ораёпмалар эксплуатацияси

DOC 207.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1524243004_71264.doc ораёпмалар эксплуатацияси режа: 1. ораёпмалар ва ораёпма элементларининг эксплуатацияси. 2. ораёпмалар конструкцияси. 3. айрим ораёпмаларнинг тузилиш хусусиятлари хамда уларнинг дефектларининг келиб чиқиш сабаблари ва бартараф этиш усуллари. ораёпмалар бинони баландлиги бўйича ажратиб туради ва бинода жойлашган одамлар ва жиҳозлардан тушувчи юкларни қабул қилади ҳамда бинонинг умумий барқарорлигини таъминлаб берувчи горизонтал бикрлик пардаси ролини ўйнайди. ораёпмалар конструкцияси бўйича балкали (1-расм) майда унсурлардан йиғилган ва йирик ўлчамли (2-расм) бўлиши мумкин. кессонли ораёпмалар томонлар нисбати 2 дан камроқ бўлган тўр ҳосил қилувчи икки йўналиш бўйлаб жойлашган плита ва балкалардан иборат ораёпмаларга айтилади (3-расм). 3-расм. кессон ораёпмалар схемаси. а- фақат колонналарда жойлашган балкалардан иборат схема; б- бош ва иккинчи даражали балкали схема; в- кесишувчи ортогонал жойлашган балкали схема; г- кесишувчи диагональ жойлашган балкали схема. ноёб бинолар қурилишида ҳамда эски биноларни реконструкциялашда яхлитқуйма темирбетон ораёпмалар ишлатилади. ёғоч ҳамда металл балкаларга ёғоч тўшамали ораёпмалар меъёрий эксплуатация шароитига кўпроқ мойил бўлиб, умрбоқийлиги эса камроқ ҳисобланади. ораёпма …
2
дамодам ўзгариб туриши бетонни тез бузулишга, унинг ичида дарзлар ҳосил бўлишига, ҳимоя қатлами зичлигининг бузулишига, арматуранинг занглашини тезлашувчига олиб келади. бетонда дарз ҳосил бўлиши ҳимоя қатламининг қалинлиги оз бўлган қовурғали прокат унсурлардан иборат йирик ўлчамли темирбетон ораёпмалар учун айниқса хавфли. галдаги кўрикларда ораёпмаларини осилиб қолганлигига ва титровчанлигига аҳамият бериш лозим ва мавжуд нуқсонларнинг сабабини аниқлаб, уларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш керак. одатда юқорида кўрсатиб ўтилган нуқсонларга эга бўлган ораёпмаларни текшириш учун ихтисослашган лойиҳа-тадқиқот ташкилотларини жалб этиш лозим. олинган натижалар, лаборатория тахлиллари ва текширув ҳисоблари асосида улар ораёпманинг эксплуатациявий хоссаларини тиклаш бўйича тавсиялар бериши лозим. ораёпмаларни эксплуатация қилишда хоналарнинг ҳарорат-намлик режимини таъминлаш, санитар-гигиеник тизимнинг, айниқса унинг ораёпмалар билан тегиб турадиган унсурларини созлиги, барча бирикмалар. пол ва бошқа унсурларнинг гидроизоляциясини таъминлаш муҳим вазифалардан ҳисобланади. санитар узеллар ва чордоқ хоналарнинг ораёпмалари кўпроқ бузулиш ҳолларига дучор бўлади. санитар узелларнинг ораёпмалари иссиқ ва совуқ сув таъминоти тизимидан сув оқиб кетиши, ҳамда буғларнинг сувланишидан сувга …
3
маларнинг деворлар билан бирикув жойларининг жипслиги етарли даражада бўлмаганда юз беради. бундан ташқари товуш изоляция хоссаларини йўқотилиш сабаби ораёпмалардаги товуш изоляция тўкмаларининг эксплуатация жараёнида ёйилиб кетиши ҳисобланади. шовқин ўтувчи манбалардан кўпроқ сезиларлиси ремонт қилиш вақтида қолиб кетган тешик-туйнуклар ёки ораёпмадан тегишли қопламаларсиз ўтказилган қувур ўтказгичлар ҳисобланади. ораёпмаларга қўйиладиган эксплуатациявий талаблар ораёпмаларни эксплуатация қилишда уларни яхшилаб гидроизоляция қилиш ва намланишдан ҳимоялаш (санузеллар, ошхоналар, ишлаб чиқариш биноларининг ораёпмалари) катта аҳамиятга эга. ёғ, эмульсия ва шу кабиларни оқиб кетиши мавжуд бўлганда ораёпмаларни шу таъсирлардан ҳимоялаш бўйича махсус чоралар ишлаб чиқилиши лозим. темир бетон ораёпмаларда уларнинг солқилигига; юк кўтарувчи унсурлардаги дарзларга; сувоқнинг кўчишига; арматураларнинг очилиб қолиши ва ораёпма товуш изоляциясининг ёмонлашувига аҳамият берилади. агар темир бетон ораёпмалар сув ўтказгич ёки канализациянинг носозлигидан намланган бўлса, у ҳолда шифтларни пардозлаш носозликлар бартараф этилиб, шифтлар қуритилганидан сўнг бажарилади. ораёпмадан кўчган сувоқни тушириб юборилади ва темирбетон тўшама юзасида олдиндан тирналиб тайёрланган юзага янги сувоқ берилади. ёғоч ораёпмаларда полда …
