туркман адабиёти

DOC 80.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662839696.doc туркман адабиёти режа: 1. туркман халқи тарихи ҳақида. 2. ёзма адабиётининг шаклланиши. 3. андалиб ижоди. 4. ху111-х1х асрлар туркман адабиёти тараққиёти. туркман халқи тарихи ҳақида .туркман халқи ўрта осиёда қадим замонлардан бери яшаб келаётган, туркий тилда сўзлашувчи халқлардан биридир. туркман халқининг адабиёти ва маданияти, ўрта осиёда яшовчи қозоқ, қирғиз ва қорақалпоқ халқларининг адабиёти ва маданияти сингари, фольклар асарлари шаклида ривожланди. туркман халқи асрлар давомида чет эл босқинчилари-эронийлар, араблар, мўғул истилочилари, бухоро амирлари ва хива хонлари зулми остида қолиб келганлиги сабабли, туркман миллий адабиёти ва маданиятининг ривожланиши учун зарур шароит йўқ эди. шунга қарамай, туркман халқи ўз миллий тилининг софлигини сақлаб қолди, ўз миллий адабиёти ва маданиятини тараққий эттириш учун кураш олиб борди. халқ орасида туркман меҳнаткаш оммасининг орзу- умидларини куйловчи эртаклар, достонлар, ангула ва қўшиқлар ҳам кенг тарқалган. бир қанча туркман халқ латифаларида доно ва тадбиркор каминанинг образи яратилганки, у ўзининг кўп хусусиятлари билан ўзбек, тожик ва озарбайжон халқ …
2
рини туркиянинг шаҳар ва қишлоқларида дарбадарликда ҳаёт кечирган йилларида яратди. насимий ўзининг ўткир ҳажвий асарлари учун руҳонийлар томонидан ваҳшийларча ўлдирилди. xviii acp туркман адабиётининг йирик вакиллари андалиб, озодий, маъруфий, ғойибий, шайдоий, шобанда кабилар ўз ижоддарида форс-тожик, озарбайжон ва ўзбек адабиётларининг энг яхши анъаналарини давом эттирдилар. шоир шобанданинг "шоҳ-баҳром", "гулу булбул", "хўжамберди" достонлари ва кўп лирик шеърлари, маъруфийнинг "сайфул-мулук-мидҳал жамол", "юсуф ва аҳмад", "давлат эр" достонлари, шайдоийнинг "қиссаи санав-бар" достони кенг халқ орасида жуда машҳур. андалиб ижоди. андалиб тахаллуси билан ижод этган нурмуҳаммад ғариб xviii аср туркман адабиёти тарихида ўзининг лирик ғазаллари ҳамда "лайли-мажнун", "юсуф-зулайҳо", "зайнулараб" каби асарлари билан сезиларли из қолдирган шоирдир. у асли корамозилик ( хозирги туркманистон республикаси, илонли туманининг карамози қишлоғи ) бўлиб, бир қанча вақт хоразмда (урганч) яшаган, "юсуф—зулайҳо" достонининг кириш қисмида шоир ўзи хақида шундай ёзади: исмим эрур нурмуҳаммад ғариб, сўзда тахаллусим эрур андалиб. шаҳримиз урганч вилоят эрди, хонимиз шох ғози жамоати эди. асли маконимиз корамозидур, …
3
и хоразмда кенг оммалашиб кетган. xviii- xix асрларда яшаган хоразм шоиралри унинг ғазалларига назиралар ёзганлар, мухаммаслар боғлаганлар. замонасининг кўзга кўринган шоири ҳисобланган мунис хоразмий андалиб ижодига бўлган муҳаббатини мана бундай ифодалайди: дахр ичра биров сен каби олий насаб эрмас, ҳар бебасар авсофини демак адаб эрмас, мунисга йулингда юрумак бесабаб эрмас, боксам юзунгга, андалиббосо ажаб эрмас, фурқатзада булғонга висолинг на бало хуб. шуни айтиш керакки, андалиб лирик ғазаллари билангина эмас. балки эпик асарлари билан ҳам замондош ва ўзидан кейинги қалам аҳлларини илҳомлантирган. уларга ижодий таъсир этган. андалиб ижодидан, хўсусан унинг достонларидан илҳом олиб, баракали ижод килган ўзбек мумтоз шоирларидан бири зокиржон фурқаддир. фурқатнинг «сайдинг қуябер сайёд, сайёра экан мандек» мисралари билан бошланадиган машҳур мусаддаси андалибнинг «лайли - мажнун» достонидаги сайдинг қуябер сайёд, дилпора экан мендек» бошланмали мухаммаси таъсирида ёзилгандир. «шарқ юлдузи» журналининг 1966 йил 3 сонида зуҳра толипованинг «бир мусаддас тарихи» деган мақоласи босилган бўлиб, унда мусаддаснинг ёзилиш тарихи хақида қимматли …
