амир темур халк халоскори

DOC 116,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1402658092_42975.doc www.arxiv.uz амир темур халқ халоскори режа: 1. xiv асрнинг 5060 йилларида мовароуннаҳрда ижтимоий ва сиёсий вазият 2. мовароуннаҳрда мўғуллар ҳукмронлигининг тугатилиши 3. амир темур томонидан ватан мустақиллигининг тикланиши амир темур халқ халоскори xiv асрнинг 50—60 йилларида ўлкада парокандалик авж олиб кенг меҳнаткаш омманинг аҳволи янада ёмонлашди. шундай шароитда темур сиёсий майдонга чиқди ҳамда ватан мустақиллигини тиклаш учун у ниҳоятда машаққатли ва хавф-хатарли йўлни босиб ўтди. шуниси диққатга сазоворки, темур ёшлигиданоқ ақл-идрокли, жасоратли ва келажаги порлоқ сиймо сифатида танилди. ўрта аср муаллифи мавлоно лутфиллоҳ нишабурий сўзига кура темур 7 ёшлигида отаси тарағай билан қариндошлариникига борган. бу киши кўпдан кўп молларга ва қулларга эга бўлиб, доимо хавотирлиқда яшар экан. у тарағайга дебди: «худо менга кўп молу давлат берди, лекин уни сақлашга ожизман, қулларим сабр-тоқатли эмаслар, фарзандларим салоҳиятсиз. шу сабабдан молу-дунёйимга нуқсон етмасин деб қўрқаман». темур гапга аралашиб дебди: «эй ота, фарзандларингга молларингни бўлиб бер ва ундан сўнг уларни ўз мол-мулкларига даҳл …
2
г авлодларига тархон унвонини беради. умуман айтганда амир темурнинг ақл-идроки, фаросати, мардлиги ва жасорати юксак адабаҳлоқи болалик кезларидаёқ жамоа аҳлига аён бўлган эди. мўғуллар узоқ вақт давомида оғир солиқлар солиб аҳолини тинкасини қуритганлар. темур ажнабий босқинчиларнинг шафқатсиз зулми ва азоб-уқубатларининг жонли гувоҳи бўлиб қандай бўлмасин ватанни улардан озод қилишга аҳд қилган. буни «темур тузуклари»да келтирилган маълумотлар яққол кўрсатиб турибди. мўғул хони қазағон ўлгандан кейин (1358 й.) мовароуннаҳрда ўзаро чиқишмовчилик ва тарқоқлик зўрайди. у ёки бу вилоятдаги мўғул ҳокимлари яккаҳокимлик учун ўзаро кураш олиб бордилар. 1360 йилда еттисув ва шарқий туркистон ҳокимиятининг тепасида турган мўғул хони туғлуқ темур мовароуннаҳрни бўйсиндириш учун ҳарбий юриш бошлаганлиги маълум бўлди. бу тўғрисида темур шундай дейди: «туғлуқ темурхон (саркардалари) бекчик ва хожибек эркинит ва улуғ тўқтемир керайт ва жетенинг бошқа амирлардан уч фавж (қисм) қўшин тузиб, уларни мовароуннаҳр мамлакатини талон-тарож қилиш учун юборганлиги, ўша уч фавж қўшин ҳузор деган жойга келиб тушганлиги хабари қулоғимга етди. шунда …
3
наҳрга боришларини ман этди. мансабларидан бўшатди. ўринларига хожи маҳмудшоҳ ясавурийни тайин қилди. бу ҳақда амирлар хабар топгач, душманлик байроғини кўтариб, юртларига қайтиб келдилар. йўлда хоннинг девон бегиси ва бош маслаҳатчиси ўғлонхўжани учратдилар. уни ҳам ўзларига оғдириб олиб жете томон юзландилар. айнан шу вақтда туғлуқ темурхоннинг дашти қипчоқдаги амирлари ҳам исён тиғини кўтаргани ҳақида хабар олинди. бундан хон ташвишга тушди. у мендан маслаҳат суради ва жете тарафига қараб йўл олди. мовароуннаҳрни эса менга қолдирди ва бу хусусида ёрлиғи аҳднома ёзиб берди. амир қорочор нуённинг мовароуннаҳрдаги туманини ҳам менга топширди. мен бутун мовароуннаҳр вилоятига, то жайхун дарёсининг соҳилларигача ерга ҳукмрон бўлдим. давлат, ва салтанатимнинг бошланишида энг олдин қилган кенгашим шул эди».1 кўриниб турибдики, темур мўғулларни очкўзликда ва бағритошликда айблаб, аҳолини уларнинг талон-тарожидан озод қилишни мақсад қилиб қўйган. у билимдонлик ва тадбиркорлик билан иш юритиб ўз мақсадига эришган ва ҳокимиятни қўлга киритган. у бу вақтда 26 ёшда эди. бироқ, темурнинг ҳокимлиги узоққа чўзилмади. …
