тошкент қўзғолони

DOCX 19,8 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1509450203_69566.docx тошкент қўзғолони 1892 йилнинг ёзида туркистон маркази тошкентда ҳам рус мустамлакачиларини талвасага солган ва тарихга «вабо исёни» ёки «тошотар воқеаси» сифатида кирган қўзғолон бошланди3. расмий доиралар бу қўзғолон вабога қарши рус амалдорлари қўллаган тадбирлардан норозилик туфайли келиб чиққан, деб изоҳлашга уриндилар. шунинг учун ҳам уни «вабо исёни» деб номлашди. шунчаки қараганда, чиндан ҳам шундай бўлган. 1892 йил май ойида жиззахда вабо билан оғриган кишилар ҳақидаги хабар бутун ўлкага тарқалди ва сирдарё вилоятига ўтадиган кечув олдида эҳтиёт юзасидан кузатиш бекати ташкил қилинди. июнь ойида тошкентда ҳам вабо тарқалгани маълум бўлди. янги шаҳарда 417, эски шаҳарда 1462 бемор аникланди. 1892 йил 7 июнда шаҳар маъмурияти 12 эски қабристонни ёпиб, янги 4 қабристон очилишини, шаҳардан чиқиш чекланганини эълон қилди. аммо мустамлака маъмурияти тиббиёт нуқтаи назаридан тўғри бўлган бу тадбирларни ўтказишда аҳоли ўртаси-да тушунтириш ишлари олиб бормади, мусулмончилик одатла-ри, маросим қонун-қоидаларини ҳисобга олмади. ваъда қилин-ган 4 та янги қабристон ўрнига фақат биттаси очилди. …
2
либ, халқни тинчитишга уринди. халқ ундан оқсоқолни тутиб беришни талаб қилди. путинцев ҳам музокара ўрнига куч ишлатишни афзал кўриб, тўппончасини ғилофидан чиқариб, дағдағага ўтди. сабр косаси тўлган халқ, узоқ ўйлаб ўтирмай, ҳокимга ҳужум бошлади. путинцев ва унинг миршабларини дўппослади, маҳкамани ҳам остин-устин қилди. қуролланган солдатларнинг етиб келгани ҳам қўзғолончилар* ни чўчитмади. мустамлакачи амалдорлар халқни аямай ўққа тут-ди. натижада кўп киши ҳалок бўлди ва яраланди. улганлар ва ярадорларнинг миқдори ҳақида аниқ маълумотлар сақланмаган. чунки халқнинг ўзи жасадларни ва ярадорларни ўзлари билан олиб кетишди. қўлга олинган 60 кишидан 8 киши ўлим жазосига, қолганлари қамоқ ва сургунга ҳукм қилинди1. қўзғолоннинг асл сабабини мустамлака маъмурият мансаб-дорларининг ўзлари ҳам яхши билишган. жумладан, н. п. остроумов: «кўп жиҳатдан айб ўзимизда, албатта. уларнинг феъл-атворини ва қонун-қоидаларини ўрганганимиз йўқ ва ҳали ҳам ўрганмаяпмиз. бунда айб фақат вабонинг ўзида эмас, у сабр-косасини тўлдириб-тошириб юборган сўнгги томчидир. норозилик аллақачон кучайиб, йиғилиб келмоқда эди, кейин эса бошқа норозиликлар қўшилиши билан бирданига …
3
иган хабарлар ҳамда миш-мишлар тарқатган. мазкур туземецнинг энг яқин шериклари унга қариндош бўлган юзбоши аҳмадхўжа ва қудаси усмонхўжадан ташқари, шайховандтаҳур даҳасининг қозиси шарифхўжа, сўнгра бешёғоч даҳасининг ерлик фуқаролари ба-далмуҳаммад холмуҳамедов ва боқижон дадажонбоев бўлган. менга маълум бўлишича, бу кишилар авваллари ҳам шахсан ўзлари ва кўп тарафдорлари орқали оломонга бошчилик қил-ганлар, уни ҳукуматнинг тадбирларига қарши қўзғатганлар. бу барча шахсларнинг халқ орасидаги зарарли ташвиқи таъсирини ҳисобга олиб, 24 июнь воқеалари содир бўлган куннинг ўзидаёқ ҳаммаларини қамоққа олишга фармойиш бердим»2. мулоҳаза учун маълумот сирдарё вилояти ҳарбий губернатори юқорида тилга олган кишилар ўз даврининг илғор ва миллатпарвар кишилари эди. масалан, инъомхўжа умархўжаев (1833—1896) асли қўқон шаҳридан бўлиб, савдо ишлари билан тошкентга келади ва шайховандтаҳур даҳасига қарашли занжирлик маҳалласида муқим бўлиб қолади. ўзининг одамшавандалиги, билими ва маърифатпарварлиги билан эл эътиборига тушади. уни даҳа оқсоқоли лавозимига сайлашганида инъомхўжа адолат ила иш юритади. рус амал-дорлари билан муносабатда ўзини дадил тутиши ва халққа хайрихоҳ бўли-ши туфайли мустамлакачи маъмурларга …
4
хўжаев ҳам миллатпарвар зиёлилардан бўлиб, мустамлакачиларга нисбатан мухолиф кишилардан эди. суд уни осиб ўлдиришга ҳукм қилади, аммо кейинчапик бу жазо 15 йиллик каторга билан алмаштирилади. жазо муддатини ўташ давомида аҳмадхўжанинг соғлиғи ёмонлашиб тошкентга қайтади ва 1907 йили вафот этади. шариат қозиси шарифхўжа пошшохўжаев (1814—1904)нинг фаолияти ҳам маърифатпарварлик ва элпарварликнинг ёрқин мисоли бўла олади. бухоро мадрасасида таҳсил кўриб, тошкентнинг хўжа аҳрор мадрасасида мударрис, сўнг шаҳар қозикалони лавозимида ишлаган шарифхўжа худо-ёрхон даврида ўзининг халқпарварлиги билан ном қозонган эди. қўқон хони вафот этган ҳар бир кишининг ворислари хонга мерос тақсимлаши кераклиги ҳақида фармон чиқарганда, шарифхўжа қозикалон сифатида бу фармонни шариатга зид дея баҳолаб, унга имзо чекишдан бош тортади. худоёрхон бу воқеадан хабардор бўлгач, шарифхўжани мансабидан бекор қилиб, ўлимга буюради. шарифхўжа дўстлари ёрдамида бухорога қочиб кетади. амир уни вобкентга қози қилиб тайинлайди. шарифхўжа дилкаш-лиги туфайли бу ерда ҳам таҳдидга дучор бўлиб, зиндонга ташланади. бир йилдан сўнг озод бўлиб, тошкентга қайтади. шайховандтаҳур даҳаси қозилигига сайланиб, …
5
оқсоқол муҳаммад ёқуб гувоҳ сифатида бериш-ган баёнотда инъомхўжа оқсоқол, шарифхўжа қози 20 йил мобайнида ҳамма ишни бамаслаҳат қилишгани ва «тошотар воқеаси» дан бир кун аввал икки марта кўришиб, узоқ маслаҳат қилишгани ҳақида маълумот беришган. мустамлакачиларнинг қўзғолондан халқнинг мустақил фикрлай-диган кишиларини йўқ қилиш учун фойдаланишга уринганларини ва бунга анча олдиндан тайёргарлик кўрганликларини н. п. остроумовнинг ўзи эътироф этган эди. у шарифхўжа пошшохўжаев ҳақида 1892 йил 26 ян-варда бундай деб ёзган эди: «бугун мен шарифхўжа қозиникига бордим. шарифхўжа айёр чол, унинг ўтмиши шубҳали, у бухоро амирининг зиндо-нида ётган». остроумов 10 июндаги кундалигида эса себзор қозиси му-ҳиддинхўжанинг шаҳар ҳокими томонидан таъқибга олинганини қизгин маъқуллади. эски шаҳар полиция бошлиғи н. с. ликошин ҳам муҳиддин-хўжанинг обрў-эътиборига тан берган ҳолда, унинг 1892 йилги қўзғолонга «жинояткорона» муносабатда бўлганини ёзган 1892 йилги қўзғолондан сўнг сирдарё вилоят ҳарбий губер-натори генерал-лейтенант н. гродековнинг 26 июндаги буйруғи билан муҳиддинхўжа себзор қозиси лавозимидан олиб ташлан-ди. орадан олти йил ўтгач, даҳа жамоатчилиги унинг …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "тошкент қўзғолони"

