мойлаш тизими

DOC 59.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404476602_53740.doc мойлаш тизими режа: 1. двигателнинг мойлаш тизими; 2. мойлаш тизимларининг турлари; 3. мойлаш тизимини жиҳозлари ва элементлари. двигател деталлари ҳаракат қилганда сиртидаги ғадир- будирликлари бир -бирига, едирилиб ишқаланиш кучи ҳосил бўлади. натижада деталлар қизийди, кенгаяди, ейилади ҳатто қадалиб қолиб ишдан чиқади. деталлар қанча кўп ҳаракат қилса, ишқаланувчи сиртлар бир-бирига қанча кучлироқ сиқилса,ишқаланиш кучини енгиш учун шунча кўп қувват сарф бўлади. деталларнинг ишқаланиш кучини камайтириш учун уларнинг сирти мумкин қадар силлиқ қилинади,термик усулда ишланади, қалай, хром ва бошқа металллар билан қопланади,антифрикцион қотишмалар қўлланилади. сирпаниб ишлайдиган подшипниклар ўрнатилади ва ишқаланадиган сиртлар орасида мой пардаси ҳосил этилади. бунда сиртлар бир-биридан мой пардаси билан ажратилиб, қаттик сиртлар ишқаланиши ўрнига суюқ мой қавати заррачаларига ишқаланади. ишқаланувчи сиртлар бир-биридан мой қавати билан ажратилган бўлса, бундай ишқаланиш суюқ ишқаланиш дейилади. бундай ҳолда мой қовушоқ бўлса ва деталлар қанча тез ҳаракат қилса, мой пардаси шунча қалин бўлади,таъсир этувчи сўриқиш ортса мой қатлами юпқалашади. ҳар иккала ҳолда ҳам …
2
ой мажбуран юборилса босим билан мойлаш дейилади, аммо двигателнинг барча деталларига босим билан мой юбориш анча қийин. шунинг учун замонавий двигателларда асосан комбинацияланган мойлаш тизими қўлланилади . двигателлар учун қўлланиладиган мойлар деталларга тушадиган кучли босим ва юқори температурага бардош бериш,иссиқ газлар билан аралашиб алангаланмаслиги ва ёниш камерасида ёнганда қурим ва ҳўл қолдирмаслиги лозим. картер ва трубкалардаги мойлар совуқда суюқланмаслиги ва қотиб қолмаслиги зарур. шунингдек мой деталларини занглатмаслиги ва узоқ вақт сақланганда бузилмаслиги керак . ҳавонинг иссиқ-совуқлигига қараб мойларнинг қовушоқлиги бирмунча ўзгаради,яъни иссиқда суюлади,совуқда эса қуюлади. двигатель ва трансмиссия механизмлари учун қўлланиладиган мойлар нефтдан ёнилғи олингандан кейин қолган қолдиқ мазутдан олинади. двигатель мойлари мазутни қайта ҳайдаш йўли билан олиниб улар дистиллат мойлар деб аталади. трансмиссия мойлари мазут қолдиқларини тиндириб ва тозалаб олиниб, улар қолдиқ мойлар деб аталади. двигателда мойнинг эскирмасдан ишлаш муддати мойлаш тизимининг тузилишига,қаров қоидаларни тўғри бажарилишига ва сифатига боғлиқ. мойнинг қовушоқлиги қотиш температураси, стабиллиги ва коррозия ҳосил этмаслиги унинг …
3
насоси двигатель деталларининг ишқаланадиган сиртларига босим билан мой юборилади. трактор ва ўзи юрар қхм юритмалари двигателларида асосан шестерняли мой насоси қўлланилади. насос чўян корпус, унинг ичига жойлаштирилган етакчи ва етакланувчи шестернядан иборат. насоснинг етакчи шестерняси тақсимлаш шестернялари орқали тирсакли валдан ёки тақсимлаш валининг винтсимон шестернясидан ҳаракатга келтириладиган валикка ўрнатилган. етакланувчи шестерня корпусга ўрнатилган ўқда айланади. шестернялар тиши корпусга жипс тегиб туради. мой насоси қуйидагича ишлайди. шестернялари турли томонга айланганда мой кириш каналидан кириб тишлар орасини тўлдиради. тишлар бир-бирини тишлаганда корпус девори билан тишлар орасига мой сиқилиб, ҳайдаш каналига босим билан чиқади. мой насосга қабул қилгичнинг сим тўридан тозаланиб киради. сузувчи ва қўзғалмас мой қабул қилгичлар бўлади. сузувчи мой қабул қилгич мой бетида қалқиб,тоза мой олади. мой босими белгилангандан ортмаслиги учун мой насосига редукцион клапан ўрнатилади. клапаннинг пружинаси маьлум босимга мўлжаллаб ростланади. двигателни юргизиб юборишда, мой совуқ бўлганда босим мўлжаллангандан ошиб редукцион клапан очилади, ортиқча мой картерга қайтади. бунда ортиқча босимдан …
