табиий тоғ жинслари

DOC 92,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1483382099_66947.doc табиий тоғ жинслари режа: 1. магматик, чўкинди ва метаморфик тоғ жинслари. 2. жинс ҳосил қилувчи манбалар 3. табиий тоғ жинсларининг тузилиши, микро ва макро структураси. ер қатламида жойлашган тоғ жинслари геологик белгиларига кўра уч гуруҳга бўлинади: магматик (вулқондан отилиб чиққан) ёки бирламчи, чўкинди ёки иккиламчи, метаморф (шакли ўзгарган) жинслар (1-расм). ер қатламининг қуйи қисми магма деб аталувчи юқори ҳароратда эриган бўтқасимон суюқликдан иборат. ўзининг таркибига кўра, у ер қатламидан кам фарқ қилади. магманинг ер юзасига отилиб чиққан қисми магматик (ёки отилиб чиққан) жинслар деб аталади. табиий шароитда шаклланган магматик жинслар турли минерологик таркибга ва тузилишга эга. бинобарин, уларнинг техник хусусиятлари ҳам бир хил бўлмайди. ер қатламининг ёриқяари бўйлаб кўтарилаётган магма ҳаро​рат​нинг пасайиши натижасида чуқурликда аста-секин совийди. магманинг ер юзасига кўтарилган қисми эса тез суръатда совийди. 1-расм. тоғ жинсларининг хиллари. жинс ҳосил қилувчи минераллар кварц (sio2) – асосан қумтупроқдан ташкил топган яширин ёки очиқ кристалл шаклида учрайдиган ниҳоятда зич, мустаҳкам …
2
бўйича ортоклаз (к2о(аl2о3(6sio2) алюмосиликат калийдан фарқ қилмайди. ортоклаз тўғри бурчак шаклидаги бўлакларга парчаланади. қурилиш саноатида ишлатиладиган табиий тош ашёларига томонлари қиррали ёки кичик бурчак шаклида бўлинувчан жинслар - плагиоклаз, альбит (алюмосиликат натрий - na2о(аl2о3(6sio2) ва анортит (алюмосиликат кальций - cао(аl2о3(2sio2) лар киради. дала шпатининг сиқилишдаги мустаҳкамлиги кварцникидан кам (120– 170 мпа), эриш ҳарорати эса 1170–1550°с га тенг. дала шпати атмосфера таъсирида аста-секин емирилиб, каолин (чинни буюмлари ишланадиган хом ашёнинг бир тури), қумтупроқ қумлари ва бошқа жинсларга айланади. тоза дала шпатидан қуйма сопол ашёлари ишланади. слюда - кимёвий таркиби жиҳатидан мураккаб сувли алюмосиликатдир. табиатда слюданинг бир неча хили учрайди. шулардан энг кўп тарқалганлари мусковит ва биотитдир. оливин асосан темир ва магний силикатларидан ташкил топган минералдир. у кўк рангли, атмосфера таъсирига чидамсиз, сув таъсирида эса ҳажми кенгаяди. у асбестцемент саноатида ва иссиқлик ўтказмайдиган ашёлар ишлаб чиқаришда кўп ишлатилади. чуқурдаги яхлит жинслар гранит – қурилишда кенг тарқалган магматик тоғ жинси. у бир тартибли …
3
фарқи, асосан, таркибида кварц минералининг камлиги ёки мутлақо бўлмаслигидадир. сиенитни силлиқлаш ва пардозлаш қийин эмас. сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 100–250 мпа, зичлиги эса 2600–2700 кг/м3. сиенитлар сариқ, қизғиш, тўқ кўк рангларда учрайди. ўзбекистоннинг оҳангарон туманида сиенит захиралари кўп. габбро – отилиб чиққан энг мустаҳкам тоғ жинси, асосан дала шпати (50 %) ва рангли минераллардан ташкил топган. у бир текис йирик донали тузилишга эга. габбро йўл қурилишида ва пардозбоп безак буюмлари тайёрлашда ишлатилади. унинг зичлиги 2900–3000 кг/м3, сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 200–350 мпа га тенг. чўкинди тоғ жинслари бир қисм сочилувчан жинслар сув ёки шамол таъсирида дарё, денгиз ёки кўллар остига тушиб, асрлар мобайнида иккиламчи ёки чўкинди жинсларга айланади. майда жинсларнинг бир қисми сувда эрийди, қолганлари эса геологик қатламлар ҳосил қилиб сув остига чўкади. эриган жинслар ўта тўйинган эритмалар ҳосил қилади ва кимёвий чўкиндилар пайдо бўлади. қатламлар босими остида ҳамда табиий цементларнинг ўзаро бирикиши натижасида чўкиндилардан мустаҳкам ва зич цементланган жинслар ҳосил бўлади. …
