ўрта асрлардаги европада томоша шакллари мистериялар

DOC 112,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1527071165_71712.doc ўрта асрлардаги европада томоша шакллари мистериялар режа: 1. европадаги диний томошалар 2.мистерия катта шаклдаги сирли томошалар. 3.моралитте катта шаклдаги ахлокий томошалар. 4.фарс томошани уйин билан тулдириш. vii асрларга келиб рим қулдорлик империяси батамом харобага айланди. қулдорлик тузуми ўрнини аста секин ерга эгалик қилувчилар- крепастнойлар эгаллади. булар ўз даврининг хукумронлик қилувчилар синфини яратди. бу шаклдаги хукмронлик vi асрдан то хvii асргача давом этди. европага тобора ёйилиб бораётган хрестианлик vii асрдан бошлаб барча томоша турларини ўз назоратига олди. шунга қарамай халқ бахор келишини ва куздаги хосил байрамларидаги урф-одат, анъаналарини, ўйинкулгуларини давом эттираверди. одамлар маъбудларга бўлган эхтиромларини оммавий сайилларда, байрамларда рақс, қўшиқ ва бадихагўйлик мусобақаларида намоён қилдилар. бундай тадбрларда европанинг барча мамалкат халқларини ўз ижодий имкониятларида хазилмутойибага майиллик кучли эканини кўрсатдилар. ўйин кулгулар черковлар таъқиб ва тазийқларига қарамай байрамларда ҳар бир миллатнинг ўзига хослигини ифодаларди. масалан: швейцарияда қишни – пўстин кийган йигит, баҳорни-кўйлак кийган қиз; германияда баҳор байрамига бағишлаб махсус кийимлар тикдирилган …
2
либ чиқди. қўшиқ, рақс ва бадиий ижоднинг кичик шаклдаги турлари қишлоқдагилар учун хавас ва кўнгил очиш воситаси эди. ривожланган шахарларда энди қўшиқ, айтиш рақсга тушиш, шеър ёзиб нашр қилиш, драмалар ёзиш даромад манбаига айланди. чунки, улар меҳнатига хақ белгиланди. лекин томошага хақ тўлаш ва ижодкорни улуғлаш қадимги римда хам, ўрта асрдаги европада хам қадимги греция даражасига кўтарила олмади. энди ўрта аср ижодкорлари олдида хунарлари учун юқори даражасида ҳақ тўлаш белгиланган ижод йўналишларини – санъат даражасига олиб чиқиш вазифаси турар эди. қишлоқлардан шахарларга пул ишлаш учун келаётган ижодкорлар кун кўриш учун ўзларини серққира бадиий имкониятларини намоё қилишга мажбур эдилар. шунинг учун бу даврдаги томоша турлари ижодкорлари серққира ижодкорлар бўлиб, улар – соз чалиш, қўшиқ айтиш, рақсга тушиш, бадихагўйлик ва хикоя айтишни эплай оларди. шароит тақоза қилганда улар серқирра хунарини кўрсата олиши билан бирга яна қизиқчилик борасида ҳам илғор бўлса, у – гистирон яъни профессионал қизиқчи деб юритилган. бу талаб ўрта аср …
3
ин олдига якка туриб томошабинни эътиборини қозониш учун курашиш маносини билдиради. содда қилиб айтгандла концертдаги бошқа иштирокчиларга қараганда кўпроқ чапак – файз олиш учун курашдир. табақалашиш томоша турларига қараб: цирк санъати йўналишидаги масхарабозлар – буфонлар; эртакчилар, қўшиқчи ва созандалар – жанглёрлар; шеър, баллада, рақс ва қўшиқ тўқиб ижро қилувчилар – трубадурларга ажради. қишлоқлардан келиб шахарларда ижод қилаётганлар, шу ерлик хунармандларнинг исёнкор руҳини тез юқтириб олардилар. натижада, уларнинг ижодларида ижтимоий турмушга муносабат пайдо бўларди. бундайлар доим рухонийлар ва шахар хокимияти томонидан назоратга олинарди. тўсиқлар гистиронларни ижодий уюшмаларга бирлаштирди. уюшмалар ижодкорларни ўз табақаларига қараб химоя қиларди. касбига қарата химоялаш кейинганиб профсоюз касаба уюшмаси деб номланди. шундай қилиб кичик шаклдаги томошалар ижрочилари серқирра ижодкордан – яъни ҳамма нарсани эплашдан – битта номерни такрорланмас даражада – санъатга айлантириш жараёнини бошидан кечирди. миракль-диний мавзудаги томошалар. черковлар оммани дин таъсирига кўпроқ тортиш ва назорат қилиш учун томошаларни ибодатхона ичкарисига олдилар натижада, фақат диний мавзудаги томошаларга кенг …
