сут консервалари ишлаб чиқариш жараёни

DOC 51,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1476464794_65546.doc сут консервалари ишлаб чиқариш жараёни режа: 1. сут консервалари ишлаб чиқаришнинг моҳияти 2. қуюлтирилган сут консервалари ишлаб чиқариш жараёни 3. қуритилган сут консервалари ишлаб чиқариш жараёни таянч иборалар осмотик босим, қуюлтириш, консервация, сут камчиликлари, иссиқликка чидамлилик, диспер таркиби, полидисперс таркиби, вакуум буғлантиргич аппарат, стерилизатор, ёқсқ, хлор кальцийли, алкоголли, гомогенезация, динатрий фосфат, шарбатни пиширгич қозон, кристаллизатор - совутгич инактивация, рефрактометр, кристалланиш маркази, лактоза, коагуляция, плазма, гомогенизация, калорифер, шнек. сут консервалари - табиий сутдан, сут қўшимча маҳсулотларидан ёки уларга турли хуштам, хушҳид берувчи озуқавий моддалар қўшиб, махсус ишлов бериш йўли билан тайёрланади. сут консерваларини тайёрлашнинг назарий асослари; микроблар ҳаётини тўхтатиш ёки сусайтириш, шу асосида маҳсулот бузилишини олдини олиш, ҳамда маҳсулот таркибида кечадиган нохуш ферментатив жараёнларни тўхтатишдан иборат. сут консервалари ишлаб чиқаришнинг бир неча усуллари мавжуд. сут консервалари жуда кўп қулай шаклларга, табиий сутга нисбатан афзалликларга эгадир. сут стерилизация, қуритиш ва шакар қўшиш йўллари билан консерваланади. қуюилтирилган стерилланган сут консервалари ишлаб чиқариш …
2
ни совутиш, синов учун стериллаш, сутни идишларга (банка) қуюш ва беркитиш, қуюлтирилган сутни стериллаш, стерилланганлигини текшириш ва сақлаш. сутни қабул қилиш ва сифатини аниқлаш. тибиий сут анализ қилинади ва уни органолептик кўрсаткичлари хамда иссиқликка чидамлилиги аниқланади. сут механик аралашмалардан тозаланади ва 4-6о с совутилади. сутни меъёрлаш, пастерлаш ва қуюлтириш. сутни меъёрлаш шундай олиб бориладики, унга обрат ёки қаймоқ қўшилганда тайёр маҳсулот таркибида ёқсқ 17,8% ва ёғи 8,2% бўлиши керак. меъёрлаштирилган маҳсулот 95ос да 10-25 мин. пастерланади. пастерланган сут вакуум - буғлантурувчи аппаратда 50-60ос да 2,2-2,5 марта қуюлтирилади. маҳсулотни қуюлтириш даражаси унинг зичлигига қараб аниқланади. у 55о с да 1,04-1,05 г/см3 бўлиши керак. гомогенлаш. бунда маҳсулот таркибида ёғ доначалари майдаланади, бу эса кейинчалик тайёр қуюлтирилган стерилланган сут маҳсулотини сақлаш жараёнида юза қисмига қаймоқ чиқмаслигини таминлайди. гомогенланган қуюлтирилган сут 10-12ос совутилади. дастлабки синаш учун стериллаш. 5 та метал банка қуюлтирилган сут билан тўлдирилади. устидан турли миқдорда 25% ли динатрий фосфат эритмаси ва …
3
