сервис хизмати кўрсатиш тартиби, шакли, усуллари ва асосий қоидалари

DOC 83,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1452180634_63243.doc сервис хизмати кўрсатиш тартиби, шакли, усуллари ва асосий қоидалари режа: 1. қишлоқ хўжалигида сервис хизматларига бўлган эҳтиёжларни социал, иқтисодий ва технологик жиҳатдан асослаш. 2. сервис пункларида хизмат кўрсатиш тартиблари шакллари, буюртмачилар билан мулоқот қоидалар тизими. таянч иборалар ва тушунчалар сервис, сервис хизмат, воситаларининг техник сервиси, двигател, ҳаракат узатиш механизми, иш машинаси, ишлаб чиқариш агрегати, бошқарувчи система, механик хизмат курсатиш табиийки, автосервис хизматининг асосий қисмини махсус автосервис корхоналари кўрсатадилар. улардан ташқари, бу хизматни асосий ишлаб чиқариш фаолияти бошқа, турли соҳа бўлган корхоналар (масалан, юк ва йўловчилар ташувчи автотранспорт корхоналари) ҳам бажарадилар. лекин уларнинг улуши кўрсатилган умумий хизмат ҳажмида жуда оз, фақат бир неча фоизнигина ташкил этади. шунинг учун бундай корхоналарга батафсил тўхтамаймиз. жаҳонда автосервис корхоналари ўз фаолиятлари ва мавжуд иқтисодий-ижтимоий тузум асосида тарихий шаклланиб ва ривожланиб келганлар ва барча мамлакатлар худуди бўйлаб шаҳарлар ва қишлоқлар, магистрал йўллари ёқалари, аҳоли зич яшовчи мавзелар, автосаёҳатчилар тўхтовчи мехмонхоналар ва оромгоҳларда (мотелларда) жойлашганлар. бундай …
2
кўрсатувчи корхоналарнинг асосий, таянч- етакчи корхоналари бўлиб асосан йирик шаҳарларда (вилоят марказларида) жойлашади ва камида 25 та, кўпи билан 100, ҳатто 200 ишчи постларга эга бўлади. бундай марказларни одатда автомобиллар ишлаб чиқарувчи ва улар билан савдо қилувчи компаниялар ва шунингдек, автомобиллар ва эҳтиёт қисмлар билан савдо қилишга ихтисослашган фирмалар ҳиссадорлик асосида ташкил этадилар. автомарказлар бир неча русумли автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш техника базаси (ичтб), зарур технологик жиҳозлар, махсус асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, материаллар ва шунингдек, техник-технологик хужжатлар ва адабиётлар билан тўла таъминланган бўлади. автомарказларнинг маълум худудларида, - вилоят туманлари, шаҳарлари ва қишлоқларида бир неча филиаллари бўлиб марказ уларга ҳар жихатдан хомийлик қилади, айниқса, кадрлар малакасини ошириш, ишлаб чиқаришда янги, илғор технологияни жорий этиш, хизмат кўрсатиш маданиятини яхшилаш ва ҳ.к. кабиларда. хуллас, автомарказлар - автомобиллар ишлаб чиқарувчи компаниялар билан бирга автомобиллар сервиси соҳасида илмий-техника тараққиётини етакловчи ва таъминловчи, бу соҳада техник сиёсат яратувчи ва …
3
ерларга жойлашиши мумкин. автомобилларга техник хизмат кўрсатувчи станциялар (атхкс). автосервис хизматини бажарувчи асосий ва энг кўп тарқалган корхоналардир. замонавий атхкслари янги ва ишлатилган автомобиллар, эҳтиёт қисмлар ва автомобил материаллари билан савдо қилиш, автомобилларга турли хилдаги техник хизматлар кўрсатиш, агрегатлар, деталларни таъмирлаш, ишдан чиққанларини алмаштириш, автоавариялар натижасида шикастланган автомобиллар ва улар кузовларининг ишлаш қобилиятини тиклаш ишлари билан шуғулланадилар. шунингдек, мижозлар автомобилларга, уларнинг мурожатларига асосан кўчаларда, йўлларда , автомобиллар турар ва сақлаш жойларида техник ёрдам кўрсатиш, мижозларга автомобилни техник эксплуатация қилиш тўғрисида консультация, маслаҳат бериш, уларни автосервис ахбороти билан таъминлаш каби хизматлар ҳам атхкс вазифаларига киради. атхкслари ўзларининг ишлаб чиқариш фаолияти, қуввати, бажараётган хизмат турлари ва маъмурий-ташкилий тузилишларига қараб бир неча турларга бўлинади (расм). одатда шаҳар станцияларида кўрсатиладиган хизмат турлари хилма -хилроқ, бажариладиган ишларнинг ҳажми каттароқ бўлиши мумкин ва шунингдек, бу станциялардан фойдаланувчи автомобиллар таркиби бир қадар барқарор бўлади, яъни станциялар бир қадар доимий мижозларга эга бўлади. шаҳарлараро йўллар бўйларида жойлашган станцияларда …
4
и ҳам ҳозирча реал талабларга жавоб бера олмаяпти. улар асосан енгил автомобилларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган, юк автомобиллари, автобусларнинг автосервис хизматидан фойдаланиш имконияти чегараланган. бундай ҳолат шаҳарлар автосервисига ҳам тааллуқлидир. йўл бўйлари станцияларига хос бўлган яна бир ҳолат уларнинг йил ва сутка давомида узлуксиз ишлашларидир. бундай станциялар хусусий ёки ширкат (кооператив) мулклари асосида ташкил этилиб, улардаги ишчи постларнинг сони асосан 2-5 тадан иборатдир. чет эл (айниқса акшда) автосервиси фаолиятида йўл бўйи атхкслари кўпинча (70% и атрофида) ёнилғи - мой қуйиш станциялари (азс) билан ёнма-ён жойлашган бўладилар ва баъзан улар билан бир хўжаликни ташкил этадилар. албатта, автосервис хизматининг асосий қисмини шаҳарларда жойлашган атхкслари бажарадилар. улар маъмурий-ташкилий тузилишларига қараб автомобиллар ишлаб чиқарувчи ёки улар билан савдо қилишга ихтисослашган махсус компаниялар томонидан тузилган автомарказларга қарашли филиаллар ёки улар билан шартномалар асосида иш юритувчи дилер-станциялар ёхуд мустақил фаолият олиб борувчи, маъмурий-эркин атхксларидир. автомарказларга қарашли станциялар ва дилерларнинг асосий вазифаси ўз компаниялари, корпорациялари томонидан ишлаб чиқилган …
5
тиёт қисмлар заводларда тайёрланган, хизмат кафолати ишонарли ва сифати юқори бўлади ва шунинг учун мижозлар шундай станциялар, дилерлар хизматидан фойдаланишни афзал кўрадилар. дунёдаги барча автомобиллар ишлаб чиқарувчи ва улар билан савдо қилувчи компаниялар ўз мамлакатлари ичкарисида ва автомобиллари сотиладиган чет давлатларда минглаб фирма усулида хизмат кўрсатувчи автомарказлар ва дилер станцияларига эгадирлар. айниқса, акш, европа мамлакатлари ва япония автомобилсозлик компаниялари ташкил этган сервис корхоналари машҳурдирлар. атхкс лари ўз хизмати билан боғлиқ бўлган барча ишларни, чунончи, автомобилни ювишдан тортиб то унга техник хизмат кўрсатиш, асосий қисмлари ва агрегатлари, механизмларини таъмирлай олган ҳолда универсал станциялар деб аталади. баъзи ҳолларда айрим атхкслар, айниқса, шаҳар станциялари, хизматнинг айрим ишларинигина бажарадилар, масалан, аварияга учраб урилган автомобиллар кузовини тиклаш ёки автомобиллар агрегатлари ва деталларини таъмирлаб, иш қобилиятини тиклаш ва ҳ.к. бу ҳолда станциялар ихтисослашган деб аталадилар. ихтисослашиш хизмат кўрсатиладиган автомобил маркалари ва турларига қараб ҳам бўлиши мумкин, айниқса бу фирма усулида хизмат кўрсатувчи станциялар ва дилерларга хосдир. …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "сервис хизмати кўрсатиш тартиби, шакли, усуллари ва асосий қоидалари"