4
рди. диний мўжизаларни театр эффектлари билан амалга оширилиши катта шаклдаги томоша санъатига янгича ёндошиш мумкинлигини асослади. черковлар театр томошасини ривожлантира олишига кўзи етмади. чунки, мавзуни чегараланган, илохий мўжизаларни намоён қилиш имкониятини хам чегараланаётганлигини улар англаб етдилар. натижада, улар ибодатхона ичидаги томошаларни ташқарига - майдонларга олиб чиқдилар. бу хам одамларни кўпроқ диний ақидаларга жалб қилиш мақсадида амалга оширилган режа эди. ибодатхоналардан ташқарига чиққан томошаларни шахар аҳли қувонч билан кутиб олди. энди томошалар байрам кунларидан кейинги ҳам – дам олиш кунлари, бозор майдонларида, одамлар тўпланган жойларда кўрсатиларди. майдон томошаларига шаҳар ахлининг – томошабинларининг талаби кўпроқ сингиб борар эди. чунки, бу катта шаклдаги томошаларга энди рухонийлардан ташқари одатдагидай халқ орасидаги ижодкорлар ҳам аралашган эди. хiii асрга келиб диний мавзу ўрнига халқ хаёти ва унинг ижодкорлик рухини ёритган “шийпондаги ўйин” номли пьеса яратилди. у аввал парижда, сўнг италияда намойиш қилинди. умуман диний мавзудан холи бу асар халқ орасида тезда машхур бўлиб кетди. лекин, черковлар …
5
илтижолар қилади, лекин шайтонга бир марта мурожат қилганда мўжиза рўй беради. уни фарзанд кўриши аниқ бўлиб қолди. роберт хаммага азоб берадиган, хеч нарсадан қайтмайдиган, қизларни зўрлаб, ибодатхоналарни талайдиган бўлади. уни тавбага чақирганларни бир кўзини ўйиб олади. бу эпизодлар замондаги тартибсизликлар намунаси эди. асар ғояси шу тартибсизликлардан кейин очилади. роберт тавба-таззаруга етиб келади. хорлик ва зорлик, гадолик, асирлик азобларини тортади. барча айиблари учун чеккан азоблари эвазига покланади. бу жанр италия ва англияда хам ривож топади. миракл жанри яратган асарлар хх асргача христианларни тавба тазаруга чақиришда намуна бўлиб хизмат қилиб келди. мистерия – катта шаклдаги сирли томошалар. европада ўрта асрларда кенг тарқалган яна бир драматургия жанри “мистерия” деб аталган. мистерия – лотинча “сирли”, “махфий” маъносини англатиб, хiv асрда библия ва евангия асосида ёзилган драмалардир. мистерия драматургияси у туркумига бўлиниб, улар: библияга асосланган - “қадимги ахд”; исо пайғамбарга бағишланган “янги ахд”; пайғамбарлар хақидаги “ховорийлар” дан иборат бўлган. сирли оламни англашда аллоҳ, фаришталар, одам …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўрта асрлардаги европада томоша шакллари мистериялар" haqida

1527071165_71712.doc ўрта асрлардаги европада томоша шакллари мистериялар режа: 1. европадаги диний томошалар 2.мистерия катта шаклдаги сирли томошалар. 3.моралитте катта шаклдаги ахлокий томошалар. 4.фарс томошани уйин билан тулдириш. vii асрларга келиб рим қулдорлик империяси батамом харобага айланди. қулдорлик тузуми ўрнини аста секин ерга эгалик қилувчилар- крепастнойлар эгаллади. булар ўз даврининг хукумронлик қилувчилар синфини яратди. бу шаклдаги хукмронлик vi асрдан то хvii асргача давом этди. европага тобора ёйилиб бораётган хрестианлик vii асрдан бошлаб барча томоша турларини ўз назоратига олди. шунга қарамай халқ бахор келишини ва куздаги хосил байрамларидаги урф-одат, анъаналарини, ўйинкулгуларини давом эттираверди. одамлар маъбудларга бўлган эхтиромларини оммавий сайилларда, б...

DOC format, 112,5 KB. "ўрта асрлардаги европада томоша шакллари мистериялар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.