минерал боғловчи моддалар

DOCX 323.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1680606629.docx минерал боғловчи моддалар режа: 1. минерал боғловчи моддаларнинг синфланиши 2. ҳавойи боғловчи моддалар 3. гидравлик боғловчи моддалар 4. гидравлик оҳак, романцемент ва композицияли боғловчи моддалар 5. портландцементни ташиш, сақлаш ва меҳнат муҳофазаси 1. минерал боғловчи моддаларнинг синфланиши боғловчи моддалар анорганик ва органик гуруҳларга бўлинади. ушбу бобда фақат анорганик (минерал) боғловчилар ҳақида сўз юритилади. минерал боғловчи моддалар деб, сунъий йўл билан олинадиган, сувда қорилганида қуюқлашиб пластик ҳамир ҳосил қиладиган ва физик-кимёвий жараёнлар натижасида тошдек қотиб қоладиган кукунсимон жуда майда дисперсли материалларга айтилади. минерал боғловчи моддаларнинг бу хоссаси қурилишда қоришмалар ва бетон тайёрлаш учун, шунингдек, пиширилмай олинадиган сунъий тош материаллар, буюмлар, елимловчи ва бўёвчи таркибларни ишлаб чиқариш учун кенг кўламда фойдаланишга имкон беради. ушбу материаллар қурилишда ишлатилиши жихатидан энг кўп тарқалган бўлиб, улар хоссаларига кўра ҳавойи ва гидравлик боғловчи моддаларга бўлинади. ҳавойи боғловчилар қотиш ва ўзининг мустаҳкамлигини фақат намли шароитда (ҳавода) узоқ муддат сақлаш ва ошириш хусусиятига эга бўлган моддалардир. ҳавойи …
2
вулқон кули, туйилган пемза ва шу кабилар киритила бошланган. англиялик жозефо аспдин 1824 йилда ихтиро қилган “сунъий тош ишлаб чиқаришнинг такомиллашган усули” иши учун патент олган. ушбу сунъий тош учун хом материал “портланд” шаҳри яқинидан қазиб олин- ганлиги учун унга “портландцемент” деб ном берилган. мамлакатимизда улкан қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳозирги пайтда, турли ҳил боғловчи минерал моддалар ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва сифатини яхшилаш талаб қилинади. боғловчи модда сув билан қориштирилганда физик-кимёвий жараёнлар натижасида қуюқлаша бошлайди, унинг ҳаракатчанлиги камаяди. бунга минерал боғловчи моддалар қотишининг бошланиш даври, ҳаракатчанлиги бутунлай йўқолганидан кейин эса қотишининг охири (тугаши) дейилади. қотиш (тишлашиш) даврининг давом этишига қараб боғловчилар уч гуруҳга бўлинади: тез қотувчан - қотишининг бошланиш даври 3...10 мин. бундай боғловчи- ларни ишлатиш ноқулай бўлганлиги сабабли, уларга қотишини секинлатувчи махсус моддалар, масалан қурилиш гипси қўшилади ва ҳ. к; меъёрий қотувчан - қотишиниг бошланиш даври 30 мин.дан кейин бош- ланиб, 12 .с.гача давом этади. бундай боғловчиларга бетон ва …
3
ентларни ишлатиш тавсия этилади. 2. ҳавойи боғловчи моддалар ҳавойи оҳак. ҳавойи оҳак карбонатли жинсларни (оҳактош, мел, чиға- ноқтош, кимёвий ишлаб чиқариш чиқиндилари ва х. к.лар) ўртача куйдириш орқали олинади. унинг таркибидаги лойтупроқли аралашмалар 8 % дан ортиқ бўлмаслиги талаб этилади. қурилишда сўндирилмаган кальций оксиди (сао) ва сўндирилган яъни, сўндирилмаган оҳакни сув билан эритилиши натижасида олинган, асосан кальций оксиди гидратидан ташкил топган оҳаклар қўлла- нилади. оҳак ишлаб чиқариш. тоғ жинслари, асосан кальций карбонат (сасо3), шунингдек, озгина қўшилмаларни (доломит, гипс, кварц ва ҳ. к.лар) шахтали хумдонларда 950...1100 0с ҳароратда куйдириш орқали қурилишбоп оҳак олинади. шахтали хумдон баландлиги бўйлаб қуритиш, қиздириш, куйдириш ва совутиш бўлинмаларидан иборат бўлади. хумдон баландлиги 20 м, ички диаметри 3,2...4 м.гача бўлган цилиндрсимон шахтадан иборатдир (ички қисмига оловбардош шамот ғишт копланган). хом ашё материаллар хумдон- нинг юқорисидан пастга ҳаракатланиб, олдин иситиш сўнгра куйдириш бўлинмасига тушади ва бу ерда юқори ҳароратда оҳактош парчаланади, яъни: сасо3=сао+со2 ↑. оҳактош таркибидаги магний карбонат …
