юпқа деворли фазовий том ёпмалар юпқа деворли фазовий конструкциялар эгрилик сиртлари тўғрисида умумий маълумотлар

DOC 204.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1523774193_71109.doc юпқа деворли фазовий том ёпмалар юпқа деворли фазовий конструкциялар эгрилик сиртлари тўғрисида умумий маълумотлар режа: 1. юпқа деворли фазовий ёпмаларнинг афзалликлари 2. юпка деворли фазовий темирбетон ёпмаларнинг турлари 3. юпқа деворли фазовий конструкцияларни лойихалаш юпқа деворли фазовий ёпмалар (плита, тўсин, ферма ва бошқа конструкциялар тўпламидан иборат) ясси тизимлардан фарқли равишда икки йўналишда ишлайди. статик холатида ишлаш шароити яхши бўлганлиги туфайли бундай конструкцияларга хом-ашё кам сарфланади, буларда хусусий оғирликнинг фойдали юкка бўлган нисбати минималдир. юпқа деворли фазовий конструкциялар исталган геометрик шаклда тайёрланиш имконияти борлигидан темирбетоннинг энг яхши хоссаларидан самаралироқ фойдаланиш имкониятини баради. масалан, қобиқнинг шаклини шундай танланадики, натижада у фақат сиқилишга ишлайдиган бўлади. ана шу томонлари туфайли юпқа деворли фазовий конструқциялар бинокорликда кенг тарқалган. юпқа деворли фазовий ёпмаларнинг афзалликлари: · оралиқ таянчларсиз қатта оралиқларни ёпиш имконияти мавжудлиги; · ясси конструкцияларга нисбатан материални 25...40 % кам сарфланиши; · бир йўла юк кўтариш ва тўсиш вазифаларини бажариши; – конструкция вазнининг енгиллиги; – …
2
рилиш ва лойиҳалаш амалиётида асосан, сирти айлантириш ва кўчиш усулида ҳосил қиланадиган қобиқлар ишлатилади. ўрталик сирти эгри, тўғри ёки синиқ ясси чизиқни, кўзғалмас тўғри чизиқ атрофида айлантириш натижасида ҳосил қилинган қобиқлар айланма қобиқлар деб аталади. ўрталик сирти, бир эгри чизиқни иккинчи эгри чизиқ бўйлаб кўчириш натижасида ҳосил бўлган қобиқлар, кўчма қобиқлар деб аталади. шунга кўра темир бетон фазовий конструкциялар қуйидагиларга бўлинади: ўрталик сиртининг шаклига кўра – (1-расм) 1–расм. юпка деворли фазовий темирбетон ёпмаларнинг турлари: a – цилиндрик қобиқ; б – тахлама ёпма; в – гумбаз; г – мусбат гаусс эгрилигидаги қобиқ; д–манфий гаусс эгрилигидаги қобиқ; е – тўлқинсимон қубба; ж – вантли осма ёпма; 1 – қобиқнинг «ўзи»; 2– диафрагма; 3 – борт элементи; 4 – тахламанинг ясси плитаси; 5 – таянч халқаси; 6 – айланиш ўқи; 7–қубба тўлқини; 8 – тортқич; 9 –пўлат вантлар ёпиладиган майдонлар шаклига кўра: а) доира ёки эгри чизиқ режали; б) тўғри тўртбурчак режали; в) …
3
лар учун в15 дан юқори синфли оғир бетон ва в12,5 дан юқори синфли енгил бетонлар ишлатилади. юпқа деворли фазовий конструкияларни лойихалаш асослари юпқа деворли фазовий ёпма схемасини иншоот вазифаси, унинг меъморий ечими ҳамда қурилиш услубига кўра танланади. юпқа деворли фазовий конструкциялариниқуриш жараёнида ёпма конструкцияларига кам меҳнат сарфланиши, уланадиган жойларини монтаж қилиш соддалиги, монтаж қилиш воситалари яқин жойда жойлашиши йиғиш жараёнида кам сонли тиргак мосламаларидан фойдаланиш талабларига жавоб бериши керак. яхлит ёпмаларда кўчма ёки кўп марта ишлатиладиган қолиплардан фойдаланиш имконияти кўзда тутилиши лозим. юпқа деворли фазовий ёпмалар конструкциялари бутунлигича ёки унинг айрим қисмлари мустаҳкамлик, устиворлик, ёриқбардошлик ҳамда фойдаланиш, тайёрлаш, ташиш ва тиклаш, ҳусусан, завод шароитида йириклаштирилган монтаж қилишда, вақтинча таянчларни айлантириш учун белгиланган меъёрий юклар таъсирида силжиш талабларига жавоб бериши зарур. юпқа деворли фазовий конструкция элементларни тайёрлаш, ташиш ва монтаж қилиш жараёнида зарурий мустаҳкамлик ва бикрликни таъминлаш мақсадида уларни, одатда, сирти бўйича чеккаси бикир мослама билан таъминланади. бу ҳолда қобиқ қобирғали …
