бегона ўтларнинг биологик гуруҳлари ва ҳисобга олиш усуллари

DOC 97,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1477161369_65910.doc бегона ўтларнинг биологик гуруҳлари ва ҳисобга олиш усуллари режа: 1.бегона ўтлар классификацияси (биологик гуруҳлари). 2.нотекинхўр бегона ўтлар ва уларнинг гуруҳлари. 3.текинхўр бегона ўтлар ва уларнинг турлари. 4.далаларни бегона ўтлар билан ифлосланганлигини ҳисобга олиш усуллари ва харитасини тузиш. таянч иборалар; текинхўр, ярим текинхўр, нотекинхўр, эфемерлар, баҳоргилар, қишловчи, кузгилар, икки йилликлар, автотроф, фотосинтез, гетеротроф, кўп йилликлар, ўқ илдизлилар, попук илдизлилар, пиёзлилар, туганаклилар, судралиб ўсувчилар, илдизпоялилар, илдизбачкилилар, илдиз ва поя текинхўрлари, ярим текинхўрлар, кўз билан чамалаш, аниқ ҳисоблаш. 1.бегона ўтлар классификацияси (биологик гуруҳлари). ўзбекистонда бегона ўтларнинг 72 та оилага мансуб бўлган 841 тури учрайди. шундан 519 тури бир йиллик, 322 тури кўп йиллик ўсимликлардир (буригин в.а., жонгуразов ф.х., 1975). бегона ўтлар муҳим биологик хусусиятлари, яьни озиқланиши, яшаш даври ва кўпайиш усулига кўра нотекинхўр, текинхўр ва ярим текинхўрларга бўлинади (8-жадвал). жадвал бегона ўтлар классификацияси (а.и.мальцев буйича) нотекинхўр бегона ўтлар текинхўр ва ярим текинхўр бегона ўтлар кам йилликлар: 1. эфемерлар 2. баҳоргилар: а) эрта …
2
кларга бўлинади. бир ва икки йиллик бегона ўтлар ўз ҳаёти давомида бир марта, кўп йилликлари эса ҳар йили бир неча (поликарпик) марта уруғ беради. бир йиллик бегона ўтлар энг кўп ва кенг тарқалган биологик гуруҳ ҳисобланади. улар фақат уруғидан кўпаяди. бир йиллик бегона ўтлар ўз навбатида уруғларининг униб чиқиш муддатларига қараб эфемер, баҳорги, қишловчи ва кузги бегона ўтлар каби биогуруҳларга бўлинади. эфемерлар. ўсув даври қисқа, яьни уруғи унишидан то янги ҳосил пишгунча 1,5-2,0 ой давом этадиган ўсимликлардир. лолақизғалдоқ ва юлдузўт бунга мисол бўла олади. юлдузўт, (stellaria wedia (l) cyr) кучсиз шохланган пояга эга бўлиб, у ерга етган ёки сал кўтарилган бўлади. ҳамма экинлар орасида, айниқса, қатор ораси ишланадиган ва сабзавот экинлари орасида учрайди. ўсув даври 40 кун. ўсимлик 15-25 мингта уруғ беради ва уларнинг тупроқда яшовчанлиги 5-8 йил. унинг майсалари бутун ёз буйи тупроқда намлик бўлса пайдо бўлиши ва ёз давомида 2-3 авлод бериши мумкин. эрта баҳорги бегона ўтлар. ўз …
3
арини ва бошқа зарарли ҳашоратларни тарқатади. оқ шўра, олабута – (chenopodium album l)- шўрадошлар оиласига кирадиган энг кўп тарқалган бегона ўт. ўзбекистонда оқ шўра, сассиқ шўра, хушбуй шўра кенг тарқалган. хушбуй шўра сарғиш рангли, хушбуй ҳид чиқарадиган, безли тукчалар билан қопланган. ҳамма экинлар орасида учрайди. сассиқ шўра – ўзига хос ўткир ҳид чиқаради. суғориладиган экинлар билан бир қаторда, ҳовлиларда, ариқ ва йўл еқаларида, портов ерларда кўп учрайди. оқ шўра – барглари, унсимон доглар билан қопланган бўлиб, суғориладиган экинлар, айниқса ғўза орасида кенг тарқалган. пояси тўғри, буйи 40-100 см га етадиган сершох, япроқлари туксимон, чети қиррали бўлиб ўсади. шўра жуда серуруғ бўлиб, бир тупда 1,5 млн тагача уруғ ҳосил бўлади. уруғлари ҳайвонлар ошқозонлардан ўтгандан кейин ҳам унувчанлигини йўқотмайди. бу бегона ўт босган далаларда илдиз мевалардан кам ҳосил олади (лавлаги пашшаси, қалқандор, дуккаклилар битлари ва хоказолар) тарқатувчи манба ҳисобланади. кеч баҳорги бегона ўтлар. уруғи тупроқ етарли қизиганда 23-27 0с униб чиқиб, секин …
4
бир ёки бир неча пояга эга бўлган бир йиллик ўтдир. март – май ойиларида гуллайди. ҳамма жойда учрайди ва ҳамма экинларни ифлослантиради, айниқса сийрак бўлган кузги ғалла экинларни ва кўп йиллик ўтларни ифлослантиради. кузги бегона ўтлар. бу ўтларнинг уруғи кузда униб чиқади. уларнинг майсаси яхши ўсиши ва ривожланиши учун кузги қишки, даврдаги паст ҳарорат зарур. кузги бегона ўтларнинг уруғи қайси вақтда униб чиқишидан қатьий назар, фақат келгуси йили поя, гул, мева ва уруғ беради. буларга рўвак, ялтирбош, қарамиқ каби ўтлар киради. ялтирбош, (bromus tectorum l) – бошоқдошлар оиласидан, буйи 20-30 см келадиган бир йиллик ўсимлик. пояси кам шохланган, юпқа тукчалар билан қопланган. ялтирбош намлик етарли бўлса кузда униб чиқади. апрель ойида гуллайди, май ойида уруғи пишади. икки йиллик бегона ўтлар. ўсиши, ривожланиши ва уруғ ҳосил қилиши учун икки йил зарур. бу биологик гуруҳдаги бегона ўтларнинг уруғи баҳорда, езда униб чиқса, бир қиш, кузда униб чиқса, икки қиш қишлайди. уруғи унган …
5
ологик белгилари жиҳатдан бир йиллик ва икки йиллик бегона ўтлардан фарқ қилади. ҳаёти давомида кўп марта ҳосил беради. бу биологик гуруҳнинг кўпгина вакиллари асосан вегетатив йул билан (илдиз поя ва илдиз бўлакларидан) ва генератив йўл билан (уруғларидан) кўпаяди. қишга келиб кўп йиллик бегона ўтларнинг поялари қуриб қолади. келаси йил тупроқда қолган илдиз ва илдизпоялардан янги илдизпоялар ривожланади. кўп йиллик бегона ўтлар ўқилдизлилар, илдизпоялилар, илдизбачкилилар, попук илдизлилар, пиёзлилар, туганаклилар ва судралиб ўсувчиларга бўлинади. илдизпояли бегона ўтлар. ғумай, ажриқ, қамиш, саломалайкум, дала қирқбуғими, аччиқмия, оқмия ва бошқалар киради. ғумай, саломалайкум ва ажриқ карантин бегона ўтлар қаторига киради. ғумай, - (andropogon halepensis) ғалладошлар оиласига киради. май- июнда гуллайди. июн-октябрда ҳосил беради. поясининг буйи 1,5 м гача боради, пастки қисмидан шохлайди. уруғидан ва айниқса, илдизпояларидан кўпаяди. бир туп ўсимликда 2-3 мингта уруғ ҳосил бўлади. ғумайнинг баланд поялари маданий ўсимликларни соялаб қўяди, бу ҳосилни анча камайтиради. ғумай таркибида заҳарли цианид бирикмалари бўлгани учун уни еган …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"бегона ўтларнинг биологик гуруҳлари ва ҳисобга олиш усуллари" haqida

