пахтачиликда алмашлаб экиш, ерга асосий ишлов бериш системаси

DOC 146,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1473512398_64844.doc пахтачиликда алмашлаб экиш, ерга асосий ишлов бериш системаси режа: 1. пахтачилик хўжаликларда алмашлаб экиш 2. далани ғўзапоядан тозалаш ва ер текислаш 3. ҳайдаш олдидан ерга органик ва минерал ўғитлар бериш 4. кўп йиллик бегона ўтларга қарши кураш 5. кузги шудгорлаш 6. яхоб суви бериш ва шўр ювиш 7. ерга эрта баҳорда ва экиш олдидан ишлов бериш ўрта осиёнинг суғориладиган ерларида ғўза асосий экин ҳисобланади. шунинг учун суғориладиган умумий майдоннинг камида 66,7—80% ини ғўза, қолган 20— 33,3% ини ем-хашак, озиқ-овқат экинлари ташкил этиши керак. ем-хашак экинлари ичида беда етакчи ўринни эгаллайди. суғориладиган пахтачилик районларида алмашлаб экишда қуйидаги мақсадлар кўзда тутилади. тупроқда кўп миқдорда органик моддалар, азот ва бошқа озиқ элементлари тўплаш, тупроқнинг физикавий хусусияти, мик-робиологик ҳолатини яхшилайдиган ўсимликларни навбатлаб экиш, шу билан тупроқ унумдорлигини алмашлаб экиш схемаларида етакчи экин ҳисобланган пахта ҳосилини узлуксиз ошириш, ҳар бир хўжаликда экин майдонлари структурасини яхши сақлаган ҳолда, ердан мумкин қадар унумли фойдаланиш, ишлаб чиқариш …
2
мини яхшилайди. шунинг учун деҳконларимиз беда ғўзани боқади, деб бежиз айтишмаган. беда бир мавсумдаги ўсув даврида ер остки ва ер устки массасини ҳосил қилиш учун ўзидан гектарига 12— 15 минг м3 гача сув буғлатади. беданинг бу хусусияти ер ости сувлари юза жойлашган майдонларда унинг камайиб пастга тушиб кетишига сабабчи бўлади ва тупроқнинг шўрланиш даражаси анча пасайиб зарарли тузларнинг экинга кўрсатадиган таъсири кескин камаяди. кўп йиллик амалий тажрибалар шуни кўрсатдики, беда ўсимлиги ғўзанинг ашаддий душмани бўлган вилт касаллигининг анча камайишига ёрдам беради. маълумки, бу касалликни қўзғатувчи замбуруғлар беда илдизида кўпаймайди ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги пахтакор хўжаликлар учун 9 далали (3:6), 10 далали (3 : 7) ва 12 далали (3 : 9) аямашлаб экиш схемаларини тавсия қилади. бунда биринчи рақам беда ва ем-хашак экинла-рини, кейингиси ғўзани кўрсатади. беда биринчи йили маккажўхори, оқжўхори, райграс ёки суданўтга, кўкат озиқ ёки дон учун арпага қўшиб экилади. бу схемаларда ердан янада унумли фойдаланиш, яъни …
3
ўхори, маккажўхори силосга ўриб олингандан сўнг эса унинг ўрнига оралиқ экин сифатида кўкат озиқ, жавдар ва рапс ёки кўкат озиқ учун суданўт, оқжўхорининг «узбекистон» пакана кечки нави экилади. бу дала бир йилда икки марта дон етиштиришга мўлжалланган, яъни пахтадан бўшагандан кейин кузги арпа экилиб, ҳосили барвақт йиғиштириб олинади ва ўрнига такрорий экин сифатида дон учун маккажўхорн экилади. лекин бу даладан йилига уч марта ҳосил олиш ҳам мумкин. бунда кўкат озиқ учун кузги жавдар, кейин силосбоп маккажўхори ва учинчи экин сифатида кўкат озиқ учун кузги рапс экилади. сўнг кейинги 2—4 йил пахта етиштирилади. алмашлаб экишнинг 2 : 7 ва 2 :8 схемасида ҳам беда юқорида кўрсатилган схемалардаги каби етиштирилади. 1:4:1:4 схемали алмашлаб экишда 1 ва 6- далаларда 2:4:1:2, 2:4:1:4 га 2:5 схемаларидаги сингари оралиқ экинлар ўстирилади. алмашлаб экишнинг 1 : 3 : 5 ва 1 : 3 : 6 схемалари кучли шўрланган ерлар учун мўлжалланган: бунда 1-дала мелиоратив дала ҳисобланиб, бу …
4
