чорвачилик тармоғида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва режалаштириш

DOC 153.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1500186128_68624.doc ( ) ( ) [ ] нб ч к йб йо б б б б б б у - - + - = - чорвачилик тармоғида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва режалаштириш режа: 1. чорвачиликда хўжалик юритиш тизими. 2. подани такрор ишлаб чиқариш ва пода айланмаси. 3. чорва моллари маҳсулдорлигини ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни режалаштириш 4. ем-хашак баланси ва режасини тузиш. 5. чорва молларининг зотини яхшилаш ва наслчилик-селекция ишларини такомиллаштириш. 6. чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш тизимларини ривожлантириш. чорвачиликда хўжалик юритиш тизими чорвачилик тизими дейилганда чорва моллари сонини ўстириш ва таркибини яхшилаш, махсулдорлигини мунтазам ошириб бориш ҳамда маҳсулот бирлигига қилинадиган харажатларни камайтириш, умуман, чорва моллари ва чорвачилик воситаларидан мақсадга мувофиқ фойдаланиш орқали уни энг самарали тармоққа айлантиришни таъминлайдиган ташкилий-иқтисодий, технологик ва техникавий тадбирлар йиғиндиси тушунилади (10-чизма). 10-чизма. чорвачилик тизимининг асосий элементлари чорвачиликни юритиш тизимлари подани такрор ишлаб чиқариш, чорва молларини қиш ва ёз пайтларида асраш ва боқиш усуллари, …
2
ҳамият касб этади. технологик омиллар чорвачилик тизимининг энг асосий элементларидан бири ҳисобланиб, унинг таркибига қуйидаги тадбирлар киради: · подани такрор ишлаб чиқариш тизими – кенгайтирилган таркор ишлаб чиқариш ҳажмини таъминлаш мақсадида пода таркибини яхшилаш, чорва молларидан унумли фойдаланиш муддатларини оптималлаштириш, маҳсулдор сигирларнинг қисир қолиши ва ҳисобдан чиқарилиши нисбатларини камайтириш, биринчи қочиришда уларнинг ёшини тўғри танлаш ва маҳсулдорлигини ошириш тадбирлари йиғиндисидан ташкил топади. · наслчилик ишлари тизими – чорва молларининг маҳсулдор ва касалликларга чидамли зотларини яратиш, наслдор чорва молларини сақлаш ва урчитиш ишларини яхшилаш чоралари билан характерланади. бу иш билан асосан давлат ёки хусусий наслчилик хўжаликлари қонунчиликда белгилаб берилган тартибда иш олиб боради. · зооветринария тадбирлари тизими – чорва молларининг турли касалликларга чалинишини олдини олиш ва профилактика тадбирларини амалга ошириш, касалликка чалинган чорва ҳайвонларини самарали даволаш орқали уларнинг маҳсулдорлигини оширишга хизмат қилади. · чорва молларини боқиш тизими – уларнинг маҳсулдорлиги ва маҳсулот сифатига таъсир кўрсатувчи энг муҳим омил саналади. илмий асосланган …
3
утун чорвачилик тизимини ташкил этишнинг асосий бўғинларидан бири сифатида эътироф этилади. мустаҳкам озиқа базасига эга бўлмасдан туриб, чорва молларининг маҳсулдорлигини ошириш ва маҳсулот сифатини яхшилаш мумкин эмас. чорва моллари зоти маҳсулдор ва соғлом бўлса ҳам озиқа етишмаслиги унинг сифат кўрсаткичларини тушириб юборади. озиқа базасини яратишни алмашлаб экиш тизими ва экинлар таркибини оқилона жойлаштириш билан биргаликда ҳал этмоқ лозим. чорвачилик тизимининг техникавий элементлари чорва молларини сақлаш ва боқиш даврида ишлатиладиган бино-иншоотлар, молхоналар, қўл меҳнатини енгиллаштирадиган механизация ва электрлаштириш воситалари, машина-ускуналардан унумли фойдаланиш тадбирларини мужассам этади. чорва моллари сақланадиган бинолар кенг, қуруқ ва турли касалликларга чалинишга қарши профилактик талабларга жавоб бериши, кенг механизациялашганлиги билан ажралиб туриши лозим. чорвачиликнинг у ёки бу тизимига иқтисодий баҳо беришда қуйидаги кўпсаткичлардан фойдаланилади: · давлат томонидан чорвачилик маҳсулотлари ва уларнинг турлари бўйича сотиб олиш буюртмалари бажарилишини таъминланиши; · ҳар 100 га ем-хашак майдонига чорва моллари сони ва маҳсулдорлиги тўғри келиши; · чорва молларининг махсулдорлиги, бир бош молга …
