юкори сифатли уруглар ишлаб чикариш

DOC 89,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1413648186_59705.doc юқори сифатли уруғлар ишлаб чиқариш технологияси маълумки, уруғнинг ҳосилдорлик сифатига экологик ва агротехник шароитлари жуда катта таъсир кўрсатади. шунинг учун сифатли уруғлар фақат махсулдор ўсимликларда шаклланишини ҳеч қачон унутмаслик керак. ихтисослаштирилган уруғчилик хўжаликлари ва бригадалари фақат юқори сифатли, ҳосилдорлик сифати ва экинбоплик хусусияти баланд бўлган навдор уруғлик етиштиришлари керак. бундай уруғликларни фақат деҳқончилик маданияти юксак бўлганда, синалган ва қабул қилинган агротехник тадбирлари комплексини қўллаганда етиштириш мумкин. уларни сифатини пасайишидан доимо асраш чоралари кўрилиши керак, яъни механик ва биологик ифлосланишдан, касалликлар билан зарарланишидан ва зараркунандалардан асраб, доимий ҳосилдорлик сифатини яхшилаш керак. юқори сифатли уруғликни етиштиришнинг асосий йўли – биртекис, бўлиқ, йирик донли, соғлом, юқори ҳосилли ўсимликлар ўстиришдир. юқори агротехниканинг юқори ҳосилли уруғлик ҳосил қилинишига қисқа муддат бир – икки йил таъсир қилади. бу ўзгарувчанлик – модификацион ўзгарувчанликдир. ҳар йили уруғчилик майдонларида юқори ҳосилли уруғликларни ўстириш билан ва уларни товар (умумий) майдонларда экиш йўли билан ҳар йили модификацион ўзгарувчанликнинг ижобий таъсири …
2
га яхши шароит туғдириш мақсадида алмашлаб экишни жорий қилиш катта аҳамиятга эга. алмашлаб экиш касаллик ва ҳашаротларни тарқалиши, навларни ифлосланишига йўл қўймаслиги керак. уруғлик технологиясининг хусусиятлари уларнинг қуйидаги вазифалари билан боғлиқ: 1. юқори нав тозалигида уруғлик ишлаб чиқиш 2. экинбоплик хусусиятлари юқори бўлган уруғлик ишлаб чиқиш 3. юқори ва юксак ҳосилдорликни таъминлаш бу вазифаларни бажарилиши учун қуйидаги шартлар бўлиши керак: 1. далаларнинг маданий ҳолати таъминланиши 2. махсус иморат ва машиналар билан таъминланганлиги 3. махсус мутахассисларнинг мавжудлиги. шунинг учун уруғчилик ишларини ўтказиш мақсадида тажрибали мутахассис, ишчи-хизматчилар билан таъминланган илғор хўжаликлар, бригадалар танлаб олинади. уруғчилик пайкалларида энг юқори агротехника қўлланилиши лозим. ўтмишдош экинлар ҳисобга олинган ҳолда, экиш, парвариш қилиш, суғориш, ўғитлаш белгиланган муддатларда сифатли қилиб ўтказилиши керак. буларнинг ҳаммасини ўтказишдан мақсад уруғчилик ишларини юқори (олий) даражада олиб боришдир. юқори агротехника шароитида ўсимликлар яхши ўсиб, яхши ривожланади, юқори ҳосил тўпланади ва ҳосилни ташкил қиладиган уруғликнинг сифатлари юқори бўлади. навдор, юқори сифатли уруғлик етиштириш …
3
– уруғлик лабараториясига жўнатилади. уруғни экишга тайёрлашгача қоплардан пломбани олиш мумкин эмас. агар уруғликни дорилаш учун юбормоқчи бўлса агроном – уруғчи, склад мудири ва хўжалик раҳбари иштирокида пломба олиниши мумкин. уруғликни дорилаш махсус хоналарда (аввалдан шамоллатиб, тозаланган, дезинфекцияланган) ўтказилади. экиш учун уруғликлар сақланган қоплар билан берилади. уруғлик экишга берилганда махсус ҳужжатлар (ордер) расмийлаштирилади, унда экин номи, навнинг номи, вазни, уруғлик категорияси ва қайси далада экилиши ёзилади. уруғлик материал далага олиб борилганда қаттиқ боғланган ёки тикилган қопларда ташилиши керак. улар пломбаланган бўлиб ички ва ташқи этикеткалар билан таъминланган бўлиши шарт. шу билан бирга уруғлик берилганда уларнинг навдорлик ҳужжатлари берилади. уруғни қабул қилганда идишларнинг ҳоли, пломбанинг бузилмаганлиги ва этикеткаларда ёзувларнинг ҳужжатлардаги билан солиштирилиб кўрилади. экиш учун бериладиган уруғликлар – қайси қопларда сақланган бўлса, ўша қопларда берилади. уруғларни фақат тегишли ҳужжат (ордер) асосида бериб, унда экин тури, навнинг номи, категорияси, оғирлиги (вазни) ва қайси далада экилиши кўрсатилиши керак. далага уруғликлар боғланган (агар дориланган …
