токни кўпайтириш

DOC 141,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1476465374_65558.doc токни кўпайтириш режа: 1. токни кўпайтириш усуллари. 2. ток қаламчаларини тайёрлаш ва сақлаш. 3. қаламчаларни кўчатзорга экиш, уларни парваришлаш ва токзорга экишга тайёрлаш. 4. токни тез усулда, кўк қаламчаларидан кўпайтириш хусусиятлари. таянч иборалар: токни кўпайтириш, уруғидан, вегетатив йўл билан, қаламчасидан, пархиш, пайванд йўли билан, она токзорлар, қаламча тайёрлаш, сақлаш, кўчатзорга қаламчаларни экиш, парваришлаш, кўчатларни сақлаш, токзорга экишга тайёрлаш. . ток экини уруғидан ва вегетатив йўл билан кўпайтирилади. ишлаб чиқаришда ток асосан вегетатив йўл билан (қаламчасидан, пархиш йўли билан ва пайванд) кўпайтирилади. уруғидан кўпайтирилганда ток экини секин ўсиб, секин ривожланади, ҳосилга кеч киради (7-8 йилда) ва ўтган авлодларининг белги ва ҳусусиятларини йўқотади. шунинг учун, бизнинг шароитимизда ишлаб чиқаришда фақат вегетатив йўл билан, қаламчасидан кўпайтирилади. ўзбекистон шароитида қаламчалар асосан хўжалик аҳамиятига эга бўлган узумзорларда етиштирилади, бунда кўпинча бир майдонга жуда кўп навлар жойлаштирилади. бир гектар токзордан одатда 10-15 минг та қаламча тайёрланади. ҳар қандай токзорлар қаламча тайёрланадиган асосий жой бўла олмайди, …
2
5 та куртак қолдириб кесилади. токни кесишда 140-150 та куртак қолдирилади. тўпгул пайдо бўлгандан сўнг, ҳосилсиз ортиқча новдалар хомток қилиб ташланади. қўлтиқ новдалар ўсган сари хомток қилинади. яшиллигида новдалар симбағазга бир текис таралади. бунда ер яхшилаб ишланиши лозим, бундай агротехника ток новдаларининг тез ўсишини ва гектаридан 150 мингтагача қаламча олишни таъминлайди. . ўзбекистонда қаламчалар кузда бир йиллик новдалар пишгандан сўнг ёки эрта баҳорда ток уйғонгунга қадар тайёрлаш мумкин. агар ток қишда кўмилса, қаламча кузда ток кесиш билан бир вақтда тайёрланади. қаламчалар соф навли кўчатлар етиштириладиган токзорларда стандарт навлардан, касалланмаган ва зараркунандалар шикастламаган токларнинг яхши пишган бир йиллик новдаларидан тайёрланади. новдаларнинг юқориги, жуда ингичка, ёмон пишган қисмидан қаламча тайёрланмайди. ҳосил бермайдиган новдалардан бу мақсад учун фойдаланиб бўлмайди. қаламчаларнинг узунлиги 50-60 см, винобоп навларда қаламча диаметри 8-10 мм, хўраки ва кишмиш навларда эса 10-15 мм бўлиши керак. бўғим оралиқлари 6 дан 12 см гача бўлади. тайёрланган қаламчалар қўлтиқ новдалардан, жингалаклардан ва узум …
3
ток қаламчаларни тайёрлашда ишчи фақат маълум нав қаламчаларни кесади ва ҳар бир нав қаламчалар алоҳида-алоҳида боғ қилиб боғланади. токзорларда тайёрланган қа-ламчалар соф навли ва юқори сифатли бўлиши учун ҳосил йиғиштириб олингунча апробация ва ялпи селекция ўтказилади, яъни яхши токзорлар танланади, у ерда ҳар бир туп ток аниқланади ва белгилаб қўйилади. бир хил навга кирувчи токларнинг яхши ва ёмон белгиларига қараб ажратилади. тупларга баҳо беришда новдалардаги ҳар хил рангли ёки ҳар хил шаклдаги белгилар, турли рақамлар ва шунга ўхшашлар асосида белги қўйилади. хўжалик миқёсида кўчатзор барпо этиш учун сифатли соф навли кўчатлар етиштириш, шунингдек мавжуд кўчатзорлардаги кам ҳосил токларни серҳосиллари билан алмаштириш натижасида ҳосилдорликни ошириш мақсадида ёппасига селекция ўтказилади. ялпи селекция ишлари кўчатлар навининг софлигига қараб, ёмон хоссали, унча яхши бўлманганларининг, фойдали хоссаларга эга бўлган кўчатларнинг эса яхши белгилари бўйича ўтказилади. агар токзорда асосий стандарт навнинг ҳосилдорлиги 75% дан кам бўлса, тупларнинг умумий холати ва ҳосилдорлиги яхши бўлса, ёмон ва аралаш …