4
ка текширилади. бу жойларнинг тепаларда турган хонадонларда юқори намлик, тутун ва ўзига хос хидлар сезилган чоғда ораёпмаларни герметизациялар бўйича ишлар бажарилиши лозим. ораёпма унсурларининг юк кўтариш қобилияти йўқотилишини келтириб чиқарувчи асосий омиллар темирбетон ораёпмаларнинг юк кўтариш қобилиятини камайишига олиб келувчи асосий нуқсон ва шикастланишлар: йўл қўйиб бўлмайдиган солқилик; ташқи девор атрофидаги қисмларни музлаши; ҳимоя қатламини кўчиши; бетон ашёси ва арматуранинг коррозияланиши; ораёпма панелларидаги дарзлар; ҳаво ва зарбли шовқиндан юқори даражада товуш ўтказувчанлик. меъёрдан юқори солқиликларни (1>1(200 оралиқдаги) мавжудлиги плиталардаги (панеллардаги) нуқсонлар борлигидан конструкция бирлигини пасайишидан дарак беради. вақт ўтиши билан солқиликни ошиб бориши ораёпмани кучайтириш лозимлиги ҳақида огоҳлантиради. ораёпма ашёси намлик режимини дамодам ўзгаришига таъсирчан бўлганлигидан, бундай шароит бетонни тез бузулишига олиб боради. айниқса бетонда дарзларда мавжуд бўлганида, арматура коррозияга учраб, ҳимоя қатламининг кўчиши юз беради. ишлаб чиқариш корхоналарида ораёпмаларга турли мойлар, совутувчи эмульсиялар тўкилиши мумкин. улар бетонга таъсир кўрсатиб ораёпма плитаси ёки яхлит қуйма ораёпмани юк кўтарувчанлигини пасаювига олиб …
5
бўлади (терлаш ҳолати). чордоқдаги ораёпма ёғоч унсурларининг чириши томқопламадан чакка ўтиши, томқопламанинг музлаши, қониқарсиз температура – намлик режими, ҳамда шамоллатишнинг етарли даражада эмаслиги натижасида ҳосил бўлади. фойдаланилган адабиётлар: 1. қосимова с.т., шоджалилов ш. биноларни техник эксплуатациясига хос хусусиятлари. ўқув қўлланма. 1-қисм. тошкент, 2004й. 2. қосимова с.т., шоджалилов ш. биноларни техник эксплуатациясига хос хусусиятлари. ўқув қўлланма. 2-қисм. тошкент, 2005й. 3. шнк 2.08.01-05 «жилые здания» т.: госкомархитекстрой, т., 2005й. 4. кмк 2.08.02 – 96 «общественные здания и сооружения» т.: госкомархитектстрой, т., 1996г. расм 12. балкали ораёпмалар. а-чордоқли темир бетон балкалар; б- худди шундай, қаватлараро; в- енгилбетон тошли тўлдирувчили санитар хоналар; г-худди шундай қаватлараро; 1- балка; 2- минерал пахтали пакет; 3-иситгич; 4-тошқолоҳакли пўстлоқ; 5- енгил бетон плита; 6-толь; 7-қум; 8-қайишқоқ қистирма; 9-енгилбетон тош-қўйилма; 10-қоришма; 11-сувоқ расм 13. йирик панелли ораёпмалар. а- кўпбўшлиқли ёпмали; б,в,г- икки темирбетон панелли айрим конструкцияли; д-худди шундай бир темирбетон панелли; е-осма шифтли; 1- товушизоляция қистирмаси; 2- қовурғалари икки йўналишли …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ораёпмалар эксплуатацияси"

1524243004_71264.doc ораёпмалар эксплуатацияси режа: 1. ораёпмалар ва ораёпма элементларининг эксплуатацияси. 2. ораёпмалар конструкцияси. 3. айрим ораёпмаларнинг тузилиш хусусиятлари хамда уларнинг дефектларининг келиб чиқиш сабаблари ва бартараф этиш усуллари. ораёпмалар бинони баландлиги бўйича ажратиб туради ва бинода жойлашган одамлар ва жиҳозлардан тушувчи юкларни қабул қилади ҳамда бинонинг умумий барқарорлигини таъминлаб берувчи горизонтал бикрлик пардаси ролини ўйнайди. ораёпмалар конструкцияси бўйича балкали (1-расм) майда унсурлардан йиғилган ва йирик ўлчамли (2-расм) бўлиши мумкин. кессонли ораёпмалар томонлар нисбати 2 дан камроқ бўлган тўр ҳосил қилувчи икки йўналиш бўйлаб жойлашган плита ва балкалардан иборат ораёпмаларга айтилади (3-расм). 3-расм. кессон ораёпмалар схемаси....

DOC format, 207.5 KB. To download "ораёпмалар эксплуатацияси", click the Telegram button on the left.