уруғчилик. уруғчиликнинг вазифалари ва ташкил этиш

DOC 114.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404459207_53437.doc 100 в а х × = уруғчилик. уруғчиликнинг вазифалари ва ташкил этиш режа: 1. уруғчилик тўғрисида тушунча. унинг моҳияти, вазифа​лари. 2. уруғчилик схемаси ва тизими. 3. уруғларнинг нав ва экинбоплик сифатлари. сабзавот ва полиз экинлари ҳосилдорлигини ошириш учун барча тоифадаги хўжаликларни ва ҳаваскор сабзавотчиларни маҳаллий ша​роитларга мослашган энг яхши навларнинг юқори сифатли ва нав тоза навли уруғлар билан таъминлаб бориш зарур. ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримов олий маж​лисининг унинчи сессиясида: «селекция ишини ташкил этишни туб​дан яхшиламок керак. равшанки, фақатгина яхши уруғлар мул –кул ҳосил беради» деб таъкидлаб ўтган эди. мамлакатимизда сабзавот экинлари селекция ва уруғчилигининг муайян бир тизими карор топган, бу тизим қуйидаги асосий бугин​ларни ўз ичига олади; селекция,давлат нав синови, бирламчи уруғчилик, нав уруғчилиги, нав ва уруғ назорати, пестицидларни иш​латиш устидан назорат. уруғчиликнинг асосий вазифаси нав сифатлари билан экинбоплик сифатлари юқори бўлган уруғларини сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштирладиган барча майдонларни таъминлаш учун етарли миқдорда ишлаб чиқариш ва сугўрта жамгармасини …
2
рини ҳам) етиштириб чиқариш ишларини ўз ичига олади. бирламчи уруғчиликни навларнинг оргинаторлари бўлмиш муассасалар мавжуд норматив ҳужжатларга мувофиқ («сабзавот, полиз экинлар, хашаки илдизмевалилар ва хашаки карам элита уруғларини ишлаб чиқариш тўғрисида низом» ва «сабзавот, хашаки илдиз мевалар ва хашаки ка​рам экинлари апробациясига доир йўл – йўриқлар» га мувофиқ) ҳолда ва махсус ишлаб чиқилиб, тасдиқланган методикалар бўйича олиб бо​радилар. суперэлита деб навни етиштириб чиқарган киши, яъни нав муал​лифи бўлган, навга хос белгиларни ҳаммадан кўра кўпроқ акс эттира​диган дастлабки уруғларга айтилади. суперэлита уруғлари навга хос сифатлари жиҳатидангина эмас, балки экишга боп, экиш сифатлари билан ҳам мавжуд давлат андозалари талабларига тўла – тўкис жавоб беради. суперэлита уруғларидан ундирилган ўсимликлардан экиннинг нави ҳамда турига қараб 100 – 200 кг атрофида келадиган озроқ миқдордаги кейинги авлод суперэлита ва элита уруғлари олинади. су​перэлита уруғлар энг қимматли ва навнинг таъриф – тавсифига қараб тўла жавоб берадиган ўсимликлардан йиғилади. элита уруғларини йиғиш учун кўпроқ миқдордаги ўсимликлардан фойдаланилади, шу​нинг …
3
аниб қолмай, балки навга хос сифатларни сақлаб қолиш мақсадини ҳам кўзда тутади. шу муносабат билан уруғчилик хўжаликлари уруғларини кўпайтиришнинг мавжуд схемалари муво​фиқ олиб борадилар. элита ўсимликлардан олинадиган навли уруғлар биринчи репродукция деб, шу биринчи репродукциядан олинганлари эса, иккинчи репродукция деб аталади ва ҳоказо. навли уруғларнинг ирсий сифатлари (нав сифатлари) элита уруғлар сифатларидан кўра пастроқ бўлади ва ҳар қайси янги репродукция сари тобора кўпроқ па​сайиб боради.бошқача айтганда, уруғчилик жараёнида етиштирилади​ган уруғлар миқдори кўпайган сайин уруғларнинг навга хос сифат​лари кейинги ҳар бир авлодда ёмонлашиб боради. уларнинг нав тоза​ли​гини сақлаб бориш учун тегишлича танлаш ва парваришлаш усул​ларини қўлланилиши зарур бўлади. кўпайиш коэффиценти юқори бўлган сабзавот экинлари: карам, баклажон, калампир, физалис, турп, шолғом, редиска, шунингдек ёпиқ ерларга экиладиган помидор ва бодрингнинг элита уруғлари билан марта репродукцияланади. биринчи репродукция уруғлари товар экинлари учун ишлатилади. бошқа ҳамма (дуккаклилардан ташқари) сабзавот ва полиз экинларининг элита уруғлари икки марта репродук​цияланади.товар экинлари учун иккинчи репродукция уруғлари иш​латилади. кўпайиш коэффиценти …