1477161369_65910.doc бегона ўтларнинг биологик гуруҳлари ва ҳисобга олиш усуллари режа: 1.бегона ўтлар классификацияси (биологик гуруҳлари). 2.нотекинхўр бегона ўтлар ва уларнинг гуруҳлари. 3.текинхўр бегона ўтлар ва уларнинг турлари. 4.далаларни бегона ўтлар билан ифлосланганлигини ҳисобга олиш усуллари ва харитасини тузиш. таянч иборалар; текинхўр, ярим текинхўр, нотекинхўр, эфемерлар, баҳоргилар, қишловчи, кузгилар, икки йилликлар, автотроф, фотосинтез, гетеротроф, кўп йилликлар, ўқ илдизлилар, попук илдизлилар, пиёзлилар, туганаклилар, судралиб ўсувчилар, илдизпоялилар, илдизбачкилилар, илдиз ва поя текинхўрлари, ярим текинхўрлар, кўз билан чамалаш, аниқ ҳисоблаш. 1.бегона ўтлар классификацияси (биологик гуруҳлари). ўзбекистонда бегона ўтларнинг 72 та оилага мансуб бўлган 841 тури учра...

DOC format, 97,0 KB. "бегона ўтларнинг биологик гуруҳлари ва ҳисобга олиш усуллари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.