урта осиёда антик давр ёдгорликлари

DOC 267,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1402652024_42953.doc www.arxiv.uz ўрта осиёда антик давр ёдгорликлари режа: 1. антик давр умумий хусусиятлари. хронология. 2. тарихий-маданий вилоятлар. хўжалик. 3. ўрта осиёнинг антик даври шаҳарлари (тузилиши ва режалаштирилиши). уй-жой, сарой, диний меъморчилик ёдгорликлари. 4. ҳайкалтарошлик ва тасвирий санъат. ҳунармандчилик (кулолчилик, заргарлик). 5. меъморчилик ва санъатда эллин, будда ҳамда маҳаллий анъаналарнинг намоён бўлиш даражаси. ўрта осиё ҳудудида мил.ав. iv– милодий iv асрларга оид ёдгорликларда кенг миқёсда археологик тадқиқотлар олиб борилди. ўзбекистон ҳудудида м.е.массон раҳбарлигида термиз археология экспедицияси, я.ғ.ғуломов номидаги археология институтининг археология гуруҳи ўзбекистоннинг барча вилоятларида, с.п.толстов раҳбарлигидаги хоразм археология-этнография экспедицияси, хоразм воҳасида в.м.массон раҳбарлигида бақтрия экспедицияси, г.а.пугаченкова раҳбарлигида хамза номидаги санъатшунослик экспедицияси ходимларининг сурхондарё вилоятидаги фаолиятларини қайд этиш мумкин. мустақиллик йилларида ўзбекистон вилоятлари ҳудудларидаги ёдгорликларда археологик қазиш ишлари давом эттирилди. хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликда экспедициялар фаолият олиб бормоқда. бу тадқиқотларда франция, германия, польша, россия, австралия, япония олимлари фаол қатнашмоқдалар. м.е.массон раҳбарлигида туркманистон ҳудудида туркманистон археология экспедицияси ходимлари археологик тадқиқотларни олиб борди. …
2
г қалъа қисмида қазиш ишларини олиб бориб, мил.авв. iii асрга оид ашёларни олишга муваффақ бўлдилар. шу билан бирга, кушон даврига оид айритомда қазиш ишларини олиб борди, натижада ноёб ашёлар, яъни «арфа чалаётган аёл» ҳайкали топилган. 1937–1940 йилларда с.п.толстов раҳбарлигидаги хоразм археология- этнография экспедицияси амударёнинг қуриб қолган ўзани ақчадарё ҳавзасидаги тарихий обидаларни рўйхатга олди, археологик харитага жойлаштирди, жонбос қалъа, тупроқ қалъа ёдгорликларида қазиш ишларини олиб борди. экспедиция аъзолари 1946 йилдан 1991 йилгача бўлган тарихий даврда қўйқирилган қалъа, кўзалиқир, аёзқалъа 1, 2, 3, қалалиқир, қуйисой-2 ёдгорликларида кенг миқёсда қазиш ишларини олиб борди. қўйқирилган қалъа ўзининг режалаштирилиши, меъморий иншооти билан диққатга сазовор. с.п.толстов раҳбарлигидаги хоразм археология-этнография экспедицияси ходимлари кенг миқёсда тарихий обидаларни рўйхатга олишни олиб борди, натижада 400га яқин обидалар топилиб, улар антик ва ўрта асрларга оиддир. 1967 йилдан бошлаб ўзбекистон фанлар академияси қорақалпоғистон филиалининг археологик гуруҳи қорақалпоғистон ва хоразм вилояти ҳудудида археологик қидирув ва қазиш ишларини олиб борди. е.бижанов устюртдаги қадимги тош …
3
н увайс тоғи), тукқалъа, жилдикқалъа, бургутқалъа, элликқалъа, уйқалъа, катта гулдурсун, бозорқалъа, ангкақалъа, пилқалъа, одамлиқалъа, дошқалъа-2 , тупроққалъа, эресқалъа. амударёнинг сўл соҳили ҳудудидаги қалъалар: гурганч, давкасган, шохсанам, шехрлик, ярбекирқалъа, замахшар, ичанқалъа, бўлдимсоз, гаурқалъа (хўжайли), кетменчи, тупрокқалъа (хива), тупроққалъа (янгиариқ), тупроққалъа (кушкўпир), кунақалъа, воянган, тупроққалъа (шовот), катқалъа (шовот) калажик, хазорасп, чингизтепа 1, 2, 3, хумбузтепа, тупрокқалъа (қўнғирот), садвар, жиғарбанд, элхарос, даргон, гаур 1, 2 (сариқамиш ҳавзаси) ва бошқалар. антик даврда бу шаҳарлар мустақил шаҳар-давлатлар сифатида мавжуд бўлиб, ҳарбий чегара ва иқтисодий маданий марказлар бўлган. юқорида қайд этилган қалъаларни баъзиларининг меъморий-топографик ва мудофа тизимига эътиборни қаратамиз. ёнбошқалъа – тўрткўл тумани ҳудудида жойлашган, тўғрибурчак шаклда (200х170 м. 3,4 га) тўрт томонини икки қаторли девор ўраб олинган. аввал пахсадан кейин эса тўрт томони тенг хом ғиштдан тикланган (40х40х10 см). девор пастки қисми қалинлиги – 5 м, баландлиги 5-10 м. дарвоза тўғри бурчакли бир неча айланма йўлдан иборат йўлакка эга бўлиб, унинг кенглиги – 5 м. …
4
тумани ҳудудида жойлашган, тўғрибурчак шаклда, умумий майдони – 17 га: тупроққалъа ёдгорлигининг қурилиши тарихи масаласида турли фикрлар мавжуд. тупроққалъада энг қадимий маданий қатламгача тадқиқот ишлари олиб борилган эмас, шунинг учун ҳам унинг қурилиш хронологияси мунозарали бўлиб қолмоқда. бизнингча ёдгорлик мил.ав. iv асрда қурилган бўлса керак. вазамар даврида тупроққалъа хоразмшохларнинг ёзги қароргоҳи, пойтахт эса акшахон қалъаси бўлган. шаҳар дарвозаси жануб томонда жойлашиб, тўғрибурчакли лабиринт билан мустаҳкамланган, кунгурга эга эмас. дарвозадан қарши томонда кенглиги 10 м кўча ўтган бўлиб, ички қисмини икки маҳаллага ажратган уй-жойлар зич жойлашган. шаҳарнинг шимолий-ғарбий қисмида сарой жойлашган, учта кунгур билан мустаҳкамланган. саройнинг майдони 6,5 минг м2. саройда бир неча «катта заллар» очилган бўлиб, уларнинг деворларида турли ҳайкал тасвирлари туширилган, топилган ашёларга қараб уй хоналари «подшо зали», «аскар зали», «буғу зали» номини олган. сарой хоналаридаги катта аҳамиятга эга бўлган ашёлардан бири тери ва ёғоч тахтачаларга ёзилган 120га яқин подшолик архив хужжатлари олинганлигидир. ичанқалъа тўғрибурчак шаклда, умумий майдони 26 …
5
рилган, натижада девор қалинлиги 7 м бўлган (мил.ав. iv-iii асрларга оид). iii–қурилиш даври – хивада маданий ҳаёт юксалади, ғарбий девор марказида арк қад кўтаради, бу ривожланиш милодий iv асргача давом этади. ташқи томондан деворга қўшимча девор қурилиши давом этиб, унинг қалинлиги 9 метрга етади. ташқи девордаги кунгурда ҳам таъмир ишлари олиб борилган, натижада тўғрибурчакли кунгур айлана шаклга айланиб қолган. демак, антик даврда ичанқалъа савдо ҳунармандчилик маркази бўлиши билан бирга ҳарбий чегара вазифасини ҳам бажарган. хазорасп – хоразм воҳасининг жанубий дарвозаси бўлиб, энг қадимий шаҳарлардан биридир. ёдгорлик текисликка қурилган, унинг режалаштирилиши тўрт томони тенг (10,8 га), қадимда икки қаторли девор билан ўраб олинган, улар ўртасида кенглиги 2,10 м бўлган йўлак ўтган. шаҳарнинг жанубий-шарқий бурчагида арк жойлашган (ҳажми 40х40 м). ёдгорликнинг қурилиш тарихи тўғрисида ягона илмий фикр ҳанузгача мавжуд эмас, бунга археологик қазиш ишларининг энг қадимий маданий қатламгача олиб борилмаганлигидир. 1958–1960 йилларда хоразм археология-этнография экспедицияси ходимлари, 1997, 2000, 2003 йилларда хоразм маъмун …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "урта осиёда антик давр ёдгорликлари"