4
кировка қилиш, транспортда олиб бориш, сақлаш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш усул​ларини белгилаб беради. ҳар бир тадбирнинг тўғри амалга оширили​шини ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қошида уруғликларни сертификатлаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш давлат маркази ва унинг жойлардаги бўлинмалари назорат қилиб боради. уруғчилик тизими. сабзавот экинлари билан олиб бориладиган селекция- уруғчилик ишининг ягона давлат тизими давлатга қарашли илмий-текшириш муассасаларини, хўжаликларни ва турли мулкчилик шаклидаги корхоналарни бирлаштиради. бу тизим қуйидаги бугин​ларни ўз ичига олади. илмий- текшириш муассасалари тармоғи - янги навлар яра​тади, ўзида бўлган навларнинг элита уруғини етиштиради ва буларни «узнавуруғсабзавот» республика бирлашмасига етказиб беради, экин​боплик сифатлари ва ҳосилдорлиги юқори бўлган навли уруғлар етиштириш усул амалларини ишлаб чиқади. ўзбекистон сабзавот-по​лиз экинлари ва картошкачилик илмий –текшириш институти билан ўзбекистон ўсимликшунослик илмий- текшириш институти, шунин​гдек тошкент давлат аграр университети ҳамда самарқанд қишлоқ хўжалик институти бу соҳада катта ишларни олиб бормоқдалар. қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш бўйича дав​лат комиссияси ўзбекистон рспубликаси қишлоқ ва …
5
жаларини ишлаб чиқади, мамлакатдаги уруғчилик ишларини мувофиқлаштириб боради. хўжаликлар билан тузиладиган битим шартномалоари буеча уруғлар ишлаб чиқаришни ташкил этади. хўжаликларга агротехника хизмати кўрсатиб боради, репродуцияга мўлжаллаб экилган репродукция экинлари навини баҳолаш ишларини олиб боради, уруғларнинг давлат суғурта жамғармаларини яратади ва ундан фойдаланиб боради, уруғчилик хўжаликларидан уруғларни харид қилади ва сақлаб қўяди, шунингдек уруғларни четга чиқариш ва четдан олиб келиш, яъни экспорт ва им​порт қилиш ишларини олиб боради, навли уруғларни сотади. ихтисослаштирилган уруғчилик хўжаликлари «узнавсабза​вот» дан олинган элита уруғлардан барча мулкчилик шаклидаги хўжаликлар ва ҳаваскор сабзавотчилар эхтиёжларини кондириш учун етарли микторда навли уруғлар етиштириб чиқаради. уруғларнинг навга хос ва экинбоплик сифатлари устидан на​зо​ратни ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги ва​зирлиги кошидаги уруғларни сертификатлаш ва уларнинг сифа​тини назорат қилиш давлат маркази ва унинг жойлардаги бўлинмалари олиб бо​ради. ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгандан кейин уруғчилик ишини ташкил этишга ва унинг аҳволига кўпроқ эъти​бор бериладиган бўлди. 1996 йил 29 августда олий мажлис томо​нидан ўзбекистон республикасининг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "уруғчилик. уруғчиликнинг вазифалари ва ташкил этиш"

1404459207_53437.doc 100 в а х × = уруғчилик. уруғчиликнинг вазифалари ва ташкил этиш режа: 1. уруғчилик тўғрисида тушунча. унинг моҳияти, вазифа​лари. 2. уруғчилик схемаси ва тизими. 3. уруғларнинг нав ва экинбоплик сифатлари. сабзавот ва полиз экинлари ҳосилдорлигини ошириш учун барча тоифадаги хўжаликларни ва ҳаваскор сабзавотчиларни маҳаллий ша​роитларга мослашган энг яхши навларнинг юқори сифатли ва нав тоза навли уруғлар билан таъминлаб бориш зарур. ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримов олий маж​лисининг унинчи сессиясида: «селекция ишини ташкил этишни туб​дан яхшиламок керак. равшанки, фақатгина яхши уруғлар мул –кул ҳосил беради» деб таъкидлаб ўтган эди. мамлакатимизда сабзавот экинлари селекция ва уруғчилигининг муайян бир тизими карор топган, бу тизим қуйидаги асосий буг...

DOC format, 114.0 KB. To download "уруғчилик. уруғчиликнинг вазифалари ва ташкил этиш", click the Telegram button on the left.