пардозбоп қурилиш қоришмалари

DOC 1,7 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1523773229_71096.doc пардозбоп қурилиш қоришмалари режа: 1. қоришманинг асосий хоссалари 2. ранги қоришмалар 3. қоришмага ранг берувчи пигментлар 4. қурилиш қоришмаларнинг турлари умумий тушунчалар қурилиш қоришмаси, боғловчи қурилиш ашёлардан биронтасини (цемент, оҳак, гипс ва бошқаларни) сув, қум ва ҳар хил қўшилмалар билан қориштириб тайёрланади. қурилиш қоришмалари сувоқчиликда, тош, ғишт, блоклардан деворлар қуришда, деворбоп блоклар, плиталар тайёрлашда ишлатилади. қурилиш қоришмаларини тайёрлашда тўлдиргичларнинг йириклиги 5 мм дан ошмаслиги лозим. қурилиш қоришмалари (қуруқ ҳолатидаги) зичлигига кўра оддий - зичлиги 1500 кг/мз дан катта ва енгил - зичлиги 1500 кг/м3 дан кичик бўлган хилларга бўлинади. оддий қоришмалар учун тўлдиргич сифатида зичлиги катта бўлган (1500 кг/м3 дан катта) дарё тошларидан майдалаб ишлаган қумлар, енгил хили учун эса ғовакли енгил қумлар (керамзит, аглопорит, тошқол пемза) ишлатилади. қоришмадаги боғловчи моддаларнинг хилига кўра оддий қоришмалар - цементли, оҳакли, гипсли ёки мураккаб қоришмали цемент-оҳакли, цемент-тупроқли, оҳак-гипсли каби турларга бўлинади. ишлатилишига қараб қоришмалар деворбоп, пардозбоп ва маҳсус қоришмаларга бўлинади. қурилиш қоришмалари …
2
кли қоришмалар ёйилувчан, пластик, юза билан яхши ёпишиш ва узоққа чидамли бўлгани учун ғишт ва тошларни теришда ишлатилади. қоришманинг асосий хоссалари қоришманинг қулай жойланувчанлик билан ёйилувчанлик каби хоссалари уни ишлатиш учун қулай бўлишлигини таъминлаши керак. тайёрланган қоришмага стандарт конуснинг қанча чуқурликка ботишига қараб, унинг ёйилувчанлик кўрсаткичи топилади. стандарт конуснинг учидаги бурчаги 300 бўлиб, оғирлиги 300 г дан ошмайди. конуснинг учи қоришма сиртига текизилган ҳолда эркин чўктирилади (11.1-расм) ва стрелка унинг қанча сантиметрга ботганлигини кўрсатади. 11.1-расм. қоришма ёйилувчанлигини аниқлайдиган конус. 1-қўзғалувчан таёқча; 2-конуснинг қоришмага ботишини кўрсатувчи чизғич; 3-штатив; 4-конус; 5-қоришма солинган кесик конус. қоришманинг ишлатилишига қараб конуснинг ботиш чуқурлиги 11.1-жадвалда ёритилган. қоришманинг ёйилувчанлиги 11.1-жадвал ишлатилиши қоришмага ботирилган конуснинг чуқурлиги ёки ёйилувчанлиги, см асос ғовак ёки ҳаво иссиқ бўлганда асос зич ёки ҳаво совуқ бўлганда ғишт теришда 8-10 6-8 тошқолли блокларни теришда 7-9 5-7 қўл кучи билан зичланган ҳарсанг тошни теришда 6-7 4-5 ҳарсанг тошни титратиш асбоблари билан қоришмага чўктирилганда 2-3 1-2 …
3
тенг қилиб қоришмадан тайёрланган куб ёки 4х4х16 см ли намунани, 28 кун нам шароитда сақлангандан кейин, эгилишга ва сиқилишга синаб аниқланади. қурилишда ишлатиладиган қоришмалар тўғрисидаги маълумотлар иловада ёритилган. қоришмани сув ушлашлигини ва пластиклигини таъминлашда анорганик ва органик қўшилмалар ишлатилади. сув ва намни ўзида ушлаб турадиган қўшилмалар - оҳак, кул, тупроқ, диатомит, туйилган тошқол ва ҳ.к. қоришманинг пластиклигини оширади. совуқ кунлари тайёрланаётган қоришманинг музлаб қолмаслиги ва қотиш тезлигини нормал бўлиши учун кимёвий қўшилмалар (хлорли кальций - 3-7%; поташ - 3-5%; хлорли натрий – 3-5% ва ҳ.к.) қўшилади. ранги қоришмалар бундай қоришмаларни тайёрлаш технологияси оддийлардан фарқ қилади. бунинг учун пардозланадиган юзанинг ҳолатига (текислиги, ашёнинг хили ва х.к.) кўра ранг берувчи пигментлар, юзага жило ва безакли рельеф берувчи турли рангдаги майда, йирик тўлдирғичларни танлаш ва уларни майда йириклиги бўйича фракцияларга (гранулометрияси) бўлиш ва бундан кейин таркибини хисоблаб пардозбоп қоришма тайёрлаш керак бўлади. пардозбоп қоришма учун ишлатиладиган рангли боғловчи модда турли сувоқ қилинадиган юзанинг …