4
маълумот ёзилади. тайёрланган қаламчалар ўтқазилгунча шамолдан тўсилган сизот сувлари кўпи билан 1,5-2,0 м юзада бўлган ва четроқ жойлардан махсус ўра чуқурларда сақланиши лозим. ўраларнинг чуқурлиги 65-70 см, кенглиги ва узунлиги сақланадиган қаламчалар сонига (1 м юзага 2,5 мингта қаламча ҳисобда) боғлиқ бўлади. ток қаламчаларини жойлашдан олдин чуқурларга сув қўйилади. сув шимиб кетгандан сўнг қаламчалар боғ-боғ қилиб, навига қараб, вертикал равишда пастки қисмини юқорига қаратиб жойланади. боғлар ва қаламчалар орасидаги бўш жойларга юмшоқ тупроқ сепилади. ҳар бир нав ток қаламчалари учун алоҳида ўралар ковлаш керак ёки навлар бир-биридан кенг ертўсиқ билан ажратилади. жойланган қаламчалар 40 см гача қалинликда тупроқ билан бекитилади. чуқурда эриган муз ёки ёмғир сувлари силжимаслиги учун унинг атрофида сув оқиб кетадиган ариқлар ковланади. чуқур бекитилгандан сўнг навини номи ва қаламчалар сони ёзилган ёрлиқли қозиқлар қоқиб қўйилади. қаламчалар чуқурда эрта баҳоргача сақланади. уларни жойлаш билан бир вақтда чуқурнинг йўналиши, қаламча боғларини навига қараб жойлаш тартиби ва қаламчалар сони дафтарга …
5
ади. агар беда бўлмаса, унинг ўрнига қатор оралари ишланадиган техника ва сабзавот экинларини экиш мумкин. кузда ер чуқур 40-60 см чуқурликда плуглар билан ҳайдалади. махсус плуг бўлмаганда оддий трактор плуглари билан камида 30 см чуқурликда ҳайдалади. агар, майдонга беда экилмаган бўлса, ҳайдашдан олдин гектарига 20-40 т ҳисобидан чириган гўнг солинади. чиримаган гўнг тавсия этилмайди, чунки ерда бузоқбоши қўнғиз кўпайиб кетади. бедадан бўшаган ерларга кўчат ўтқазаётганда калийли ва фосфорли ўғитлар солинади, 1 гектарга 90 кг фосфор, 40-50 кг калий ҳисобида. баҳорда қаламчалар ўтқазилгунча ер чизель ёки оғир борона билан юмшатилади ва кейин мола бостирилади. қаламчалар ўтқазишдан 20-25 кун олдин (мартнинг охири апрель бошида) ўралардан ковлаб олинади ёки кесилмаган токлардан кесиб олинади. уларнинг ҳолати текширилади, яхши қаламчалар пастки куртак остидан (агар кесилган жойда каллус ҳосил бўлмаган бўлса) янгидан кесилади. шундан кейин қаламчалар бир-икки кун сувга солиб қўйилади, сўнгра кильчёвкалаш учун пастки учини юқорига қаратиб чуқурга қўйилади. улар олдин боғ-боғ қилиб боғланади ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"токни кўпайтириш" haqida

1476465374_65558.doc токни кўпайтириш режа: 1. токни кўпайтириш усуллари. 2. ток қаламчаларини тайёрлаш ва сақлаш. 3. қаламчаларни кўчатзорга экиш, уларни парваришлаш ва токзорга экишга тайёрлаш. 4. токни тез усулда, кўк қаламчаларидан кўпайтириш хусусиятлари. таянч иборалар: токни кўпайтириш, уруғидан, вегетатив йўл билан, қаламчасидан, пархиш, пайванд йўли билан, она токзорлар, қаламча тайёрлаш, сақлаш, кўчатзорга қаламчаларни экиш, парваришлаш, кўчатларни сақлаш, токзорга экишга тайёрлаш. . ток экини уруғидан ва вегетатив йўл билан кўпайтирилади. ишлаб чиқаришда ток асосан вегетатив йўл билан (қаламчасидан, пархиш йўли билан ва пайванд) кўпайтирилади. уруғидан кўпайтирилганда ток экини секин ўсиб, секин ривожланади, ҳосилга кеч киради (7-8 йилда) ва ўтган авлодларининг белги ва ҳусусият...

DOC format, 141,0 KB. "токни кўпайтириш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: токни кўпайтириш DOC Bepul yuklash Telegram