селекцион материални бахолаш усуллари

DOC 153,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1413650226_59720.doc селекцион материални бақолаш усуллари селекция иши жараёнида танлаб олинадиган ўсимликларнинг барча хиллари (номерлари, навлари) селекцион материал деб аталади. навларни ёки селекцион номерларни таърифлайдиган асосий кўрсаткичлар – уларнинг ҳосилдорлиги ва маҳсулотнинг сифатидир. лекин, бу кўрсаткичлар биринчидан, жуда мураккаб, чунки улар анча оддий бўлган бир қанча белги ва хусусиятларнинг йиғиндиси билан ифодаланиб, иккинчидан, ўстириш шароити таъсирида кескин ўзгариб кетиши мумкин. шунинг учун селекционер ўзи селекцион иш олиб борадиган экиннинг ҳосилдорлиги ва маҳсулот сифатида кузатиладиган ўзгариш ҳамда фарқларнинг сабабларини ҳар йили селекция ишининг ҳар бир босқичида аниқ билиб бориши ва баҳолаши лозим: махсулдорлик ва ҳосилдорлик, тезпишарлик, қурғоқчиликка, қишга, совуққа, касаллик ҳамда зараркунандаларга чидамлилик, механизация воситасида етиштириш ва хосилни йиғиштиришга мослашганлик, махсулот сифати ва бошқа кўрсаткичлар. селекция жараёнида баҳолашда дала, лаборатория ва дала-лаборатория усуллари қўлланилади. селекционер одатдаги (ҳақиқий) ва провакацион (сунъий равишда ноқулай шароит туғдириш) шароитида селекцион материални ўстириб бахолаш ўтказади. ўрганиладиган материал бевосита ва билвосита белгиларга қараб баҳоланади. навлар ва селекцион материал …
2
роитига бўлган талаби, махсулдорлиги, тезпишарлиги, иқлим шароитининг ноқулайликларига чидамлилиги, механизацияга яроқлиги каби кўрсаткичлари баҳоланади. навлар ёки селекцион материалнинг баъзи бир хусусиятларига (масалан биохимик, технологик кўрсткичлари, ноқулай шароитларга чидамлилиги билвосита усул билан баҳо бериш мумкин. бунда селекционер ўрганадиган хусусиятни бошқа шу хусусият билан коррелятив холатда боғлиқ бўлган хусусият ёрдамида бахолайди. масалан, хужайра ширасида қанди ва атф кўп бўлган ўсимликлар совуққа чидамли, доннинг таркибида клейковина кўп бўлиши буғдой нонининг сифатли бўлиши, кунгабоқар пистасида панцир қатламининг бўлиши кунгабоқар куясига чидамлилигини кўрсатувчи билвосита кўрсаткичлар ҳисобланади. селекционер ўсимликларнинг айрим белги ва хусусиятларига баҳо берганда баъзи қийинчиликларга дуч келади. масалан, селекцион материални совуққа, қурғоқчиликка, касалликка ёки зараркунандаларга чидамлигига қараб баҳолаганда, бундай ноқулай шароитлар табиий равишда бир неча йиллар давомида рўй бермаслиги мумкин ва узоқ вақт кутишга тўғри келади. шундай пайтларда провакацион усулдан фойдаланилади. бунга фитотрон деб аталувчи сунъий иқлим бинолардан фойдаланиш билан эришилади. фитотрон – тўлиқ автоматлаштирилган улкан қурилма (бино) бўлиб, унда селекцион материални баҳолаш учун …
3
касалликларга, картошканинг рак ва фитофторага, ғўзанинг вилтга чидамли навларини яратишда провакацион усулнинг аҳамияти каттадир. селекцион материални бевосита, билвосита ва провакацион усуллар билан баҳолашнинг асосий шарти ва мақсади бу ишнинг ҳар томонлама мукаммал энг аниқ бўлиши ҳамда қисқа муддатда ўзгаришидир. ноқулай шароитларга чидамлигига қараб белги ва хусусиятларга баҳолаш ҳалқаро қабул қилинган 9 балли тартиб қўлланилади. 1 балл – белги, хусусиятнинг энг кам ҳолати; 9 балл – белги, хусусиятнинг энг кўп зарарланиши. мақсулдорликни бақолаш. ўртача битта ўсимликдан олинадиган ҳосил экиннинг (навнинг) махсулдорлиги, ер майдонидан олинадиган ҳосил унинг ҳосилдорлиги деб аталади. махсулдорлик грамм ёки килограмм ҳисобида, ҳосилдорлик эса гектаридан центнер ёки тонна билан ҳисобланади. экиннинг (навнинг) ҳосилдорлиги унинг махсулдорлиги ва кўчат қалинлиги билан ифодаланади. демак махсулдорлик нав ҳосилдорлигини белгиловчи икки асосий кўрсатгичнинг биридир. селекция жараёнининг дастлабки босқичида танлаб олинган элита ўсимликларнинг авлоди фақат маҳсулдорлик бўйича баҳоланади, чунки улар оз ва кичик майдонларга экилади. кейинчалик селекцион материалнинг ҳосилдорлигини аниқлаш имконияти туғилгандан сўнг ҳам маҳсулдорлик …
