манбаларнинг турлари ва вазифалари

PPTX 257,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1541691845_68187.pptx /docprops/thumbnail.jpeg мавзу:манбаларнинг турлари ва вазифалари манбаларнинг турлари ва вазифалари режа: 1.манбашунослик фанини ўрганишдан масад 2.манбашунослик фанининг предмети ва вазифалари 3. манбашуносликка оид адабиётларнинг тахлили асосий тушунчалар: манба, тарихий манба, бирламчи манба, асл нусха, автограф, битик, битма, ёзма ёдгорлик, қўлёзма, қўлёзма китоб, тошбосма, литографик китоб, нашр, оммавий нашр, илмий академик нашр, факсимиле, археография, асосий араб ёзувлари, рўйхатга олиш, тавсифга олиш, таснифлаш –каталоглаштириш, фихрист – каталог, карточка, аннотация, монографик тавсиф. манбашунослик фанини ўрганишдан мақсад манбашунослик фанини ўрганишдан мақсад талабаларда ушбу фан соҳаси тўғрисида умумий тушунча ҳосил қилиш ва уларда қизиқиш уйғотиш ва ўзбекистон тарихини манбалар асосида мустақил ўрганишга ҳаракат қилдиришдан иборат.тарихий факт ва воқеалар баёни инсон характери, маълумот берувчи шахс, гуруҳ, фирқа, сулола, мазҳаб ва мамлакатлар манфаати йўлида турличаталқинқилинишимумкин. масалан, ўзбекистон яқин тарихи мамлакатимизнинг х1х аср иккинчи ярми ва хх аср бошларидаги сиёсий воқеалар турли даврларда, манбаларда ва турли муаллифлар томонидан турлича талқин қилинмоқда. булар ўз даврида яратилган ёзма ёдгорликлар, тарихий …
2
манбашунослик фани тарих илмининг асосий ва муҳим соҳаларидан бири бўлиб, турли (моддий, этнографик, ёзма ва бошқа) манбаларни ўрганиш ҳамда улардан илмий фойдаланишнинг назарий ва амалий жиҳатларини ўрганади. тарихий манба деганда нимани тушунамиз?тарихий манба деганда узоқ ўтмишдан қолган, табиат ва жамиятнинг маълум босқичдаги кечмишини ўзида акс эттирган маддий ва маънавий ёдгорликларни тушунамиз.буларга моддий ёдгорликлар - қадимий обидалар, манзилгоҳлар ва мозарлар, шаҳарлар, қасрлар ва қалъалар харобалари, уй-рўзғор буюмлари ва бошқалар киради. маънавий ёдгорликлар деганда қадимги ёзувлар, халқ оғзаки ижоди намуналари, афсоналар, ёзма ёдгорликлар – битик, қўлёзма китоб, ҳужжатлар ва архив материаллари тушунилади.умуман, тарихий манба инсон ижтимоий фаолияти натижасида пайдо бўлган ва унинг хусусиятларини ўзида акс эттирган моддий ва маънавий ёдгорликлардан иборатдир. уларни ўрганадиган фанни биз манбашунослик деймиз.манбашунослик фани ижтимоий фан соҳасида асосан икки хил бўлиши мумкин- тарихий манбашунослик ва адабий манбашунослик. бизнинг мақсадимиз тарихий манбашуносликни ўрганишдир.манбашунослик фанининг вазифаларига келсак тарихий манбаларни қидириб топиш, уларни рўйхатга олиш, туркумлаш, чуқур ва атрофлича тадқиқ этиш, …
3
кин, афсуски, кўҳна тарихимизни ўзида акс эттирган ёзма ёдгорликларнинг катта қисми бизнинг замонамизгача етиб келмаган. уларнинг кўпчилиги босқинчилик урушлари вақтида, қолаверса табиий офотлар оқибатида йўқ бўлиб кетган. илк тарихнинг айрим лавҳалари ўтмишдан қолган ва инсоннинг ижтимоий фаолияти билан боғлиқ бўлган моддий ёдгорликларда, аниқроғи уларнинг бизгача сақланган қолдиқлари етиб келган.хуллас, моддий (ашёвий) манба деганда ибтидоий одамлар истиқомат қилган ва дафн этилган жойлар, уларнинг меҳнат ва уруш қуроллари, бино ва турли иншоотлар (қалъа ва қасрлар, ҳаммомлар ва карвонсаройлар, ҳунармандчилик устахоналари ҳамда сув иншоотлари ва бошқалар)нинг қолдиқлари, уй-рўзғор буюмлари ва зеб-зийнат тақинчоқлари тушунилади. моддий ёдгорликларни қидириб топиш ва ўрганиш ишлари билан археология илми (юнон, архео -қадимий, логос – илм; ўтмиш ҳақидаги илм; кишилик жамиятининг узоқ ўтмишни ўрганувчи илм, қадимшунослик) шуғулланади. этнографик манбалар халқларнинг келиб чиқиши билан боғлиқ бўлган материал ва маълумотлар этнографик манба ҳисобланади. масалан, халқ, қабила ва уруғ номлари, инсон қўли ва ақл –заковати билан яратилган қурол ва буюмларнинг нақш ва безаклари, …
