қадимги миср цивилизацияси

DOC 73,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1698046696.doc қадимги миср цивилизацияси режа: 1. қадимги мисрда давлатнинг ташкил топиши, ижтимоий-иқтисодий институтлар. 2. қадимги миср маданияти. 3. қадимги мисрда дин. миср африканинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган. унинг ўртасидан нил дарёси 700 км узунликда оқиб ўтиб, 20 км гача водийда суғориш ишларини амалга ошишига сабаб бўлди. қадимги мисрликлар нил дарёсини илоҳийлаштирганлар. миср сўзи қадимги мисрликлар тилида “қора тупроқ” маъносини беради. мил.авв. vi-iv минг йилликларда нил водийсида дастлабки зироатчилар манзилгоҳлари пайдо бўла бошлади. деҳқонлар буғдой, арпа, каноп, узум, қовун, анор, хурмо, пиёз, бодринг, ловия каби маҳсулотлар етиштирар эдилар. ерга оддий сўқа билан ишлов берилгач, уруғлик сепилиб, уни ерга сингдириш учун ҳайвонлар (чўчқа, қорамол, қўй) подалар олиб ўтилар эди. мил.авв.vi-iv минг йилликларда миср деҳқонлари ҳосилни йиғишда мис ўроқлардан фойдаланганлар. оддий одамларнинг уйлари лой сувалган папирус пояларидан, аслзодаларнинг уйлари эса, сомон қўшиб сувалган лойдан тайёрланган хом ғиштлардан қурилган. нил дарёсини жиловлаш мисрда давлат ташкилотининг вужудга келиишига туртки бўлди. iv минг йилликда дастлабки кичик давлатчалар …
2
опол подшолари ҳаракат бошлайдилар. улар тўққизинчи сулолага асос солади. бу сулола асосчиси хети i эди. аммо 9-10 сулола вакиллари подшоликни ўз қўлларида узоқ сақлаб қола билмаганлар. жанубий мисрдаги фива номи ҳукмдори мемтухатеп мисрни қайта бирлаштириб, ўн биринчи сулолага асос солди. мил.авв. 2250-1750 йилларда давом этган ўрта подшолик мисрни қайта бирлаштиради. давлат кучайган даврда нубия, куш, фаластинга, ҳатто фрот дарёсигача босқинчилик юришлари қилинган. кўплаб қуллар, бойликлар олиб келинган. мисрда мил.авв. хviii асрда ўзаро кураш кучайиб номларнинг мустақилликка интилиши фаластин, синай, шимолий арабистонда яшаган гиксос қабилаларининг бостириб киришига сабаб бўлади. гиксослар 1710-1520 йилларда мисрда ҳукмронлик қиладилар. гиксос ҳукмдорлари 15-16 сулола вакиллари бўлиб ҳисобланади. гиксосларга қарши курашни 17 сулола вакиллари фива подшоси хамесу (камесу) бошлаб юборади. хамесунинг укаси яхмос i (18 сулола асосчиси) гиксосларни қувиб, фаластинни ҳам ишғол қилади. мисрда 1584-1071 йилларда янги подшолик даври бошланади. бу даврда металга ишлов бериш бошланди. тутмос iii, аменхотеп ii лар истилочилик юришлари билан шуҳрат қозонган. аменхотеп …
3
солади. мил.авв.853 йилда сурия ва фаластиндаги мисрга тобе давлатлар, миср қўшини қарқара шаҳри ёнидаги жангда оссурлардан енгилади. мисрда норозилик кучайиб 22 сулола вакиллари билан бир вақтда 23 сулола вакиллари ҳам подшолик қила бошлайди. 24 сулола вакилларидан бакхорис (721-715 йй.) мамлакатни инқироздан чиқариш учун ислоҳот ўтказишга уринади. мил.авв. 740 йилда куш подшоси пианхи мисрга бостириб киради. унинг вориси шабака мил.авв. 715 йилда бутун мисрни босиб олади. мил.авв. 715-664 йилларда мисрда куш ҳукмдорлари 25 сулола вакиллари подшолик қилади. мил.авв. 671-655 йилларда мисрни оссурия босиб олади. қуйи мисрда жойлашган саис ҳукмдори псаметих i мамлакатни янгидан бирлаштириш тарафдори бўлади. унинг ўғли нехо фрот дарёси ҳудудларигача босқинчилик юришлари олиб борган. нехо ўрта ер ва қизил денгизларни бирлаштирувчи канал қазиб, унга 3 йил сарфлайди. қурилишда 120 минг киши вафот этган. мил.авв. 525 йилда мисрни подшоси камбиз босиб олади ва 27 сулолага асос солади. қадимги мисрда давлат кучайган вақтларда ички ва ташқи савдо ҳам ривож топган. миср …
4
ташқари, математика, астрономия, тарих, адабиёт ҳам ўқитилган. мисрда ёзув, илмий-амалий билимларнинг вужудга келиши ва ривожланиши, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, ҳунарманчилик, савдо-сотиқ билан чамбарчас боғлиқ эди. мусиқа ва рақс санъати миср маданиятида катта ўрин тутган. мусиқа асбобларидан пуфлаб чалинадиган най, уриб чалинадиган кайрок, арфа, уд каби асбоблар бўлган. рақс миср санъатининг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланган. кўп ҳолларда рақс бирор бир маъно мазмунни билдирган. қўшиқ ва куйлар асосан диний мазмунга эга бўлиб, рақсда унинг маънолари очиб берилган. мисрда илк бора драмалар вужудга келган деб тахмин қилинади. ибодатхоналарда диний драмалар ижро этиб турилган. қадимги мисрликлар жуда кўп эртак, миф, мақол, топишмоқлар яратганлар. дастлабки адабиёт ривожи шуларга боғлиқ бўлган. ўрта подшолик даврида адабиёт гуллаб яшнаган. бу даврда “икки оға-ини”, “тўғри ва эгри” эртаклари вужудга келган. қадимги афсоналар асосида “осирис ва изида”, “гор ва сет жанглари” каби асарлар яратилган. савдо-сотиқ ривожланиши билан “ҳалокатга учраган кема”, “сенухет ҳикояси”, “подшо конлари” каби савдо-саёҳат саргузашт асарлар яратилган. мисрда ҳайкалтарошлик, …
5
и 150 метр бўлиб, уни қуриш учун 3 тоннадан - 15 тоннагача бўлган тошлар ишлатилган. мақбара қурилиши 30 йил давом этган. қадимги мисрликлар математика, тиббиёт, астрономия, геометрия каби соҳаларда ҳам катта илмий тажриба тўплаганлар. математика соҳаси айниқса, ўрта подшолик даврида ривожланган. бармоқ, кафт, тирсак ва қарич каби ўлчов бирликларини ижод этганлар. миср астрономлари осмон жисмларини кузатиб дунёда биринчи юлдузлар харитасини тузганлар. бундай хариталар кўп ҳолларда ибодатхона шифтига туширилган. сенмут, эдфу дендер ибодатхоналарида шундай хариталар сақлаб қолинган. миср келандарига кўра, бир йил 365 кун бўлиб, 12 ой (30 кундан) ни ташкил этган. беш кун янги йил сифатида байрам қилинган. вақтни белгилашда қум ва сув соатлари ихтиро қилинган. қадимги мисрликлар дини уруғ-қабилачилик динидан ўсиб чиққан бўлиб, кўпхудоликка асосланган эди. дастлаб илк подшолик даврида мисрнинг олий худоси птах (худо руҳининг қалъаси) бўлса, ундан кейин ра, амон, эхнатон ислоҳотлари даврида атон худолари олий худо деб эътироф этилган. худоларнинг вақт ўтиши билан хусусиятлари ҳам ўзгариб …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "қадимги миср цивилизацияси"

