йўл қурилишибоп табиий тош материаллар

DOCX 705,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1680606597.docx йўл қурилишибоп табиий тош материаллар режа: 1. тоғ жинсларининг синфланиши 2. йўл қурилишибоп тоғ жинсларининг ҳиллари 3. табиий тош материалларни қазиб олиш ва уларга ишлов бериш 4. йўл қурилишибоп табиий тош материал ва буюмларнинг хоссалари ва турлари 5. табиий тош материал ва буюмларни ташиш, сақлаш ва уларни емирилишдан ҳимоялаш 6. тош ишларини бажаришда меҳнат ва атроф муҳит муҳофазаси 1. тоғ жинсларининг синфланиши тоғ жинсларидан механик усулда ишлов бериш йўли билан (майдалаш, парчалаш, арралаш, жилвирлаш, жилолаш ва ш. к.лар) олинадиган қурилиш материаллларига табиий тош материаллар деб аталади. бундай ишлов бериш натижасида табиий тош материалларнинг физик-механик хоссалари қарийиб тўла сақланиб қолинади. тоғ жинслари ер қобиғини юзага келтирувчи муайян геологик жинсларни ҳосил қиладиган, маълум даражада ўзгармас таркибли минералларнинг табиий агрегатларидан иборатдир. битта минералдан иборат тоғ жинслари оддий ёки “мономинерал” жинслар деб, бир неча минералдан иборат тоғ жинслари эса мураккаб, ёки “полиминерал” жинслар деб аталади. минерал (лотин тилида minera-руда) кимёвий таркиби ва физик …
2
ар) юқори қатламларнинг босими остида ер қобиғида магманинг секин совиши натижасида ҳосил бўлган. бундай шароитларда тоғ жинслари бир текис кристалли тузилишга эга бўлади, бунинг натижасида турли кристалларнинг йирик доналари ўзаро битта бўлиб қўшилиб кетади. отилиб чиқиб оққан тоғ жинслари (базальт, андезит, диабаз ва ш. к.лар) магманинг ер юзасида тез совиши натижасида ҳосил бўлади. бундай шаро- итларда совиган магма тўлиқ кристалланмайди. ҳосил бўлиш шароитларига қараб, отқинди тоғ жинслари майда донадор, яширин кристалли ёки аморф тузилишга эга бўлади. агар ёпишқоқ магмадан газсимон маҳсулотлар секин ажралиб чиққан бўлса, унда ғовакли ёки пемзасимон тузилиш ҳосил бўлади. чақиқ вулқонли жинслар вулқон отилиб чиққанда ер юзасига чиқариб ташланган, эриган лаванинг жуда майда заррачаларидан ҳосил бўлади. бу қатламлар юмшоқ ҳолатда (вулқон кули, пемза) қотган ёхуд цементловчи табиий моддалар мавжуд бўлганда ва юқорида жойлашган қатламларнинг босими остида цементланган зич жинсларга (вулқон туфи) айланган. чўкинди тоғ жинслари кўпинча иккиламчи тоғ жинслари деб юритилади. улар отилиб чиққан (бирламчи) ва бошқа …
3
тли мине- ралларнинг кимёвий ўзгариши натижасида (кимёвий чўкиндилар маҳсулоти) ҳосил бўлган дисперс минераллардир. органоген жинслар қобирғалари ва зирҳлари таркибида минерал моддалар бўлган ўсимлик организмлари қолдиқларининг чўкиши натижасида ҳосил бўлган. бундай чўкиндилар одатда, зичланган ва бириккан бўлади (оҳактош, бўр, трепел, диатомит ва ш. к.лар). метаморфик тоғ жинслари чўкинди ёки магматик тоғ жинсларининг юқори ҳарорат, юқори босим ва бошқа омилларнинг таъсирида ўз кўринишини ўзгартиришлари натижасида ер пўстининг қалинлигида ҳосил бўлган. бундай шароитларда минераллар эримасдан қайта кристалланади, бу эса ҳосил бўлган жинслар зичлигининг дастлабки жинслар зичлигига нисбатан ортишига ёрдам беради. одатда, метаморфик тоғ жинслари сланецли тузилишига эга бўлади, аммо бирламчи жинслар тузилишини сақлаб қолишлари мумкин. 2. йўл қурилишибоп тоғ жинсларининг ҳиллари тоғ жинсларининг ҳосил бўлиш шароитлари уларнинг тузилишини кўп жиҳатдан белгилаб беради. уларнинг асосий хоссалари жумладан, тоғ жинс- ларини йўл қурилишида ишлатишнинг имкониятлари тузилишига боғлиқдир. чуқурликда ҳосил бўлган магматик тоғ жинслари ўта даражада зич- лиги, совуққа чидамлилиги ва сувни кам шимиши билан ажралиб …
