бино ва иншоотларни пардозлашда ранг танлаш

DOC 520,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1523773890_71103.doc бино ва иншоотларни пардозлашда ранг танлаш режа: 1. қурилиш ашёларидаги ранглар тўплами 2. рангларни асосий таснифи уларни тиниқлиги маълумки бино ёки иншоотнинг архитектуравий шакли инсон хиссиётига ўзининг эстетик хусусиятлари билан таъсир қилади. яъни бинонинг фазовий ҳажми композициясининг салобатли ранглар тўпламининг моҳирона ўз ўрнида ишлатилганлиги, безакли қурилиш ашёларининг рангбаранглиги инсон руҳиятини кўтаришда муҳим ахамият касб этади. бундай хиссиётлар инсон онгида юзаки ёки тезда эсдан чиқадиган эмас, балки, умр бўйи ёдда қоладиган бўлиши керак. лойиҳада тавсия этиладиган архитектуравий қурилиш ашёларининг эстетик хоссалари маънивий – санъат асари сифатида бўлмоғи лозим. қурилиш ашёларининг ранги деганда архитектуравий композицияни кўз билан унинг юзасидан қайтаётган электромагнит нурларни кўриш доирасидаги спектрни қабул қилиш ва онг орқали бунга баҳо беришни тушунмоқ керак. оқ ранг дан қайтаётган акс ёруғлик ҳар хил рангли нурларнинг мажмуасидан иборат. буни исаак ньютон 1666 йилда қуёш нурини маҳсус асбоб орқали ўтказиб кашф этди. у оқ экранда ҳар хил рангни кўрди. унда ранглар камалак ёйи …
2
, унинг туси рангли юзадан қайтаётган акс нурни қабул қилиш даражаси ва ниҳоят рангнинг тўйинганлиги ахроматик ранглардан ажрата билишни тушунмоқ керак. бундай ранглар хусусиятини инсон кўз билан кўриш усули орқали сифат кўрсаткичини аниқлайди. ушбу усул билан ранглар ахромитиклигини аниқлашда ранглар атласи ва картотекаси, ҳамда безакли қурилиш ашёларидан эталон наъмуналаридан фойдаланилади. ҳар қандай хроматик ранг уч хил ҳоссага эга. улар ранг-туси, ёрқинлик ва тўйинганлик хоссаларидир. ранг-туси спектрнинг тегишли участкаси тўлқинининг узунлиги билан белгиланади. агар бирор хроматик рангга унинг ёрқинлигига тенг бўлган кулранг қўшилса, бу хроматик рангнинг тўлқин узунлиги билан аниқланадиган ранг-туси ўзгармаганидек, ёрқинлиги ҳам ўзгармайди. бироқ ҳосил бўлган ранг аввал олинган спектр рангидан фарқ қилади. унинг тўйинганлиги ўзгаради, лекин хроматик рангнинг тозалиги камаяди. рангнинг тўйинганлиги – бўялаётган ашё юзасидаги хроматик ва ахроматик рангларнинг бир хил ёруғликдаги кўринишининг фарқидир. пардозбоп қурилиш ашёларининг рангини унга ҳар хил рангдаги пигментлар қўшиш орқали ҳам ўзгартириш мумкин. пигментлар, асосан пардозбоп қурилиш ашёларини ишлаб чиқаришда кўплаб ишлатилади. …
3
ўли билан олинади. рангнинг асосий хусусиятлари – ранглар тоналлиги, туси, ёрқинлиги ва тўйинганлигидир. рангнинг тоналлиги ашёнинг ранги кўринадиган спектрнинг қайси қисмига киришини кўрсатади. рангнинг тонини миқдори тўлқин узунлиги билан ўлчанади. ёрқинлик, қайтган ёруғлик оқимининг тушаётганига нисбати билан ифодаланадиган қайтариш коэффициенти ёрдамида аниқланадиган ашё юзасининг нисбий равшанлиги орқали ҳарактерланади. рангни тўйинганлиги деганда бир хил ёрқинликда хроматик рангларнинг ахроматикдан фарқи тушунмоқ керак. инсоннинг кўриш органи рангларнинг асосий хусусиятларини – ранг тоналлиги, ёрқинлиги ва тўйинганлигини аниқлашда юқори сезгирликка эга. рангларни аниқлашнинг кўриш усули қўлланилганида ранглар атласи, ранглар картотекаси эталонлари ва эталон намуналар ишлатилади. ашёларнинг рангини тартибга солиш, майин майдаланган органик ва ноорганик моддалар – рангли пигментларни ишлатиш йўли билан амалга оширилади. пигментлар сунъий тузилишга эга бўлган ашёларга бўёклар ёки бошқа компонентлар билан ранг беришда ишлатилади. рангларнинг қабул қилинишига оғир, енгил хис уйғотувчи, ютувчи, илиқ, совуқ каби хусусиятлари кириши мумкин. ташқи ва ички рангли пардозларни лойиҳалашда барча омиллар ҳисобга олинади. масалан, интерьер бир хил …