1698046696.doc қадимги миср цивилизацияси режа: 1. қадимги мисрда давлатнинг ташкил топиши, ижтимоий-иқтисодий институтлар. 2. қадимги миср маданияти. 3. қадимги мисрда дин. миср африканинг шимолий-шарқий қисмида жойлашган. унинг ўртасидан нил дарёси 700 км узунликда оқиб ўтиб, 20 км гача водийда суғориш ишларини амалга ошишига сабаб бўлди. қадимги мисрликлар нил дарёсини илоҳийлаштирганлар. миср сўзи қадимги мисрликлар тилида “қора тупроқ” маъносини беради. мил.авв. vi-iv минг йилликларда нил водийсида дастлабки зироатчилар манзилгоҳлари пайдо бўла бошлади. деҳқонлар буғдой, арпа, каноп, узум, қовун, анор, хурмо, пиёз, бодринг, ловия каби маҳсулотлар етиштирар эдилар. ерга оддий сўқа билан ишлов берилгач, уруғлик сепилиб, уни ерга сингдириш учун ҳайвонлар (чўчқа, қорамол, қўй) подалар оли...

Формат DOC, 73,0 КБ. Чтобы скачать "қадимги миср цивилизацияси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: қадимги миср цивилизацияси DOC Бесплатная загрузка Telegram