мактабда тасвирий санъатнинг мақсад ва вазифалари

DOC 72,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404728658_54519.doc мактабда тасвирий санъатнинг мақсад ва вазифалари. талабаларда ижобий қобилиятларини, кўриш хотираси, маром ва уйғунлик туйғуналари, ҳаётдаги ва санъатдаги нафосатни кўра билиш ҳамда англаб етиш маҳоратини, ранг сезиш, эмоционал сезгирлик, кузатувчанлик ва образли тафаккурни ўстиришда, сабр-тоқат ва фикрни бир жойга тўплаш кўникмасини ҳосил қилишда мактабда тасвирий санъат фанининг олдига тушадиган бирорта ҳам ўқув фани йўқ. шахс камолотида эса ҳар бир шахснинг турмушдаги ва касбий фаолиятида бундай хусусиятлар ниҳоятда керак бўлади. шу билан бирга бу ўқув фани инсон ақл-идрокининг ҳамда унинг теварак-атрофини, ундаги воқеа-ходисаларини билиш ҳамда уни ўзгартириш йўлларини ўргатади. у иқтидор ва истеъдоднинг шакллануви учун кенг имкониятларини очиб беради. тасвирий санъатни ўқитиш жараёнида унинг олдига қўйиладиган топшириқлар эса ўқувчиларни бирдан-бир ва бетакрор ва ўз шахсини, ўзининг маънавий имкониятларини намоён этишга шароит яратади. муайян билимлар, малака ва кўникма мажмуига эга бўлган киши фақат ижрочи кишилар, холос. жамиятимиз учун эса ижрочилар эмас, балки ижодкор, ташаббускор, ўйловчи ва ўзгартирувчи кишилар керак. эртанги кун …
2
майди. янги ўқув режаларида ўзбек халқ амалий санъати, меъморчилигини ўрганиш асосий ўринни эгаллаш керак бўлади. бу йўналишдаги ишлар синфдан ва мактабдан ташқари тўгарак ва студиялар учун тасвирий, амалий ва меъморчилик санъатлари бўйича раҳбарлар тайёрлашга ҳам йўналтирилган бўлиши лозим. маълумки, академик леций ва коллежларда тасвирий санъат таълими асослари миллий маданиятимизнинг ва унинг анъаналарининг, шунингдек, жаҳон бадиий маданияти дурдоналари асосида белгиланади. бу нарса ўз - ўзидан қатор дастур, дарслик методик қўлланма ва кўргазмаларини қайтадан ишлаб чиқишни тоқазо этади ва у катта илмий - методик кучларни талаб қилади. бунинг учун бадиий таълим бўйича ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти, ўзбекистон тасвирий санъат муаллимлар уюшмаси, вилоят педагогика ва малака ошириш институтлари, академик лицей ва коллежлардаги мавжуд кучларини марказлаштириш лозим бўлади. бу кучлар эътибори долзарб муаммоларини ечишга қаратилган. муаммоларини ечишдан аввал уларнинг кўлами ва ишларининг режаси ишлаб чиқилади. мазкур ишлар билан педагогика фанлар илмий-тадқиқот институти ва румм иштирокида тузилган марказ шуғулланади. бу марказда тасвирий санъат …
3
зига хос жиҳатларини мукаммал билишлари ва улар билан иш олиб бориш усулларини эгаллашлари зарур бўлади. тасвирий санъат машғулотларининг бир қисми, айниқса табиатни ва меҳнат жараёнларини идрок этиш, табиий материаллар ёрдамида тасвирлаш, табиатдаги рангларни ўрганиш бевосита табиат қўйнида, меъморчилик, халқ амалий ва тасвирий санъат асарларини идрок этиш эса музейлар, майдонлар, кўргазма заллари ҳамда санъат асарлари ва меъморчилик обидалари мавжуд жойларда, шунингдек рассомлар халқ усталарининг устахоналарида амалга оширилиши лозим. мактабларда тасвирий ва амалий санъат, меъморчиликни ўқитишнинг ўзига хос томонларини ҳисобга олиб, машғулотлар учун камида икки синф хонаси ва натура ҳамда кўргазмали қуроллар учун махсус хона бўлиши талаб этилади. тасвирий санъат бевосита ўқувчиларнинг ижодий фаолиятлари билан боғланганлигини ҳисобга олиб, табақалашатирилган таълимни жорий этиш мақсадида бу машғулотларни икки гурухга бўлиб ўқитилади. тасвирий санъат ва бадиий меҳнат ўқув фани ўқувчиларида маънавий маданиятнинг ажралмас қисми ҳисобланган бадиий ва ахлоқий маданиятни шакллантиришга хизмат қилади. бу ўқув фани мазмунан интеграллашган курс бўлиб, у тасвирий санъат декаратив-амалий санъат турларини …