екшириш учун, улар 10 кун термостатга 37ос да сақланади. шишган ва деформацияланган банкалар пучак қилинади ва қолганлари 5-15ос совутилган ва намлиги 85% бўлган биноларда сақланади. қуюлтирилган шакарли сут консервалари ишлаб чиқариш. бу маҳсулотларга қуйидагилар киради: қуюлтирилган шакарли табиий сут, қуюлтирилган шакарли қаймоқ, қуюлтирилган ёғсиз шакарли сут, қуюлтирилган шакарли, айрон, қуюлтирилган шакарли сутга какао ва кофе қўшилган турлари мавжуддир. қуюлтирилган шакарли табиий сут. у ширин, мазали, ёпишқоқ консистенциялидир. ранги оқ, оч пушти рангли. нордонлиги 48о т дан паст. бу маҳсулотни ишлаб чиқариш қуйидаги технологик жараёнлардан иборат: сутни қабул қилиш ва анализ қилиш, меъёрлаш, пастерлаш, шакар эритмасини тайёрлаш, қуюлтириш, қуюлтирилган сутни нормаллаштириш, совутиш ва сут шакарини кристаллаш, банкаларга қўйиш ва ёпиш, сақлаш. сутни қабул қилиш ва навларга ажратиш андоза сутни меъёрлаш асосида олиб борилади. нормаллаш. сутдан тайёр маҳсулот олинганда унинг таркибида 26,5% сув, қуруқ модда 28,5% (ёги 8,5% кам бўлмаслиги керак), шакар 43,5%, лактоза 11,6%, ёгнинг:ёқсқ=0,425 бўлиши керак. нормаллаштирилган аралашма 85-90ос да …
4
ги, ёгнинг:ёқсқ=1,176 тенг. таъми ширин, консистенцияси маҳсулотга мос, ранги оқ нордонлиги 40о т баланд бўлмаслиги керак. қуюлтирилган шакарли қаймоқ юқори сифатли қаймоқдан тайёрланади. маҳсулот тайёрлаш технологияси қуюлтирилган шакарли сут билан бир хилдир, фақат қаймоқ тайёрлашда улар гомогенланади. қуюлтирилган шакарли ёғи олинган сут ва айрон. бу иккала маҳсулот алохида хомашёлари қўшилмасдан ва қўшилиб ҳам тайёрланиши мумкин. бунда 75% ёғсиз сутга 25% айрон аралаштирилади. тайёр маҳсулотда нордонлик 60о т дан, намлик 30% дан, ёқсқ - 26% дан, шакар 44% кам бўлмаслиги керак. фляга ва бочкаларга қўйилиб реализацияга чиқарилади. қуритилган сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёни. бундай маҳсулотлар тури (ассортимент) жуда кўп. табиий қуритилган сут, обрат, айрон, қаймоқ (шакарли ва шакарсиз), нордон сут маҳсулотлари, ёки эмизувдаги болалар учун ҳар хил қуритилган сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. қуритилган табиий сут ишлаб чиқариш жараёни. у оқ, кукун бўлиб, таркибида ёқсқ. 70,9% (шу жумладан шакар 35-38%, оқсил 26-28%, минерал 5,8-6,2%), ёғ 26,1%, намлиги 3-7% бўлади. ёғ: ёқсқ=0,368 андоза …
5
сут консервалари ишлаб чиқариш жараёни - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"сут консервалари ишлаб чиқариш жараёни" haqida

1476464794_65546.doc сут консервалари ишлаб чиқариш жараёни режа: 1. сут консервалари ишлаб чиқаришнинг моҳияти 2. қуюлтирилган сут консервалари ишлаб чиқариш жараёни 3. қуритилган сут консервалари ишлаб чиқариш жараёни таянч иборалар осмотик босим, қуюлтириш, консервация, сут камчиликлари, иссиқликка чидамлилик, диспер таркиби, полидисперс таркиби, вакуум буғлантиргич аппарат, стерилизатор, ёқсқ, хлор кальцийли, алкоголли, гомогенезация, динатрий фосфат, шарбатни пиширгич қозон, кристаллизатор - совутгич инактивация, рефрактометр, кристалланиш маркази, лактоза, коагуляция, плазма, гомогенизация, калорифер, шнек. сут консервалари - табиий сутдан, сут қўшимча маҳсулотларидан ёки уларга турли хуштам, хушҳид берувчи озуқавий моддалар қўшиб, махсус ишлов бериш йўли билан тайёрланади. сут консе...

DOC format, 51,0 KB. "сут консервалари ишлаб чиқариш жараёни"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.