5340300 "шаҳар қурилиши ва хўжалиги" таълим йўналиши маърузалар матни

DOCX 130 sahifa 5,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 130
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти «қурилиш» факультети «бино ва иншоотлар қурилиши, геодезия, картография ва кадастр» кафедраси “қурилиш конструкциялари” фанидан 5340300 « шаҳар қурилиши ва хўжалиги» таълим йўналиши бўйича таълим олаётган кундузги бўлим талабалари учун маърузалар матни ii қисм металл ва ёғоч конструкциялар фарғона – 2017 мазкур «қурилиш конструкциялари фанидан маърузалар матни» 5340300 – «шаҳар қурилиши ва хўжалиги» таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган бўлиб, у “қурилиш конструкциялари» фани бўйича намунавий ва ишчи ўқув дастурига мувофиқ тузилган ва vi семестр учун режалаштирилган 36 соатлик маъруза машғулотлари мавзуларини ўз ичига олади. маъруза матнида металл ва ёғоч конструкциялар учун ишлатиладиган пўлат ва ёғоч материалларининг физик-механик хоссалари, улардан тайёрланган конструкцияларни ҳисоблаш ва лойиҳалаш усуллари ёритилган. ушбу маърузалар матнини тузишда ҳозирда амалиётга жорий этилган қмқлар, бошқа меъёрий ҳужжатлар, мавжуд дарсликлар ва ўқув қўлланмаларидан ҳам фойдаланилган. маърузалар матни «биқгкк» кафедраси илмий-услубий семинари йиғилишида кўриб чиқилган ва маъқулланган. мажлис баёни № ____ …
2 / 130
тига айтиладики, бундай ҳолат юзага келгандан сўнг юк ёки таъсирнинг минималь ошиши ҳам конструкцияни синишга, бузилишга, устуворлигини йўқотишга ёки унда йўл қўйиб бўлмайдиган деформациялар – салқилик, кўчиш, бурилиш, буралиш, қийшайиш кабилар ҳосил бўлишга олиб келади; конструкция фойдаланишга яроқсиз холатга келади, у ўзига қўйилган вазифаларни бажара олиш қобилиятини йўқотади. чегаравий ҳолатларнинг икки гуруҳи мавжуд: биринчи гуруҳ бўйича конструкция ўзининг юк кўтариш қобилиятини йўқотади ёки ишлатиш талабларига жавоб бермай қолади. иккинчи гуруҳда эса, конструкция меъёрида ишлаш қобилиятини йўқотади. (1-жадвал). 1- жадвал чегаравий ҳолат гуруҳи чегаравий ҳолат чегаравий ҳолат кўриниши тавсифи биринчи юк кўтариш қобилиятининг йўқотилиши пластиклик, мўрт ёки чарчашдан бузилишлар ҳолат ёки шакл устиворлигини йўқотиш ўзгарувчан тизимга ўтиш тўлиқ ишлашга яроқсизлик оқувчанлик ҳолати бирикмаларда ноэластик силжишлар шаклнинг ўзгариши иккинчи нормал ишлашга яроқсизлик кўчишлар (эгилиш, чўкиш, буралиш) тебранишлар ҳолатнинг ўзгариши бирикмалардаги силжишлар конструкциянинг устиворлигини йўқотиши, ҳар хил бузилишлар, иншоотнинг геометрик ўзгарувчан ҳолга келиб қолиши, деформация натижасида конструкция шаклининг ўзгариши, рухсат этилмаган ўлчамли ёриқлар …
3 / 130
чи коэффициент; f - кесимнинг геометрик характеристикаси (юза, қаршилик моменти); rn - пўлатнинг меъёрий қаршилиги; с - иш шароити коэффициенти; m - материал бўйича ишонч коэффициенти. конструкциянинг ишлашга тўла яроқсизлик ҳолатини белгиловчи кўчишлар ёки деформациялар меъёрий ҳужжатларда белгиланади. иккинчи гуруҳ чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисоблашда кўчишлар, салқиликлар, бурилиш ва буралиш бурчакларининг қиймати, тебранишлар белгиланган меёрий қийматлардан ортиб кетмаслиги керак, яъни: (4) бу ерда: f - конструкциянинг кўчиши ёки тебраниш кўрсаткичи; fu - ушбу кўчишларнинг рухсат этилган қиймати. кўчишларнинг рухсат этилган қийматларини (fu) белгилаш ишчиларнинг хавфсизлиги ва технологик жиҳозларнинг меъёрида ишлашини таъминлаш нуқтаи назаридан келиб чиқади. 2. ёғоч конструкцияларни биринчи ва иккинчи гуруҳ чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисоблаш ёғоч конструкциялар в уларни элементлари икки гуруҳ чегаравий ҳолатлар: юк кўтариш қобилияти (мустаҳкамликка ва устиворликка) хамда шакл ўзгартириши ва силжиши бўйича ҳисобланади. биринчи гуруҳ чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисоблаш. элементларда ҳосил бўладиган ҳисобий зўриқиш, унинг энг кичик юк кўтариш қобилиятидан ошмаслиги керак:. n = a(s,r,m) (5) …
