланди. у 1972 йилдан кучга кирди ва ғарбий берлин масаласини ҳал қилишда куч ишлатишдан воз кечишни кўзда тутар ва урушдан кейин тузилган шартномалар асосида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларни тасдиқларди. келишувда тасдиқланишича, ғарбий берлин гфр ҳудудининг бир қисми ҳисобланмас эди, фуқароларнинг транзит бўйича ҳаракатланиши, транспорт, телефон ва телеграф алоқалари ва …
4
енитет, чегаралар дахлсизлиги ва дискриминация (камситиш)га йўл қўймаслик тамойилларига кўра амал қилмоқчи эканликларини таъкидлашди. шартномада кўрсатилишича ҳеч бир немис давлати иккинчиси номидан халқаро соҳада иш юрита олмайди. дипломатик ваколатлар билан алмашинди. тезда гдр ва гфрнинг бмтга аъзо бўлишилари бўлиб ўтди. брандтнинг ташқи сиёсати мухолифотнинг жон-жаҳди билан ҳукуматни истеъфога чиқиш учун ҳаракат қилишига сабаб бўлди. биринчи хужум 1972 йил 27 апрелда бўлиб ўтди, унда хдиғхси депутатлари бундестагга брандтга расмий ишончсизлик билдиришди ва канцлер лавозимига христиан демократларнинг янги раҳбари райнер барцельни таклиф этишди. аммо мухолифот ғалаба қозониши учун иккита овоз етмас эди. бир кундан кейин бюджет лойиҳасини овозга қўйиш жараёнида овозлар тенглиги (247:247) кузатилди. бундай вазиятда брандт ўзининг парламентни тарқатиб юбориш ҳуқуқидан фойдаланди. янги сайловлар 1972 йил 19 ноябрда рўй берди ва ҳукмрон коалициянинг ишончли ғалабаси билан якунланди. гсдпни сайловчиларнинг 45,8%и қўллаб-қувватлади ва бу уларга 230 та мандат тақдим этди. 8,4% овоз ва 41 мандатга эга бўлган эркин демократлар ўз мавқеларини анча …
5
и. шеельнинг президентликка сайланишидан сўнг партия раҳбари ганс дитрих геншер бўлди. ҳукуматда геншер вице-канцлер ва ташқи ишлар вазири лавозимларини эгаллади. социал-либерал коалициянинг сиёсий раҳбарияти янада мўътадил ва прагматик характерга эга бўлди. “темир канцлер” лақабини олган шмидтнинг қаттиқ, жиддий, рационал раҳбарлик услуби ислоҳотчилик романтизми даврини якунлади. шмидт ҳукуматига ниҳоятда мураккаб иқтисодий вазиятда амал қилишга тўғри келди. 1974 йилдан бошлаб ғарбнинг етакчи мамлакатларида такрор ишлаб чиқариш даврий инқирози бошландики, бу ишлаб чиқаришнинг индустриал моделини қайта қуриш узоқ муддатли жараёнини бошлаб юборди. 1974 йилда гдрда яим 4%га, саноат ишлаб чиқариш даражаси 7,5%га пасайди. ишсизлик 1,2 миллион кишидан ошди, аммо 1975 йилдан вазият барқарорлашди, 1977 йилга келиб гфр иқтисодиёти инқироздан олдинги даражадан ошди. умуман инқироз йилларида гфр ғарбнинг бошқа етакчи мамлакатларига нисбатан камроқ зарар кўрди. бунга ҳам ғарбий германия иқтисодиётининг самарадорлиги ҳам ҳукуматнинг муваффақиятли ҳаракатлари сабаб бўлди. шмидтнинг инқирозга қарши дастурининг асосини саноатни структуравий янгилаш, меҳнат муносабатларини яхшилаш, молия тизимини мустаҳкамлаш бўйича чоралар ташкил …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "социал либерал давр"

1546880865_73702.doc социал либерал давр режа: 1. социал либерал давр 2. ғарбий берлин мавқеи бўйича муросали келишувнинг имзоланиши 3. шмидтнинг инқирозга қарши дастурининг асосини саноатни структуравий янгилаш 4. гдрда социализм қурилиши социал либерал давр вилли брандт (ҳақиқий исми - герберт фран), кўп йилдан бери ғарбий германия ва европа социал -демократияси етакчиси, ўтмишда нацистлар ҳукмронлиги даврида германиядан муҳожир бўлган журналист ва урушдан кейин ғарбий берлин бургоминстри немсилар учун сиёсатда “янги шамол”ни ўзида мужассам этган эди. брандт жамиятнинг муаммолари тўғрисида очиқчасига гапира бошлаган, сиёсатга ошкоралик ва ойдинлик руҳини олиб кирган гфрнинг биринчи давлат раҳбарларидан бири эди. ўзидан олдинги раҳбарларга хос консерватизм унга бегона эди ва ижтимоий исло...

DOC format, 135.5 KB. To download "социал либерал давр", click the Telegram button on the left.

Tags: социал либерал давр DOC Free download Telegram