4
казиб, уни асосан йирик механик аралашмадан тозалайди. дағал фильтрлар лентали ва пластинкали бўлади. фильтрловчи элемент ифлосланганда мойнинг асосий магистралга ўтиши учун сақлагич клапан очилиб, мой кирадиган ва чиқадиган каналларини туташтиради. майин фильтрлар деярли барча трактор ва баъзи ўзи юрар қхм юритмалари двигателларида майин фильтр сифатида реактив центрифуга ўрнатилади. баъзи тракторларга дарҳол фильтр қўйилмасдан, фақат реактив центрифуга ўрнатилади. биринчи ҳолда магистралига параллел уланган, иккинчи ҳолда кетма-кет уланган центрифуга дейилади. центрифуга марказдан қочирма куч таъсирида мойни солиштирма оғирлиги мойникидан оғир бўлган оксидланиш маҳсулотлари ва смолаларидан тозалайди. двигател мой магистралига параллел уланган центрифуга фильтр корпусига ўрнатилган вертикал ўқда равон айлана оладиган ротордан иборат бўлиб, насос чиқарган мойнинг бир қисмини тозалайди. ротор корпуси ва унинг қопқоғи алюминий қотишмасидан ясалган бўлиб, иккита шпилька билан бир-бирига тортиб қўйилган. корпуснинг ўртасидаги ковак стойканнг ичига ўқи айланадиган иккита бронза втулка прессланган. корпусга иккита пўлат трубка пресслаб ўрнатилган. корпус қопқоқ билан беркитилади. трубкаларнинг юқориги қисмидаги кесиклари сим тўр қалпоқчалар …
5
ади. бунга йўл қўймаслик учун мойлаш тизимига махсус мой радиатори ўрнатилади. мой радиатори сув радиатори олдига ўрнатилиб, вентилятор ҳосил этадиган ҳаво оқими билан мойнинг температурасини 10-120 пасайтиради. баъзи ўзи юрар қхм юритмалариларда совитиш тизимидаги сув оқими билан совитиладиган мой радиаторлари ҳам қўлланилади. бундай ҳолда мой фақат совитилмасдан, балки унинг температураси совитиш тизимидаги сувнинг температурасидан паст бўлганда иситилади. сув радиатори олдига ўрнатиладиган мой радиатори (45-расм,а) юмалоқ ёки овал шаклли трубкалардан йиғилган ўзак, юқориги ва пастки баклардан иборат. трубкалар сиртига совитувчи пластиналар кавшарланади ёки ленталар ўрнатилади. пастки бакча тўсик 6 билан ажратилган. радиаторга мой насоси ёки мой фильтридан трубка орқали мой келиб, пастки бакчанинг тўсиқача бўлган ҳажмини тўлдиради. кейин турубкаларнинг бир қисми орқали юқорига кўтарилиб, юқориги резервуарни тўлдиради. трубкаларнинг иккинчи ярмисидан мой пастки бакгача ва ундан трубка орқали мой магистралига йўналтиради. совуқ кунларда радиаторга мой юбормаслик учун махсус кран қилиниб, у ёпиб қўйилади ёки ўз-ўзидан ишлайдиган автомат клапан ўрнатилади. мойлаш тизимини назорат …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "мойлаш тизими"

1404476602_53740.doc мойлаш тизими режа: 1. двигателнинг мойлаш тизими; 2. мойлаш тизимларининг турлари; 3. мойлаш тизимини жиҳозлари ва элементлари. двигател деталлари ҳаракат қилганда сиртидаги ғадир- будирликлари бир -бирига, едирилиб ишқаланиш кучи ҳосил бўлади. натижада деталлар қизийди, кенгаяди, ейилади ҳатто қадалиб қолиб ишдан чиқади. деталлар қанча кўп ҳаракат қилса, ишқаланувчи сиртлар бир-бирига қанча кучлироқ сиқилса,ишқаланиш кучини енгиш учун шунча кўп қувват сарф бўлади. деталларнинг ишқаланиш кучини камайтириш учун уларнинг сирти мумкин қадар силлиқ қилинади,термик усулда ишланади, қалай, хром ва бошқа металллар билан қопланади,антифрикцион қотишмалар қўлланилади. сирпаниб ишлайдиган подшипниклар ўрнатилади ва ишқаланадиган сиртлар орасида мой пардаси ҳосил этилади. бунда ...

DOC format, 59.0 KB. To download "мойлаш тизими", click the Telegram button on the left.

Tags: мойлаш тизими DOC Free download Telegram