беда (биологияси)

DOC 60,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1413737743_59744.doc б е д а (биологияси) режа: 1. кўп йиллик ўтларнинг аҳамияти, умумий таърифи. 2. беданинг қишлоқ хўжалигида аҳамияти, экин майдонлари, ҳосилдорлиги, тарқалиши. 3. беданинг морфологик ва биологик хусусиятлари. маҳаллий ва селекция навлари. экиладиган ем-хашак ўтларининг қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти катта. улардан олинадиган озиқа таркибида протеин, углеводлар, каротин, витаминлар ва маъданли тузлар кўп. озиқа бирлигининг балансланиши бўйича экиладиган ўтлар бошқа ем–хашак экинларига нисбатан бир қанча устунликларга эга: биринчидан – улар чорва моллари учун эрта баҳордан кеч кузгача сифатли озиқа беради. ҳамма ем – хашак ўтлари суткалик ҳарорат ўртача 50с етганда жадал ўсиб бошлайди. ўзбекистон шароитида ердан қор кетиши билан эрта баҳордан бошлаб кеч кузгача ўсади. бир майдонда кўп йил давомида ўсиш улардан таннархи паст яшил масса, сенат, пичан, брикет, гранула тайёрлашда ҳамда улардан яйлов сифатида фойдаланишга имкон беради. иккинчидан – кўп йиллик ўтларнинг яшил массаси, пичани озуқавий қимматининг юқорилиги билан ажралиб туради. бир кг себарга пичанида 0,52 озиқа бирлиги сақланади. себарга, …
2
кни ушлаш қобилияти ортади. ўзбекистоннинг қуруқ, иссиқёзи, континснтал иқлими шароитида тупроқнинг бу хоссаси катта аҳамиятга эга. қишда кузги экинларнинг чидамлигини оширишга, ёзда тупроқ ва ҳаво қурғоқчилигининг зарарли таъсирини камайтиришга имкон беради. тупроқда гумус қанча кўп бўлса, ундан сувнингфизик буғланиши шунча кам бўлади. маданий ўсимликларнинг намликдан фойдаланиш маҳсулдорлиги ортади. гумус қанча кўп бўлса озиқа моддаларнинг тупроқни илдиз жойлашган қатламидан пастга ювилиши шунча кам бўлади.у тупроқдаги ўсимликлар ўзлаштирса бўладиган озиқа элементларининг асосий манбаларидан биридир. гумус қанча кўп бўлса тупроқда фойдали микроорганизмлар шунча кўп бўлади. олтинчидан – улар тупроқнинг мелиоратив ҳолатини яхшилайди, тупроқ тўрланишини камайтиради, беда, қашқарбеда, далани бегона ўтлардан, касалликлардантозалайди. еттинчидан – кўп йиллик ўтларнинг дуккаклилар оиласига кирувчи вакиллари тупроқни азот билан бойитади. себарга хар гектар ерда 1 йил давомида 150 – 200 кг азот тўплайди, шундан 30 – 40 % тупроқда қолади. кўп йиллик ўтларни тупроқда гумусни, азотни ошириши юқори агротехник шароитдагина кузатилади. ҳосилдорлик паст, тупроқда намлик етишмаганда, кислоталик юқори бўлса, …
3
ди, соғин сигирларни сутини оширади. ўзбекистонда беда асосий ем – хашак экинларидан бири ва алмашлаб экишда туманларда асосий қишлоқ хўжалик экинларидан бири ғўзанинг асосий, доимий ўтмишдош экинидир. беда чорва моллари учун эрта баҳордан кеч кузгача озиқа берадиган жкиндир. айниқса ўзбекистон шароитида беда ҳаво ҳарорати +70 ошганда жадал ўсиб бошлайди. бедадан 3 – 4 йил давомида сенаш, пичан, силос, брикет, гранула, витаминли ўт сингари озиқалар тайёрлаш мумкин. кўп йиллик ўтлар орасида беда кўк массаси ва пичан, гранула, брикет ҳамда витаминли ўт уни (талқони) юқори озиқавий қимматга эгалиги тўйимлиги билан ажралиб туради. м-, 1 к витаминли ўт унида 1кг сули донидаги озиқа бирлиги бор. (08 – 10 б). беда шарбати доривор сифатида одамлар томонидан истеъмол қилинади. беда тупроқнинг сув ва шамол эрозиясидан самарали ҳимоя қилади, озиқа моддаларни тупроқни ҳайдалма қатламидан пастки, тупроқни илдиз тарқалмаган қатламларига ювилиб кетишидан сақлайди. бирдан кейин гумус моддасининг миқдори ортади, кўпинча уч йиллик беда экилган майдонларда 60 – …