4
елиб, ундан ўч олмоқчи бўлишади. кунларнинг бирида иса хофизнинг уйига бир киши келиб абдулла билан саъдуллани сўрайди. саъдулла акаси йўқлигини айтганида, ҳалиги киши: «бўлмаса ўзингиз юра қолинг, зиёфатга айтиб юборишди. дўстингиз фурқат ҳам бўладилар», дейди. фурқат номини эшитган саъдулла рози бўлади. улар бир бойникига кириб боришади. у ердагилар саъдуллани очиқ юз билан кутиб олишиб уни юқорига ўтказишади. саъдулла танишларидан уч тўрттасини куради-ю, лекин фурқатни кўрмай ҳайрон бўлади. бир оздан сўнг ўтирганлардан баъзилари унга аччиқ гаплар ота бошлашади.довюрак саъдулла уларнинг бу гапларига парво ҳам қилмайди. бу эса ўтирганларнинг жиғига тегади. хуфтон номозини уқиш учун ўринларидан туришганда саъдуллани «ҳурматлаб» олдинга ўтказишади. саъдулла бошини саждага қўйиши билан орқадан тўрт норгул йигит унга ташланиб, оғзига латта тиқишади, кул-оёқларини боғлашади. шундан кейин катта қора шолга урашади-да, пасткамликлардан судраб бориб, анҳорга ташлашади. юқоридагилардан маълум бўляптики, саъдулла- тарихий шахс. фурқатнинг «сайдинг қуябер сайёд... » шеъри саъдулла хофизнинг фожиавий ўлими муносабати билан ёзилган марсиядир. хофизлар уни куйга солиб, …
5
. татаббуъ приймига кўра, бир шоир томонидан бадиий қолипга солинган бир хил мазмун бошқа шоир томонидан давом эттирилади, унга эргашиб, уни янги формага, янги ифодага қолипига солинади. натижада бир мазмун турли бадиий формага тушади, турли вариантдаги шеърий асарлар майдонга келади. татаббуъ xix-хх асрлар шеъриятида кенг қўлланган адабий приёмлардан ҳисобланади. уша даврда яшаб ижод этган муқимий, завқий, аваз каби демократ шоирлар шеъриятдаги бу приёмда кўплаб асарлар яратган. фурқат ўзининг «саргузаштнома» асарида бу бадиий приём хақида қуйидагиларни ёзган эди: «ҳамиша мажлис буёд айлаб зодаи табларимиздин мушоира килур эдик ва бир ғазалда татаббуъ кургузуб, бир мазмун хар ифода топар эрди», фурқат калбидаги ижодий ниятнинг юзага чиқиши учун шароит, ҳаёт озуқаси керак эди. шоир ҳаётининг кузатиб юриб, ўз бадиий мақсадига мос келадиган ҳаётий ҳодисага - дўсти саъдулло фожиасига дуч келган. шундай қилиб, саъдулло хофиз тақдири «сайдинг қуявер сайёд...» мусаддасиниг майдонга келишида жиддий туртки бўлган ҳар иккала асарнинг яъни андалиб мухаммасига ҳамда фурқат мусаддасини ғоявий …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "туркман адабиёти"

1662839696.doc туркман адабиёти режа: 1. туркман халқи тарихи ҳақида. 2. ёзма адабиётининг шаклланиши. 3. андалиб ижоди. 4. ху111-х1х асрлар туркман адабиёти тараққиёти. туркман халқи тарихи ҳақида .туркман халқи ўрта осиёда қадим замонлардан бери яшаб келаётган, туркий тилда сўзлашувчи халқлардан биридир. туркман халқининг адабиёти ва маданияти, ўрта осиёда яшовчи қозоқ, қирғиз ва қорақалпоқ халқларининг адабиёти ва маданияти сингари, фольклар асарлари шаклида ривожланди. туркман халқи асрлар давомида чет эл босқинчилари-эронийлар, араблар, мўғул истилочилари, бухоро амирлари ва хива хонлари зулми остида қолиб келганлиги сабабли, туркман миллий адабиёти ва маданиятининг ривожланиши учун зарур шароит йўқ эди. шунга қарамай, туркман халқи ўз миллий тилининг софлигини сақлаб қолди, ўз миллий...

DOC format, 80.5 KB. To download "туркман адабиёти", click the Telegram button on the left.

Tags: туркман адабиёти DOC Free download Telegram