4
ва бошқа буюмлар, шунингдек, йўл қопламалари бетони учун майда чақиқ тошлар, алоҳида қоплама плиткалар тайёрланади. гранит конлари республикамизнинг кўпгина ҳудудларида мавжуд. диорит асосан дала шпати (плагиоклаз) ва мўгиз минералидан иборат. диоритнинг ранги тўқ-яшил рангдан қора-яшил ранггача товланади, зичлиги 2700...2900 кг/м3, сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 150...300 мпа. диорит юқори даражада ёпишқоқлиги, зарб ва ишқаланиб ейилишдаги қаршилиги, шунингдек, емирилишга чидамлиги билан тавсифланади. диорит асосан йўл қопламлари ва кошинлаш ишлари учун ишлатилади. габбро юқори мустаҳкам ва турғун магматик тоғ жинси бўлиб, дала шпати (плагиоклаз) ва қорамтир рангли минераллардан (авгит ва оливиндан) иборат. унинг ранги тўқ-кулранг, қора ёки тўқ-яшил, зичлиги 2800...3100 кг/м3, сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 200...350 мпа. габбро юқори ёпишқоқлиги ва емирилишга турғунлиги билан фарқланади. габбродан тайёрланган буюмлар йўл қурилишида кенг қўлланилади. лабрадорит габбронинг турларидан бири бўлиб, асосан дала шпати ва лабрадорит минералидан иборат. жилоланганда кўк, яшил, сариқ ва бошқа рангларда товланади, юзаси манзарали, бундай лабрадоритлар айниқса қимматли бўлади. лабрадорит манзарали қоплама тошлар сифатида безак …
5
яшил рангга мойил бўлади, зичлиги 2800...3000 кг/м3, сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 200...300 мпа. диабаз юқори даражада қаттиқлиги, ёпишқоқлиги ва чидамлиги билан фарқ- ланади. у йўл қопламалари ва бетон учун тўлдирувчи сифатида ишлатилади. базальт кимёвий таркиби бўйича диабаз каби габбронинг ўхшаши бўлиб, тўқ-кулранг тусга, яширин кристалл тузилишга эга, зичлиги юқори ва чидамли тоғ жинсидир. базальтнинг зичлиги 3300 кг/м3 гача, сиқилишдаги мустаҳ камлик чегараси баъзан 400 мпа гача етади ва ундан ортади. базальтга ишлов бериш жуда қийин, аммо яхши жилоланади. ундан турли-туман йўл қурилиш материаллари тайёрланади. чақиқ магматик ғовак жинсларга вулқон кули ва пемза, цементланган жинсларга эса вулқон туфи киради. вулқон кули вулқон лавасининг кукунсимон заррачаларидан иборат бўлиб, асосан аморф қумтупроқдан ташкил топган. йириклиги 5 мм гача бўлган заррачалар “вулқон қуми” деб аталади. вулқон кули ва қумидан цементларнинг фаол қўшилмаси сифатида фойдаланилади. пемза ташқи кўриниши бўйича совиб қотиб қолган кўпикка ўхшаган очкулранг ғовакли жинсдир. унинг зичлиги 400...600 кг/м3 , сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 2...4 …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"йўл қурилишибоп табиий тош материаллар" haqida

1680606597.docx йўл қурилишибоп табиий тош материаллар режа: 1. тоғ жинсларининг синфланиши 2. йўл қурилишибоп тоғ жинсларининг ҳиллари 3. табиий тош материалларни қазиб олиш ва уларга ишлов бериш 4. йўл қурилишибоп табиий тош материал ва буюмларнинг хоссалари ва турлари 5. табиий тош материал ва буюмларни ташиш, сақлаш ва уларни емирилишдан ҳимоялаш 6. тош ишларини бажаришда меҳнат ва атроф муҳит муҳофазаси 1. тоғ жинсларининг синфланиши тоғ жинсларидан механик усулда ишлов бериш йўли билан (майдалаш, парчалаш, арралаш, жилвирлаш, жилолаш ва ш. к.лар) олинадиган қурилиш материаллларига табиий тош материаллар деб аталади. бундай ишлов бериш натижасида табиий тош материалларнинг физик-механик хоссалари қарийиб тўла сақланиб қолинади. тоғ жинслари ер қобиғини юзага келтирувчи муайян геологик...

DOCX format, 705,8 KB. "йўл қурилишибоп табиий тош материаллар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.