4
дорлиги ошади, тола сифати яхшиланади. беданинг 100 кг пичанида 48,8 о.б. бор, 100 кг кўк массасида 21 о.б. ҳамда 4 кг ҳазмланадиган протеин бор. 1 кг кўк массасида 50 мг каратин моддаси, шунингдек са, р, к бошқа фойдали элементлар кўп. пичанда 15,3 % протеин, 33,9 % аэм, 40 мг каротин моддалари бор. кўк беда ўзбекистонда 300 минг га ортиқ майдонга экилади. 1980-1985 йилларда 700 минг га майдонга экилган. ерларнинг тупроқ мелиоратив шароитига қараб у алмашлаб экишда 25-35,4 % ва суғориладиган ерларда 18-20 % майдонни банд қилиши мумкин. ерларнинг унумдорлиги паст ва мелиоратив ҳолати ёмон бўлса, алмашлаб экишда беда кўпроқ майдонга экилиши керак. беда серҳосил экин ва у 1 га 150-200 ц пичан ва 400-600 ц кўк ҳосил бериши мумкин. беда уруғининг ҳосилдорлиги ўртача 3-4 ц/га, илғор хўжаликларда беда уруғи ҳосили 8-10 ц/га етади. канадада саноат технологияси асосида, ёввойи асалариларни жалб қилиш йўли билан беда ҳосилдорлиги 18-22 ц/га етказилган. беда дунё …
5
баргчасининг банди узун. баргларда ён баргчалар бўлади. баргларнинг юқориги ярми тишчали. биринчи йили барглар ер усти массасининг 50 % ни, 2-3 йиллари 40 % ташкил этади. тўпгули – кўп гуллардан иборат шингил. икки жинсли, гул банди қисқа. гултожиси оч бинафша ёки оч кўк тусда. косачабарглари яшил, беш қиррали. оталиклари (чангдон) 10 та, уруғчиси 1 та. улар қайиқча ичида жойлашган. тожбарглари елкан, қанотчалар, қайиқча. беда ҳашаротлар ёрдамида четдан чангланадиган энтомофил ўсимлик. меваси – кўп уруғли дуккак, 2,5-5 марта спералсимон буралган. уруғи буйраксимон, майда, оч сариқ тусли. 1000 дона уруғ вазни 1,8-2,5 г, ўртача 2 г. биологик хусусиятлари. беда ўзбекистонда суғориладиган ва лалмикор ерларда экилади. у ҳамма вилоятларда, турли типдаги тупроқларда яхши ўсади. бедани оғир ва енгил, ўтлоқ, бўз, бўз-ўтлоқ, шўр тупроқларда ўстириб юқори ҳосил олиш мумкин. кўк беда типик баҳори экиндир. уни баҳорда, ёзда, куз бошида экиш мумкин. уни яхши агротехник шароитда, лалмикорликда 10 йилгача, суғориладиган шароитда узоқ йиллар ўстириш мумкин. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"беда (биологияси)" haqida

1413737743_59744.doc б е д а (биологияси) режа: 1. кўп йиллик ўтларнинг аҳамияти, умумий таърифи. 2. беданинг қишлоқ хўжалигида аҳамияти, экин майдонлари, ҳосилдорлиги, тарқалиши. 3. беданинг морфологик ва биологик хусусиятлари. маҳаллий ва селекция навлари. экиладиган ем-хашак ўтларининг қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти катта. улардан олинадиган озиқа таркибида протеин, углеводлар, каротин, витаминлар ва маъданли тузлар кўп. озиқа бирлигининг балансланиши бўйича экиладиган ўтлар бошқа ем–хашак экинларига нисбатан бир қанча устунликларга эга: биринчидан – улар чорва моллари учун эрта баҳордан кеч кузгача сифатли озиқа беради. ҳамма ем – хашак ўтлари суткалик ҳарорат ўртача 50с етганда жадал ўсиб бошлайди. ўзбекистон шароитида ердан қор кетиши билан эрта баҳордан бошлаб кеч кузгача ўсади. бир м...

DOC format, 60,5 KB. "беда (биологияси)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: беда (биологияси) DOC Bepul yuklash Telegram