4
халқимизнинг фаровон келажагини яратишлари мумкин. яна шуни таъкидлаш лозимки, ўзбекистон хорижга юз тутиб, ҳамма фанлардан таълимни дунё стандартлари даражасига олиб чиқишни мақсад қилиб қўйган экан, бадиий таълим, хусусан, тасвирий санъат таълимини ҳам дунё стандартлари даражасига олиб чиқиш керак бўлади. бунинг учун тасвирий санъати ривожланган мамлакатларнинг ўқув режаларидаги ўрнини яхши ўрганиш лозим. тасвирий санъат ўқув фани ривожланган мамлакатларда (ақш, англия, франция, олмония, италия в.б.) умумий таълим мактабларининг биринчи синфидан охирги синфларгача ҳар бир синфда ҳафтага 2-5 соатгача ўқитилиб турган бир пайтда, бизда 1-7 синфларда ҳафтасига 1 соатдан ўқитилаётганлигини нормал ҳол деб бўлмайди. натижада мактабларда тасвирий санъат ўқитувчиларнинг тегишли соатлар билан таъминлай олмаслик муаммоси ҳам пайдо бўлди. бу эса кўпчилик ўқитувчиларни мактабни ташлаб, бошқа соҳаларга ишга ўтиб кетишларига мажбур этмоқда. ҳар қандай ўқув фани таълим мазмунида албатта ўзбек халқи яратган беқиёс бой маданий ва маънавий меросни асос қилиб олиш керак. уларни болалар кўпроқ билишлари шарт. шундай экан, ўзбек халқини дунёга машхур қилган …
5
ўрнини топа олмайди. акс ҳолда ўқувчиларимиз миллий қобиққа ўралашиб қолиб, жаҳон дурдоналаридан баҳраманд бўла олмайдилар. шуни алоҳида қайд қилиш лозимки, кўп асрлик миллий-бадиий маданиятимизни (тасвирий санъат, безакли амалий санъат, меъморчилик санъати) ва шу билан бирга ўқувчиларнинг тасвирий ва амалий санъатдан ўзлаштириши лозим бўлган малакалар ҳам ҳисобга олиниши лозим. мазкур стандартда республика ўқувчилари ўзлаштиришлари лозим бўлган минимал билим ва малакалар баён этилган. бу асосида ўзбекистоннинг барча вилоятлари, қорақолпоғистон халқ таълими вазирлиги ва тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси тасвирий санъатдан ўзларидаги ўзига хосликни ҳисобга олиб, таълим мазмунини ишлаб чиқадилар. бу таълим мазмунида ҳар бир худуднинг санъати ва маданияти, унинг бадиий анъаналарини ўз ифодасини топади. жаҳоннинг илғор санъатини ўқув режаларида берилган ҳафтасига бир соатлик тасвирий санъат дарсларида етарли даражада ўзлаштиришга имкон йўқ. шундай экан, ўқув режаларида тасвирий санъат ўқув фанининг салмоғини ошириш ва уни ҳар бир синфда камида 2 соатдан ўқитилишини таъминлаш зарур бўлади. республиканинг академик лицей ва касб - ҳунар коллежларида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"мактабда тасвирий санъатнинг мақсад ва вазифалари" haqida

1404728658_54519.doc мактабда тасвирий санъатнинг мақсад ва вазифалари. талабаларда ижобий қобилиятларини, кўриш хотираси, маром ва уйғунлик туйғуналари, ҳаётдаги ва санъатдаги нафосатни кўра билиш ҳамда англаб етиш маҳоратини, ранг сезиш, эмоционал сезгирлик, кузатувчанлик ва образли тафаккурни ўстиришда, сабр-тоқат ва фикрни бир жойга тўплаш кўникмасини ҳосил қилишда мактабда тасвирий санъат фанининг олдига тушадиган бирорта ҳам ўқув фани йўқ. шахс камолотида эса ҳар бир шахснинг турмушдаги ва касбий фаолиятида бундай хусусиятлар ниҳоятда керак бўлади. шу билан бирга бу ўқув фани инсон ақл-идрокининг ҳамда унинг теварак-атрофини, ундаги воқеа-ходисаларини билиш ҳамда уни ўзгартириш йўлларини ўргатади. у иқтидор ва истеъдоднинг шакллануви учун кенг имкониятларини очиб беради. тасвирий сан...

DOC format, 72,5 KB. "мактабда тасвирий санъатнинг мақсад ва вазифалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.