ёғоч ўймакорлиги

DOC 503.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1405490591_55693.doc ёғоч ўймакорлиги режа 1.ёғоч ўймакорлиги тарихи 2.ёғоч ўймакорлигида ишлатиладиган асбоблар 3.ёғоч ўймакорлиги усуллари 4. ёғоч ўймакорлигида мишлатиладиган ёғоч турлари 5. ёғоч ўймакорлиги мактаблари ёғоч ўймакорлиги ўзбек халқ амалий безак санъатининг кенг тарқалган бир тури. бунда бирор нақш ёки тасвир тахта ёки ёғоч буюмларга чизиб, кесиб, ўйиб, ишланади. бадиий санъатнинг бу тури деярли барча халқларда бўлиб, қадимги шарқда антик дунё мамлакатлари архитектурасида кенг ишлатилган. асрлар давомида европа ва осиё мамлакатларида ёғоч ўймакорлигининг ривожланиб ўзига хос бадиий услублари келиб чиққан. шу сингари ўрта осиёда ҳам ёғоч ўймакорлиги қадимдан ривожланиб кишиларнинг уй-рўзғор буюмларида ва архитектурасида жуда кенг қўлланилган. бу ўймакорлик қадимий архитектуранинг эшик, дарвоза, устунлар, ҳар хил тўсин, стол, хонтахта, қутича, рамка, қаламдон ва бошқа буюмларни безашда ишлатилиб келинган. археолог олимларимизнинг изланишларидан ўрта осиёда горельефли, яънй жуда бўртиқ (1 мм дан 20 мм гача) рельефлар билан ҳар хил нарсаларни ёғочдан ўйиб ишланганлиги маълум бўлди, халқ яратган асар елар ўзининг нафосати, мураккаблиги, табиийлиги …
2
ъбудалари топилган. ҳар бир хонадоннинг жамоада тутган ўрни ва бойлигига қараб ўз маъбудаси (худоси) бўлган. бу одатда бу маъбуда эшик тепасига қўйилган. хонадон соҳиби мавриди билан ёғочдан ўйилган янги маъбудани харид қилиб, алмаштириб турган. бундай жараён ёғоч ўймакорлиги санъати қадимий бўлганлигидан далолат беради. араблар истилоси оқибатида тасвирий санъатнинг кўп тур-лари қатори ёғоч ҳайкаллар ишлаш ҳам буткул барҳам топди. бироқ ислом дини бу санъатни тагтуги билан йўқота олмади. еғоч тарошловчи уста наққошлар ўз санъатини ёғочда дов-дарахтларнинг аксини ифодалаш, оддий чизиқлардан мураккаб геометрик шакллар ясашда намойиш этдилар. усталарнинг санъати отадан-болага, авлоддан-авлодга мерос бўлиб ўтаверди. ix—x асрларда ўрта осиёда, шунингдек жумҳуриятимиз территориясида маданият ўса бошлайди. ix асрда самарқанд мустақил давлат бўлиб қолди. халқ маданиятида янги бурилиш бўлади. шу асрларда буюк олимлар, файласуфлар, ёзувчилар етишиб чиқдилар. улар абу али ибн сино, рўдаки, фирдовси, беруний ва бошқалардир. ажойиб архитектура ёдгорликлари яратилди. масалан, жаҳонга машҳур исмоил сомоний ма.қбарасидир. маданиятнинг ривожланиши ёғоч ўймакорлигининг янада ри-вожланишига олиб келди. …
3
қолдиради. xiii асрда чингизхон босқинчилиги туфайли маданий ҳаёт издан чиқди. у 1219—1221 йилларда муғул ҳукмдорлиги остида ўрта осиёдаги бухоро, самарқанд, урганч, балх, мавр шаҳарлари остин-устун қилиб ташланди. xiv асрнинг иккинчи ярмида ўрта осиё темур бошчилигида бириктирилди. темур ва темурий-лар даврида санъатнинг барча турлари қатори халқ амалий санъати жуда тез суръатлар билан ривожланди. айниқса ёғоч ўймакорлиги ҳам юқори чўққига кўтарилди. амир темур ўрта осиё маданияти ва санъатини ривожлантиришда катта ҳисса қўшди. «амир темур ўз пойтахти (самарқанд)нинг қурилиш ва ободонлиги учун ҳаракат қилиш билан бир қаторда хуросон (афғонистон), эрон, мовароуннаҳр сингари ўлкалардан энг машҳур ҳунармандларни, санъаткорларни пойтахтга тўплади, нафис тасвирий санъатнинг наққошлик, меъморчилик, архитектура, ҳаттотлик каби санъат турларини ривожлантиришда улардан унумли фойдаланди. xiv—xv асрларда самарқандда тўпланган маҳаллий ва хорижий санъаткорлар, ҳунармандлар ва муҳандислар жомеъ мачитлари, мадрасалар, хонақолар, саройлар ҳамда бошқа улкан иншоотлар қурилишида фаол қатнашганлар, улар ҳозирги кунларда биз кўриб, кўзимиз ва дилимиз қувонаётган гўзал ва нафис тарихий маданий обидалар, бунёд этилишида …
4
рган тасвирини кўриш мумкин. темурийлар империяси инқирозга учради. xvi—xviii асрлардаги ўзаро ички урушлар маданиятимиз шу қатори халқ амалий санъатининг ривожланишига салбий таъсир этди. xvii—xix асрларда тирик жонзодларнинг тасвири, яъни қуш, балиқ, илон ва бошқалар ёғоч ўймакорлигида жуда кам тасвирланган. xviii асрнинг охири xix аср бошларида, бухоро, хива, қўқон хонликларида етук адабиёт намояндалари қатори халқ амалий санъати усталари ҳам етишиб чиқди. бу хонадонларда кулолчилик, мисгарлик, ганчкорлик, сиркорлик қатори ёғоч ўймакорлиги ҳам гуркираб ривожланди. xix ва xx асрларда ёғоч ўймакорлиги, мисгарлик, наққошлик ва санъатнинг бошқа турлари ривожланиб ҳар бир шаҳарнинг ўзига хос ёғоч ўймакорлиги пайдо бўлди. қўқондаги худоёрхон саройи, тошкентдаги князь н. к. романовларнинг саройи ва а. а. половцев уйи, қувадаги зайниддинбойнинг уйи, марғилондаги саидаҳмадхўжа мадрасаси, бухородаги ситораи моҳи-хоса ва бошқаларда ажойиб ёғоч ўймакорлиги намуналари яратилди. бу эса ўзбек ёғоч ўймакорлиги санъатининг бебаҳо асаридир. ёғоч ўймакор усталар ҳар хил буюмлар, хонтахта, эшик ва бошқа нарсаларни безашга жалб қилинди. ўймакорлик ишлари механизациялаштирилди. тошкент …
5
ймакорлиги чуқур заминли ясси ўймани қўллаб келганлар. қўқон ўймакорлиги эса калта бўртмали, ясси ўйма ишлатганлар. тошкентда эса нақш билан қопланган ясси бўртмали, заминсиз чизма ёғоч ўймакорлиги кенг тарқалган. еғоч ўймакорлиги мактаблари тахминан 40—50 йиллардан кейин пайдо бўлган. жумҳуриятимизда қўқон, хива, самарқанд, тошкент мактаблари мавжуд. тошкент ёғоч ўймакорлик мактаби. бу мактабга мансуб усталар ўйма нақшларни 1—2 қават қилиб ўядилар, кейинги вақтларда эса 3 қаватли ўймалар бажаришга ўтмоқдалар. композиция жиҳатидан ўртача чуқурликда ўйиб, ўсимликсимон, геометрик, гулли гириҳ, ҳаттоки рамзий нақшлар бажарадилар. пардознинг ҳамма турларини қўллайдилар. улар кўпинча ёнғоқ, чинор, бук ёғочларини ишлатадилар. хива ёғоч ўймакорлиги мактаби хива ёғоч ўймакорлиги мактаби бошқа мактабларга қараганда ўйма нақшларнинг майдалиги, юзалиги, заминининг камлиги, нақшларнинг зичлиги ҳамда бадиий тузилиши жиҳатидан ўйноқлиги (ҳаракатчанлиги, динамикавийлиги), яъни новдаларни спиралсимон ишланиб ажойиб шакллар ҳосил қилиши билан фарқ қилади. хива ўймакорлиги усталари кўпинча қайрағоч, терак ва чинор ёғочларини кўпроқ ишлатадилар. улар ёғоч рангининг табиийлигини сақлаган ҳолда унинг юзасига ва заминига пахта, зиғир …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ёғоч ўймакорлиги"