1452180634_63243.doc сервис хизмати кўрсатиш тартиби, шакли, усуллари ва асосий қоидалари режа: 1. қишлоқ хўжалигида сервис хизматларига бўлган эҳтиёжларни социал, иқтисодий ва технологик жиҳатдан асослаш. 2. сервис пункларида хизмат кўрсатиш тартиблари шакллари, буюртмачилар билан мулоқот қоидалар тизими. таянч иборалар ва тушунчалар сервис, сервис хизмат, воситаларининг техник сервиси, двигател, ҳаракат узатиш механизми, иш машинаси, ишлаб чиқариш агрегати, бошқарувчи система, механик хизмат курсатиш табиийки, автосервис хизматининг асосий қисмини махсус автосервис корхоналари кўрсатадилар. улардан ташқари, бу хизматни асосий ишлаб чиқариш фаолияти бошқа, турли соҳа бўлган корхоналар (масалан, юк ва йўловчилар ташувчи автотранспорт корхоналари) ҳам бажарадилар. лекин уларнинг улуши кўрса...

Формат DOC, 83,0 КБ. Чтобы скачать "сервис хизмати кўрсатиш тартиби, шакли, усуллари ва асосий қоидалари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: сервис хизмати кўрсатиш тартиби… DOC Бесплатная загрузка Telegram