4 / 130
зарур. назорат саволлари 1. чегаравий ҳолат қандай таърифланади? 2. чегаравий ҳолат вужудга келса нима содир бўлади? 3. биринчи гуруҳ чегаравий ҳолат бўйича қандай ҳисоблар бажарилади? 4. иккинчи гуруҳ чегаравий ҳолат бўйича қандай ҳисоблар бажарилади? 5. металл конструкциялар қайси чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисобланади? 6. ёғоч конструкциялар қайси чегаравий ҳолатлар бўйича ҳисобланади? 20-маъруза мавзу: юклар ва таъсирлар режа: 1. меъёрий ва ҳисобий юклар, юкларнинг биргаликда таъсири. 2. пўлат материалларни меъёрий ва ҳисобий қаршилиги, оқувчанлиги бўйича материални ишончли ишлашини эътиборга олувчи коэффициент. конструкцияни ишлашини эътиборга олувчи коэффициент. 1. қурилиш иншоотларига таъсир этувчи юклар ва таъсирлар ҳар хил кўринишда бўлиб, конструкцияга таъсир этиш муддатига қараб доимий, вақтинчалик ва махсус юкларга бўлинади. доимий юклар конструкцияларнинг хусусий оғирлигидан, замин оғирлиги ва босимидан, олдиндан зўриқтириш кучларидан иборат бўлади. вақтинчалик юклар ўз навбатида узоқ муддатли, қисқа муддатли ва махсус юкларга бўлинади. узоқ муддатлик таъсир этувчи вақтинчалик юкларга қуйидагилар киритилади: бино ва иншоотларга муқим ўрнатилган жиҳозларнинг (ускуналар, дастгоҳлар, мебеллар …
5 / 130
ийматлари “қурилиш меъёрлари ва қоидалари” бўйича қабул қилинади. меъёрий юк деб, бино ёки иншоотдан нормаль ҳолатда фойдаланиш жараёнида ҳосил бўладиган юкларга айтилади. текис тақсимланган айрим юкларнинг меъёрий қийматлари 1-жадвалда келтирилган: 1 - жадвал т/р бинолар ва хоналар меъёрий юк, кн/м2 (кг/м2) 1. турар-жой бинолари хоналари, шифохона палаталари, интернат, мактаб, болалар боғчаси, пансионат, санаторияларнинг дам олиш хоналари 1,5 (150) 2. корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг хизмат кўрсатиш хоналари, мактаб, ўқув юрти кутубхоналарининг қироатхоналари, гардероблар, ювиниш хоналари 2 (200) 3. соғлиқни сақлаш, таълим, фан-техника муассасалари, ҳисоблаш марказларининг хоналари, ошхоналар, ертулалар, техник қаватлар ҳақиқий юк, аммо 2 (200) дан кам эмас 4. ошхона, кафе, ресторанларнинг овқатланиш заллари 3 (300) 5. мажлислар зали, тамошагохлар, спорт заллари 4 (400) 6. китоб омборлари, архивлар 5 (500) 7. трибуналар: ўриндиқли жойлар тик туриш жойлари 4 (400) 5 (500) бино ва иншоотлардан фойдаланиш жараёнида меъёрий юкларнинг қиймати тасодифан ўзгариши мумкин ва бу ўзгариш юкнинг ўсиш томонига бўлиши эҳтимоли кўпроқ. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 130 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"5340300 "шаҳар қурилиши ва хўжалиги" таълим йўналиши маърузалар матни" haqida

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти «қурилиш» факультети «бино ва иншоотлар қурилиши, геодезия, картография ва кадастр» кафедраси “қурилиш конструкциялари” фанидан 5340300 « шаҳар қурилиши ва хўжалиги» таълим йўналиши бўйича таълим олаётган кундузги бўлим талабалари учун маърузалар матни ii қисм металл ва ёғоч конструкциялар фарғона – 2017 мазкур «қурилиш конструкциялари фанидан маърузалар матни» 5340300 – «шаҳар қурилиши ва хўжалиги» таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган бўлиб, у “қурилиш конструкциялари» фани бўйича намунавий ва ишчи ўқув дастурига мувофиқ тузилган ва vi семестр учун режалаштирилган 36 соатлик маъруза машғулотлари мавзуларини ўз ичига олади. маъруза матнида металл ва ёғоч конструкциялар учун ишлатиладиган пўла...

Bu fayl DOCX formatida 130 sahifadan iborat (5,3 MB). "5340300 "шаҳар қурилиши ва хўжалиги" таълим йўналиши маърузалар матни"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: 5340300 "шаҳар қурилиши ва хўжа… DOCX 130 sahifa Bepul yuklash Telegram