ибтидоий даврдаги томошаларнинг илк чашмалари

DOC 115,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1682407066.doc ибтидоий даврдаги томошаларнинг илк чашмалари режа: 1. овчилик ўйинлари – илк томоша шакли 2. маросимларда томоша унсурлари 3. миллий эпослар томоша тасвирлари овчилик ўйинлари – илк томоша шакли ўзбек анъанавий театри шарқнинг қадимий томошаларига асосланган бўлиб, унинг дастлабки келиб чиқиш томирлари ибтидоий жамиятдаги муносабатлар ичига кириб боради. бу ҳол унинг илк яралиш манбаларини ўрта осиё тупроғидан ва шу ерда яшаган қадимий халқларнинг ижтимоий ҳаётидан, миллий хусусият ва анъаналаридан, миллатнинг табиатидан қидиришга даъват қилади. томоша турларининг ундан ўсиб чиққан барча санъат жанрларининг бош манбаи, асл замири, илк чашмаси — меҳнат эканини тарихчиси олимлар кўрсатади. рус файласуфи г. в. плеханов бу ҳақда «ўйин — меҳнат фарзанди» деб уқтиради. бас шундай экан, ибтидоий жамият томошаларининг келиб чиқиш манбаларини дастлаб меҳнат жараёнидан, ибтидоий жамоа кишисининг ишлаб чиқариш фаолиятидан қидирсак тўғри бўлади. «агар биз меҳнат томошадан бурун туғилгани ва умуман инсон энг аввал нарсаларга ва ҳодисаларга тирикчилик, наф кўриш назари билан қарагани, бора-бора унинг …
2
ат гўзаллигидан, ранглардан ва оҳанглардан таъсирланиш, қўл меҳнати билан яратилган нарсаларда ўз туйғулари ва фикрларини акс эттириш, бирон материал воситаси билан реал дунёни бадиий тасвирлашга эҳтиёж сезгиси ҳам ўсиб боради. бундай эстетик сезгилар бошланғич даврда жуда қўпол бўлгани табиийдир. аммо: мусиқани, оҳангларни ажратувчи қулоқ; нафосат ва турли шаклларни ҳис қилиб қадрловчи кўз; ҳид ва таъм билувчи ва ҳузур қилишига лаёқатли бўлган аъзолари инсон қудратининг асл моҳиятини белгиловчи тассаввур таянган тафаккурни илк куртаклари эди. бир замонларда авлод-аждодларимиз яшаган ҳозирги ўзбекистон ерлари иқлими, табиий бойликлари жиҳатидан ибтидоий одамлар яшаши учун қулай макон бўлган. бу тупроқда кишилик тарихининг илк босқичларидан бошлаб аҳоли яшаган. кейинги йилларда тошкент ғарбида, шоим кўприк мавзуидан қуйи полеолит даври қуроллари, бойсун тоғидаги тешиктош ғоридан бундан юз минг йил бурунги неандерталь (ўрта полеолит) одам суягининг топилиши, самарқанд яқинидаги омонқўтон қишлоғи устидаги ғордан олинган тош қуроллар, сурхондарёнинг зараўт камарида қизғиш рангда тасвирланган суратлар, хўжакат қишлоғидаги тошларга чизилган катта кийик ва ҳўкиз …
3
. «биз тарихга инсон билан бирга кирамиз» деган эди файласуфлардан бири. бу фикр томоша тарихини ўрганишга ҳам тааллуқлидир. чунки санъат одамнинг дунёга келиши, сезгиси, идроки ва нутқининг пайдо бўлиши биланоқ туғила бошлайди. санъат—инсоннинг гўзалликка бўлган интилишининг меваси бўлиб, инсон ҳаётининг ажралмас қисми сифатида мавжуддир. ҳозирги ўзбекистон территориясида топилаётган ибтидоий жамият тасвирий ва амалий санъат ёдгорликлари сюжетларида бир-бирига ўхшаш - эчки, тоғ қўчқори (архар), оҳу, ёввойи ҳўкиз, қўтос, буғи от ёки итларнинг биттадан ёки тўда-тўда бўлиб юрганлари тасвирланган. ўша давр рассом уларнинг юришларини, сакрашларини, чопиб кетаётганларини айнан чизиб бера олган. суратларда одамлар қиёфаси ҳам кўп. улар асосан қўлларида ўқёй билан ёввойи ҳайвонларни қувиб бораётган, турли ҳайвон терисини ёпиниб ўзларини ниқоблаган кишилар тасвиридир. баъзи суратларда ибтидоий одамларнинг тўп-тўп ҳолатдаги тасвири ҳам учраб қолади. балки баъзи ифодалар диний маросимларга алоқадордир. бу суратлар гарчанд содда ва қадимий бўлса ҳам ўз маъносига эга, мавҳумий эмас, ҳаётийдир. бу суратлар ибтидоий жамият кишисининг гўзалликка эътибор берганини, бунинг …