1402652024_42953.doc www.arxiv.uz ўрта осиёда антик давр ёдгорликлари режа: 1. антик давр умумий хусусиятлари. хронология. 2. тарихий-маданий вилоятлар. хўжалик. 3. ўрта осиёнинг антик даври шаҳарлари (тузилиши ва режалаштирилиши). уй-жой, сарой, диний меъморчилик ёдгорликлари. 4. ҳайкалтарошлик ва тасвирий санъат. ҳунармандчилик (кулолчилик, заргарлик). 5. меъморчилик ва санъатда эллин, будда ҳамда маҳаллий анъаналарнинг намоён бўлиш даражаси. ўрта осиё ҳудудида мил.ав. iv– милодий iv асрларга оид ёдгорликларда кенг миқёсда археологик тадқиқотлар олиб борилди. ўзбекистон ҳудудида м.е.массон раҳбарлигида термиз археология экспедицияси, я.ғ.ғуломов номидаги археология институтининг археология гуруҳи ўзбекистоннинг барча вилоятларида, с.п.толстов раҳбарлигидаги хоразм археология-этнография э...

Формат DOC, 267,0 КБ. Чтобы скачать "урта осиёда антик давр ёдгорликлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: урта осиёда антик давр ёдгорлик… DOC Бесплатная загрузка Telegram