арпани-ишлатилиши, тарихи, систематикаси, биологияси

DOC 85,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404477844_53789.doc арпани-ишлатилиши, тарихи, систематикаси, биологияси режа: 1.арпанинг ишлатилиши: 2.арпа устириш тарихи. 3.систематикаси 4 биологик хусусиятлари. 1.ишлатилиши. арпа қимматбахо экин хисобланади, у озиқ овқат ва ем-хашак, саноатда хом ашё сифатида ишлатилди.арпа донидан арпа олинади бу жуда тўйимли ва тез хазм бўладиган овқат хисобланади. ўсимликнинг биологик хусусиятлари, тезпишарлиги, шимолий минтақаларда хам экиш мумкинлиги, қургоқчиликка чидамлилиги ва шўрга чидамлилигига қараб юқори бахо олинди. шунинг учун,экологик қийин бўлган шароитда экишга бўлади. арпа донида «хом оқсил» миқдори 7 % дан 25 % гача бўлади мўртагида 26-36 % оқсил, эндоспермда 8-14 %, дон қобигида 7-10 % бўлади.бошоқлаш даврида кўк массасида 1,8-3,5 % оқсил бўлади.оқсил таркиби бир хил эмас: 7,5-28,8 % альбумин, 7-21,9 % глобумин, 15,6-46,4 % гордеин,-47,5 % глютелин бўлади.оқсилсиз азотли бирикмалар 7,5-16,9 % ташкил қилади.донни оқсил йигиндисида ўртача: 3,35% лизин, 2,09 гистидин, 4,37 аргинин, 27,35 аспарагин кислотаси, 12,32 пролин, 1,17 цистин, 3,81 глицин, 4,10 аланин, 4,97 валин, 2,57 метионин, 3,61-изолейцин, 6,53-лейцин, 2,52-тирозин, 5,24-фенилаланин (2) бўлади.арпа …
2
ли ва қилтиқсиз ўсимтали турхиллари мавжуд. 3.олд осиё маркази-табииий шароитда вужудга келган бошогини ранги хар хил, қилтигини узунлиги,бошоқнинг зичлиги ва бошоқ ўзагини бўгинларга бўлиниши бўйича турли шакллари мавжуд. 4.ўрта денгиз-(жанубий африка,египет,тунис,алжир) паластин, сирияда-дони йирик, касаликка чидамли озиқ овқатда ишлатиладиган арпа турларидан иборат. 5.ўрта осиё- тожикистон, афгонистон, ўзбекистонда-иссиқликка, қургоқчиликка чидамли, касаликка чидамсиз турлари экилиб- бу асосан ем-хашак йуналишидаги арпа хисобланади. 6.овропа-сибир маркази-тупроқни юқори кислоталигига чидамли арпа турлари эқилади, бу асосан пиво пишириш саноатининг асосий хомашёси хисобланади. 7.шимолий ва жанубий америка маркази- бошқа минтақалардан келтирилган турлари, бу минтақа арпани келиб чиқишида энг ёши хисобланади. бу минтақадаги арпа турлари ётиб қолишга чидамли, эрта пишар ва касаликка чидамлилиги билан ажралиб туради.арпа экини қадимий экинлардан биридир. олдинги осиёда, ироқда, нил сохилида, туркияни жанубида арпа бизнинг эрамиздан у111-у11 минг йил олдин экила бошланган. бизнинг эрамиздан 3400 йил олдин англияда, 2650 йил олдин данияда, ху1-ху111 асрлардан бошлаб америкада арпа янги экин бўлиб экила бошланган.фао нинг 2000 йил …
3
туксиз, камдан кам тукли, тилчаси қисқа, қулоқчаси катта, эгилган бўлиб бошқа экинлардан тубдан фарқ қилади. тўпгули бошоқ, бошоқ ўзагининг хар қайси погонасида 3 тадан бошоқча жойлашган бўлиб, бошоқчаси бир гулли. уларнинг хаммаси хосил тугадиган ёки икки четидаги, ё бўлмаса битта четкиси хосилсиз бўлиши мумкин. хаммаси хосил тугадиган кўп қаторли, ўртасидаги битта бошоқча ривожлангани икки қаторли арпа турига дейилади.икки қаторли арпанинг бошогида чеккадаги иккитаси ривожланмаган уругсиз.хар бир бошоқча иккита бошоқча қобигига эга, қисқа 1 мм гача камдан кам 1 мм дан катта, устидан узун тукли қилтиқдан иборат,гул қобиги хар хил шаклда, донни тўлиқ ўраб туради, кўпинча у билан қўшилиб ўсади.ташқи қобигидан қилтиқ ёки уч бўлакли ўсимта чиқади. қилтиги арра тишли, камдан кам холда текис. қобигининг ранги хар хил бўлиши мумкин-оч сариқ, қорамтир, сиёхранг, кул ранг, қора. бошоқ ранги ва қипиги ривожланиши билан ажратиб туради. ташқи ва ички гул чангчилари ривожланиб дони гул кобиги билан қопланган, камдан кам ривожланмай пўстсиз очиқ донли …