4
олтингугурт оксидли барийдан шакли ва қалинлиги бир хил пластинкалар тайёрланса ва уларни аниқ бир қатъий бурчак остида ёритилса, у ҳолда уларнинг ҳар бири ўз сиртидан шундай миқдордаги ёруғликни акс эттирадики, у ҳар бир пластинканинг оқлик даражасига мувофиқ бўлади. синалаётган ашёдан тайёрланган пластинкадан акс этаётган оқ ёруғлиги миқдорини ах орқали, олтингугурт оксидли барийдан тайёрланган эталон пластинадан қайтган ёруғлик миқдорини аə билан белгилаб, фоизларда синалаётган ашёнинг оқлик даражаси - а ни а= (ах /аə) *100 % формула билан аниқланади. хозирги вақтда барча оқ рангдаги пардозбоп қурилиш ашёларининг масалан, оқ цементнинг оқлик даражасини ўлчаш учун фм–58 фотометри тавсия этилади. цементнинг ёки буюмнинг оқлик даражасини баҳолашда 30х30х5 мм. битта рангнинг турли туслари бор. уйингизнинг камалак каби кўринишини истамайсиз. албатта, ҳар доим ташқи пардоз учун бўёқ танлашда хилма-хиллик яхши, аммо рангларнинг кўплиги бинони бачкана кўрсатиб қўйиши мумкин. ҳар томонлама ёқимлисини топиш жуда муҳим. бунинг учун шаҳар ёки дала ҳовлидаги уйнинг пардозида битта рангнинг ҳар хил …
5
гидан каттароқ кўриниши учун қўллашади. ёрқин рангларни танлаш анъанавий архитектура тузилишига эга уйлар учун янада самаралироқдир. бундай уйларни янада каттароқ кўрсатиш учун ҳар хил ёрқин ранглар миқдорини кўпайтиришнинг кераги йўқ. бу усул уй ҳажмини каттароқ, салобатли кўрсатишни таъминлайди. уй учун бўёқ рангини танлай туриб, тўғри тусни танлай олиш ҳар вақт ҳам осон кечмайди. бунда, баъзан, хаттоки керак тус ҳам янги уй учун энг яхшиси бўла олмаслиги мумкин. бино учун бўёқни танлашда уйнинг ҳамма таркибий қисмлари ҳам бўялиши шарт эмас. уйда винил рангли деразалар, ғиштин деворлар ёки табиий ёғочдан эшиклар бўлади. уларни бўяш шартми, обдон ўйлаб кўриш керак. кўпинча бундай ашёлардан қурилган бинонинг таркибий қисмлари ўз холича қолдирилади. бошқача айтганда, бино ва иншоотлар бўяш учун қурилмайди. бинони пардозлашда танланган ранглар ўзаро ҳамоханг ва атроф-муҳит билан уйғунлашган ҳолда бўлиши керак. тавсия этилаётган ранглар уйғунлиги, қандай ранг қайси фонда яхшироқ кўринади, буни қуйидагиранг ва тусларни ифодаси орқали танлаш мумкин. -оқ фонда яхшироқ кўринадиган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бино ва иншоотларни пардозлашда ранг танлаш" haqida

1523773890_71103.doc бино ва иншоотларни пардозлашда ранг танлаш режа: 1. қурилиш ашёларидаги ранглар тўплами 2. рангларни асосий таснифи уларни тиниқлиги маълумки бино ёки иншоотнинг архитектуравий шакли инсон хиссиётига ўзининг эстетик хусусиятлари билан таъсир қилади. яъни бинонинг фазовий ҳажми композициясининг салобатли ранглар тўпламининг моҳирона ўз ўрнида ишлатилганлиги, безакли қурилиш ашёларининг рангбаранглиги инсон руҳиятини кўтаришда муҳим ахамият касб этади. бундай хиссиётлар инсон онгида юзаки ёки тезда эсдан чиқадиган эмас, балки, умр бўйи ёдда қоладиган бўлиши керак. лойиҳада тавсия этиладиган архитектуравий қурилиш ашёларининг эстетик хоссалари маънивий – санъат асари сифатида бўлмоғи лозим. қурилиш ашёларининг ранги деганда архитектуравий композицияни кўз билан унинг юза...

DOC format, 520,5 KB. "бино ва иншоотларни пардозлашда ранг танлаш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.