оллокулихон

DOC 66.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403149151_43512.doc www.arxiv.uz оллоқулихон оллоқули ибн муҳаммад раҳимхон (1795-1842) отасининг вафотидан кейин тахтга чиқиб, у бошлаган хайрли ишларни давом қилдирди, отамерос мамлакат сарҳадларини кенгайтириб мустаҳкамлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. оллоқулихонга отасидан бой хазина ва қўшни давлатларга таъсири катта бўлган мамлакат мерос қолди. буларни сақлаб қолиш учун оллоқулихон ички ва ташқи имкониятлардан келиб чиқиб тарих саҳифасида мемор, тажрибали ҳукмдор ва моҳир саркарда номи билан машҳур бўлишга ҳаракат қилди. хива хонлари муҳаммад раҳимхон, оллоқулихон замонасида бўз, партов ерларни ўзлаштиришга, янги ирригация иншоотларини қурилишига жуда катта эътибор берилди. эски ирригация тармоқлари қайта тикланди ва таъмирланди. жумладан, муҳаммад раҳимхоннинг фармони билан шоҳобод каналининг оёғи икки фарсахга чўзилиб, илонли қалъасига келтирилди. унинг қирғоғида тошҳовуз қалъасига асос солинишига замин яратилди. муҳаммад раҳимхоннинг амалдорларидан қилич ниёзбой ўзига қарашли партов майдонларини ўзлаштириш мақсадида, 1815 йили амударёдан катта канал чиқарди. кейинчалик бу канал унинг номи билан қилич ниёзбой канали деб юритиладиган бўлди. каналнинг марказий қисмида қилич ниёзбой қалъасига асос …
2
рилишига, уларни кўк, яшил, оқ ва қора кошинлар билан безалишига, эшик дарвоза ва устунларнинг эса ўйма геометрик шакллар билан нақшланишига алоҳида аҳамият берилди. натижада ҳар бир меъморий ёдгорлик алоҳида санъат асари даражасига эга бўлиб, хива шаҳрига алоҳида гўзаллик бахш этди. бу ишга хоразмнинг энг моҳир усталари, ўймакор наққошлари жалб қилинди. оллоқулихон фармони билан хивада пишиқ ғиштдан хоннинг тошҳовли саройи (1830-1838), карвонсарой ва тим (ёпиқ бозор) (1832-35), оллоқулихон мадрасаси (1835) ва бошқа иморатлар барпо этилди. қурилиш ва таъмирлаш ишларига муҳаммад ёқуб меҳтар бошчилик қилган. ана шу иморатларнинг пештоқлари ва ички деворлари ранг- баранг кошинлар билан безатилди. 1832 йилда ичон қалъанинг шарқий қисмида заҳкаш оқова сувидан ҳосил бўлган кўл ҳашар усули билан кўмилиб, унинг ўрнида катта бозор майдони вужудга келтирилди. бу ҳақда худайберди ибн қўшмуҳаммад тубандагиларни ёзиб қолдирган: “хиванинг бозори унча катта бўлмаган майдонни эгаллаган. бозор тахминан 5-6 таноб майдонни эгаллаган ва шаҳарнинг шарқий тарафида жойлашган кўлча ҳисобига кенгайтирилган. 1832 йили жаноби …
3
риғи билан анушахон ҳаммоми ва оқ масжид ҳам қайта тикланди. ўша йиллада хива шаҳрининг эски шарқий (полвон) дарвозаси қайта қурилди ва марказий осиёдаги меъморчилик санъатининг ажойиб намунаси ҳисобланган паҳловон маҳмуд мақбараси, кўк-яшил кошинлар билан қопланди. шунингдек, оллоқулихон фармони билан 1838-1840 йилларда эски услубда кўримсиз қилиб нигирик (синч) услубидаги қурилган арабхон (1623) ва муҳаммад амин иноқ (1763) мадрасаси ҳамда сайид оловуддин мақбараси ҳам пишиқ ғиштдан қайта тикланди. оллоқулихон даврида буюк давлатларнинг назарига тушган хива хонлигини бўйсундириш учун дипломатик ҳаракатлар авж олди. 1834 йилда россия ҳукумати топшириғи билан асосан қозоқлар яшайдиган манғишлоқ ярим оролида ново-александровск ҳарбий истеҳкоми қурилди. рус қўшинларининг ўрта осиёга ҳарбий юришларида таянч вазифасини бажариши кўзланган ушбу қалъанинг қурилиши хива хонининг кескин норозилигига сабаб бўлди. кичик жуз хони жангирхон россия билан ҳамкорликда мустақилликка интилган ўз фуқароларини қонини ичди, бу зулмга қарши қозоқ оқини маҳамбет ва исотой ботир бошчилигидаги сарбозлар исён кўтардилар. оллоқулихон қозоқ оқинини хивага таклиф қилган ва ҳарбий ёрдам …