1509450203_69566.docx тошкент қўзғолони 1892 йилнинг ёзида туркистон маркази тошкентда ҳам рус мустамлакачиларини талвасага солган ва тарихга «вабо исёни» ёки «тошотар воқеаси» сифатида кирган қўзғолон бошланди3. расмий доиралар бу қўзғолон вабога қарши рус амалдорлари қўллаган тадбирлардан норозилик туфайли келиб чиққан, деб изоҳлашга уриндилар. шунинг учун ҳам уни «вабо исёни» деб номлашди. шунчаки қараганда, чиндан ҳам шундай бўлган. 1892 йил май ойида жиззахда вабо билан оғриган кишилар ҳақидаги хабар бутун ўлкага тарқалди ва сирдарё вилоятига ўтадиган кечув олдида эҳтиёт юзасидан кузатиш бекати ташкил қилинди. июнь ойида тошкентда ҳам вабо тарқалгани маълум бўлди. янги шаҳарда 417, эски шаҳарда 1462 бемор аникланди. 1892 йил 7 июнда шаҳар маъмурияти 12 эски қабристонни ёпиб, янги 4 қа...

Формат DOCX, 19,8 КБ. Чтобы скачать "тошкент қўзғолони", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: тошкент қўзғолони DOCX Бесплатная загрузка Telegram