биноларни сейсмик ва динамик кучлар таъсирига ҳисоблашнинг умумий қоидалари

DOC 245,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1523782536_71119.doc биноларни сейсмик ва динамик кучлар таъсирига ҳисоблашнинг умумий қоидалари режа: 1. умимий маълумотлар. 2. темирбетон элементларни чўзилган қисми ёриқсиз жойларидаги бутунлиги ва эгрилигини аниқлаш. 3. бетонни ёриқлари бор чўзилган қисмидаги деформацияларини ҳисобига асосий предпосилкалар. биноларни сейсмик кучлар таъсирига ҳисоблашнинг асосий қоидалари биноларни сейсмик кучлар таъсирига ҳисоблаганда ҳисобий юклар қуйидаги уйқунлаштириш (сочетание) коэффициентларига кўпайтирилади: доимий юклар учун 0,9 узоқ муддатли юклар учун 0,8 қисқа муддатли юклар ва қор учун 0,5 конструкцияларни сейсмик кучлар таъсирига ҳисоблаганда шамол ва турли динамик кучлар, эгилувчан осмаларга осилган массаларда уйқонадиган инерция кучлари кабилар эътиборга олинмайди. сейсмик кучлар қаватлараро ёпмалар сатҳида горизонтал йўналишда қўйилган, деб фараз этилади. хар бир қаватнинг вазни ҳам шу сатҳда тўпланган деб қаралади. меъёрларда ҳисобий сейсмик кучлар бино ва иншоотларга статик равишда таъсир этади, деб олинади. бироқ бу куч статик таъсир этишига қарамай, иншоот қисмларида инерция кучлари вужудга келтириши мумкин бўлган ички зўриқишларни ҳосил қилади. демак, ҳисобий сейсмик кучлар зилзила жараёнида бино …
2
еб фараз этилганда, эркин тебранишларнинг қ -шакли бўйича ҳосил бўладиган сейсмик кучнинг қиймати бўлиб, қуйидаги ифодадан аниқланади: барча ҳолларда bқ нинг қиймати 0,8 дан кам бўлмаслиги лозим. системанинг хусусий тебранишлари даври tқ иншоотлар динамикаси усуллари асосида топилади. кy — коэффициент бино ва иншоотларнинг конструктив хилига ва фазовий ўлчамларига боқлиқ бўлиб, (13.1жадвал) конструкция ва заминлар диссипатив хусусиятларини ҳисобга олади; hқk— қ-шакл бўйича эркин тебранаётган иншоотнинг де-формациясига ҳамда тўпланган юкларнинг геометрик ўрнига боқлиқ коэффициент бўлиб, қуйидаги формуладан топилади: бу ерда xқ(xk) ва xқ(xj) – иншоотнинг қ шакл бўйича эркин тебранишлари жараёнида k нуқтасида ва юклар тўпланган барча j нуқталарда вужудга келадиган кўчишлар; qj —бино ёки иншоотнинг j нуқтасига тўпланган юк . маълумки, ҳар бир тебраниш шаклининг ўзига яраша сейсмик кучи бўлади. бу кучлар конструкция элементларида тегишли зўриқишлар уйқотади. сейсмик кучларнинг конструкция элементларига бўлган умумий таъсирини ҳисоблаш учун, аввал (13.2) формула асосида ҳар бир тебраниш шакли учун сейсмик кучларнинг максимал қийматлари s0қk аниқланади; …
3
ҳисоблашда, юқорида кўриб ўтилган горизонтал сейсмик кучлардан ташқари, бинонинг бикирлик марказидан ўтувчи вертикал ўққа нисбатан ҳосил бўладиган буровчи момент таъсирини ҳам эътиборга олиш зарур. бинонинг k нуқтасига тўпланган буровчи моментнинг ҳисобий қиймати қуйидаги формуладан топилади: бу ерда ak> 0,02 b бўлиб, в — sқk кучининг таъсирига тик йўналишдаги бинонинг пландаги ўлчамидир. баъзи ҳолларда биноларни ҳисоблашда нормал горизонтал сейсмик кучлар билан бир қаторда, вертикал сейсмик кучларни ҳам эътиборга олиш зарурлиги уқтирилади. тошкент, ашхобод сингари эпицентрал зилзилалар бўладиган ҳудудларда сейсмик кучларнинг вертикал ташкил этувчиларини ҳисобга олиш муҳим аҳамият касб этади. биноларнинг консолли қисмларини, эни 24 м дан ортиқ бўлган саноат биноларини, қиштли биноларни ҳисоблашда сейсмик кучларнинг вертикал ва горизонтал ташкил этувчилари биргаликда ҳисобга олинади. ўишт деворларни ҳисоблашда вертикал сейсмик кучнинг қиймати 7 ва 8 балли ҳудудларда вертикал статик юкнинг 15% миқдорида, 9 балли ҳудудда эса 30% миқдорида қабул қилинади. сейсмик кучларни аниқлашнинг юқорида кўриб ўтилган усуллари тақрибий усуллардир. барча бино ва иншоотлар …
