чирмовуқлар

PPTX 27 pages 6.7 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 27
слайд 1 чирмовуқлар - (cuscuta l) . чирмовуқларни ер шарида 274 дан ортиқ турлари аниқланган бўлиб, 36та тури мдҳ да ва 17 та тури ўзбекистон республикасида рўйхатга олинган. шулардан 13 та тури ўсимликларга жиддий зарар келтириши билан ажралиб туради. чирмовуқларнинг паразит ҳаёт кечириш тарзи, уларнинг тузилишида кўпгина ўзгаришларни содир бўлишига олиб келган. улар кўп жиҳатлари билан оддий–гулли ўсимликлардан тубдан фарқ қилади. жумладан уларда фотосинтез жараёни кузатилмайди, барг, илдиз системаси, устицалари бўлмайди, илдиз вазифасини чирмовуқларда ўсимлик танасига ёпишиб олувчи гаусториялар бажаради. шу сабабли, гули ўсимликлар систематикасида, чирмовуқларни алоҳида таксономик гуруҳга яъни чирмовуқлар (сuscutaсеае) оиласига киритилган. чирмовуқлар қишлоқ хўжалиги экинларига жуда катта зарар келтиради. у барча ўт ўсимликлар, дарахтлар, бутасимонлар, мевали ва манзарали ўсимликларни зарарлайди. ушбу бегона паразит ўтдан асосан, беда экинлари, каноп, пахта, лавлаги, сабзи, пиёз ва бошқа кўпгина экинлар жиддий зарарланади. бошоқли экинлар чирмовуқларга бир мунча чидамли ҳисобланади.чирмовуқлар маданий экинларда уларнинг танасига гаусториялари ёрдамида ёпишиб олиб, органик ва ноорганик моддаларини …
2 / 27
икка гаусториялари билан ёпишиб олганда, гаустория орқали вирус иккинчи ўсимликка ўтиб олади, дала чирмовуқлари тамаки мозаикаси, сариқ доғланиш, лавлагининг барг бужмайиши ва бошқа касалликларни тарқатади. тарқалиши. чирмовуқлар ўсимлик ва экинларга турли йўллар билан ўтади. яъни чирмовуқ билан зарарланган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари орқали, уруғ билан, экинларни суғоришда, яхши чиримаган гўнг билан, тупроқ билан, қишлоқ хўжалик қуроллари, транспорт воситалари, уруғ тозалаш машиналари, темир йўл вагонлари ва таралари орқали, парранда ва ҳайвонлар орқали тарқалади. тупроққа тушган чирмовуқ уруғлари бир неча йилларгача унувчанлигини сақлаб қолади. чирмовуқ уруғлари шамол ёрдамида ҳам тарқалиши мумкин (1-расм). 1-расм. чирмовуқларнинг тарқалиши. биологик хусусиятлари. чирмовуқ уруғининг қобиғи жуда қаттиқ, сувни жудаям суст ўтказади. шунинг учун тўлиқ пишиб етилмаган уруғининг қобиғи юмшоқлик вақтида уни тез униб чиқишига сабаб бўлади. чирмовуқ уруғи спиралсимон чўзинчоқ йўлдошлардан ва оқсил қатламли массадан ташкил топган. йўлдошларнинг спиралсимон буралиб ўсиб чиқиши уларга ўсимлик танасига ёпишиб олиш имкониятини яратиб беради. аввалига, чирмовуқ уруғдаги озиқ моддалар ҳисобига ривожланади, бу …
3 / 27
ўжайин ўсимлик танасининг ўрта ва юқори қисмларида ривожланади. ёввойи беда (йўнғичқа)да ривожланадиган чирмовуқ эса ёруғликка талабчан эмас, шу сабабли ўсимлик атрофини ўраб олиб, кигизнамат ҳосил қилади. июн-июл ойларида чирмовуқлар гуллайди, иссиқ об-ҳаво шароити чирмовуқларни ёппасига гулга киришини таъминлайди, икки уч ҳафта ўтгандан сўнг уруғи пишиб етилади. уруғларнинг тиним даври ҳар хил, бир неча кундан, бир неча йилгача бўлиши мумкин. чирмовуқ билан зарарланган ўт ўсимликлар беда, йўнғичқалар ўриб олингандан кейин, улар ёш майсаларда ўса бошлайди ва уруғланиб тупроққа минглаб уруғлари тушади. барча чирмовуқлар совуққа чидамсиз бўлиб, ҳаво ҳарорати 140 c дан ошганда ривожланишдан тўхтайди ва ҳалок бўлади. чирмовуқларнинг барча турлари бир йиллик ҳисобланади. беда чирмовуғи жуда сер уруғ бўлиб, 3000 дан ошиқ баъзан 6000-10000 дона, дала чирмовуқлари 20000 донагача уруғ бериши мумкин. ўзбекистонда чирмовуқларнинг қуйидаги турлари учрайди ва 3 та кичик бўлимга бўлинади: i. кичик бўлим: асл чирмовуқлар-cuscuta engelm 1. вавилон чирмовуғи - с.babylonica auch 2. қадахсимон чирмовуқ - с.cupulata engelm …
4 / 27
м). гули қисқа бандли. оқ, яшил-оқ рангда бўлиб, тўпгулларда жойлашади. уруғи тупроқда 3 йилгача сақланади. картошка, қанд лавлаги, сабзи, тарвуз, беда, ловия, пиёз, ғўза каби ўсимликларда ва 200 га яқин бегона ўтларда паразитлик қилади. тимян зарпечаги (сuscuta epithymum murr.) каноп, йўнғичқа экинларида паразитлик қилади. уруғи ва пояси билан кўпаяди ва июль,август ойларида уруғ хосил қилади (4-расм). 3-расм.дала зарпечаги -cuscuta сampestris juncker: 1-поянинг гул билан бирга бир қисми; 2-гулкосабарглардаги чангчилар; 3-гул; 4-уруғнинг муртаги; 5-уруғ; 6- уруғнинг табиий шакли; 7-зарарланган шўра. 4-расм.тимян зарпечаги -сuscuta epithymum murr.: 1- гул; 2-гулкосабарглардаги чангчилар; 3- тумшуқча, устунчали тугунча; 4-уруғ; 5- уруғнинг табиий шакли; 6-тўпгул; 7-зарарланган йўнғичқа. жануб зарпечаги (сuscuta austrais). картошка, қанд лавлаги, сабзи, тарвуз, беда, ловия, пиёз, ғўза каби ўсимликларда ва 200 га яқин бегона ўтларда паразитлик қилади. хитой чирмовуғи (сuscuta chinensis lam.). kаноп, беда, сабзавод экинларида паразитлик қилади. бир йиллик ўт. гуллари 3-7 тадан соябонсимон тўпгулга йиғилади. июл-август ойларида гуллаб уруғ беради. асосан, каноп, …
5 / 27
уст ойларида уруғ хосил қилади. европа зарпечаги (сuscuta europaea l.) томаки, сирен, смородина каби ўсимликларда , буталарда ва ёш кўчатларда паразитлик қилади. зарпечакнинг зарарини камайтириш учун профлактик, агротехник ва кимёвий усулларни комплес олиб боришни талаб қилади. экинлар уруғлигида унинг уруғини бўлмаслигига эришиш керак. экинзорлардан, ариқ бўйларидан канал ёқаларидаги қолдиқларини йўқ қилиш керак. леман чирмовуғи ёки девпечаклар - c. lehmanniana bge. леман зарпечаги (сuscuta lehmanniana) нинг пояси ипсимон, йўғонлиги 2 мм гача бўлиб, шохланган, қизғиш рангда бўлади. гули бинафша, ўтроқ, гул банди 3 мм гача, шингил тўп гул ҳосил қилади (6-расм). леман зарпечаги меваси – резовор, бир йиллик ўтсимон ўсимликларда, бегона ўтларда кенг тарқалган. бир йиллик ўсимлик бўлиб, чирмовуқдошлар оиласига мансуб. бошоқсимон тўпгули 8 см гача узунликда бўлиб, поянинг учида хосил бўлади. тугунчаси ва кўсакчаси тухумсимон, катталиги 5-6мм, меваси 3-4 уруғли. республикамиз шароитида июнь-сентябрь ойларида гуллаб уруғлайди. ариқ, канал ва дарё бўйларида, боғ ва токзорларда бегона ўт сифатида учраб паразит ҳолда …

