мактабгача ёшдаги болалар маънавий-ахлокий тарбияси тизимида ватанпарварлик,

DOC 197.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1402652465_42956.doc мактабгача ёшдаги болалар маънавий-аҳлоқий тарбияси тизимида ватанпарварлик, инсонпарварлик ва мехр-мурувват ҳис-туйғуларини шакллантиришнинг шакл ва методлари мактабгача ёшдаги болалар маънавий-аҳлоқий тарбияси тизимида ватанпарварлик, инсонпарварлик ва мехр-мурувват ҳис-туйғуларини шакллантиришнинг шакл ва методлари режа: 1. мактабгача ёшдаги болаларда ҳис-туйғуларни ривожланиши 2. илк ёшдаги болаларга ватанпарварлик, инсонпарварлик, меҳр-мурувват ҳис-туйғуларини сингдиришнинг шакл ва методлари 3. боғча ёшидаги болаларда ватанпарварлик, инсонпарварлик ва меҳр-мурувват ҳис-туйғуларини шакллантиришнинг шакл ва методлари ҳис-туйғулар болаларда уларнинг чақалоқлик даврларидан бошлаб оддий кечинмаларни ифодаловчи эмоциялар замирида ривожлана бошлайди. чақалоқнинг хаёти қичқириқ садоси билан бошланади, кўпинча бу шартсиз рефлектор хусусиятидан келиб чиқади. дастлабки қичқириқ товуш чиқариш оралиғи қисилишининг бевосита маҳсули хисобланади. бу организмнинг табиий эҳтиёжи натижасида вужудга келади. қисилиш даставвалги нафас олиш рефлексини ҳам бошқаради. шунга қарамасдан, олимларнинг фикрларича, биринчи қичқириқ – бу нохуш ҳис-туйғунинг намоён бўлишидир. қисилиш (спазма) – бу танглик (зўриқиш) туйғусини вужудга келишидир. шунинг учун чақалоқда мускул реакцияси билан эмоционал муносабатни фарқлаш анчагина қийин. қичқириқ кейинчалик нохуш кечинма ва сезгиларга …
2
лоқ бир ойга тўлганда уни парвариш қилаётган одамга (онаси ёки энагаси ва ҳ.к.ларга) интилиш туйғуси, яъни талпиниш ҳисси пайдо бўлади ва бунинг маҳсули тариқасида кишилар қуршовидан «ўз» кишисини таниш, ажратиш жараёни пайдо бўлади. мазкур психологик ҳолатни н.л.фигурин ва м.п.денисовлар «жонланиш мажмуаси» (комплекси) деб атаганлар . бу даврда боланинг руҳий дунёсида тетиклик, ҳис-туйғусида эса атроф-муҳитдан таъсирланиш ўз аксини топади. уларнинг фикрича, катталарга ўз муносабатини билдириш жараёни боланинг бундан кейинги тараққиётини белгиловчи босқич вазифасини ўтайди . «жонланиш мажмуаси» боланинг катталар билан ўзига хос равишда муносабатга киришишининг янги шакли сифатида майдонга келади. лекин ташқи қўзғовчининг таъсирига нисбатан жавоб тариқасида намоён бўлган «жонланиш табиати» ҳозирча очилган эмас. эҳтимол, бу ҳолат боланинг катталар билан мулоқот ўрнатишининг махсус кўриниш ва овқатланишнинг мустаҳкамланиши билан боғлиқдир, ёйинки, индивиднинг ижобий ҳис-туйғусини қўзғатувчи сеҳрдир. бола билан уни парвариш қилувчи шахс ҳис-туйғусининг бир хиллиги, ўхшашлиги, мослиги эмоционал ҳаракатни вужудга келтиради, натижада табассум ва нигоҳларнинг ўзаро алоқага киришиши содир бўлади. ушбу жараён …
3
иқлик жойи йўқ эканлигини психолог м.ю.кистяковская ўз тадқиқотларида ўрганган . унинг кўрсатишича, уйқудан қийналаётганлик ва таомга нисбатан очлик уйғотувчи қўзғатувчиларни бартараф қилиш салбий кечинма ва ҳис-туйғуларни пасайтиради. боланинг катталар билан ижобий муносабатда бўлиши замирида табассум, кулги, илдам ҳаракат, товуш чиқариш ётса-да, аслида табиий (органик) эҳтиёжларни қондириш билан уларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқдир. аксинча, ижобий эмоционал ҳолат янги ижтимоий эҳтиёжнинг кўрсаткичи вазифасини бажариб, боланинг катталар билан мулоқотга киришиш эҳтиёжи ва имконияти вазифасини бажаради. мазкур ёш даврида бола кўз қарашлари, ихтиёрсиз ҳаракати, шарпага жавоби ва ҳ.к.лари орқали катталар билан алоқа ўрнатади. булар орқали шартли рефлекс шаклида вужудга келган ҳаракатлар мулоқот жараёнига ўсиб ўтади ва мулоқот вазифасини ўтай бошлайди. лекин бу мулоқот новербал (сўзсиз) тарзда амалга ошади. тор маънода ифодаласак, илк шахслараро муносабат элементларини ўзида акс эттиради. катталарнинг чақалоқ билан мулоқотга киришиши – унга ўйинчоқни кўрсатиши, термулиши, эркалатиши ёрдамида ташқи таъсирларга жавоб рефлексларини фаоллаштиради ва чақалоқда ижобий ҳис-туйғуларни шакллантиради. ўзаро мулоқот жараёнида болани …
4
ашёлари, жисмлари тўғрисидаги маълумотлар, тасаввурлар, тимсоллар, образлар, табиий яқоллик (айнан жисмнинг ёки ўйинчоқнинг ўзи) вояга етканлар билан боланинг ҳамкорликдаги (биргаликдаги) фаолияти маҳсули тариқасида маънавий бойликка айланиб, бош ярим шарлари пўстлоғи остида ўз изларини қолдиради. мазкур даврнинг аксарият тараққиёт босқичларида билим ва тажрибаларни эгаллаш, уқув, кўникма ва малакаларни гўдак томонидан ўзлаштириш мустақил равишда бўлиши кузатилмайди. гўдакнинг бир ёшгача бўлган давридаги психологик хусусиятларини ўрганишга қаратилган қатор тадқиқотлар мавжуд, улар орасида н.л.фигурин, м.п.денисова, м.ю.кистяковская, а.валлон, д.б.эльконин, е.а.аркин, с.фаянс, ф.и.фридкина, э.ғозиев, к.даминовларнинг тадқиқотлари алоҳида аҳамият касб этади. француз психологи анри валлон гўдакда ижтимоий таъсирланишнинг ортганлиги ҳодисасини атрофлича тадқиқ қилган олимдир. унинг таъкидлашича, ярим ёшдаги гўдак болада бошқа одамларга нисбатан жавоб реакцияси (таъсири) ўзининг юқори босқичига кўтарилади. 7-8 ойликдан эса, ярим йиллик ёшига нисбатан тўрт марта кўпаяди. гўдакнинг имо-ишораларининг миқдори шунчалик тез кўпаядики, хатто икки ёшга қадам қўйган болаларникидан уч ҳисса ортиқроқ бўлади. ана шу тўпланган материаллар таҳлили асосида а.валлон, бу ҳолатни мулоқотдан ўзини тияолмаслик …
5
ланган, эркалатган, табассум билан, уни эркалаб мулоқотга киришган ҳар қандай одамга ўз табассумини ҳадя этади ёки эркаланади. 5-6 ойликда эса у муомала ўрнатишга интилган нотаниш шахсга бироз тикилади, кейин ё кулимсирайди, ёки юзини ундан ўгириб олади, ёки қўрқиб йиғлаб юборади (бу маълумотларни самдчти мактабгача таълим факультетининг 2-курс талабалари билан самарқанд шаҳрининг 1-сонли “гўдаклар уйида” «болалар психологияси» фанидан ўтказган лаборатория машғулотларида тажриба-синовдан ўтказдик. олиманинг бу фикрларига қўшилмасдан иложимиз йўқ. чунки бу маълумотлар тўла-тўкис ўзини равшан намоён қилди. демак, гўдак ҳаётининг бу даврида уни парвариш қилаётган яқин кишига боғланиб қолишлик туйғуси пайдо бўлар экан. ана шу сабабдан бола онаси ёки энагасини кўриши биланоқ уни қийқириш билан қарши олади, унга талпинади, қўл-оёқларини ихтиёрсиз равишда типирчилатади. гўдак ҳаётининг 8-9 ойлигидан бошлаб катталар билан дастлабки ўйин фаолияти бошланади. ўйин фаолиятидаги табассум, жонланиш, қувонч, шодлик туйғулари болада хузурланиш туйғуларини пайдо қилади. бу туйғулар даставвал катталар иштирокида намоён бўлади, вақт ўтиши билан ўйиннинг ўзи болага қувонч бағишлайди. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "мактабгача ёшдаги болалар маънавий-ахлокий тарбияси тизимида ватанпарварлик,"

