абулгози баходирхон

DOC 96.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1402736119_42991.doc www.arxiv.uz абулғози баҳодирхон кимки бул водийга келса, бошига давлат келур, юрса ким омад йўлидин омаду ҳиммат келур, шоҳлар ноғорасидин еткай қулоққа бу нидо: ки, сарой подшолари навбатма-навбат келур. хоразмда ҳукмронлик қилган ҳукмдорлар ичида ўз ихтиёри билан тахтни ўғлига топшириб тарих ва тиббиётга оид асарлар битган ягона ҳукмдор араб муҳаммадхонинг ўғли абулғози султон 1643 йилда хива хонлиги тахтига чиққан. у 1603 йил 23 августда урганч (ҳозирги кўҳна урганч)да дунёга келган бўлиб, у туғулмасидан 40 кун олдин отаси ўрол казаклари ва дашти қипчоқ қозоқларининг босқинини даф қилган эди. шу боис онаси – ёдгорхон авлодидан бўлган жонғозининг қизи меҳрбону мансуб уруғнинг номини ғозийлар деганлари учун хон ўғлига абулғози исмини қўйганди. абулғози 6 ёшида онасидан жудо бўлди. балоғатга етгач, 16 ёшида отаси унга урганчнинг ярмини бошқаришни топширди. аммо бир йилдан кейин акаси ҳабаш султон билан ораси бузилиб, хивага отаси олдига кетди. хивада бироз тургач, абулғозига кот ҳокимлиги лавозими топширилди. юқорида қайд қилинганидек, 1621 …
2
а кетдилар. абулғози туркистонда эшимхон (1629 йилда вафот қилган) ҳузурида 3 ой турди. сўнгра туркистонга келган қозоқлар хони турсунхон уни тошкентга олиб кетди. икки йил ўтгач, турсунхонни ўлдирган эшимхондан рухсат олган абулғози 1630 йилда бухорога имомқулихон олдига жўнади. бир вақтлар имомқулихон турсунхон билан душман бўлиб, абулғозига бир неча бор ғаними қошида бўлганини киноя қилди. абулғози эса исфандиёрхоннинг хивани тарк этиб ҳазораспга келганини эшитиб, туркманларга таяниб хивага келди. абулғози туркманлар ёрдамида акаси исфандиёр ва укаси муҳаммад шарифни енгди. сулҳ тузилгач, абулғози хивада 6 ой давомида ҳоким бўлиб турди. шу ўртада исфандиёр укасини эрон тасарруфига тушиб қолган нисо ва дарунга босқинчилик юриши уюштиришда айблади. ака-ука орасида норозилик кучайиб, хива яқинидаги гулланбоғ қишлоғида жанг бўлди. абулғози одамлари енгилгач, унинг ўзини ичан қалъа аркида қўлга олдилар. исфандиёрхон буйруғи билан абулғози эронга жўнатиб юборилди. махсус соқчилар билан обивард ҳокимига келтириб топширилган абулғозини хуросон бегларбегисига етказдилар. бу вақтга келиб шоҳ аббос (1587-1629) вафот этган бўлиб, унинг …
3
диёрнинг ўғиллари юшан ва ашраф султонларга берилган ерлар бухоро хони нодир муҳаммад таъсирида эди. шу боис абулғози бир неча бор хива устига юриб, бўйсунмаган одамларни қирди. хива қаъласи яқинида бухоро хони невараси қосим султон қўшинлари билан бўлган жангда абулғози лашкарлари жасорат кўрсатиб, ғалаба қозондилар. қосим султон бошлиқ бухороликларнинг хива остонасидаги мағлубиятидан хабар топган нодир муҳаммад 1644 йилда хоразмга ёқуб тавсат исмли амалдорни юборди, аммо у ҳам енгилди. шу орада бухоро беклари нодир муҳаммадни тахтдан ағдариб, ўрнига ўғли абдулазизни кўтардилар. 1644 йилда абулғози хивага келиб, хон тахтига расман чиқди. хон барча туркманларнинг гуноҳини ўтгани ва уларнинг ўз ерларига қайтиб келишлари мумкинлиги ҳақида хабар тарқатди. аммо хоннинг асл ниятини билмаган туркман оқсоқоллари келиб ундан маслаҳат олдилар. абулғози ҳазорасп яқинидаги қумда ўтирган ғулом баҳодир, динмуҳаммад ва ўрус ўнбеги қўл остидаги туркман йигитларини нобуд қилишни режалаштирганди. бир неча кундан кейин хон ҳазораспга бориши ва туркманлар билан маслаҳат йиғини қилиб, уларга ош беришини эълон қилди. …
