сабзавот экинлари уруғчилигининг хусусиятлари

DOC 121,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404382229_52946.doc сабзавот экинлари уруғчилигининг хусусиятлари режа: 1. уруғчилик асослари. 2. уруғларни экиш сифатлари. 3. уруғни экишга тайёрлаш. 4. уруққа физикавий омиллар таъсири. таянч иборалар: нав, уруғ, уруғ экиш сифатлари, нав сифати, категория, класс, репродукция, элита, суперэлита, апробатция, уруғчилик, бирламчи ва иккиламчи ҳужжатлари, ҳосилдорликни чамалаш, биологик ва механик ифлосланиш, нав янгилаш, уруғнинг унувчанлиги, саралаш, юқумсизлантириш, барбатёрлаш, термик ва кимёвий ишлаш, дражилаш. 1.уруғчилик асослари. сабзавотчиликнинг асосий мақсади экиладиган экинларнинг районлаштирилган нав - дурагайларининг юқори сифатли уруғлик материалларини экишдан иборат. чунки, ишлаб чиқариш воситаси бўлган уруғ сабзавотлар етиштиришнинг самарадорлигини белгилайдиган омилдир. сабзавот - полиз экинларидан ҳар йили мўл, сифатли ва арзон ҳосил олиш кўп жиҳатдан экиш учун фойдалинаётган уруғ сифатига, тозалиги, соғломлиги, маҳсулдорлиги, унувчанлиги кабиларга боғлиқ. бу айниқса, суғориладиган деҳқончилик шароитида суғориладиган ер, ўғит, техника ва сувдан самарали фойдаланишни белгилайди. шунинг учун республика президенти ва ҳукумати, вазирлар маҳкамаси бутун қишлоқ хўжалик экинларининг уруғчилигини ривожлан-тиришга, уни тўғри ташкил этишга, ишлаб чиқаришни сифатли уруғлар билан …
2
ни, шу жумладан юқори маҳсулдорлигини ҳам тўлиқ наслдан-наслга ўтказади ва юқори ҳосил олишини таъминлайди. уруғлар нав сифати яъни тозалигига қараб 3 та (1,2 ва 3) категорияга ёки тоифага бўлинади. экинларнинг нав тозалиги апробация ўтказиш йўли билан белгиланади. 2.уруғлар экиш сифатига қараб учта: 1, 2, 3 – класс (синф) га бўлинади. класслар қуйидаги кўрсаткичлар: унувчанлик, тозалик, унувчанлик қуввати, ўсиш кучи, ҳаётчанлиги, намлиги, 1000 тасининг массаси, касаллик-зараркунандалар, механик шикастланиш даражалари билан бир-биридан фарқланади. бу кўрсаткичлар давлат стандарти (гост) томонидан ҳар қайси экинлар учун алоҳида белгиланган. нав ва экиш сифатлари бўйича давлат стандарти талабларига жавоб берадиган уруғларга кондицияли ёки сертификацияланган уруғлар деб аталади. суперэлита, элита уруғлар нав сифати 1-категория, экиш сифати 1-классдан кам бўлмаслиги лозим. 1, 2 репродукция уруғлар нав сифати 2 категориядан, экиш сифати 1-классдан кам бўлмаслиги шарт. барча хўжаликлар товар майдонларида экиладиган уруғлар нав тозалиги 3 категориядан, экин сифати 2 классдан кам бўлмаслиги керак. бундан паст кўрсаткичли уруғлар экишга рухсат этилмайди. …
3
хил назорат олиб борилади: 1 уруғ назорати 2. нав назорати. бу назоратлар уруғ етиштириш, тайёрлаш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўз ичига олган муайян чоралар тадбирлар йиғиндисидан иборат. жадвал. категориялар (тоифалар) бўйича сабзавот-полиз экинлари уруғининг нав тозалик кўрсаткичлари экин тури категориялар бўйича нав тозалиги, % дан кам эмас умумий ифлосланишдаги бошқа нав ва дурагайлар % дан кўп эмас i ii iii ii категория iii категория хўраки тарвуз 99 98 90 - 1 бойимжон 98 97 92 - 1 горох 99 98 97.0 1 3 қовун 99 97 92 - 3 оқбош карам 98 97 85 - 3 гул карам 98 95 85 - 3 бош пиёз 98 95 85 - 2 сабзи 98 96 85 - 2 бодринг 98 96 90 - 2 қалампир 99 97 96 - 1 помидор 99 98 97 - 1 редис 98 95 85 - 2 турп 97 95 90 - 2 шолғом 98 …
4