4
лзилабардошлигини конструкцияларни мустаҳкамлаш йўли билан таъминлаш сейсмоҳимоянинг пассив (нофаол) турига киради. бинонинг кучли тебранишларининг олдини олишга ва сейсмик таъсирларга бино реакциясини пасайтиришга қаратилган махсус конструктив тадбирлар фаол сейсмоҳимояларга киради. хилма-хил тебраниш сўндиргичлари, сейсмоамортизаторлар (пружиналар тизими, резина қистирма, осма стерженлар ва ҳ. қ.) ана шулар жумласидандир. қадимда ¤рта осиёда сўндиргич сифатида пойдевор билан девор орасига қамиш қатлами ётқи-зилган. конструкция элементларини динамик юклар таъсирига ҳисоблаш. конструкция элементларида тебраниш уйготадиган ҳар қандай куч динамик куч (юк) деб аталади. динамик кучларнинг тури жуда хилма-хил. айланма, илгарилама қайтма ҳаракат қиладиган қисмлардан ташкил топган машиналар (электромоторлар, вентиляторлар, тўқув дастгоҳлари), зарб ёки туртки берадиган машиналар, портлаш, кучли шамол ва зилзила кучлари иншоотда тебраниш уйқотади. динамик таъсирларнинг хавфли томони шундан иборатки, хусусий ва мажбурий тебранишлар такрорлиги ўзаро мос тушганда (тенглашганда) конструкцияда резонанс вужудга келади, яъни тебраниш амплитудалари кескин катталашиб кетади. натижада конструкцияда бузилиш хавфи пайдо бўлади, агар тезда унинг олди олинмаса, конструкция ишдан чиқади. конструкцияларни динамик кучлар таъсирига …
5
ементнинг мустаҳкамлиги текширилади. сўнгра мажбурий тебранишлар амплитудаси аниқланиб, темирбетон элементларнинг яроқлилик даражаси белгиланади. статик ва динамик кучлар таъсирида бўлган элементларнинг юк кўтариш қобилияти чегаравий ҳолатларнинг биринчи гуруҳи, нормал эксплуатацияга яроқлилиги эса чегаравий ҳолатларнинг иккинчи гуруҳи бўйича ҳисобланади. 13.3.1. чегаравий ҳолатлар биринчи гуруҳи. статик ва динамик юк таъсирида бўлган иншоот учун қуйидаги шарт қаноатлантирилса, эгилувчи элементларнинг мустаҳкамлиги таъминланган бўлади: бу ерда mst — ҳисобий статик юкдан ҳосил бўлган эгувчи момент; md — динамик юкдан ҳосил бўлган эгувчи момент; mper — иш шароити коэффициентлари ҳисобга олинганда кесим қабул қила оладиган эгувчи момент. элементнинг толиқишга кўра чидамлилиги таъминланиши учун қуйидаги шарт бажарилиши зарур. бу ерда σb1max — ҳисобий статик юкдан ҳосил бўлган кучланиш; σs1max — кўпкарра такрорланувчи динамик rюкдан чўзилувчи арматурада ҳосил бўлган кучланиш; rγb1;s — бетон ва арматуранинг ҳисобий қаршиликлари; b1 γs 1— бетон ва арматуранинг иш шароити коэффициентлари. сиқилувчи арматура чидамлиликка ҳисобланмайди. динамика масалаларида иш шароити коэффициентларининг қиймати 0,4,...1 орасидаги сонлардан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"биноларни сейсмик ва динамик кучлар таъсирига ҳисоблашнинг умумий қоидалари" haqida

1523782536_71119.doc биноларни сейсмик ва динамик кучлар таъсирига ҳисоблашнинг умумий қоидалари режа: 1. умимий маълумотлар. 2. темирбетон элементларни чўзилган қисми ёриқсиз жойларидаги бутунлиги ва эгрилигини аниқлаш. 3. бетонни ёриқлари бор чўзилган қисмидаги деформацияларини ҳисобига асосий предпосилкалар. биноларни сейсмик кучлар таъсирига ҳисоблашнинг асосий қоидалари биноларни сейсмик кучлар таъсирига ҳисоблаганда ҳисобий юклар қуйидаги уйқунлаштириш (сочетание) коэффициентларига кўпайтирилади: доимий юклар учун 0,9 узоқ муддатли юклар учун 0,8 қисқа муддатли юклар ва қор учун 0,5 конструкцияларни сейсмик кучлар таъсирига ҳисоблаганда шамол ва турли динамик кучлар, эгилувчан осмаларга осилган массаларда уйқонадиган инерция кучлари кабилар эътиборга олинмайди. сейсмик кучлар қаватла...

DOC format, 245,5 KB. "биноларни сейсмик ва динамик кучлар таъсирига ҳисоблашнинг умумий қоидалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.