4
улардан унумли фойдаланилгандан кейин ёки қариганлиги, зотининг пастлиги ва бошқа сабабларга кўра маҳсулдорлигини пасайтирганлиги ёхуд пастлиги учун подадан чиқарилади, брак қилинади. пода нормал ҳолда ташкил қилинганда сигирлар ҳар йили ўртача 10-12 фоиз миқдорида брак қилиниши керак. подани тўлдириш дейилганда брак қилинган моллар ўрнини тўлдириш учун молларни асосий подага ўтказиш тадбирлари тушунилади. бунинг учун ёш моллар ичидан энг яхшилари танлаб олинади ва алохида парвариш қилинади. улар мақсадга мувофиқ ёшга ва оғирликка етганда асосий подага ўтқазилади. 3-жадвал чорва турларининг биологик хусусиятлари қорамол чўчқа қўй от қуён бўғозлик даври, кун 240-320 110-130 242-156 310-410 28-35 биринчи урчитиш, ёши, ой 18-20 8-10 12-18 36-48 4-6 куйикиш муддати, кун 21-28 28-21 13-20 16-27 - моллардан самарали фойдаланиш муддати, ой 8-12 4-5 5-6 12-15 3-5 серпуштилиги, бош сони 1 6-16 1-3-5 1 6-9 бир ёшли мол ва унинг туғилган вақтидаги вазни нисбати 1:8,5 1:130 1:18 1:7,5 - пода таркиби деганда айрим жинс ва ёшдаги моллар гуруҳларининг …
5
ир ёшдан катта бўлган бузоқлар ҳисобига тўлдирилади. талаб қилинадиган ғунажинлар сони сигирларни бракка чиқариш салмоғига ва улар бош сонини ўстириш суръатига қараб пода структураси белгиланади. пода айланмаси кирим қисмининг «бузоқ олиш» қоторида молларни қочириш ва бузоқ олиш режасига кўра режалаштириладиган йилда сигирлар, ғунажинлар ва бузоқлардан олинадиган бузоқлар кўрсатилади. бир ёшдан катта новвослар ҳисобидан урчитишга қўйиладиган бузоқларнинг бракка чиқариладиганлари ўрни тўлдиради. чорва молларининг бошқа гуруҳларида подани янгилаш учун қолдириладиган моллардан ташқари моллар подадан чиқарилади. подада сигирлар салмоғи 40% бўлганда қорамолларни бошқа ёш ва жинс гуруҳлари қуйидагича бўлиши керак: · ғунажинлар - 5% · ёшдан катта бузоқлар - 8% · ёшгача бузоқлар - 19,6% · ёшдан катта новвослар - 8% · ёшгача новвослар - 19,4% поданинг мақсадга мувофиқ таркиби аниқлангандан кейин чорва молларининг йил давомида ўзгариши режалаштирилади. пода айланмаси йил бошига бўлган, йил давомидаги кирим - чиқими ва йил охирида бўладиган моллар сонидан иборат бўлади. йил бошида бўладиган (ҳайвонлар) моллар сони инвентаризация …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "чорвачилик тармоғида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва режалаштириш"

1500186128_68624.doc ( ) ( ) [ ] нб ч к йб йо б б б б б б у - - + - = - чорвачилик тармоғида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва режалаштириш режа: 1. чорвачиликда хўжалик юритиш тизими. 2. подани такрор ишлаб чиқариш ва пода айланмаси. 3. чорва моллари маҳсулдорлигини ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни режалаштириш 4. ем-хашак баланси ва режасини тузиш. 5. чорва молларининг зотини яхшилаш ва наслчилик-селекция ишларини такомиллаштириш. 6. чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш тизимларини ривожлантириш. чорвачиликда хўжалик юритиш тизими чорвачилик тизими дейилганда чорва моллари сонини ўстириш ва таркибини яхшилаш, махсулдорлигини мунтазам ошириб бориш ҳамда маҳсулот бирлигига қилинадиган харажатларни камайтириш, умуман, чорва моллари ва чорвачилик воситаларидан мақсадга мувофиқ ...

DOC format, 153.5 KB. To download "чорвачилик тармоғида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва режалаштириш", click the Telegram button on the left.