4
сал вақт ўтиб, оллоқулихон ҳиндистондан келган буюк британия элчиси жеймс абботни қабул қилди. элчига хонни англия томонига оғдириш ва россияга қарши иттифоқ тузиш вазифаси юклатилган эди. муҳаммад юсуф баёнийнинг ёзиб қолдиришича, элчи хонга қуйидаги мазмундаги мактубни топширди: “узоқ замонлардан россия сизларга ҳужум қилиб, ерларингизни эгаллаб олиш ниятида. уларнинг пировард мақсади бутун маворауннаҳр, хоразм ва хуросонни эгаллаб, ўзлари учун ҳиндистон тарафга йўл очиш. рус подшоси жуда кучли, унинг қўшини ва қурол-аслаҳасини тасвирлаш жуда қийин. сизда ҳаттоки русларнинг кичик бир отрядига қарши туриш учун куч йўқ. яна 50 йилдан кейин улар сизнинг ерларингизни босиб оладилар”. оллоқулихон мактуб мазмунидан оғир изтиробга тушди. аммо кўпни кўрган хон ўз яқин амалдорлари билан масҳатлашгач, элчига шундай жавоб қайтарди: “руслар ҳали бизга қарши юриш бошламадилар. сиз кўрсатган 50 йилда ким бору, ким йўқ – буни ҳеч ким билмайди. эллик йилдан кейин нима бўлишини аниқ билмасдан туриб, биз ўз мамлакатимизни ҳеч кимга бермаймиз. бизлар ўтгач, авлодларимиз, нима қилсалар …
5
а озиқ-овқатлар бор эди. улар олдида чўл ва қирлар орқали ўтадиган 1300 чақирим дашт йўли турарди. 19 декабрда руслар одамларини йўқотмасдан, аммо 3000 га яқин туяларидан айрилиб, эмба истеҳкомига етиб келдилар. икки ҳафтадан кейин, рус қўшинлари яна йўлга тушдилар. қор бўрони шу қадар кучли эдики, кунига зўрға 5 чақирим йўл босишга эришиларди. чўчқакўл яқинига келган қўшиндаги аскарларнинг кўплари қўл-оёқларини совуққа олдирган, айримларининг кўзлари оғрир, иситмаси кўтарилиб, цинга касаллигидан тишлари туша бошлаганди. изғирин совуқ 29 даражага етиб, экспедицияга кўмаклашаётган қозоқлар 5000 дан ортиқ туялари ҳалок бўлганидан жуда ҳам хавотир олдилар. қўмондон в.а.перовский 1840 йил 1 февралда 1054 аскар, 5 мингдан ортиқ от ва туяларидан ажралган ҳарбий экспедицияга орқага қайтиш ҳақида буйруқ берди. ҳалокат ёқасида турган рус аскарлари ва зобитлари зўрға оренбург ва орскка қайтиб келишга муваффақ бўлдилар. русларнинг шармандаларча мағлубияти 20 йилдан ортиқ вақт давомида жамоатчиликдан сир тутилган ва экспедиция ҳужжатлари санкт петербургдаги бош штаб архивида сақланади. руслар ва хиваликлар ўртасида …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "оллокулихон"

1403149151_43512.doc www.arxiv.uz оллоқулихон оллоқули ибн муҳаммад раҳимхон (1795-1842) отасининг вафотидан кейин тахтга чиқиб, у бошлаган хайрли ишларни давом қилдирди, отамерос мамлакат сарҳадларини кенгайтириб мустаҳкамлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. оллоқулихонга отасидан бой хазина ва қўшни давлатларга таъсири катта бўлган мамлакат мерос қолди. буларни сақлаб қолиш учун оллоқулихон ички ва ташқи имкониятлардан келиб чиқиб тарих саҳифасида мемор, тажрибали ҳукмдор ва моҳир саркарда номи билан машҳур бўлишга ҳаракат қилди. хива хонлари муҳаммад раҳимхон, оллоқулихон замонасида бўз, партов ерларни ўзлаштиришга, янги ирригация иншоотларини қурилишига жуда катта эътибор берилди. эски ирригация тармоқлари қайта тикланди ва таъмирланди. жумладан, муҳаммад раҳимхоннинг фармони билан шоҳо...

DOC format, 66.5 KB. To download "оллокулихон", click the Telegram button on the left.

Tags: оллокулихон DOC Free download Telegram