сиёсий онг ва сиёсий маданият

DOC 104,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404398187_53281.doc мавзу сиёсий онг ва сиёсий маданият режа: 1. сиёсий онг: тушунчаси, вазифалари ва турлари 2. сиёсий маданият тушунчаси ва турлари 3. ўзбекистонда замонавий сиёсий маданиятни шакллантиришнинг воситалари ва йўллари сиёсий онг: тушунчаси, манбаи ва функциялари хўш, сиёсий онг нима? у бошқа ижтимоий онг шаклларидан қандай фарқ қилади? сиёсий онг — сиёсий фаннинг асосий тушунчаларидан бири ҳисобланади. у ўзининг моҳияти, манбаи, функцияларига кўра иқтисодий, ҳуқуқий, фалсафий, ахлокий, эстетик, диний онгдан фарқ, қилади. сиёсий онг — сиёсий борлиқнинг субъектив инъикосидир. у жамиятнинг алоҳида мустақил — сиёсий соҳасини акс эттиради. кишилар ўз фаолиятида мавжуд сиёсий воқеликни шунчаки кўриш билан қаноатланиб қолмайдилар. улар ҳамиша бу воқеликни билишга, англашга ва уни ўзгартиришга интиладилар. кишиларнинг ана шу сиёсий борлиқ ҳақидаги билимлари, қарашлари, тасаввурлари уларнинг сиёсий онгини ташкил этади. сиёсий онг -кишиларнинг сиесий билимлари, тасаввурлари, маслаклари, эътиқодлари ва ўзлари яшаб турган сиёсий тузумни баҳолашларининг йиғиндисидан иборатдир. сиёсий онг — сиёсий борлиқнинг фаол, жонли, ижодий инъикосидир. у …
2
ам ижтимоий жараёнларни бошқариш, тартибга солиш амалиётида, ҳам жамиятнинг, ҳам уни ташкил этувчи индивидлар, ижтимоий гуруҳлар, қатламларнинг сиёсий онги ҳолатини ҳисобга олиш ўта муҳимдир. бу ўринда ҳокимиятлар, сиёсий партиялар ижтимоий — сиёсий мувозанатни сақлаб туришга имкон берадиган, жамиятнинг тараққиёти эҳтиёжларини тўла ифода этадиган сиёсий онгни шакллантириш ва ривожлантиришга интилишлари зарур бўлади. сиёсий онг кўпинча сиёсий тасаввурлар йиғиндисидан иборат бўлади. сиёсат маънавий дунёсининг ўз тасаввурлардан ташкил топади. онгсиз, тасаввурларсиз кишилик жамияти бўлмаганидек, сиёсий онгсиз, тасаввурларсиз ҳеч қандай сиёсий соҳанинг бўлиши ҳам мумкин эмас. сиёсий онгнинг муҳим белгиси — унинг аниқ-тарихий табиатга эга эканликидир. сиёсий онгда, биринчи навбатда, жамиятда ҳукмронлик қилувчи ижтимоий гуруҳларнинг тасаввурлари ва қадриятлари умумлаштирилади. шу билан бирга амал қилувчи қарашлар тизимида ўтган давр маънавияти ҳам иштирок этади. масалан, эркинлик тушунчаси — қандайдир бирор—бир синфнинг эмас, балки умуминсониятнинг ютуғидир. аммо бу ва бошқа сиёсий тушунчалар турли даврларда турли мазмунга эга бўлади. сиёсий онгнинг муҳим хусусияти — унинг динамиклиги, тез ўзгарувчанлигидир. …
3
са, ўз навбатида, кишиларда муайян сиёсий позицияга эгалик хиссини туғдиради. сиёсий онг нафақат ижтимоий, балки индивидуал табиатга ҳам эгадир. у муайян rypуҳ элат, миллатга мансуб бўлган айрим кишиларнинг онгидир. унга индивидуаллик, бетакрорлик хосдир. сиёсий онг аниқ тарихий шарт — шароитнинг, муайян омиллар таъсирининг маҳсулидир. унинг шаклланиши ва ривожланишига қуйидаги манбалар асосий омил бўли6 хизмат қилади. биринчи манба — инсоннинг оилавий муҳитидир. сиёсий ғоялар ва ҳиссиётлар унга оиладаги тарбия орқали берилади. бунга тўғри келувчи ижтимоий — руҳий қарашлар — сиёсий онгнинг пойдеворини барпо этади. унинг негизида эса фуқаро шахси шаклланади. иккинчи манба — бу кенг маънодаги ахборотдир. у инсонга ҳам муомала, мулоқот орқали, ҳам оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио, матбуот) орқали "кириб" боради. учинчи манба — бу индивиднинг шахсий тажрибасидир. бу шахсий тажриба олинган билимни ағдар — тўнтар қилади ёки тасдиқлайди. бироқ улар қандай ҳолатда ҳам сиёсий онгнинг шаклланиши ва ривожланиши жараёнига муҳим таъсир кўрсатади. • юқорида қайд этилган манбалар инсонга …