4
а зич буюмлар тайёрлашда хом ашё сифатида муҳим аҳамиятга эга. алюмосиликатлар чўкинди жинслар таркибида кўп бўлади. улар асосан табиатда каолин (аl2о3(3so2(2н2о) ва бошқа тоғ жинсларининг емирилиши натижасида вужудга келган минералдир. тупроқнинг таркиби асосан каолинитдан иборат. унинг солиштирма оғирлиги 2,5–2,6, қаттиклиги 1–2. алюмосиликатлар чўкинди жинслардан оҳактош, доломит, мергел, қумтош ва бошқа жинслар таркибида ҳам учрайди. бу чўкинди жинслар таркибини асосан карбонат тузлари ташкил этади. айниқса, кўп тарқалган кальций ёки оҳак шпати деб аталувчи кальций карбонати (сасо3) ва магний карбонат (мgсо3) тузлар гуруҳига киради. чўкинди жинслардан гипс ва ангидрид (саsо4(2н2о(саsо4) асосан сульфатлардан иборат. тупроқли минераллар чўкинди тоғ жинслари хоссаларининг ўзгаришида катта рол ўйнайди. бундай минераллар сувли алюмосиликатлар гуруҳига киради. шулар ичида каолинит, монтмориллонит ва слюдалар табиатда кенг тарқалган. каолинит (аl2о3(2sio2(2н2о) дала шпати, слюда ва ҳар хил силикатларнинг нураши натижасида майдаланиб янада парчаланишидан ҳосил бўлган минералдир. ранги оқ, айрим ҳолларда қўнғир ва кўк тусларда ҳам учрайди. зичлиги 2600 кг/м3, қаттиқлиги 1. бу дегани …
5
линитга (аl2о3(2sio2(2н2о) айлантиради. бундай минераллар ҳаво, муз ва сув оқими воситасида узокларга кўчади. чўкинди жинслар табиатан магматик тоғ жинсларига нисбатан ғовакли мустаҳкамлиги кичик ва зарарли муҳитда тез бузиладиган хоссаларга эга. тупроқлар - каолинит, кварц, дала шпати, слюда, кальций ва магнит карбонатлари ҳамда темир оксиди каби минераллардан ташкил топган сочилувчан жинс. тупроқни сув билан қориштирганда пластик ҳолатга ўтади. қуритганда эса ўз шаклини саклайди, аммо қайта сув таъсирида пластик ҳолатга ўтади. бу хусусият уни бошқа хом ашёлардан ажратиб туради. қум - доналарининг катталиги 0,15 дан 5 мм. гача бўлган сочилувчан жинс. таркибига кўра қумлар кремний, дала шпати, оҳактош ва пемзали турларга бўлинади. тоғ ва жар қумлари нотекис қиррали шаклда бўлади. бундай қумларда бетон учун зарарли бўлган тупроқ, чанг аралашмаси ва органик моддалар кўп. дарё ва денгиз қуми юмалоқ, сирти силлиқ бўлиб, таркибида зарарли аралашмалар кам. кўл қумида эса майда тупроқ заррачалари кўп миқдорни ташкил қилади. бархан қуми майда ва сирти силлиқ шаклда …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "табиий тоғ жинслари"

1483382099_66947.doc табиий тоғ жинслари режа: 1. магматик, чўкинди ва метаморфик тоғ жинслари. 2. жинс ҳосил қилувчи манбалар 3. табиий тоғ жинсларининг тузилиши, микро ва макро структураси. ер қатламида жойлашган тоғ жинслари геологик белгиларига кўра уч гуруҳга бўлинади: магматик (вулқондан отилиб чиққан) ёки бирламчи, чўкинди ёки иккиламчи, метаморф (шакли ўзгарган) жинслар (1-расм). ер қатламининг қуйи қисми магма деб аталувчи юқори ҳароратда эриган бўтқасимон суюқликдан иборат. ўзининг таркибига кўра, у ер қатламидан кам фарқ қилади. магманинг ер юзасига отилиб чиққан қисми магматик (ёки отилиб чиққан) жинслар деб аталади. табиий шароитда шаклланган магматик жинслар турли минерологик таркибга ва тузилишга эга. бинобарин, уларнинг техник хусусиятлари ҳам бир хил бўлмайди. ер қатламини...

Формат DOC, 92,0 КБ. Чтобы скачать "табиий тоғ жинслари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: табиий тоғ жинслари DOC Бесплатная загрузка Telegram