ёрма ишлаб чикариш

DOC 97,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404479188_53817.doc ёрма ишлаб чикариш режа: 1. ёрма экин донларининг технологик хоссалари. 2. донларнинг технологик хоссаларини аниқловчи кўрсаткичлар. 3. ёрма экин донларидан ишлаб чиқариладиган ёрма маҳсулотларининг турлари. 4. ёрмаларнинг сифат кўрсаткичлари. 5. тариқ донининг турлари ва сифат кўрсаткичлари. 6. тариқ донини қайта ишлашга тайёрлаш жараёни. 7. тариқ донини кайта ишлаб ёрма олиш жараёни. 8. тариқ донидан олинадиган ёрманинг чиқиши ва сифати. 1. ёрма экин донларининг технологик хоссалари. ёрма заводлари 8-10 хил ёрма экинларидан ёрма ишлаб чиқаради. гречиха, тариқ ва шоли донлари - асосий ёрма экинлари ҳисобланади. чунки улар асосан ёрма ишлаб чиқаришда қўлланилади. бундан ташқари сули, арпа, буғдой, нўхат, маккажухори, алоҳида ҳолларда оқ жухори, чечевица (ясмиқ-дуккакдошлар оиласига мансуб бир йиллик ўсимлик) ва бошқа экин донларидан ёрма ишлаб чиқарилади. экин донлари ўзларининг хусусиятларини ҳар хиллиги билан бир-биридан фарқ қилади. дон хусусиятлари кўрсаткичларини икки гуруҳга бўлиш мумкин: 1. фақат шу экин донига таълукли хусусиятлари (шакли, мағиз ва қобиқларни ўзаро боғланиш мустаҳкамлиги, мағизни мустаҳкамлиги …
2
ёрманинг турини ҳам аниқлаб беради. мағиз ва қобиғи бир-бирига бирлашмаган ёрма экин донларидан асосан бутун ёрма ишлаб чиқарилади, технологик жараён етарли даражада самарадорли бўлмаганида кўп бўлмаган миқдорда синган ёрмалар ҳам олинади. қобиқ билан мағиз бирлашиб ўсган бўлса, донларнинг қобиғини ажратиш қийин кечади. бундай пайтларда катта механик куч ишлатишга тўғри келади, бу мағизларнинг қисман синишига олиб келади. бундай экин донларини қайта ишлашда ҳар хил ўлчамдаги (рақамли) синган ёрмалар олинади. ҳар хил экин донларининг механик хусусиятлари бир хил эмас. шоли ва гречихани мағизи юқори мўртлиги билан бошқа экин донларидан фарқланади, улар урилишда тез синади, сули мағизи эгилувчан бўлиб, улар урилишга яхши қаршилик кўрсатади. ҳар бир ёрма экин донларига таълуқли бўлган хусусиятлар керакли меъёрда, улардаги эндосперм, қобиқ, муртакнинг химиявий таркибига боғлиқ бўлади. шоли эндоспермасида кам миқдорда оқсил ва кўп миқдорда крахмал бўлганлиги учун шолига намлик ва иссиқлик таъсир этганда мағизларнинг ёрилишига олиб келади. сули эндоспермасининг юқори эгилувчанлиги унинг таркибидаги ёғнинг миқдоридан сезиларли боғлиқ …
3
ни қайта ишлаш ёрма маҳсулотлари таркибида зарарли моддаларни миқдорини камайишига олиб келмайди, донлар таркибида уларнинг миқдорини чегаралаб қўйиш керак. шунинг учун ёш болалар озиқ-овқати маҳсулотлари ишлаб чиқаришда, улар таркибидаги оғир металлар ва пестицидларнинг сақланишини назорат қилиш керак. бундан ташқари бир қатор микроорганизмларнинг, ҳамда уларнинг ҳаёт фаолияти маҳсулотларининг миқдори чегаралаб қўйилган. ҳар бир дон партияси ўзи хос технологик хоссаларга эга. доннинг технологик хоссалари деганда, уни аниқ оптимал шароитда қайта ишлаб олинган охирги натижа - тайёр маҳсулотларнинг чиқиши ва сифат кўрсаткичлари, солиштирма эксплуатацион харажатлар, яьни тайёр маҳсулот массаси бирлигини ишлаб чиқаришга кетган харажатлар тушинилади. донларнинг технологик хоссалари қуйидаги кўрсаткичларга боғлиқ бўлиб, уларни икки гуруҳга бўлиш мумкин: 1. фақат шу экин донига таълуқли хусусиятлари (шакли, қобиқ ва мағизнинг ўзаро боғланиш мустаҳкамлиги) мағизнинг мустаҳкамлиги ва бошқалар. 2. ҳар бир экин чегарасида ўзгарадиган хусусиятлар (намлик, тозалиги, йириклиги, чиқиндилар миқдори ва бошқалар. 2. донларнинг технологик хоссаларини аниқловчи кўрсаткичлар. донларнинг технологик хоссаларига таъсир қилувчи кўрсаткичларнинг анча қисми …
4
иги. ёрма донлари массасида кўпгина миқдорда чиқиндилар мавжуд. бу чиқиндилар қанчалик кўп бўлса, ёрманинг чиқиши ва сифати шунча паст бўлади. донли ёки ифлос чиқиндилар бўлиши мумкин. донли чиқиндиларга ўсган донлар, урилган, етилмаган, синган, қобиғи ажралган донлар ва ифлос чиқинди таркибига кирмайдиган маданий ўсимликларнинг донлари киради. асосан шоли, тариқ ва гречиха таркибида учрайдиган ҳар қандай ёввойи ва маданий экинларнинг уруғлари ифлос чиқинди ҳисобланади. бу асосий экин донларининг эзилган, урилган, шикастланганлари - донли чиқинди ҳисобланади. бошқа экин турларидаги донли чиқиндиларга баъзи маданий ўсимликларнинг уруғлари киради. масалан арпада-буғдой, сулида - буғдой, арпа, полба ва бошқалар. ифлос чиқиндиларга-органик ва минерал чиқинди, бегона ўсимликларнинг уруғлари, баъзи бир донлар учун маданий ўсимликларнинг уруғлари киради. булардан ташқари бу чиқиндиларга қуритиш, донларнинг ўз-ўзидан қизиши натижасида бузилган донлар, моғорлаган донлар киради. асосан дон массасида қийин ажралувчи чиқиндилар, бузилган донларнинг бўлиши дон сифатини ёмонлаштиради. таркибида бузилган донлар кўп бўлган дон массасидан стандартларга жавоб берадиган, юқори навли ёрмалар олиб бўлмайди. бундан …
5
адиган ёрма маҳсулотларининг турлари. донни қайта ишлаб ёрма олиш технологик схемасини тузишга қўйидаги омиллар таъсир қилади: ишлаб чиқариладиган маҳсулот ассортименти (бутун ёки синган мағиздан олинган ёрма, силлиқ​ланган ёки силлиқланмаган ёрма); доннинг анатомик тузилиши, мағиз ва қобиқларни боғланиш мустаҳкамлиги, мағизни мустаҳкамли​ги, доннинг шакли ва бошқалар. технологик жараёнларни тузишни умумий қоидаларидан боғлиқ ҳолда ҳамма ёрма экинларини икки гуруҳга бўлиш мумкин. биринчи гуруҳга ташқи қобиғи мағиз билан бирлашиб ўсмаган экин донлари киради. бу донлардан (тариқ, сули, шоли, гречиха) олинадиган асосий маҳсулот бутун ядродан олинган ёрмадир. иккинчи гуруҳга ташқи қобиғи мағиз билан бирлашиб ўсган экин донлари киради ва улардан олинадиган асосий маҳсулот майдаланган ядродан олинган ёрма ҳисобланади. рус нўхатини қайта ишлаб бутун ёрма билан биргаликда бўлинган ёрма ҳам олинади. пачоқланган ва баргсимон, тезпишар ёрмалар, болалар уни ва бошқа хил махсус маҳсулот​ларни ишлаб чиқариш схемаси алохидалиги билан фарқ қилади. ёрма экинларидан 19-жадвалда кўрсатилган маҳсулотлар ишлаб чи​қарилади. жадвал ёрма экинларидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар тури экин тури …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ёрма ишлаб чикариш"