4
анадиган қўшимча деталлар ёрдамида бириктирилади, монтаж жараёнида улар ўзаро қўшимча деталлар ёрдамида уланади. қўшимча деталларнинг кесим юзаси ва пайванд чоклар узунлиги ҳисоб орқали аниқланади. агар чоклар орқали уринма кучлар таъсир қилса, у ҳолда бириктириладиган элементлар қирралари шундай қабул қилиш керакки, бетон қуйилганидан кейин чокларда элементлар ўзаро силжишига тўсқинлик қилувчи бетон тиқинлар ҳосил бўлсин. фазовий ёпма конструкцияларни олдиндан зўриқтириш мақсадга мувофиқ, чунки бунинг натижасида нафақат чўзилувчи қисмлар ёриқбардошлиги ортади, кўп ҳолларда у йиғма элементларни ягона системага бирлаштиришнинг воситаси вазифасини бажаради. қобиқларнинг икки ўқли сиқилиш қисмларини устуворликка текшириш зарур. йиғма элементларни уларни тайёрлаш ва ташиш жараёнида пайдо бўладиган кучлар таъсирига, мустаҳкамликка текшириш зарур. юпқа деворли фазовий конструкцияларни лойихалаш ва арматура танлаш нормал ва уринма кучллар ҳамда эгувчи моментлар бўйича аниқланади. асосий сиқувчи кучларнинг максимал қиймати rb дан ошмаслиги зарур. ҳисоб бўйича арматура талаб этилмайдиган жойларда уни лойихавий шартлар асосида танланади, бунда стерженлар қадами 200 . . . 250 мм ҳамда кесим юзаси …
5
ини текис қилиш зарур, диаметри 5-8 мм қадами 200 мм дан ошмаган стерженлардан ташкил топган икки қатор сим тўр билан арматуралаш лозим. қовурғали конструкциялардаги асосий арматуранинг кесим юзаси йиғма элементларини тайёрлаш ва фойдаланиш даврида ҳосил бўладиган эгувчи моментлар таъсирига ҳисоблаб аниқланади. қовурғалар. диаметри 5 . . 6 мм, қадами 200 … 250 мм бўлган кўндаланг стерженли пайванд каркас билан арматураланади. сирт конструкциялари қурилиш меҳаникасининг умумий қоидаларига кўра қобиқлардан узатиладиган кучларга ва монтаж даврида конструкцияларга таъсир этувчи кучлар таъсирига ҳисобланади. қобиқларда хосил қилинган юзаси катта бўлмаган тирқиш ва дарчалар чеккалар гардишлар билан кучайтирилади. қобиқларнинг сиқилган қисмларидаги тирқишлар гардишларнинг кесим юзаси қирқилган плита юзасига тенг қилиб қабул қилинади. қобиқларнинг чўзилган қисмида тирқиш лар мавжудлигида уларни ўраб турган гардишларга орқали ўтувчи куч ва моментларни қабул қилиш учун талаб этилган миқдорда арматура ўрнатилади. адабиётлар руйхати: 1. асқаров б.а., низомов ш.р., ерматов и.т. проектирование и расчет инженерных сооружений. электронное учебное пособие, т., 2003. 2. вахненко …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "юпқа деворли фазовий том ёпмалар юпқа деворли фазовий конструкциялар эгрилик сиртлари тўғрисида умумий маълумотлар"

1523774193_71109.doc юпқа деворли фазовий том ёпмалар юпқа деворли фазовий конструкциялар эгрилик сиртлари тўғрисида умумий маълумотлар режа: 1. юпқа деворли фазовий ёпмаларнинг афзалликлари 2. юпка деворли фазовий темирбетон ёпмаларнинг турлари 3. юпқа деворли фазовий конструкцияларни лойихалаш юпқа деворли фазовий ёпмалар (плита, тўсин, ферма ва бошқа конструкциялар тўпламидан иборат) ясси тизимлардан фарқли равишда икки йўналишда ишлайди. статик холатида ишлаш шароити яхши бўлганлиги туфайли бундай конструкцияларга хом-ашё кам сарфланади, буларда хусусий оғирликнинг фойдали юкка бўлган нисбати минималдир. юпқа деворли фазовий конструкциялар исталган геометрик шаклда тайёрланиш имконияти борлигидан темирбетоннинг энг яхши хоссаларидан самаралироқ фойдаланиш имкониятини баради. масалан, қ...

DOC format, 204.5 KB. To download "юпқа деворли фазовий том ёпмалар юпқа деворли фазовий конструкциялар эгрилик сиртлари тўғрисида умумий маълумотлар", click the Telegram button on the left.