4
нг сиёсий муаммоларни англаши, сиёсат дунёси ҳақидаги тасаввурлари, қизиқишлари билан чамбарчас боғлиқдир. масалан, оғир аҳволда қолган корхона ишчиси, муассаса ходими ишдан бўшатишни кўзда тутмайдиган қарорларни — вазиятни тўғрилаш бўйича яхши қарорлардир, деб ҳисоблайди. бошқараёттан партиянинг фаоли, агар ҳокимиятга муҳолифат келса, мамлакатда иқтисодий вазият ёмонлашади, деб ўйлайди. агар бирор сиёсий арбоб коррупцияда айбланса, бунга ўзининг сиёсий мавқеини сабаб, деб ҳисоблайди. демак, воқелик ўзидан—ўзи, тўғридан—тўғри сиёсий онг орқали баҳоланмайди. у кишиларнинг аввалги эътиқодлари ва манфаатларига ҳам боғлиқ бўлади. сиёсий онг якка ҳолда эмас, балки ижтимоий онгнинг бошқа шакллари: иқтисодий қарашлар, фалсафий таълимотлар, ҳуқуқий назариялар ва меъёрлар, ахлоқий қонуниятлар, эстетик қадриятлар билан ўзаро боғлиқ ҳолда ва биргаликда харакат қилади. кўп сиёсий таълимотлар ва қадриятлар сиёсий онгнинг маҳсули бўлатуриб, ҳозирги жамиятда ғоявий аҳамиятга эгадир. улар фақат кишиларнинг сиёсий маданиятини такомиллаштириш учунгина эмас, балки инсониятнинг маънавий, маърифий, маданий тараққиёти учун ҳам жуда муҳимдир. шу 6илан бирга, айрим давлатлар ва улардаги бирлашмалар, ижтимоий гуруҳлар, миллатлар, партияларнинг …
5
анлаб олишга мажбурдирлар. бу уларни сиёсат оламини билишга, сиёсий ахборотларни эгаллашга ундайди. сиёсий онг бу томондан қараганда кишиларга сиёсий билимлар ва ахборотларни ўзлаштиришга, ижтимоий — сиёсий ҳаётда ўз ўрнини белгилашга ва унда тўғри мўлжални олишга ёрдам беради. 2. баҳолаш. сиёсий онг ижтимоий — сиёсий воқеликни нафақат билади, изоҳлайди, балки уни баҳолайди. кишилар у ёки бу сиёсий ходисалар ва воқеаларни англаш жараёнида, уларга ўз муносабатларини билдирадилар, ўзлари учун муайян хулосаларни чиқарадилар. айнан сиёсий воқеликни баҳолаш асосида кишилар ўзларининг сиёсий қарашларини, эътиқодларини, позицияларини, қизиқишларини шакллантирадилар. 3. йўналтириш.. сиёсий онг кишиларга ўзларини жамият ва давлат олдида нафақат бурчларга, мажбуриятларга, балки муайян ҳуқуқлар, эркинликлар вa сиёсий манфаатларга эга бўлган фуқаролар эканликларини англашга ёрдам беради. ўз навбатида фуқаро деб, ўзини-ўзи идрок этиш кишиларни воқеликни суст, бир томонлама англашдан ижтимоий — сиёсий ҳаётда аниқ ва фаол иштирок этишга ундайди. сиёсий онг ўзининг йўналтирувчилик функцияси орқали кишиларнинг сиёсий хулқ—атворини белгилайди, социал сиёсий манфаатларни ҳимоя қилишлари учун ижтимоий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"сиёсий онг ва сиёсий маданият" haqida

1404398187_53281.doc мавзу сиёсий онг ва сиёсий маданият режа: 1. сиёсий онг: тушунчаси, вазифалари ва турлари 2. сиёсий маданият тушунчаси ва турлари 3. ўзбекистонда замонавий сиёсий маданиятни шакллантиришнинг воситалари ва йўллари сиёсий онг: тушунчаси, манбаи ва функциялари хўш, сиёсий онг нима? у бошқа ижтимоий онг шаклларидан қандай фарқ қилади? сиёсий онг — сиёсий фаннинг асосий тушунчаларидан бири ҳисобланади. у ўзининг моҳияти, манбаи, функцияларига кўра иқтисодий, ҳуқуқий, фалсафий, ахлокий, эстетик, диний онгдан фарқ, қилади. сиёсий онг — сиёсий борлиқнинг субъектив инъикосидир. у жамиятнинг алоҳида мустақил — сиёсий соҳасини акс эттиради. кишилар ўз фаолиятида мавжуд сиёсий воқеликни шунчаки кўриш билан қаноатланиб қолмайдилар. улар ҳамиша бу воқеликни билишга, англашга ва уни ...

DOC format, 104,5 KB. "сиёсий онг ва сиёсий маданият"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.