социал иқтисодиётни бошқариш

DOC 137,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1491152555_67917.doc социал иқтисодиётни бошқариш режа 1. социал иқтисодиётни бошқариш моҳияти ва тамойилари 2. социал иқтисодиётни бошқарадиган кадрларни тайёрлаш 1.1. социал иқтисодиётни бошқаришнинг моҳияти ва тамойиллари иқтисодиётни бошқариш мураккаб ва сермеҳнат жараёндир. социал иқтисодиёт шароитларида ушбу соҳа устувор аҳамият касб этади, чунки у (социал иқтисодиёт) иқтисодий вазифалар билан биргаликда, муҳим социал вазифаларни ҳам ҳал этиши зарур. шу муносабат билан социал иқтисодиётни шакллантириш бўйича кенг доирадаги муаммолар орасида, энг муҳимлари қаторида, жаҳон цивилизациясининг замонавий тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда яратувчи ташкилий таркиблар ва бошқарув механизмларини кўрсатиш мумкин. бугун бошқарув тизимини тубдан ўзгартирмасдан, социал жараёнларга таъсир этишнинг янги усулларини ишлаб чиқмасдан ва қўлламасдан туриб социал иқтисодиёт шаклланишининг мураккаб вазифаларини ҳал этиш мумкин эмас. янги типдаги социал-иқтисодий муносабатларнинг ривожланиши ўзининг бир қатор янги назарий ва амалий масалаларини туғдиради. социал иқтисодиётни бошқаришнинг замонавий назарияси ва амалиёти фақат унчагина хос бўлган хусусиятлар билан бирга бошқа бир социал маконда амалга ошмоқда. у режали иқтисодиётнинг бошқарув тизимидан фарқли ҳолда, …
2
емократик фуқаролик жамияти қурилиши амалга оширилмоқда, бозорни давлат томонидан тартибга солишнинг самарали тизимини шакллантириш бўйича мақсадли йўналтирилган ишлар олиб борилмоқда. бозорий ўзгаришларга мос равишда бошқарувнинг ташкилий таркиблари такомиллашмоқда, ходимларнинг ишлаб чиқаришни бошқаришдаги иштирокининг янги усуллари ишлаб чиқилмоқда ва қўлланилмоқда. режали иқтисодиётнинг давлат-монополистик моделини монополиядан чиқариш ва яроқлилиги жаҳон амалиётида синалган бозор муносабатларини шакллантириш давомида жамият ҳаёт фаолиятининг барча соҳаларида туб ўзгаришлар амалга оширилди. ҳар қандай мураккаб социал-иқтисодий жараёндаги каби, бу ерда ҳам ўзининг устуворликлари бўлиб, бозорий ислоҳотларнинг мақсадларига ва якуний натижаларига эришиш кўп жиҳатдан уларга боғлиқдир. меҳнат ресурсларининг нисбий ортиқчалигига ва ўтмишнинг оғир меросига эга бўлган ўзбекистон республикаси учун бундай устуворликлардан бири социал соҳа ҳисобланади. сиёсий ҳаётдаги (мустақилликка эришиш) ва иқтисодий сиёсатдаги (бозор муносабатларга ўтиш) туб ўзгаришлар социал ва иқтисодий тараққиёт учун катта имкониятлар ва реал истиқболни очмоқда. шу билан бирга, улар жамиятнинг барча аъзоси учун унинг ҳаёт фаолияти ва меҳнатининг барқарорлигига маълум бир хавф-хатар омилини ҳам олиб келмоқда, ҳар …
3
бериб, таъқидлаган эдики, «ўзбекистон учун ўзи танлаб олган йўл республика ва халқнинг манфаатларига, шарт-шароитлари ва хусусиятларига энг кўп даражада мос келадиган социал йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилгандир».1 амалда бу республикада социал йўналтирилган бозорий иқтисодиётни яратишдаги катта ва мураккаб йўлнинг бошланиши эди. бугун социал йўналтирилган бозор иқтисодиёти – бу энди оддийгина мақсад эмас, балки давлат таркиблари ва аҳоли ўртасидаги янги муносабатларнинг фаол шаклланаётган тизимидир. унинг асосий фарқланувчи хусусияти – ишлаб чиқарувчи кучларнинг янада ривожланишига йўналтирилганлиги, жамиятдаги сезиларли иқтисодий ва социал тараққиётга эришилганлигидир. бозорий иқтисодиётга ўтиш кун тартибига бир қатор принципиал янги вазифаларни қўйиб, улардан энг муҳими янги социал-иқтисодий шароитларга мос келувчи самарали бошқарув тизимини яратишдир. чунки социал иқтисодиёт концепциясининг ўзини ўтказиш ва амалга ошириш кўп жиҳатдан бошқарув таркиблари ишининг самарадорлигига боғлиқдир. улар нафақат иқтисодий ўсиш учун, балки аҳолини социал ҳимоялаш: ишсизликка қарши ва тўла бандлик учун курашиш, одамларнинг меҳнат ва турмушини, соғлигини яхшилаш, атроф-муҳитни қўриқлаш, таълим соҳасини ривожлантириш ва шу кабилар …