4
ехника, тупроқ-иқлим ҳамда рельеф шароитида ўстирилади. далалар тупроқ унумдорлиги, ўғит, суғориш нормалари ва муддатлари бўйича бир хил шароитда бўлиши талаб қилинади. ҳатто сезиларли бўлмаган фарқ ҳам ўсимлик маҳсулдорлигидаги катта фарқланишга сабаб бўлиб, селекция ишида йирик камчиликлар келтириб чиқариши мумкин. селекцион материалнинг маҳсулдорлиги ва ҳосилдорлиги ҳамма вақт дала шароитида бевосита ва билвосита усуллар билан баҳоланади. селекция ишида ҳосилдорликни аниқлашнинг қуйидаги усуллари бор: 1. ёппасига йиғиштириш; 2. намуна боғлари воситасида; 3. намуна майдончалари ёрдамида; 4. чизиқли метрлар бўйича. ҳосилни йиғиштиришдан олдин майдонлар (ҳар бир майдонча) алохида алохида кўриб чиқилади ва ҳақиқий ҳисобга олинадиган майдон катталиги аниқланади. бунда қуйидагилар ҳисобга олиниши керак. ҳар бир нав бўйича: экиладиган майдон. ҳимоя майдони. ҳисобга олинадиган майдон. ҳисобга олинган майдон. умумий экилган майдондан чегара химоя майдони олиб ташланса – ҳисобга олинадиган майдон қолади. майдон ичида навга боғлиқ бўлмаган сабаблар натижасида сийрак бўлиб ёки ўсимликлар бўлмаган жойларни квадрат шаклида аниқлаб чиқариш керак (ажрим). ҳисобга олинадиган майдондан бу чиқариш …
5
м2 олинса = 100,5 м2 иккинчи делянканинг ҳисоб майдони (ҳисобга олинадиган майдон) 117,0 м2 – 13,5 м2 = 103,95 м2 агар тегишли ажримлар ўтказилмай ҳосилдорлик аниқланганда катта хатога йўл қўйилиши мумкин ва навларга нотўғри бахо берилиши мумкин. 1. ҳосилни ёппасига йиғиштириш ва унинг миқдорини аниқлаш усули энг кўп қўлланилади. бунда ҳар бир селекцион номер экилган делянканинг ҳосили қўлда ёки машиналар ёрдамида йиғиштирилади ва гектар ҳисобидаги ҳосилдорлик аниқланади. ҳосилни ёппасига йиғиштириб ҳосилдорликни аниқлашда олинган ҳосилнинг ҳақиқий намлигини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга, чунки ҳосилдорлик стандарт намлик бўйича аниқланади. шуни алохида таъкидлаш керакки, ҳосилни йиғиштиришда навлар, номерлар ёки делянкаларнинг ҳосили бир-бирига қўшилиб кетмаслиги зарур. 2. намуна боғлар воситасида ҳосилни аниқлаш. бунинг учун ҳар бир нав экилган даланинг диоганали бўйича (ёки ўрим мошинаси орқасида юриб) маълум масофадан сўнг бир хил миқдорда ўсимликлар олинади. бу ўсимликлар бирлаштирилиб боғланади. олинган намунанинг оғирлиги 8 кг атрофида бўлиши керак. ҳар бир ўрганилаётган нав ёки селекцион материалдан 2 тадан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"селекцион материални бахолаш усуллари" haqida

1413650226_59720.doc селекцион материални бақолаш усуллари селекция иши жараёнида танлаб олинадиган ўсимликларнинг барча хиллари (номерлари, навлари) селекцион материал деб аталади. навларни ёки селекцион номерларни таърифлайдиган асосий кўрсаткичлар – уларнинг ҳосилдорлиги ва маҳсулотнинг сифатидир. лекин, бу кўрсаткичлар биринчидан, жуда мураккаб, чунки улар анча оддий бўлган бир қанча белги ва хусусиятларнинг йиғиндиси билан ифодаланиб, иккинчидан, ўстириш шароити таъсирида кескин ўзгариб кетиши мумкин. шунинг учун селекционер ўзи селекцион иш олиб борадиган экиннинг ҳосилдорлиги ва маҳсулот сифатида кузатиладиган ўзгариш ҳамда фарқларнинг сабабларини ҳар йили селекция ишининг ҳар бир босқичида аниқ билиб бориши ва баҳолаши лозим: махсулдорлик ва ҳосилдорлик, тезпишарлик, қурғоқчиликка,...

DOC format, 153,0 KB. "селекцион материални бахолаш усуллари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.