мусиқий акустика

DOC 56,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404884014_54829.doc мусиқий акустика режа: 1. “мусиқий акустика” - фани, курснинг ҳажми, мазмуни, мақсад ва вазифалари. 2. тавушнинг асосан физик ҳолатига асосланган фан. 36 соат давомида товушнинг келиб чиқиш манбаи, уларнинг хусусиятларини ўрганилади. 3. товуш — тадқиқот, яъни ўрганиш манбаи сифатида. 4. товушнинг маълум хусусиятлари, уларнинг асосий кўринишлари: баланддиги (н), товушнинг кучи (в), товушнинг давомийлиги (т) ва барча хусусиятлари заминида ҳосил бўлувчи тембри(с). акустика- тинглашга оид фан, - кенг маънода товушларни эластик тўлқинларини (физик ҳолатини) ўрганувчи (бўлим) омил ҳипсобланади. тор маънода тушунилганда - товуш хақидаги таълимотдир. умумий ва назарий акустика эластик тўлқинларнинг ҳосил бўлиш ва турли муҳитларда тарқалиш қонунларини, шунингдек, уларнинг муҳит билан ўзаро таъсирини ўрганади. мусиқада – асосан товушлар, уларнинг ўзаро муносабатлари ҳақида, якуний мезон ҳисобланмиш мусиқий асарларнинг тараннум жараёнига асосланади. - мусиқий акустика фани: 36-соат. 28-назарий ва 8-амалий. мазмуни: - мусиқада асосий мезон бўлган товуш, уларнинг муносабати, ҳажми, тараннум мезони (чолғулар хусусияти) - овоз имкониятлари, диапозон, товуш акс эттириш …
2
статасининг ўзгариши билан боғлиқ; в – қаттиқлиги – унинг кучи билан боғлиқ; тон шу икки хусусият билан характерланади. мусиқий товуш таркибин (ички таркибида) кўп миқдордаги тонлардан иборатдир ва уларнинг ҳар бири ўз частоталарига эгадир. уларнинг миқдори, баландлиги ва қаттиқлик хусусиятларининг уйғунлишида учинчи, яъни умумлаштирувчи тембр сифатини юзага келтиради. в – давомийлиги, товушнинг давомийлиги унинг тебраниш амплитудасининг кенг ва равонлигига боғлиқ. - инсон қулоғи аниқлашга қодир бўлган энг паст товуш до- суб контур октава 16-герц (немис олими герц номи билан аталган). энг юқориси 15000 – 20000 герцни ташкил этади. - эшитиб аниқлашда товуш кучи ҳам муҳим, яъний тингалаб қабул қилиш доираси. одатла инсон қулоғи тинглаб идройлай оладиган товушларнинг чегаралари мавжуд. шулардан энг қулайи катта октавалар соль диездан 4-октава сольгача. яъний 500 герцдан 4000 герцга бўлган товушларни осонликча идройлай олади. тинглаш санъатидаҳам муайян тушунча мавжуд. шу тушунчага кўра товуш баландлиги марказдан қанчалик четга ҳаракат қилса шунчалик товуш баландлигини англаш мушикллашаверади. мусиқада тинглашнинг …
3
: (вебер фихнер 1860 немис олими, сезги органлари физиологиясига оид торларнинг эшитиш, кўриш, тери сезгилари). товушни тобора қаттиқ чиқариш билан унинг мукаммалигига эришиб бўлмайди, асксинча инсон ғашига тегиши ва баландлиги ўзгариши мумкин. товуш қаттиқлигини белгилашда “децибел”лар қўлланади (а. белл (1844 - 1922) – шотланд. ақшда биринчи бўлиб телефон учун патент тўланган инсон). (1000 гц. = 2 окт е. (энг марказ)) децибел миқдорининг турлилиги (ҳажми) унинг баландлигига таъсир этади. қаттиқлик fff – ff - f. fp, p, pp, ppp-ижро мезонлари билан белгиланади. -бенауральный эфектлар товушни қаердан чиқишини аниқлаш билан боғлиқ илим. одатда товуш манбаини очиқ жойда аниқлаш осон. ёпиқ жойда мушкул, сабаби акустика муаммоси мавжуд. товуш тембри: асосий товуш тебранишидан ташқари чиққан қўшимча овозлар ва тонлар, яъни асосий тонлардир. жисмлар тебраниши асосида ҳосил бўладиган товушлар оралиғлари обертонлар дейилади. (бўлинма тонлар). бўлинма (обер) тонлар асосий товушга қўшилган ҳолда (яхлит бир овоз мажмуи) тембр вужудга келади. мусиқий эштиш қобилияти, хотира ва усул сезгиси. …