4
юпқа дисперсли оқ кукундан иборат бўлади. унинг юмшоқ ҳолдаги зичлиги 400 кг/м3, зичлангандагиси эса 600...700 кг/м3 дир. оҳак қайнатмани сўндиришда оҳак қоришмасига сув сарфи массаси бўйича 1 қисм оҳакка 2,5...3 қисмгача оширилса оҳак сути ҳосил бўлади. оҳак сути ҳажмининг ортиши унинг чиқиши билан белгиланади. оҳак ҳамири оқ рангли қуюқ бўтқасимон массадан иборат бўлиб, зичлиги 1400 кг/м3 гача бўлади. оҳакни сўндириш учун асосан оҳак сўндирувчи барабанлар ёки куракли гидраторлар ишлатилади. гидраторларда оҳак кукун шаклига келтирилади. натижада уни сўндириш тезлашади ва чиқиндилар миқдори камаяди. оҳакнинг қотиши. оҳак одатда, қурилишда қоришма кўринишида яъни, қум билан аралаштирилиб ишлатилади. оҳак қоришмаси ҳавода секин-аста қотиб, сунъий тошга айланади. оҳак қоришмаси қотиши вақтида, ундаги жуда майда заррачалар бир-бирига яқинлашади, кристалланади, сўнгра мустаҳкам кристалли тузилишлар ҳосил бўлади ва қум зарраларини боғлаб яхлит тошга айланади. бунда кальций гидроксиднинг ҳаводаги карбонат ангидрид гази билан ўзаро таъсири натижасида сув ажралиб чиқадиган карбонизацияланиш жараёни содир бўлади: са(он)2+со2+n∙н2о=сасо3+(n+1)∙н2о бу жараён жуда секин давом …
5
йича таркибидаги фаол сао ва мgo ларининг миқдорига қараб гост 9179-77 бўйича оҳак уч навга бўлинади (қўшилмасиз оҳакда уларнинг миқдори тегишли равишда 90, 80, 70 % га тенг бўлиши керак; қўшилмали i ва ii навли оҳакларда тегишли равишда 64, 52 % га тенг бўлади). сўниш тезлигига қараб тез сўнадиган оҳак (сўниш тезлиги 20 мин.гача) ва секин сўнадиган оҳакка (сўниш тезлиги 20 мин.дан кўпроқ) бўлинади. оҳак ва оҳакли боғловчиларни физик ва механик хоссалари ўзрст 767-97 асосида аниқланади. оҳакнинг майдалиги № 02 ва № 008 элаклардаги қолдиқлари билан белгиланади. улар кўпи билан 1 ва 15 % бўлиши керак. гидрат оҳак-пушонканинг намлиги, нам моддага қайта ҳисоблаганда, 5 % дан ошмаслиги керак. ҳавода қотадиган оҳакли қоришма ва бетонларнинг мустаҳкамлиги катта эмас, 28 кунда 0,5...3 мпа ни ташкил этади. уларнинг мустаҳкамлигини автоклавда ишлов бериш орқали (175 0с ҳарорат ва 0,9 мпа босимда) сезиларли даражада ошириш мумкин. оҳакнинг тўлдирувчи кремнозем билан ўзаро реакцияси натижасида мустаҳкам гидросиликатлар …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "минерал боғловчи моддалар"

1680606629.docx минерал боғловчи моддалар режа: 1. минерал боғловчи моддаларнинг синфланиши 2. ҳавойи боғловчи моддалар 3. гидравлик боғловчи моддалар 4. гидравлик оҳак, романцемент ва композицияли боғловчи моддалар 5. портландцементни ташиш, сақлаш ва меҳнат муҳофазаси 1. минерал боғловчи моддаларнинг синфланиши боғловчи моддалар анорганик ва органик гуруҳларга бўлинади. ушбу бобда фақат анорганик (минерал) боғловчилар ҳақида сўз юритилади. минерал боғловчи моддалар деб, сунъий йўл билан олинадиган, сувда қорилганида қуюқлашиб пластик ҳамир ҳосил қиладиган ва физик-кимёвий жараёнлар натижасида тошдек қотиб қоладиган кукунсимон жуда майда дисперсли материалларга айтилади. минерал боғловчи моддаларнинг бу хоссаси қурилишда қоришмалар ва бетон тайёрлаш учун, шунингдек, пиширилмай олинадиган ...

DOCX format, 323.0 KB. To download "минерал боғловчи моддалар", click the Telegram button on the left.