4
ифлосланишдан сақлаш ҳамма чоралари кўрилиши керак. агар донли экин уруғлиги мақсадида экиладиган майдонда ишлар от кучи билан бажариладиган бўлса бу даврда ва ундан бирнеча кун олдин отларга бутун арпа бермаслик керак ёки майдалангани билан ёки концентратлар билан боқиш лозим. экишдан олдин сеялкалар тозаланади, дизинфекция қилиниб, экиш нормасига мослаштирилади. экиш нормасига (меъёрига) мослаштиришда ва ундан кейин ҳам бошқа экин ёки навни экиш олдида бирорта уруғ қолдирилмай сеялкалар тозаланади. ишнинг сифатини уруғчи-агроном текшириб беради. экиш юқори категория уруғлардан бошланади. йил давомида (вегетация давомида) нав ўтоғини ўтказиш мақсадида ҳар 1,2 – 1,3 м. дан кейин 30 см.ли йўлакчалар қолдириш мақсадга мувофиқ. экиладиган майдоннинг чегарасидан чиқмаслик ва шу даланинг ўзида агрегатни қайтариш лозим. экилиб бўлгандан сўнг даланинг атрофи шу навнинг уруғи билан экилади. экинларни парвариши, озиқлантирилиши, суғорилиши юқори ҳосил олишга қаратилиши лозим. кўзга кўринадиган аралашмалар, бегона ўтлар, бошқа экинлар ўсимликлари чиқариб ташланиши (тур ўтоғи) шарт. нав ўтоғи уруғчи-агроном раҳбарлигида юқори малакали ишчи ёки деҳқонлар …
5
оширилади. уруғ комбаиндан сақланадиган жойга, амборларга экиннинг хили, навнинг номи, категорияси ва даланинг номери кўрсатилган ҳужжат (накладная) билан таъминланади. ўрим-теримда (янчиш, тозалаш, ташиш) фойдаланиладиган қоплар аввалдан яхши тозаланади. уларда бирорта ҳам бошқа навнинг, турнинг уруғи бўлмаслиги керак. ишчилар омборда бир хонадан иккинчи хонага, ёки кўчадан амборга кирганда кийими, оёқ кийими, қоплар орқали бошқа аралашмалар ўтмаслик чоралари кўрилиши керак. ҳосилни янчиш жараёнида янчиш сифатига эътибор қилиш, яъни – янчилмай қолиш, ёки уруғларни шикастлашига йўл қўймаслик чоралари кўрилади (уруғ муртаклари сиқиб ажралиш ҳоллари рўй бериши мумкин). уруғларни тозалаш бинонинг ичида ёки бинонинг ёнида ўтказилади, шу билан бирга албатта тоза ҳолатда бўлган хирмонда бўлиб, тегишли брезент тўшалган бўлиши шарт. тозалаш жараёнида уруғлар аралашмаслик ҳамма эҳтиётлик чоралар кўрилиб, ифлосланишга йўл қўйилмаслик керак. тозалаш жараёнида уруғликлар навдор уруғликка қўйиладиган кондиция талабларига жавоб берадиган ҳолатгача етказилиши керак. уруғликларни жойлаштириш учун ажратилган амборлар тозаланиб, дориланади (дезинфекция қилинади), керак бўлса шамоллантирилади, қуритилади. уруғчилик хўжаликлари навдор уруғларни сотиб, ўзларида …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "юкори сифатли уруглар ишлаб чикариш"

1413648186_59705.doc юқори сифатли уруғлар ишлаб чиқариш технологияси маълумки, уруғнинг ҳосилдорлик сифатига экологик ва агротехник шароитлари жуда катта таъсир кўрсатади. шунинг учун сифатли уруғлар фақат махсулдор ўсимликларда шаклланишини ҳеч қачон унутмаслик керак. ихтисослаштирилган уруғчилик хўжаликлари ва бригадалари фақат юқори сифатли, ҳосилдорлик сифати ва экинбоплик хусусияти баланд бўлган навдор уруғлик етиштиришлари керак. бундай уруғликларни фақат деҳқончилик маданияти юксак бўлганда, синалган ва қабул қилинган агротехник тадбирлари комплексини қўллаганда етиштириш мумкин. уларни сифатини пасайишидан доимо асраш чоралари кўрилиши керак, яъни механик ва биологик ифлосланишдан, касалликлар билан зарарланишидан ва зараркунандалардан асраб, доимий ҳосилдорлик сифатини яхшилаш ке...

Формат DOC, 89,5 КБ. Чтобы скачать "юкори сифатли уруглар ишлаб чикариш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: юкори сифатли уруглар ишлаб чик… DOC Бесплатная загрузка Telegram