4
руг куртак ва илдиз хосил бўлади. илдиз тупроқка кириб боради, биринчи барг эса рангсиз юпка қобиқ билан қопланган, тупроқ устига кўтарилади. майсаланиш даври асосан учта барг хосил бўлиши билан якунланади. тупланиш даври. учта барг хосил бўлиши билан тупроқ устки қатламида поя бўгинлари хосил бўла бошлайди. бу бўгиндан иккиламчи илдизлар ва қўшимча майсалар хосил бўлади. хосил бўлган поялар сони тупланиш даражасини кўрсатади. хосилдорликни ошишига ривожланиш шароитининг яхши келиши қўшимча пояларнинг асосий поядан салгина фарқ қилиши хам ўз таъсирини кўрсатади. бир ўсимликда поялар сони 1 дан 16 поягача учрайди, бу билан туп хосил бўлади. тик турувчи, ёйилиб ўсувчи ва оралиқ шакллари бўлади.(2) найчалаш даври. бу даврда бўгин оралиқлари узаяди ва бошоқ хосил бўла бошлайди. униб чиққандан 4-6 хафта ўтгандан сўнг найчалаш даври бошланади ноқулай шароитда бу даврда ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмайди. шу сабабли ўсимлик хосил тўзилиш аъзоларида ўсиш ва ривожланиши кечикади. сув танқислиги, озиқ моддасини, ёругликни етишмовчилиги донни камайишига олиб келади. …
5
кейин кечади. бу давр сут пишиши даври хисобланади, бунда дон хали қум-кўқ (хом), намлиги 60-80% ни ташкил этади. мум пишиш даврида ўсимлик саргиш рангга киради, дони юмшоқ, тирноқда кесилади. дон намлиги 25-30% ташкил этади. бу даврда ўсимликда зарур биологик жараён кечади. дон асосий ўсимликдан ажралади, озуқа оқими тўхтайди, муртак ўсишдан тўхтайди. дон унувчанлигига эга бўлади. мум пишиш даври шароитга қараб 7-15 кун давом этади.бундан кейин тўлиқ пишиш даври бошланади. дон қаттиқ пишади, шаклига, рангига ўлчамига ўз навига хос белгиларига эга бўлади.бу даврда хосилни тезда йигиб олиш талаб эталади, чунки баъзи навлар тукилади ёки хар хил сабабга кўра ётиб қолади. ўсиш ва ривожланиш даври мухим биологик хусусиятларни: генотипини, навларни ўзгачалигини, атроф мухитни таъсирини кўрсатадиган давр. ўсиш даврининг амплитудаси 55-120 кунни ташкил этади. фотопериодик реакция. навларнинг фотопериодик реакцияларини билиш ўз навбатида экиш муддатини тўгри танлаш ноқулай об-хаво шароитидан эхтиёт бўлишни таъминлайди. кун узунлигини қисқариши ривожланиши тезлатади, тупланиш даражасини оширади, барг сони, барг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"арпани-ишлатилиши, тарихи, систематикаси, биологияси" haqida

1404477844_53789.doc арпани-ишлатилиши, тарихи, систематикаси, биологияси режа: 1.арпанинг ишлатилиши: 2.арпа устириш тарихи. 3.систематикаси 4 биологик хусусиятлари. 1.ишлатилиши. арпа қимматбахо экин хисобланади, у озиқ овқат ва ем-хашак, саноатда хом ашё сифатида ишлатилди.арпа донидан арпа олинади бу жуда тўйимли ва тез хазм бўладиган овқат хисобланади. ўсимликнинг биологик хусусиятлари, тезпишарлиги, шимолий минтақаларда хам экиш мумкинлиги, қургоқчиликка чидамлилиги ва шўрга чидамлилигига қараб юқори бахо олинди. шунинг учун,экологик қийин бўлган шароитда экишга бўлади. арпа донида «хом оқсил» миқдори 7 % дан 25 % гача бўлади мўртагида 26-36 % оқсил, эндоспермда 8-14 %, дон қобигида 7-10 % бўлади.бошоқлаш даврида кўк массасида 1,8-3,5 % оқсил бўлади.оқсил таркиби бир хил эмас: 7,5-28...

DOC format, 85,0 KB. "арпани-ишлатилиши, тарихи, систематикаси, биологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.