1402652465_42956.doc мактабгача ёшдаги болалар маънавий-аҳлоқий тарбияси тизимида ватанпарварлик, инсонпарварлик ва мехр-мурувват ҳис-туйғуларини шакллантиришнинг шакл ва методлари мактабгача ёшдаги болалар маънавий-аҳлоқий тарбияси тизимида ватанпарварлик, инсонпарварлик ва мехр-мурувват ҳис-туйғуларини шакллантиришнинг шакл ва методлари режа: 1. мактабгача ёшдаги болаларда ҳис-туйғуларни ривожланиши 2. илк ёшдаги болаларга ватанпарварлик, инсонпарварлик, меҳр-мурувват ҳис-туйғуларини сингдиришнинг шакл ва методлари 3. боғча ёшидаги болаларда ватанпарварлик, инсонпарварлик ва меҳр-мурувват ҳис-туйғуларини шакллантиришнинг шакл ва методлари ҳис-туйғулар болаларда уларнинг чақалоқлик даврларидан бошлаб оддий кечинмаларни ифодаловчи эмоциялар замирида ривожлана бошлайди. чақалоқнинг хаёти қи...

DOC format, 197.0 KB. To download "мактабгача ёшдаги болалар маънавий-ахлокий тарбияси тизимида ватанпарварлик,", click the Telegram button on the left.