4
елгуси йили жанубий хоразмдаги йирик қалъа ҳисобланган котни қолмиқларнинг қўшут уруғидан бўлган дурди тойши одамлари талаб кетди. уларнинг изидан қўшин билан таъқиб қилган абулғози 15 кун деганда югрукбош деган жойда талончилар орқасидан етди. ярим кунлик жангу-жадалдан кейин қолмиқлар қочиб кетдилар. бироз дам олгач, хон қўшинлари яна бир ҳафта давомида қолмиқларни таъқиб қилишни давом эттирди. натижада қолмиқлар кўплаб от ва туялари, босқинчилик билан талаган мол-мулкларидан айрилиб, фақат бир қисми жон сақлашга муваффақ бўлдилар, холос. хивага қайтган абулғози атрек дарёси бўйида яшаётган туркманларнинг одий сардор бошлиқ байраж уруғи устига юриш қилди. мўлжалланган жойга етиб келдик, деган фикр билан хон озуқа ва ем-хашакнинг 3 кунлигини олиш ва қолган қисмини, орқага қайтган вақтда зарур бўлади деб, белгиланган жойда қолдиришга буйруқ берди. аммо хиваликлар байраж уруғи овулини топа олмасдан, 7-8 кун йўл юрдилар. натижада лашкарлар орасида очлик бошланди. йўлда тўп-тўп бўлиб қолаётган 10 минг қўшиндан абулғози билан 400 киши қолди, холос. шу вақтда така туркманлари …
5
қудуғи олдида дам олаётганди. шу вақтда баякбор сариқ исмли туркманлар хон қўшинларидан бехабар, қудуқдан сув олиш мақсадида, келиб қолдилар. икки ўртадаги бироз тўқнашувдан кейин хиваликлар туркманларни асир қилиб, мол-мулкини ўлжа олдилар. урганжий кейинги йилларда ҳам хон лашкарлари туркманларни кўп марта талагани ва ҳар гал катта ўлжа билан қайтгани ҳақида ёзиб қолдирган. хонликнинг шимолий ва шарқий ҳудудлари хавфсизлигини таъминлаш ҳам абулғозининг эътиборида турарди. 1655 йилда қолмиқларнинг турғавут уруғидан мерган тўйши ва ўқчуртаба тағул исмли етакчилари ҳазораспнинг бир қанча қишлоқларини талагандан кейин, садвар ва дарғанота қишлоқлари аҳолисининг мол-мулкини талон-тарож этди. бу ҳақдаги хабарнинг аниқлигини билиш ва қолмиқлар хавфи тўғрисида бухоро хони абдулазизни огоҳлантириш ниятида ёдгор иноқ бошлиқ бир гуруҳ амалдорлар элчи қилиб жўнатилди. хиваликлар дарғон ота яқинида амударёдан ўнг қирғоғига ўтдилар, аммо қолмиқларни учратмадилар. абулғози қолмиқларнинг 10 кун олдин юртига қайтиб кетганлиги ҳақидаги ахборотга қарамасдан уларни таъқиб қилишга қарор қилди. эрдар тоғи яқинида дуч келинган бир гуруҳ қалмиқлар берган маълумотларга қараганда, молларни …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "абулгози баходирхон"

1402736119_42991.doc www.arxiv.uz абулғози баҳодирхон кимки бул водийга келса, бошига давлат келур, юрса ким омад йўлидин омаду ҳиммат келур, шоҳлар ноғорасидин еткай қулоққа бу нидо: ки, сарой подшолари навбатма-навбат келур. хоразмда ҳукмронлик қилган ҳукмдорлар ичида ўз ихтиёри билан тахтни ўғлига топшириб тарих ва тиббиётга оид асарлар битган ягона ҳукмдор араб муҳаммадхонинг ўғли абулғози султон 1643 йилда хива хонлиги тахтига чиққан. у 1603 йил 23 августда урганч (ҳозирги кўҳна урганч)да дунёга келган бўлиб, у туғулмасидан 40 кун олдин отаси ўрол казаклари ва дашти қипчоқ қозоқларининг босқинини даф қилган эди. шу боис онаси – ёдгорхон авлодидан бўлган жонғозининг қизи меҳрбону мансуб уруғнинг номини ғозийлар деганлари учун хон ўғлига абулғози исмини қўйганди. абулғози 6 ёшида онасид...

DOC format, 96.0 KB. To download "абулгози баходирхон", click the Telegram button on the left.

Tags: абулгози баходирхон DOC Free download Telegram