4
номенклатураси ва бошқарув бюрократиясини социал иқтисодиёт талабларига мос келувчи, янги типдаги бошқарув билан алмаштирмасдан туриб мумкин бўлмайди. мақсадга эришиш учун социал иқтисодиётни ва унинг ташкилий тузилишининг методологик асосларини тадқиқ этиш, бунда жаҳон цивилизациясининг бой тажрибасини ҳисобга олиш лозим. ўтган йилларда постсовет ривожланишининг бошқарув тизимида илгари мавжуд бўлмаган ва социал муаммоларни фаолроқ ҳал этишга қаратилган таркиблар вужудга келди. шўролар тизимидан мерос бўлиб қолган социал соҳани бошқарув органлари жамият ривожида ўзининг мазмуни бўйича ҳам, шунингдек, аҳамияти бўйича ҳам жиддий ўзгаришларга учради. булар барчаси иқтисодий сиёсатнинг социал йўналтирилганлигини кучайтириб, бу билан, хўжалик юритишнинг бозорий тизимдаги социал зиддиятларини ҳал этишга ва камчиликларни бартараф этишга ёрдам бермоқда. маълумки, эски типдаги бошқарувнинг барча таркиблари, умумхалқ манфаатлари деган дабдабали ғояларни ўзларига ниқоб қилиб олиб, бюрократик давлат манфаатларигагина хизмат қилдилар. бундан фарқли ўлароқ , бошқарувнинг янги институтлари жамият учун ишлайди. режали ва бозорий иқтисодиёт шароитларидаги бошқарувнинг моҳияти ва мазмунидаги туб қарама-қаршилик ана шундан иборатдир. айнан ана шу туб …
5
даланиш учун юқори даражадаги масъуллигидир. ҳокимиятга вакиллик ва бошқарув қарорларини қабул қилиш бўйича функцияларнинг анча қуйи даражаларга бериб қўйилиши – фуқаролик жамияти ва социал иқтисодиёт шаклланиши шароитларидаги бошқарувнинг характерли хусусиятларидан биридир. янги шароитларда нафақат бошқарувнинг моҳияти ва мақсадлари, балки унинг тамоийллари ва функциялари ҳам ўзгаради. иқтисодий адабиётларда социал иқтисодиёт шаклланиши шароитларидаги социал-иқтисодий жараёнларни бошқаришнинг қуйидаги беш функцияси кўрсатилади:1 1. социал-иқтисодий жараёнларнинг таҳлили ва баҳоси (мониторинг). 2. социал-иқтисодий жараёнларнинг ривожланишини стратегик режалаштириш. 3. социал-иқтисодий тартибга солиш жараёнларини ташкил этиш. 4. социал-иқтисодий жараёнларнинг ривожланиш тенденцияларини башоратлаш. 5. лойиҳавий ва меъёрий қарорларни амалга ошириш. бошқарув тамойиллари социал ва иқтисодий сиёсатни ўтказишда бошқарувчилар амал қиладиган ғоялар, қоидалар, меъёрларни акс эттиради. социал иқтисодиётга ўтиб борилиши билан улар аста-секин ўзгаради, янги иқтисодий муносабатларнинг мазмунига мос келувчи янгилари пайдо бўлади ва ўрнатилади. масалан, режали иқтисодиёт шароитида бошқарувнинг асосий тамойили демократик централизм эди. бироқ, бозорий муносабатларнинг ривожланиши ҳамда социал иқтисодиёт шакллана бориши билан, ушбу тамойил ўлади, бошқарувнинг анча …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"социал иқтисодиётни бошқариш" haqida

1491152555_67917.doc социал иқтисодиётни бошқариш режа 1. социал иқтисодиётни бошқариш моҳияти ва тамойилари 2. социал иқтисодиётни бошқарадиган кадрларни тайёрлаш 1.1. социал иқтисодиётни бошқаришнинг моҳияти ва тамойиллари иқтисодиётни бошқариш мураккаб ва сермеҳнат жараёндир. социал иқтисодиёт шароитларида ушбу соҳа устувор аҳамият касб этади, чунки у (социал иқтисодиёт) иқтисодий вазифалар билан биргаликда, муҳим социал вазифаларни ҳам ҳал этиши зарур. шу муносабат билан социал иқтисодиётни шакллантириш бўйича кенг доирадаги муаммолар орасида, энг муҳимлари қаторида, жаҳон цивилизациясининг замонавий тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда яратувчи ташкилий таркиблар ва бошқарув механизмларини кўрсатиш мумкин. бугун бошқарув тизимини тубдан ўзгартирмасдан, социал жараёнларга таъсир этишнин...

DOC format, 137,0 KB. "социал иқтисодиётни бошқариш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.