игнатерапия

DOC 149 стр. 3,9 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 149
узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги х. н. қаюмов з. и. тўқсанова и г н а т е р а п и я ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим ва соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан тиббиёт институтлари талабалари учун ўқув қўлланма сифатида тавсия этилган. б у х о р о - 2 0 1 2 бухоро давлат тиббиёт институти халқаро юнеско «шарқ табобати» касб касалликлари ва физиотерапия кафедраси х.н.қаюмов з.и.тўқсанова тақризчилар: 1. тошкент давлат тиббиёт академияси халқ табобати кафедраси доценти тиббиёт фанлари доктори б.д. ли 2. бухдавти одам анатомияси ва охта кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, проф. б.а.ҳидоятов 3. бух давти охта курси мудири тиббиёт фанлари номзоди, доцент ш.ж. тешаев ушбу ўқув қўлланма соғлиқни сақлаш соҳасининг тиббиёт олий ўқув юртлари 5720100 “даволаш иши”, 5140900 “касбий таълим ” (даволаш иши) йўналишлари учун “халқ табобати” фанининг наъмунавий дастурига мос ҳолда …
2 / 149
шишининг асосий сабаблари, биринчидан, даволашда фармокотерапияни қўлланилишининг камайиши ёки бутунлай қўлланилмаслиги, иккинчидан, ҳеч қанақа қўшимча ножўя таъсирининг йўқлигидир. игнатерапияга бўлган қизиқишни ошиб бораётганлиги уни нафақат неврологияда, балки терапия ва бошқа клиник соҳаларда муваффақиятли ишлатилаётганлигигина эмас, балким охирги йилларда қўшимча диагностик усул сифатида ва хирургик операция вақтларида, туғиш жараёнида, бошқа турли хил оғриқ билан кечадиган муолажаларда оғриқсизлантириш мақсадида ишлатилиши ҳамдир. игнатерапияни мистик тушунча асосида тушуниш ва баъзи бир игнатерапевтларнинг шу асосда тушунтириш ишлари асосли равишда скепсисни келиб чиқишига олиб келмоқда. лекин ҳозирги вақтда биологик фанлар: нейрофизиология, биохимия, биофизика ва бошқалар соҳасида эришилган ютуқлар игнатерапияни таъсир механизми ҳақида илмий асосланган назарияларни олдинга сурилишига сабаб бўлмоқда. ажаб эмас бу соҳаларда қилинаётган ишлар киши физиологияси билан боғлиқ бўлган патофизиологик ва морфологик боғлиқликларни янги, зарур ва қизиқарли томонларини очиб берса. ҳозирги вақтда бизнинг давлатимизда акупунктурани ривожлантириш соҳасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. жумладан, барча тиббий олий ўқув юртлари ўқув режасига «халқ табобати» фани мустақил фан …
3 / 149
ларидан бири бўлган игнатерапияни ўзлаштиришда қадимги шарқ таълимотини таҳлил қилиб, ҳозиргача мавжуд бўлган жаҳон тажрибасидан фойдаланиш асосий ўрин тутади. юқоридаги айтилганлардан ва игнатерапиядан ўқув адабиётларининг, айниқса республикамизда давлат тилида яратилмаганлигини инобатга олиб, биз тиббиёт институтларидаги шу фан дастурига мос ҳолда ўқув адабиёти яратишга азм этдик. қўлланма игнатерапия фанидан талабалар эгаллаши шарт бўлган минимум билим ва кўникмаларни ўз ичига олган. қўлланма ҳақида билдириладиган фикрлар учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз. игнатерапиянинг ривожланиш тарихи игнатерапия (чжень) ва куйдириш (цзю) бундан тахминан 5000 йил олдин вужудга келган деб тахмин қилинади. чжень-цзю терапия биринчи бўлиб шарқ мамлакатларида: тибет, хитой, ҳиндистон, корея, япония, вьетнам, лаос, неаполь, египет ва бошқаларида вужудга келган. бу усулнинг қадимий даволаш усули эканлигини тош даври археологик қазилмалари (кремнийдан, кварц - «бянь-ши») ва кейинги даврларда ишлатилган суяк ва бамбукдан тайёрланган игналар исботлаб беради. кейинчалик игналар металлардан: мис, бронза, темир, кумуш ва олтиндан тайёрланган. уларни ҳар хил ўткир ва сурункали касалликларни даволашда, йирингли жароҳатларни очишда, …
