одам боши этюдини ишлаш

DOC 449,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404895140_54865.doc одам боши этюдини ишлаш режа: 1. одам боши этюдини ишлаш 2. одам қомати ҳайкалини ўзига қараб ишлаш ҳайкалтарошлик бўйича ўқув машғулотлари дастурида одам боши этюдини бажариш кўзда тутилган. бунга қадар 1-ва 2-курс талабалари бошнинг гипс намуналарини, пластик анатомия курси бўйича эса-бошнинг калла суяги ва мускулларини ясаганлар. гипсли намуналарида нусха яратишда талабалар бошнинг тайёр, ҳаракатсиз шаклларини кўриб ишлаганлар. классик ҳайкаллар жуда кўп ижодий материалларга бой булиб, бу намуналардан нусха олишда талабалар нафақат амалий кўникмалар ўзлаштирадилар, балки инсон бошини фазовий ҳажмини тасвирлаш қонуниятлари билан ҳам танишиб борадилар. аммо нусха олиш кўпроқ даражада механик хусусиятда бўлади. ишга қизиқиб берилганда талабалар педагог раҳбарлигида деярли бир хил натижаларга эришадилар. одам тирик бошининг нусхасини натурага караб, яратиш- ўқув жараёнининг анча қийин босқичидир. тирик моделдан этюд ясаш тўлалигича ижодий жараён ҳисобланади. кўп жиҳатдан бунда талабанинг индивидуаллиги, конструкция ва ҳайкалтарошлик тилининг ўзига хослигини англаб етиши билан аниқланади. тирик модель устида ишлаш ижодий жараён эканлигини бир моделдан бир …
2
дини ясашга киришган талаба кўплаб қийинчиликларрга дуч келади. тирик модель ҳаракаттланишидан ташқари эмоциональ ва психологик қийинчиликлар ҳам туғдиради. инсон феъли, юз ифодаси, тирик шаклнинг таъсири шунчалик кучлики, талаба уларга берилиб кетиб ўхшатишга ҳаракат қилади, шу билан бирга бошнинг тузилиши,анатомияси нисбатлари ҳақида эсидан чиқариб қўяди. бош этюди ҳайкалини яратиш гипс намунасидан бажарилса ҳам, тирик одам бошига қараб ясалса ҳам иш тартиби бир хил қолади. бадиий-графика факультети талабаларига юкланадиган вазифа ва дастур талабларига биноан тирик одам бош хайкали этюдини яратиш жараёнининг баъзи бир томонларини кўриб чиқамиз. иш асос ясашдан бошланади. этюднинг катталиги ва композициясига қараб асослар турлича бўлади. 34, 35-расмда бошни бўйин билаан ва елка кенглиги билан ясаш учун каркаслар кўрсатилган. каркас баландликдаги металл таёқча бўлиб, унинг учига симларда лойни ушлаб қолиш учун ёғоч булакчалари «+» шаклда маҳкамланган. бюстларни ясашда елка кенглиги учун қўшимча таёқ маҳкамланади. баъзан каркас ёғочдан ҳам булиши мумкин.. худди рангтасвир, каламтасвир машғулотлари каби 16-18 кишидан иборат талабалар гуруҳига …
3
шдан олдин натуранинг характери ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш, уни диққат билан ўрганиб чиқиш, турлича ёруғликда ҳар томондан кузатиш керак. бошнинг турини аниқлаб олиш зарур. олд томондан қараганда бошнинг тўртта асосий шакли бўлади 36-расм. тўғри тўртбурчак шаклида, чакка, юқори ва пастки жағлар чекка нуқталари айтайлик бир вертикал, тўғри чизиқда жойлашган. 1. қийшиқ тўртбурчак шаклида. 2. учи пастга йўналган конуссимон. 3. учи юқорига йўналган конуссимон. шундан сўнг юзнинг бурчаги аниқланади. уни икки кесишувчи текислик билан олинади: бири қоши устидан дўнглик ва буруннинг жағ билан бирлашган нуқтааларидан тўғри чизиқ ўтқазиб, иккинчиси эса-буруннинг пастки нуқтаси ва қулоқ учидан ўтқазилади. шунингдек унинг бурчаги бош мия ва юз қисмлари ўзаро жойлашишлари билан аниқланади. юз қисми ичкарига кирган, ташқарига туртиб чиққан бўлиши мумкин. юзнинг бурчаги тўғри, ўткир ва ўтмас бўлиши мумкин 37-расм. намунани бошқа томондан ҳам ўрганиб чиқиш керак. айнан ана шу индивидга хосликларни кўриб олиш, бошнинг алоҳида қисмлари ички нисбатларини аниқлаб олиш керак. (ёши, соч …