Want to read more?

Download all 27 pages for free via Telegram.

Download full file

About "чирмовуқлар"

слайд 1 чирмовуқлар - (cuscuta l) . чирмовуқларни ер шарида 274 дан ортиқ турлари аниқланган бўлиб, 36та тури мдҳ да ва 17 та тури ўзбекистон республикасида рўйхатга олинган. шулардан 13 та тури ўсимликларга жиддий зарар келтириши билан ажралиб туради. чирмовуқларнинг паразит ҳаёт кечириш тарзи, уларнинг тузилишида кўпгина ўзгаришларни содир бўлишига олиб келган. улар кўп жиҳатлари билан оддий–гулли ўсимликлардан тубдан фарқ қилади. жумладан уларда фотосинтез жараёни кузатилмайди, барг, илдиз системаси, устицалари бўлмайди, илдиз вазифасини чирмовуқларда ўсимлик танасига ёпишиб олувчи гаусториялар бажаради. шу сабабли, гули ўсимликлар систематикасида, чирмовуқларни алоҳида таксономик гуруҳга яъни чирмовуқлар (сuscutaсеае) оиласига киритилган. чирмовуқлар қишлоқ хўжалиги экинларига жуда кат...

This file contains 27 pages in PPTX format (6.7 MB). To download "чирмовуқлар", click the Telegram button on the left.

Tags: чирмовуқлар PPTX 27 pages Free download Telegram