4
ди. боғловчи модда сифатида оқ ёки пигментлар қўшилган портландцемент ишлатилади. айрим ҳолларда 5 % гача охак қўшилади. бундай безакли сувоқ учун ишлатиладиган рангли қоришмани ёйилувчанлиги безакли қатлам учун стандарт конусни чўқиши 7-10 см бўлиши керак. кўл мехнати билан, тегишли равишда 8-12 см ва 9-12 см дан ошмаслиги керак қоришмага ранг берувчи пигментлар табиий ёки кимёвий моддалар билан бўялган, сувда ва ишқорли мухитга (цементли қоришма ёки бетон) чидамли, шунингдек, органик эритмаларда эримайдиган, ҳамда кукун ҳолатида (цемент заррачаларидан 100 марта кичик) суюқ боғловчилар билан осонгина аралашиб қоришмага ранг берувчи моддалар пигментлар деб аталади. рангли қоришмалар учун ишлатиладиган пигмент заррачасининг ўлчами 0,02-0,1 µ га тенг, у билан цемент рангиниисталган кўринишда бўяш мумкин. цементни обдон рангга тўйинган ҳолати темир оксидли пигментларни миқдори цемент оғирлигига кўра: қизил пигмент учун 4%, қора бўлса 5%, сариқ пигмент бўлса 7% қўшиш керак. органик пигментлар кам ишлатилади. чунки, рангни ялтироқлиги йил сайин хиралашади (11.2расм). 11.2-расм. рангли қопламалар учун кварц …
5
ам ҳаворан арин г паст ўртача 5...8 пигмент қоришма билан обдон яхши аралашиши учун қоришма қорғичга аввало майда кейин пигментли рангли цемент ва сув қўшилади (пигментлар тўғрисида тўла маълумот китобни “бўёқ ва лок” бобида тўла ёритилган). .сувоқбоп қоришма қопланган юзанинг рангини асосий хусусиятлари – ранглар туси, ёрқинлиги ва тўйинганлигидир. рангнинг туси ашёнинг ранги кўринадиган спектрнинг қайси қисмига киришини кўрсатади. рангнинг туси миқдори тўлқин узунлиги билан ўлчанади. ёрқинлик кўрсаткичи рангли сувоқ юзадан қайтган ёруғлик оқимининг тушаётганига нисбати билан ифодаланадиган қайтариш коэффициенти ёрдамида аниқланади ва у сувоқбоп рангли ашё юзасининг нисбий равшанлиги орқали ҳарактерланади. рангнинг тўйинганлиги бу бир хил ёрқинликда хроматик рангларнинг ахроматикдан фарқи. рангли сувоқбоп қоришмаларнинг рангини тартибга солиш, майин майдаланган органик ва ноорганик моддалар – рангли пигментларни ишлатиш йўли билан амалга оширилади. сувоқбоп рангли қоришмаларнинг эстетик хоссалари мутахассислар томонидан юқори баҳоланади. безакли пардозбоп қоришмаларнинг ранглар бойлиги жуда катта. бунга 85% пигментларнинг табиий ранглаш хоссаси мисол бўлади. масалан: 30-40% пигментлар яшил, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"пардозбоп қурилиш қоришмалари" haqida

1523773229_71096.doc пардозбоп қурилиш қоришмалари режа: 1. қоришманинг асосий хоссалари 2. ранги қоришмалар 3. қоришмага ранг берувчи пигментлар 4. қурилиш қоришмаларнинг турлари умумий тушунчалар қурилиш қоришмаси, боғловчи қурилиш ашёлардан биронтасини (цемент, оҳак, гипс ва бошқаларни) сув, қум ва ҳар хил қўшилмалар билан қориштириб тайёрланади. қурилиш қоришмалари сувоқчиликда, тош, ғишт, блоклардан деворлар қуришда, деворбоп блоклар, плиталар тайёрлашда ишлатилади. қурилиш қоришмаларини тайёрлашда тўлдиргичларнинг йириклиги 5 мм дан ошмаслиги лозим. қурилиш қоришмалари (қуруқ ҳолатидаги) зичлигига кўра оддий - зичлиги 1500 кг/мз дан катта ва енгил - зичлиги 1500 кг/м3 дан кичик бўлган хилларга бўлинади. оддий қоришмалар учун тўлдиргич сифатида зичлиги катта бўлган (1500 кг/м3 дан кат...

DOC format, 1,7 MB. "пардозбоп қурилиш қоришмалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.