1404479188_53817.doc ёрма ишлаб чикариш режа: 1. ёрма экин донларининг технологик хоссалари. 2. донларнинг технологик хоссаларини аниқловчи кўрсаткичлар. 3. ёрма экин донларидан ишлаб чиқариладиган ёрма маҳсулотларининг турлари. 4. ёрмаларнинг сифат кўрсаткичлари. 5. тариқ донининг турлари ва сифат кўрсаткичлари. 6. тариқ донини қайта ишлашга тайёрлаш жараёни. 7. тариқ донини кайта ишлаб ёрма олиш жараёни. 8. тариқ донидан олинадиган ёрманинг чиқиши ва сифати. 1. ёрма экин донларининг технологик хоссалари. ёрма заводлари 8-10 хил ёрма экинларидан ёрма ишлаб чиқаради. гречиха, тариқ ва шоли донлари - асосий ёрма экинлари ҳисобланади. чунки улар асосан ёрма ишлаб чиқаришда қўлланилади. бундан ташқари сули, арпа, буғдой, нўхат, маккажухори, алоҳида ҳолларда оқ жухори, чечевица (ясмиқ-дуккакдо...

Формат DOC, 97,5 КБ. Чтобы скачать "ёрма ишлаб чикариш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ёрма ишлаб чикариш DOC Бесплатная загрузка Telegram