4
омони плинтнинг олд томон текислигига тўғри олинади. бу босқич бошнинг умумий ҳажмини яратиш босқичидир. тажрибали ҳайкалтарошлар ҳақиқий катталикдаги портрет устида ишлаганларида ҳаво ва фазони ҳам ҳисобга олиб уни бир оз каттароқ ясайдилар, яъни асл катталигидан 1,25 миқдорда. шунда уни 3-4 метр масофадан кузатганда ҳайкал асл катталигида ясалгандек таассурот уйғотади. бошни ясаш бошланганда бўйин узунлиги юз узунлиги билан бир хилда бўлади, яъни даҳандан бурун бошланиш юқори нуқтасигача масофа олиниб бу бутун бошнинг баландлиги ярмини ташкил этади. ишнинг кейинги босқичи- бошнинг тахминий геометрик шаклини яратишдир, яъни асосий кўринишлари ва нисбатларини. шунингдек модель хусусиятларини кўрсатувчи бошнинг тахминий шакли 4да ясалади. бу босқични шаклнинг кўринишини ҳосил қилиш деб аташ мумкин. вазифани талаба қанчалик яхши бажара олса, ишнинг ҳаққоний чиқишига асос солинган бўлади. шаклни ҳосил қилишда талабадан бошнинг тузилишини ҳисобга олишганини тақазо этади. бу босқичнинг қийин томони шундан иборатки, илгари ўрганилган юзнинг ўн тўрт кўриниши билан бошни кесиб кўрсатилиши бўлимлари билимларига таяниб талабанинг иш юритишидир. …
5
к, нисбатлар асосий тушунчалардир, улар бир-бирини тўлдириб боради ва ҳайкалтарошга пластик тузилиши ва бошнинг архитектоникасига чуқурроқ кириб боришга ёрдам беради. модельнинг ўзига хослик хусусиятларини сақлаб қолишга энг аввал ушбу намунага ҳос бўлган бошнинг тўғри олинган нисбатлари ва нисбатлари билан эришилади. тўғри ишланган кўринишлар ва ҳажмларнинг ўзидаёқ ўхшашлик белгилари билан моделнинг пластик характеристикалари пайдо бўлади. бизга маълумки, узоқ масофадан юзини яхши ажратиб кўра олмай туриб ҳам умумий кўринишддан бизга маълум одамни таниб оламиз. ҳайкал ишлашда ҳам тўғри топилган бўлаклар асосида моделнинг инсон бошини ясаш ишлари тартиби лойни натижа, мақсадсиз бир еридан иккинчи жойга ёпиштиравериш, унинг тузилишини ҳадеб ўзгартиравермай талабадан фикрлаб ишлашни талаб этади. бу эса кейинги мураккароқ ишларни бажаришда ёрдам беради, вақтни тежайди. бошнинг геометрик кўринишини кўриб бўлгач кейинги босқичга: пластик анатомияга асосланган ҳолда бош суягини аниқлашга ўтиш мумкин. инсон бошинини умумий шаклини кузатиб биз унда суяк тузилиши ва юпқа қопламини кўрамиз. юзнинг юмшоқ қопламида ёши ўтиши билан турли ўзгаришлар бўлади, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "одам боши этюдини ишлаш"

1404895140_54865.doc одам боши этюдини ишлаш режа: 1. одам боши этюдини ишлаш 2. одам қомати ҳайкалини ўзига қараб ишлаш ҳайкалтарошлик бўйича ўқув машғулотлари дастурида одам боши этюдини бажариш кўзда тутилган. бунга қадар 1-ва 2-курс талабалари бошнинг гипс намуналарини, пластик анатомия курси бўйича эса-бошнинг калла суяги ва мускулларини ясаганлар. гипсли намуналарида нусха яратишда талабалар бошнинг тайёр, ҳаракатсиз шаклларини кўриб ишлаганлар. классик ҳайкаллар жуда кўп ижодий материалларга бой булиб, бу намуналардан нусха олишда талабалар нафақат амалий кўникмалар ўзлаштирадилар, балки инсон бошини фазовий ҳажмини тасвирлаш қонуниятлари билан ҳам танишиб борадилар. аммо нусха олиш кўпроқ даражада механик хусусиятда бўлади. ишга қизиқиб берилганда талабалар педагог раҳбарлигида дея...

Формат DOC, 449,5 КБ. Чтобы скачать "одам боши этюдини ишлаш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: одам боши этюдини ишлаш DOC Бесплатная загрузка Telegram