4
ва ҳайкалтарошлик санъатининг энг содда элементлари ҳам вужудга кела бошлаган. улар ўзлари чизган ёки яратган нарсаларни завқ билан томоша қилган ва янада такомилаштирган. мана шу ибтидоий давр тасвирий санъат ёдгорликлари томоша турларининг энг содда элементларининг туғилиш жараёнини аниқлаб олишга ёрдам беради. биз юқорида баён қилган суратларда ибтидоий жамият одамларнинг тирикчилик манбалари — асосан овчилик бўлганини кўрдик. у даврларда ов ялпи ўтказилар, ҳамма бирга ишлар, бирга курашар эди. ов унумли бўлиши учун одамлар турли диний эътиқодлардан, турли усул ва ҳийлалардан фойдаланишган. чунончи ибтидоий одамлар ов вақтида ҳар хил ёввойи ҳайвон ва қушларнинг терисига ниқобланиб, шу йўл билан ёввойи ҳайвонларни ҳуркитиб юбормай, осонгина уларга яқинлашар ва қўлга туширар эдилар. шундай қилиб, одамнинг бошқа қиёфага киришининг дастлабки формалари туғила бошлайди. бошқа қиёфага кириш ҳамон томошанинг асосий унсури бўлиб қолмоқда. ниқобланиб ов қилаётган ибтидоий одамлар ва ёввойи ҳайвонларнинг расмлари тасвирланган суратлар ўзбекистон территориясидан жуда кўп топилмоқда. сурхондарё вилояти шеробод туманидаги зараўт камарсойининг икки томонидаги …
5
амларнинг ҳўкиз овлаш пайти тасвирланган бўлса керак, деган хулоса чиқариш мумкин. ниқобланган ва ҳайвон қиёфасига кирган ибтидоий жамият кишиларининг шикор маросимлари ҳам уярайди. фарғонанинг саймалитош тоғи ғорларида суратлар ичида ўйинга тушаётган думлик кишилар гуруҳи ҳам бор. улар икки киши — икки киши бўлиб бир-бирларига юзма-юз туриб, қўлларини баробар кўтариб эҳтирос билан ўйнамоқдалар. айримлари қўлларида доирасимон нарса ушлаганлар. бу суратларда ов вақтини эмас, афтидан, овга жўнаш олдида, унинг унумли бўлиши учун қандайдир бир табиат ҳодисаларига топинаётган ва афсун қилаётган ҳолат акс эттирилган бўлса ажаб эмас! эҳтимол, доирасимон чизилган нарса қадимги мусиқа асбобларидан дўл бўлиши ҳам мумкин. чунки, юқоридаги бир суратда одам қиёфасида дўлни баланд кўтариб довул қоқаётганга ўхшайди. балки бу ўйин қуёшга сиғиниш маросими бўлса керак! чирчиқ воҳасининг майдонтол тошларига чизилган суратлар ичида эчки қиёфасидаги овчининг тасвири топилган. ўрта осиё территориясида неолит ва бронза даврига тааллуқли сопол идишларга чизилган суратларда ҳам турли ҳайвонлар аксини кўрамиз, айримларида эса ниқобланган овчилар ёки турли …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ибтидоий даврдаги томошаларнинг илк чашмалари" haqida

1682407066.doc ибтидоий даврдаги томошаларнинг илк чашмалари режа: 1. овчилик ўйинлари – илк томоша шакли 2. маросимларда томоша унсурлари 3. миллий эпослар томоша тасвирлари овчилик ўйинлари – илк томоша шакли ўзбек анъанавий театри шарқнинг қадимий томошаларига асосланган бўлиб, унинг дастлабки келиб чиқиш томирлари ибтидоий жамиятдаги муносабатлар ичига кириб боради. бу ҳол унинг илк яралиш манбаларини ўрта осиё тупроғидан ва шу ерда яшаган қадимий халқларнинг ижтимоий ҳаётидан, миллий хусусият ва анъаналаридан, миллатнинг табиатидан қидиришга даъват қилади. томоша турларининг ундан ўсиб чиққан барча санъат жанрларининг бош манбаи, асл замири, илк чашмаси — меҳнат эканини тарихчиси олимлар кўрсатади. рус файласуфи г. в. плеханов бу ҳақда «ўйин — меҳнат фарзанди» деб уқтиради. бас шундай...

DOC format, 115,5 KB. "ибтидоий даврдаги томошаларнинг илк чашмалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.