1405490591_55693.doc ёғоч ўймакорлиги режа 1.ёғоч ўймакорлиги тарихи 2.ёғоч ўймакорлигида ишлатиладиган асбоблар 3.ёғоч ўймакорлиги усуллари 4. ёғоч ўймакорлигида мишлатиладиган ёғоч турлари 5. ёғоч ўймакорлиги мактаблари ёғоч ўймакорлиги ўзбек халқ амалий безак санъатининг кенг тарқалган бир тури. бунда бирор нақш ёки тасвир тахта ёки ёғоч буюмларга чизиб, кесиб, ўйиб, ишланади. бадиий санъатнинг бу тури деярли барча халқларда бўлиб, қадимги шарқда антик дунё мамлакатлари архитектурасида кенг ишлатилган. асрлар давомида европа ва осиё мамлакатларида ёғоч ўймакорлигининг ривожланиб ўзига хос бадиий услублари келиб чиққан. шу сингари ўрта осиёда ҳам ёғоч ўймакорлиги қадимдан ривожланиб кишиларнинг уй-рўзғор буюмларида ва архитектурасида жуда кенг қўлланилган. бу ўймакорлик қадимий архитекту...

DOC format, 503.0 KB. To download "ёғоч ўймакорлиги", click the Telegram button on the left.

Tags: ёғоч ўймакорлиги DOC Free download Telegram