франциянинг янги даврда конституциявий ривожланиши

DOC 291,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1402651755_42951.doc www.arxiv.uz франциянинг янги даврда конституциявий ривожланиши режа 1. 1789-1794 йиллардаги буюк француз инқилоби, унинг шарт–шароитлари, босқичлари ва хусусиятлари 2. францияда илк конституциявий монархия ва унинг давлат тузуми 3. жирондистлар республикаси 4. якобинчилар республикаси 5. термидорчилар давлат тўнтариши ва директория ҳукмдорлиги 1. 1789-1794 йиллардаги буюк француз инқилоби, унинг шарт–шароитлари, босқичлари ва хусусиятлари европадаги инқилобларнинг якунловчиси ва энг машҳури бўлиб, xviii аср охиридаги буюк француз инқилоби жуда катта тарихий аҳамиятга эга бўлди. у феодализмга ҳал қилувчи зарба берди, уни ағдариб, емириб ташлади. бу фақат франция учунгина эмас, балки бутун европанинг тақдири учун ҳам жуда катта прогрессив аҳамиятга эга бўлди. бу инқилобнинг асосий кучи ва ҳаракатлантирувчи кучи халқ эди. француз инқилоби феодал ишлаб чиқариш муносабатларини тугатиб, янги, буржуа ишлаб чиқариш муносабатларини вужудга келтирди, деҳқонларни феодаллар зулмидан холос қилди, феодал тартибларига барҳам берди ва буржуа демократиясининг ривожланишига шарт-шароит яратди. халқ оммасининг инқилобда фаол қатнашиши францияда мустаҳкам инқилобий анъаналарнинг ривожланишига, француз халқида миллий характернинг …
2
ардан озод эдилар. дворянлар эски дворянлар ва мантия дворянларидан иборат эди. мантия дворянлари хизмат эвазига даворянлик унвонини олган кишилар эди. булар кўпчиликни ташкил қилиб, табақа имтиёзларидан тўлиқ фойдалана олмас эдилар. лекин улар ҳам эски тузумни, мутлоқ монархияни сақланиб қолишидан манфаатдор бўлиб, сиёсий жиҳатдан зодагонлар ва руҳонийлар билан ҳамфикр эдилар. франция аҳолисининг асосий қисмини, яъни 99 фоизини учинчи табақа ташкил этарди. xviii аср охирларида деҳқонларнинг асосий қисми крепостной қарамликдан озод этилган бўлса ҳам, аммо уларнинг зиммасида турлича кўпдан-кўп мажбуриятлар мавжуд эди. деҳқон аввалгидек еридан маҳрум эди. у ердан фойдаланганлик учун оброк (чинш), турли маҳсулот ва пул солиқлари, черковга ушр тўлаб турарди. францияда ҳам капиталистик муносабатлар ривожланиб, пул рентаси ўсиб борди, деҳқонлар қашшоқлашиб, ишсизлар, дайдилар кўпайди. xviii аср давомида деҳқонлар қўзғолонлари кучайиб кетди. xviii аср охирига келиб, мамлакат иқтисодида тўла ҳукмронлик қилаётган, аммо сиёсий ҳуқуқлардан маҳрум бўлган буржуазия учинчи табақанинг сиёсий авангарди бўлиб қолди. жуда катта бойлик, савдо ва саноат ана шу …
3
олют тузум танглиги ниҳоясига етди. булар асосан қишлоқ хўжалигида, саноатда ва савдо-сотиқда намоён бўла бошлади. қишлоқ хўжалигида танглик қуйидагилардан иборат эди: феодал тартиблар қишлоқ хўжалигининг ривожланишидаги асосий тўсиққа айлана бошлади. революция арафасида франция асосан аграр мамлакат эди. унинг 25 миллион аҳолисидан 23 миллиони қишлоқларда яшар, мамлакат жами даромадининг тўртдан уч қисмидан кўпроғини қишлоқ хўжалиги берарди. ерларнинг деярли ҳаммаси дворянларнинг ва черковнинг мулки эди. йирик помешчик хўжалиги деярли йўқ бўлиб, деҳқонлар асосан кичик-кичик томорқаларда ёки дворянлардан ижарага олган ерларда ишлаб дворянлар ва черков фойдасига кўп миқдорда солиқ тўлардилар. деҳқонлар дворянлардан кетиш ёки унинг устидан шикоят қилиш ҳуқуқларидан маҳрум эдилар. улар олинган ҳосилнинг ўндан бир қисмини пул ёки натура тарзида черковга беришга мажбур эдилар. давлат солиқлари ҳам ниҳоятда кўп бўлиб, деҳқонлар ҳар йили ҳосилнинг йигирмадан бир қисмини жон солиғи сифатида тўлардилар ва бундан ташқари киши бошига камида 7 фунт тузни мажбурий нархда сотиб олишлари лозим эди. шундай қилиб, деҳқонларнинг ҳуқуқсизлиги, феодал тўловлар, …