4
– камёб, эътиборга молик буюм, мато; подшоҳлар, хонлар ва нуфузли кишиларга қилинадиган тортиқ; черик - қўшин; қоровул - қўшиннинг олди ва ён томонларида борадиган махсус ҳарбий бўлинма; халифа –муҳаммад пайғамбарнинг ўринбосари, ўрта асрларда араб мусулмон феодал давлатининг бошлиғи; миришкор – тўғриси – мири шикор, подшоҳ ва хонларнинг ов қушлари ва ов ҳайвонларини тасарруф этквчи мансабдор; мироб – сув тақсимоти билан шуғулланувчи мансабдор; қози –шариат асосида иш юритувчи судбя; ёрлиғ -ўрта асрларда ҳукмдор тарафидан бериладиган расмий ҳужжат; вақфнома –масжид, мадраса, хлнақоҳ ва мозорларга инъом эътилган ер - сув ҳақидаги тузилган махсус ҳужжат ва бошқа атамалар жуда кўп учрайди. бу ва шунга ўхшаш атамалар шубҳасиз қимматли тарихий материал бўлиб, аждодларимизнинг ижтимоий – сиёсий ҳаётини ўрганишга ёрдам беради. уларнинг келиб чиқиши ва этимологиясини лингвистика (лотин, лингуа – тил) фани ўрганади. халқ оғзаки адабиёти оғзаки адабиёт маданиятнинг энг қадимги қисми бўлиб, унинг илдизи ибтидоий жамоа ва илк феодализм тузумига бориб тақалади. оғзаки адабиётнинг айрим …
5
оннинг ижтимоий фаолияти, аниқроғи кишиларнинг ўзаро муносабатининг натижаси ўлароқ яратилган ва ўша замонларда содир бўлган ижтимоий-сиёсий воқеаларни ўзида акс эттирган манба сифатида ўрта аср (у1-х1х асрлартарихини ўрганишда муҳим ўрин тктади. ёзма тарихий манбалар ўз навбатида икки турга бўлинади: 1.олий ва маҳаллий ҳукмдорлар маҳкамасидан чиққан расмий ҳужжатлар (ёрлиқлар, фармонлар, иноятномалар, молиявий-ҳисобот дафтарлари, расмий ёзишмалар).ижтимоий-сиёсий, айниқса, иқтисодий муносабатларга оид масалаларни ўрганишда расмий ҳужжатлар, молиявий - ҳисрбот давтарлари ва ёзишмаларнинг аҳамияти бениҳоя каттадир. расмий ҳужжатлар ижтимоий-сиёсий ҳаётни маълум юридик шаклда бевосита ва кўп ҳоллалларда айнан қайд этиши билан қимматлидир. лекин уларнинг орасида, айниқса, расмий ёзишмаларда соҳталари ҳам учраб туради. шунинг учун ҳам улардан фойдаланилганда диққат-эътибор ва зўр эҳтиёткорлик талаб қилинади. ҳужжатлар устида иш олиб борганда, ундан бирон ижтимоий-сиёсий воқеа ёки фактни талқин этиш учун фойдаланиш жараёнида, биттаси билан кифояланмасдан, ўхшаш бир неча ҳужжат, манбаларни қўшиб ўрганмоқ зарур, чунки битта ҳужжатда фақат бир келишув ёки факт устида гап боради. шунинг учун фақат бир ҳужжат …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"манбаларнинг турлари ва вазифалари" haqida

1541691845_68187.pptx /docprops/thumbnail.jpeg мавзу:манбаларнинг турлари ва вазифалари манбаларнинг турлари ва вазифалари режа: 1.манбашунослик фанини ўрганишдан масад 2.манбашунослик фанининг предмети ва вазифалари 3. манбашуносликка оид адабиётларнинг тахлили асосий тушунчалар: манба, тарихий манба, бирламчи манба, асл нусха, автограф, битик, битма, ёзма ёдгорлик, қўлёзма, қўлёзма китоб, тошбосма, литографик китоб, нашр, оммавий нашр, илмий академик нашр, факсимиле, археография, асосий араб ёзувлари, рўйхатга олиш, тавсифга олиш, таснифлаш –каталоглаштириш, фихрист – каталог, карточка, аннотация, монографик тавсиф. манбашунослик фанини ўрганишдан мақсад манбашунослик фанини ўрганишдан мақсад талабаларда ушбу фан соҳаси тўғрисида умумий тушунча ҳосил қилиш ва уларда қизиқиш уйғотиш ва ўз...

PPTX format, 257,5 KB. "манбаларнинг турлари ва вазифалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.