элеваторда дон ҳаракатининг технологик схемаси

DOC 52.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1479925383_66167.doc элеваторда дон ҳаракатининг технологик схемаси режа 1. элеваторда дон ҳаракатининг технологик схемаси 2. асосий жиҳозлар ва мосламаларни жойлаштириш. 3. фойдаланилган адабиётлар рўйхати асосий технологик ва транспорт ускуналар сони ва оператив бункерларнинг сиғимлари аниқлангандан сўнг асосий машина ва ускуналарни жойлаштиришга киришилади, бунгача эса қуйидагиларни ҳисобга олиш керак, яъни элеватор асосий бинолари компоновкаси схемаси ва элеваторда дон ҳаракатининг схемасини тузиш керак. схемада ҳамма белгиланган жараёнларни бажаришда донни кўтаришлар сони кам бўлиш шарти билан тузиш керак. схемада тарозилар, сепараторлар, дон тозалаш ускуналари, оператив бункерлар, қабул қилиш ва юклаш мосламалари жойлашиши кўрсатилади. кейин шу схема асосида элеваторнинг ишчи технологик схемаси чизилади. элеватор ишининг технологик схемасини дон оқимини қабул қилинишидан, токи уни сақлаш учун силосга жойлаштиргунга қадар кетма-кетлик асосида қурилади. агар технологик ускуналар қуввати транспорт ускунаси қувватидан паст бўлса, бу ускуналар оператив бункерлар билан жиҳозланади.шу оператив бункерлар туфайли донга ишлов бериш ва бошқа жараёнлар узлуксиз давом этади. ускунадан фойдаланиш коэффициенти вақт бўйича ўзгарган ҳолда …
2
элеваторда бир хил номли ускуна ва силослар сони кўплиги туфайли ўзаро тўғри келувчи рақамланиш ёки бошқа хил белги билан белгиланади. асосан рақамланишдан қабул қилиш бункерлар, транспортёрлар, нориялар, тарозилар, сепараторлар, дон қуритиш ускуналари ҳамда сепаратор усти ва ости бункерларини белгилашда фойдаланилади. агар бир хил номланишлар сони сезиларли равишда кўп бўлса ва улар ўзаро бир- бири билан яқин жойлашган бўлса, унда кодли рақамланишни қўллаш мақсадга мувофиқ. силосларни кодли рақамланишда юзлар сони силослар қаторини, кейинги икки сон эса шу қатордаги силоснинг рақамини билдиради. бундан ташқари, жуфт юзликлар ўнг томондаги, тоқ юзликлар чап томондаги силос корпусларига оиддир. шунингдек рақамлаштиришни қуйидагича амалга ошириш мумкин, масалан, юзлик сонидан сўнгги сонлар силос корпуси қатори ва силос рақамини билдиради (масалан, 211-жуфт силос корпуси, биринчи қатор, биринчи силос). элеваторда дон ҳаракати схемасидан қулайроқ фойдаланиш учун йўллар жадвали, силос ва бункерлар сиғимлари жадвали билан бирга чизилади. йўллар жадвали (қисқартилган дон ҳаракати схемаси) ёрдамчи жадвал бўлиб, тез ва аниқ қайси нория …
3
н узоқликда ўрнатиш мумкин. зинапоя ёки ички хоналарга чиқиш билан боғлиқ бўлган кўндаланг ва бўйлама йўлаклар 1000 мм дан кам бўлмаслиги керак. сепараторларни ўрнатишда техника хавфсизлиги талабларини ҳисобга олиш зарур. улар орасидаги, ҳамда сепараторлар ва ишчи бино конструктив элементлари орасидаги йўлаклар ғалвирлари ён томонидан чиқариладиган сепараторлар (а1-бис-12, а1-бис-100) ҳаракатга келтирувчи қисмлари томонидан 1000 мм, ён томонлардан 1200 мм дан кам бўлмаслиги, ғалвирлари айланма ҳаракатланувчи сепараторлар учун ҳаракатланувчи вал ва ғалвирлар чиқиши томонидан 1400 мм, ён томонлардан 1000 мм дан кам бўлмаслиги керак. ҳамма сепараторлар учун доннинг чиқиш томонидан қўйиладиган йўлак 700 мм дан кам бўлмаслиги керак. лентали ва бошқа транспортёрларни жойлаштиришда қуйидаги йўлаклар қўйилади: девор ва транспортёрнинг бир кўндаланг томони ораси 700 мм дан кам бўлмаслиги, икки ўзаро паралел жойлашган транспортёрлар оралиғи эса 800 (транспортёр устида тушириш аравачаси бўлган ҳолатда йўлак эни оширилади) кам бўлмаслиги керак. ҳар 30 метрда транпортёр устида ва остида йўлаклар қўйилиши керак, ўртада эни 800 мм …