4 / 149
дирган. бян-цяо ўзининг «нань-цзинь» (оғирлик ҳақида) номли китобида барча нуқталарни изоҳлаб, турли касалликларда қўлланилишини кўрсатиб берган. кейинчалик хитойда игнатерапияга бағишланган бир неча асарлар яратилган. чжень-цзю терапия, айниқса, vi-viii асрларда кенг ривожланди ва тарқалди. xi-асрда биринчи «нуқталар атласи» (ван-вэйи 1026 йил) яратилган. бунга асосланиб кишини бўйи баробар иккита бронзадан фигура қўйилган. бу фигурада у вақтда аниқ бўлган нуқталар пармаланиб кўрсатилган (1027й). кўп ўтмай чжень-цзю-терапия илми бошқа шарқ мамлакатларида: корея, япония, ҳиндистон ва манголияда кенг тарқалди. бу мамлакат табиблари ҳам игнатерапияни ривожланишига катта ҳисса қўшишган. чжень-цзю терапия ривожи бир неча аср давом этди. бир неча авлод олимлари меҳнатлари асосида 14 та чизиқ ва 670 та нуқта кўрсатилган фигура ва карталар тузилди, қайсики шу нуқталар топографияси ҳозирги вақтгача мутахассислар томонидан ишлатилиб келинмоқда. чжень-цзю терапия ривожланиш жараёнида муолажа услуби ва уни ўтказишнинг техник воситалари ўзгарди. чжень-цзю терапияни илмий асосланган равишда ўрганиш мақсадида 1955 йилда пекинда хитой тиббиётини ўрганиш илмий текшириш институти очилди. бу институт …
5 / 149
зирги давр тасаввурларининг назарий асослари «инь – ян» назарияси қадимий даврда кишилар касалликни пайдо бўлишини примитив тасаввурлар асосида тушинишган. улар касалликни киши организмига «ёмон руҳни» кириши натижасида келиб чиқади деб тасаввур қилишган ва бу руҳни ҳар хил дуолар таъсирида ҳайдашга ҳаракат қилишган. қадимий шарқ табиб ва уламолари индуктив-синтетик фикрлашга асосланиб бутун организм функциясини юқори кузатувчанлик билан ўрганишган, камроқ ҳар бир органнинг тузилишига, кўпроқ функциясига эътибор беришган. шунга асосан қадимий шарқ табобатида бир неча назария ва қонцепциялар вужудга келган. қадимий шарқ табобатида қуйидаги асосий принциплар доминантлик қилади: 1.кишининг бир бутунликда ўрганилиш принципи. 2.киши осмон ва ерга тўғри келиши принципи, бу инь-ян тушунчасини беради (расм 1). 3.киши ҳаётини беш элемент қонцепцияси билан бошқарилиши қилиниши принципи. биринчи принципга асосан киши танаси ва сезгиси ўзаро таъсирда ва узвий боғлиқликда бўлади. ҳар бир орган ва унинг функцияси бошқаси билан боғлиқ, мунтазам ривожланиш нуқтаи назаридан ўзгарувчанликда. киши танаси бир бутун ҳисобланади. иккинчи принцип – кишининг осмон …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 149 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "игнатерапия"

узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги х. н. қаюмов з. и. тўқсанова и г н а т е р а п и я ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим ва соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан тиббиёт институтлари талабалари учун ўқув қўлланма сифатида тавсия этилган. б у х о р о - 2 0 1 2 бухоро давлат тиббиёт институти халқаро юнеско «шарқ табобати» касб касалликлари ва физиотерапия кафедраси х.н.қаюмов з.и.тўқсанова тақризчилар: 1. тошкент давлат тиббиёт академияси халқ табобати кафедраси доценти тиббиёт фанлари доктори б.д. ли 2. бухдавти одам анатомияси ва охта кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, проф. б.а.ҳидоятов 3. бух давти охта курси мудири тиббиёт фанлари номзод...

Этот файл содержит 149 стр. в формате DOC (3,9 МБ). Чтобы скачать "игнатерапия", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: игнатерапия DOC 149 стр. Бесплатная загрузка Telegram