4
унки феодал мажбуриятлар бекор қилинса, улар ўз ерларининг тўла хўжайинлари бўлиб қоларди. саноат ва савдо-сотиқнинг ривожланишига ҳам феодал тузум тўсқинлик қилар эди. мамлакатда ҳунармандчилик жадал суратлар билан ривожланаётган бир пайтда, ҳунармандлар олиб-сотарларга ва хом-ашё тақсимлаш билан шуғулланувчи кишиларга қарам бўлиб қолган эдилар. франция xviii асрда четга маҳсулот олиб чиқаришни бир неча баробар кўпайтирди. мустамлакалар билан савдо қилиш xviii асрда ўн баробардан ошиб кетди. бироқ мустамлака ва чет эл билан савдо қилиш учун компаниялар қиролдан имтиёзли ҳуқуқ сотиб олишлари керак эди. ички бозордаги сон-саноқсиз ички бож тўловлари, мамлакатнинг турли қисмларидаги ҳар хил тош-торозулар бу савдога ҳалақит берар эди. сеньорлар ва монастирлар ўз ерлари орқали мол ташиб ўтганлиги учун катта бож олишарди. бу эса ўз навбатида ички савдони қийинлаштирарди. шундай қилиб, эскирган феодал тартиблар қишлоқ хўжалигида ҳам, саноатда ҳам, савдода ҳам ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсишига ҳалақит бермоқда эди, эндиликда уларни бекор қилиш зарурияти туғилиб қолди. бошқача қилиб айтганда, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсиши …
5
к xvi ҳукумати мамлакатни оғир молиявий ҳалокатга олиб келган эди. бундан қутилишнинг бирдан-бир йўли имтиёзли табақалардан (дворянлар ва руҳонийлардан) ҳам давлат солиғини ундириш эди. ҳукмрон доираларнинг баъзи вакиллари бу тадбирни қўллашни таклиф қилдилар. аммо людовик xvi абсолютизм таянчи бўлган бу кучларга қарши боришни истамади. бу масалани 1787 йилги олий задогонлари кегашида ҳал қилмоқчи бўлади. аммо натижа бермайди. шундан сўнг, 1789 йил 5 майда қирол ҳукумати 1614 йилдан бери чақирилмаган генерал штатларни – табақа-вакиллик муассасаси мажлисини чақиришга мажбур бўлади. генерал штатларга ҳар қайси табақадан депутатлар сайланган бўлиб, 301 та депутат дворянлар табақасини, 270 та депутат руҳонийлар табақасини ва 588 та депутат қуйи-учинчи табақанинг манфаатини ҳимоя қиларди. унда янги солиқлар жорий қилиш масаласи ҳал қилиниши керак эди. маълумки, анъанага кўра, генерал штатларда бирор масалани мухокама қилиш юзасидан овоз бериш табақалар бўйича алоҳида-алоҳида ўтказилар эди. бунда ҳукмрон табақалар – дворянлар ва руҳонийлар доимо устунликка эришар эди, чунки уларнинг манфаати бир хил эди. учинчи …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"франциянинг янги даврда конституциявий ривожланиши" haqida

1402651755_42951.doc www.arxiv.uz франциянинг янги даврда конституциявий ривожланиши режа 1. 1789-1794 йиллардаги буюк француз инқилоби, унинг шарт–шароитлари, босқичлари ва хусусиятлари 2. францияда илк конституциявий монархия ва унинг давлат тузуми 3. жирондистлар республикаси 4. якобинчилар республикаси 5. термидорчилар давлат тўнтариши ва директория ҳукмдорлиги 1. 1789-1794 йиллардаги буюк француз инқилоби, унинг шарт–шароитлари, босқичлари ва хусусиятлари европадаги инқилобларнинг якунловчиси ва энг машҳури бўлиб, xviii аср охиридаги буюк француз инқилоби жуда катта тарихий аҳамиятга эга бўлди. у феодализмга ҳал қилувчи зарба берди, уни ағдариб, емириб ташлади. бу фақат франция учунгина эмас, балки бутун европанинг тақдири учун ҳам жуда катта прогрессив аҳамиятга эга бўлди. бу инқилоб...

DOC format, 291,0 KB. "франциянинг янги даврда конституциявий ривожланиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.