аркунандаларга қарши курашда эса биологик усуллар қўлланилиши керак. сабзавот экинлари, картошка ёки полиз экинлари етиштириладиган 10-даланинг унумдорлигини тиклаш учун гектарига 20—40 т дан гўнг солиш тавсия қилинади. алмашлаб экишнинг бу схемаси кенг миқёсда синаб кўриш учун ишлаб чиқилган. каноп ва пахтачилик билан шуғулланадиган хўжаликларда алмашлаб экишнинг қуйидаги схемалари тавсия этилади: 3:7, яъни б1—б2—бз—f—м—f-m—f—m-f ёки б1-б2_б3—f—f—f—м—f—м—f; 2:6:1:3, яъни б1— б2—f—м—f— мғм—f — озиқбоп — m-f—м; 2:4:1:3, яъни б^-б^г—f—f—м— озиқбоп —м—f—f; 1-4'1:4, яъни озиқбоп —м—f—м—ғ-- озикбоп —м— -f—m-f. ем-хашак экинлари ғўза алмашлаб экиш схемаларидаги каби жойлаштприлади. эслатма: б — беда, озиқбоп — ем-хашак экинлари, f — ғўза м — маккажўхори тупроқ типи, унумдорлиги, хўжаликнинг ем-хашакка бўлган талабини ва бошқа шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир областдаги тажриба станцияси ўз шароитларини ҳар тарафлама анализ қилиб алмашлаб экиш схемаларини белгилаб беради. лекин умумий прин-цип асосида пахта салмоғи қуйидагича бўлиши шарт: маданийлашган, шўрланмаган ва унумдор ерларда 75-80%; кам маданийлашган, шўрланмаган, шунингдек, ўртача шўрланган ерларда 70%; …
5
сан беда ва ғўза асосида олиб борилди. чунки беда ўсимлиги катта агротехник ва хўжалик аҳамиятига эгадир. у ҳатто шўрланган ерларнинг мелиоратив ҳолатига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. пахта-беда алмашлаб экишда тупроқ-иқлим шароитга қараб қуйидаги тизимлари қўлланилган: 3:7 (10 далали); 3:6 (9 далали); 3:5 (8 далали); 3:3 (6 далали) ва ҳк. бунда биринчи рақам беда, иккинчи рақам ғўзани ифодалайди. ҳозирги вақтда пахта-ғалла алмашлаб экиш жорий қилинмоқда. бунда 1:1 (2 далали); 1:2 (3 далали); 1:3 (4 далали) тизимлари қўлланилмоқда (18.1-жадвал). бу тизимда биринчи рақам ғалла, иккинчи рақам ғўзани билдиради. тизимда тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш ҳамда қўшимча маҳсулот етиштириш учун донли экинлардан кейин такрорий экинлар киритилиши шарт. такрорий экин сифатида дон-дуккакли, қатор ораси ишланадиган маккажўхори, картошка ва сабзавот ҳамда сидерат экинларидан фойдаланилади. 1-жадвал пахта-ғалла алмашлаб экишнинг 3-далали тизими дала 1 2 3 йиллар 1 ғ+о.э. п п 2 п п ғ+о.э. 3 п ғ+о.э, п пахта-67 %, ғалла-33 %. о.э.- оралиқ экин беданинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"пахтачиликда алмашлаб экиш, ерга асосий ишлов бериш системаси" haqida

1473512398_64844.doc пахтачиликда алмашлаб экиш, ерга асосий ишлов бериш системаси режа: 1. пахтачилик хўжаликларда алмашлаб экиш 2. далани ғўзапоядан тозалаш ва ер текислаш 3. ҳайдаш олдидан ерга органик ва минерал ўғитлар бериш 4. кўп йиллик бегона ўтларга қарши кураш 5. кузги шудгорлаш 6. яхоб суви бериш ва шўр ювиш 7. ерга эрта баҳорда ва экиш олдидан ишлов бериш ўрта осиёнинг суғориладиган ерларида ғўза асосий экин ҳисобланади. шунинг учун суғориладиган умумий майдоннинг камида 66,7—80% ини ғўза, қолган 20— 33,3% ини ем-хашак, озиқ-овқат экинлари ташкил этиши керак. ем-хашак экинлари ичида беда етакчи ўринни эгаллайди. суғориладиган пахтачилик районларида алмашлаб экишда қуйидаги мақсадлар кўзда тутилади. тупроқда кўп миқдорда органик моддалар, азот ва бошқа озиқ элементлари тўплаш, т...

DOC format, 146,5 KB. "пахтачиликда алмашлаб экиш, ерга асосий ишлов бериш системаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.