4
илан, бериб неча оройу тортиб илан, бўлуб мадрасаю масжид хароб, мусулмон паришону ҳайрон соб, шариат чироғи колибдур ўчиб, шариатнинг талаби ҳар ён қочиб, мусулмон бариси ғаму қайғуда, қазағоннинг ислом динига нисбатан душманлиги халқнинг нафратини қўзғатган. хусусан, бухоро аҳли «бизлар яроғ ва аслаҳа олиб, жонимиздан кечдук, золим ила жанг қилурмиз» — дейишиб бош кўтарганлар. оломон орасидан иноқ исмли киши қазағонга тош отиб бошини ёрган. буни орқасидан у ўлганлиги ҳақида маълумот мавжуд. босқинчилар мол-мулкларни талаш ва одамларни ўлдиришдан ташқари нуфузли кишиларни асирликка олган. масалан, улар томонидан етмишта сайид ва шахзодалар олиб кетилган эди. темур уларнинг зулмига қарши курашиб, сайидларни, мазлумларни золимлардан халос қилган. унинг бундай ҳаракатлари аҳолининг барча тоифаларини фикри-зикрини ифода этарди. шунинг учун ҳам улар озодлик курашида темурга катта умид ва ишонч билан қарадилар. «мовароуннаҳр аҳолиси менинг бу ишимдан хабар топиши биланоқ, — деб ёзади темур, — тезда (мўғулларга) ҳужум қилишим кераклиги ҳақида истак билдирдилар. чунки уларнинг қалби золим (мўғуллар) тоифасидан …
5
қилсинлар. биз ўз аҳду-байъатимизга содиқ қолурмиз. агар берган аҳд-паймонимиздан қайтсак аллоҳнинг қудратию қуввати ва ёрдамидан чиқиб, шайтон қудрати ва ёрдами йўлига кирган бўлайлик». бу фатвони менга кўрсатганларидан кейин жангу-жадал байроғини кўтариб, (мўғуллар) устига лашкар тортишга қарор қилдим ва мазлумлар ҳаққини золимлардан олмоқчи бўлдим. лекин бир неча разил кишилар бу сирни фош қилиб қўйдилар».1 бинобарин, темур аҳолининг барча тоифалари томонидан ажнабийларга қарши курашнинг рамзи ва сардори сифатида тан олинган эди. шунинг учун ҳам туғлуқ темурхон уни яширинча ўлдириш ҳақида кўрсатма берган эди. натижада темур ҳаёти хавф остида қолди. шу боис у самарқанддан кетишдан бошқа иложи қолмади. 1361—1366 йилларда амир темур айрим мўғул ҳукмдорлари билан муроса қилишга мажбур бўлади. хусусан у даставвал туғлуқ темур, сўнгра амир ҳусайнлар билан ҳамкорликда иш юритади. айниқса амир ҳусайн билан алоқаси қизғин тус олган. маълумки, у амир ҳусайннинг синглиси — ўлжаой турканга уйланиб, қариндошчилик юзага келган эди. мўғулистон хонлари амир темурни ҳам, амир ҳусайнни ҳам умумий душмани …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"амир темур халк халоскори" haqida

1402658092_42975.doc www.arxiv.uz амир темур халқ халоскори режа: 1. xiv асрнинг 5060 йилларида мовароуннаҳрда ижтимоий ва сиёсий вазият 2. мовароуннаҳрда мўғуллар ҳукмронлигининг тугатилиши 3. амир темур томонидан ватан мустақиллигининг тикланиши амир темур халқ халоскори xiv асрнинг 50—60 йилларида ўлкада парокандалик авж олиб кенг меҳнаткаш омманинг аҳволи янада ёмонлашди. шундай шароитда темур сиёсий майдонга чиқди ҳамда ватан мустақиллигини тиклаш учун у ниҳоятда машаққатли ва хавф-хатарли йўлни босиб ўтди. шуниси диққатга сазоворки, темур ёшлигиданоқ ақл-идрокли, жасоратли ва келажаги порлоқ сиймо сифатида танилди. ўрта аср муаллифи мавлоно лутфиллоҳ нишабурий сўзига кура темур 7 ёшлигида отаси тарағай билан қариндошлариникига борган. бу киши кўпдан кўп молларга ва қулларга эга бўлиб...

DOC format, 116,0 KB. "амир темур халк халоскори"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: амир темур халк халоскори DOC Bepul yuklash Telegram