4
, (нотани кўрса ёки унинг баландлиги номини эшитган заҳоти) мутлақ эшитиш қобилияти созанданинг тасаввурида унинг баландлиги аниқ жаранглайди ва ижрочилик аппаратини ўша товушни ҳосил қилиш учун тайёрлайди.(бу хусусда юқорида келтирилди). ижрочилик тажрибасида мусиқий эшитишнинг бошқа жиҳатлари ҳам мавжуд бўлиб, улар: а) товуш (тембр) тусларини англаш, бундан товушнинг тембрини яъни колоритини, эркак ёки аёл овози, маълум чолғу асбобининг товуши ва ҳ.к. эшитиш кўзда тутилади; б) ритмик эштиш, бунда усул сезгиси орқали маконда мусиқий характерни пайқаш, яъни овозлар билан унинг чўзимларини мутаносиб ҳолда зарб ва усулларни ҳис қилиш; в) товуш баландлигини тинглаш; г) товушқатор ва лад асосларини аниқлаш (гармоник ёки мелодик ва ҳ.к.); д) нюанс – динамик ўзгаришларни ҳис қилиш ва ҳ.к. юқоридагилардан ташқари инсонда зоҳирий (ташқи) ва ботиний (ички) эшитиш қобулиятлари ҳам мавжуд бўлиб, зоҳирий (ташқари) эшитиш орқали яккахон созанда, ҳофиз, ансамбль ёки оркестр томонидан ижро қилинган асарни барча жиҳатлари: баландлиги, тембри, усули ва мусиқий матнини, бадиий ифодавий мезонларини англаб олади. …
5
позициясини ҳаёлда шакиллантириш; д) ижро жараёнида бирданига тайёргарликсиз (экспромт) бадиҳа (импровизация), намуд (кўриниш), авж, (гул партав) ёки янги қисмлар ижод қилиш. ботиний ва зоҳирий эштиш йиллар ўтиши билан билим, тажриба, малака ошгани сайин ривожланиб, бойиб, сайқалланиб боради. шунинг учун ҳам таълимнинг биринчи қадамларидан бошлаб мусиқий эшитишни ва эшитиш назоратини ривожлантириш ўта муҳим аҳамият касб этади. мусиқий хотира – инсон руҳий жараёнининг муҳим жихатларидан бири ёд олиш ва хотирада сақлаш бўлиб, унинг моҳияти эсда сақлаб қолиш ва зарур пайтда ўша хотирадагиларни маълум бир восита орқали юзага чиқариш – намаён қилишдан иборатдир. мусиқий хотира инсонда жуда эрта, яъни она алласи оҳанглари орқалими, балки она қорнидалик пайитиданоқ эс билан боғлиқ жиҳатлар шакллана бошланади. енгил, эсда сақланадиган, қисқа жумлали, жозибадор, ёрқин куй ва қўшиқлар ёш боланинг мурғак хотирасида доимо муҳрланиб қолади ва бутун умри давомида унга ёшлигини эслатиб туради. созандага касбий фаолиятида турли мусиқий тузилма ва шаклларни ёд олиш ҳамда эсда сақлаб қолиш малакалари …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мусиқий акустика" haqida

1404884014_54829.doc мусиқий акустика режа: 1. “мусиқий акустика” - фани, курснинг ҳажми, мазмуни, мақсад ва вазифалари. 2. тавушнинг асосан физик ҳолатига асосланган фан. 36 соат давомида товушнинг келиб чиқиш манбаи, уларнинг хусусиятларини ўрганилади. 3. товуш — тадқиқот, яъни ўрганиш манбаи сифатида. 4. товушнинг маълум хусусиятлари, уларнинг асосий кўринишлари: баланддиги (н), товушнинг кучи (в), товушнинг давомийлиги (т) ва барча хусусиятлари заминида ҳосил бўлувчи тембри(с). акустика- тинглашга оид фан, - кенг маънода товушларни эластик тўлқинларини (физик ҳолатини) ўрганувчи (бўлим) омил ҳипсобланади. тор маънода тушунилганда - товуш хақидаги таълимотдир. умумий ва назарий акустика эластик тўлқинларнинг ҳосил бўлиш ва турли муҳитларда тарқалиш қонунларини, шунингдек, уларнинг муҳит...

DOC format, 56,5 KB. "мусиқий акустика"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: мусиқий акустика DOC Bepul yuklash Telegram