айкалнинг касаллик, зараркунанда ва таъқиқланган бегона ўтлар билан ифлосланишини лаборатория, грунт ва оранжерия нав назоратларини ўз ичига олади. лаборатория нав назорати - лаборатория шароити-да кимёвий усулларда (масалан 10 % naoh ёрдамида) экин уруғининг тахминан нав тозалиги аниқланади. грунт нав назорати – илмий-тадтқиқот институтларида даврий равишда битта навнинг турли элита уруғлари нав тозалигини аниқлаш учун ташкил этилади. оранжерия нав назорати - карамгуллилар тур ва хилларини, хўраки лавлагини бошқа лавлагилардан ифлосланишини 2-3 чинбаргли кўчат ўсимликлари ёшидаёқ аниқлаш учун ўтказилади. апробация деб уруғлик майдонларнинг нав тозали-гини аниқлашга, олинаётган ҳосилнинг уруққа яроқлигини белгилашга айтилади. апроба​ция қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус қўлланмага мувофиқ агроном-апробатордар томонидан ўтказилади. уни ҳосилни йиғишгача ўтказиладиган ҳосилдорликни чамалаб аниқлашдан (прогнозлашдан) фарқлаш лозим. прогнозлаш учун ёки ҳосилдорликни чамалаш учун кўпчилик экинларда учта кўрсатгични билиш етарли : 1. майдон бирлигидаги ҳақиқий туп сонни, 2. бир тупнинг маҳсулдорлигини, яъни ҳосил элементлар миқдорини, 3. битта меванинг ўртача вазнини. агроном - апробатор апробация …
5
ик. 2. намуна олиш. 3. намуналарни текшириш. 4. ўтказилган апробация ҳақида ҳужжатлар тўлди-риш ва топшириш. дала апробацияси кўпчилик сабзавот-полиз экинларда техник ёки тўла пишиш даврида ўтказилади (6-жадвал). жадвал. сабзавот-полиз экинларида апробация ўтказиш даврлари экин тури экин ҳолати 1. оқбош карам бош етарли шаклланган.зич, вазни навга хос, барглари оқарган, устки барг ёйиқ. 2. лавлаги, сабзи, турп, редиска, шолғом, петрушка, сельдерей техник пишиш 3. пиёз ва саримсоқ пиёз пиёзбош устки қобиғи ва бўйни қурий бошлаган 4. бодринг ўсимликда айрим уруғбоп мевалар мавжуд ва оммавий ҳосил шаклланган 5. помидор, қалампир, бойимжон. тўла пишиш 6. тарвуз, қовун, қовоқ. тўла пишиш 7. кабачка, патиссон техник пишиш ва айрим уруғбоп мевалар ҳосил бўлган. апробация қилинаётган нав бошқа экин ва навлардан тарқалиш изоляцияси қуйидаги жадвалда келтирилган. жадвал. сабзавот - полиз экинлари уруғчилик майдонларида тарқалиш изоляциясининг нормалари. № экин тури чегараланган (фазовий) тарқалиш изоляцияси, метр ҳисобида очиқ жойларда ҳимояланган жойларда 1. 2. 3. 4. 5. тарвуз, қовун, қовоқ, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"сабзавот экинлари уруғчилигининг хусусиятлари" haqida

1404382229_52946.doc сабзавот экинлари уруғчилигининг хусусиятлари режа: 1. уруғчилик асослари. 2. уруғларни экиш сифатлари. 3. уруғни экишга тайёрлаш. 4. уруққа физикавий омиллар таъсири. таянч иборалар: нав, уруғ, уруғ экиш сифатлари, нав сифати, категория, класс, репродукция, элита, суперэлита, апробатция, уруғчилик, бирламчи ва иккиламчи ҳужжатлари, ҳосилдорликни чамалаш, биологик ва механик ифлосланиш, нав янгилаш, уруғнинг унувчанлиги, саралаш, юқумсизлантириш, барбатёрлаш, термик ва кимёвий ишлаш, дражилаш. 1.уруғчилик асослари. сабзавотчиликнинг асосий мақсади экиладиган экинларнинг районлаштирилган нав - дурагайларининг юқори сифатли уруғлик материалларини экишдан иборат. чунки, ишлаб чиқариш воситаси бўлган уруғ сабзавотлар етиштиришнинг самарадорлигини белгилайдиган омилдир. саб...

DOC format, 121,0 KB. "сабзавот экинлари уруғчилигининг хусусиятлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.