4
ант ишчи бино энини камайишига олиб келади. норияларни элеватор ишчи биносида силос корпусидан узоқ бўлган девор олдида ёки яқин девор олдида ўрнатиш мумкин. ишчи бинонинг силос корпуслари билан боғланиши биринчи ҳолда анча қулайроқ, чунки дон тарозилардан сўнг тўғридан тўғри силос усти транспортёрларига узатилади. иккинчи ҳолда силос усти транпортёри колонналар ва нориялар орасидан ўтади. лекин биринчи вариант ишчи бинонинг пастки қисми учун ноқулай, чунки бу ерда қабул қилиш транспортёрлари ва силос ости транспортёрининг ўзаро аралашиб кетиши содир бўлади. шунинг учун биринчи вариантдан қоида бўйича йиғма конструкцияли элеваторлар учун қўлланилади, бунда ишчи бино ва силос корпуслари бирта фундамент плитасида жойлашади. силос корпусларининг икки томонлама жойлашишида ишчи бино асосан темир йўл ўқига параллел қилиб жойлаштирилади ва нориялар ишчи биноси бўйламасига ўрнатилади. нория ва тарозиларни асосий ва охирги жойлаштириш лойиҳаланаётган элеваторнинг ўзига хос томонларини ҳамда ишчи бинонинг силос корпуслари билан қабул қилиш-юклаш мосламалари билан боғланишини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. элеватор ишчи биносида дон …
5
нини оширади ва сепараторга донни етказиш қийинлашади, шунингдек сепаратордан кейин дон ва чиқиндиларни йиғиштириш мураккаблашади. замонавий элеваторларда дон қуритиш мосламалари алоҳида мустақил ишлаб чиқариш участкаси ҳисобланади. дон қуритиш мосламаларини жойлаштириш маҳаллий шароитлар, асосий ускуналарнинг қуввати, қуритиш ҳажми, вақти ва бошқаларга боғлиқ равишда аниқланади. қуритишни узлуксиз (зарур бўлганда) равишда боришини таъминлаш ҳамда қуритгичларни нормал ишлаши учун ҳўл ва қуритилган дон учун махсус бункерлар қурилади.элеваторларда дон қуритгичлар 6 та схеманинг бирига кўра жойлаштирилади. илгариги тегирмон ва базис элеваторларида дон қуритгич ишчи бино ва зинапоя панжараси билан битта пойдевор плитасида жойлаштирилган. бу схема шуниси билан қулайки, элеватор ишчи биносига исталган унумдорликдаги дон қуритгични жойлашттириш мумкин. донни қуритгичга донни етказиш ва қуритилган донни олиш, юқориги ва пастки транспортёр ёрдамида амалга оширилади. 2-схема 1949 йил тайёрлов элеваторларида қўлланилган. бу схема кенг тарқалмади, чунки дон қуритгични бундай жойлаштирганда силос ости ва усти транспортёрларидан фойдаланишга тўғри келди ва асосийси силос корпусининг иссиқлик режими бузилади. кейинги йилларда кўпчилик …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "элеваторда дон ҳаракатининг технологик схемаси"

1479925383_66167.doc элеваторда дон ҳаракатининг технологик схемаси режа 1. элеваторда дон ҳаракатининг технологик схемаси 2. асосий жиҳозлар ва мосламаларни жойлаштириш. 3. фойдаланилган адабиётлар рўйхати асосий технологик ва транспорт ускуналар сони ва оператив бункерларнинг сиғимлари аниқлангандан сўнг асосий машина ва ускуналарни жойлаштиришга киришилади, бунгача эса қуйидагиларни ҳисобга олиш керак, яъни элеватор асосий бинолари компоновкаси схемаси ва элеваторда дон ҳаракатининг схемасини тузиш керак. схемада ҳамма белгиланган жараёнларни бажаришда донни кўтаришлар сони кам бўлиш шарти билан тузиш керак. схемада тарозилар, сепараторлар, дон тозалаш ускуналари, оператив бункерлар, қабул қилиш ва юклаш мосламалари жойлашиши кўрсатилади. кейин шу схема асосида элеваторнинг ишчи техноло...

DOC format, 52.0 KB. To download "элеваторда дон ҳаракатининг технологик схемаси", click the Telegram button on the left.