картошка етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш технологияси

DOC 227.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404382190_52945.doc картошка етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш технологияси режа: 1. аҳамияти, келиб чиқиши, тарқалиши, ҳосилдорлиги. 2. биологик хусусиятлари, навлари. 3. картошканинг айниши ҳақида тушунча. унга қарши кураш чоралари ва вируссиз уруғчилик. 4. эртаги, кечки, уруғлик ва икки ҳосилли экинлар сифатида картошка ўстириш технологияси. 5. картошка ҳосилини йиғиш ва сақлаш усуллари. таянч иборалар:туганак, крахмал, поя, палак, столон, вирусли ва экологик айниш, термотерапия, апикал тўқима ёки учки мерисистема усули, микротузлар, ўстирувчи стимуляторлар, тиомочевина, радонли калий, гибберилин, гетероауксин, тмтд, фунгицидлар, уруғни экишга тайёрлаш, нишлатиш, усимталарни синдириш, колорада қўнғизига қарши кураш, икки ҳосилли экин. 1.аҳамияти. картошка – озиқ овқат, ем-хашак ва техник аҳамиятга эга универсал экиндир. у дунё деҳқончилигида майдони бўйича буғдой, шоли, маккажўхоридан кейинги ўринда, аҳамияти жиҳатдан эса иккинчи ўринда туради. шунинг учун ҳақли равишда ик​кинчи нон деб юритилади. туганак биокимёвий таркиби 75% сув ва 25% қуруқ моддадан иборат. қуруқ модданинг 70—80 % и крахмал бўлиб, туганакда унинг миқдори 13—20%, оқсил 2—3%, клетчатка …
2
и 64%, картошка туганаги оқсилини эса 85% ўзлаштиради. картошка туганаги таркибида д.менделеев даврий жадвалидаги 26 та элемент борлиги аниқланган. шунинг учун ўсимлик мойига хру​стал қилиб қовурилган картошка медик олимларнинг таъкидлашича, одам организмининг жазирама иссиққа чидамлигини оширар экан. картошкадан 500 дан зиёд турли мазали таомлар тайёрланади. ҳозирги кунда у халқимизнинг йил давомида севиб истеъмол қиладиган озиқ-овқатидир. ўсимлик палаги, меваси, яшил рангга кирган туганакларда заҳарли глюкоалкалоид-соланин ҳосил қилади. унинг миқдори 0,02 миллиграмм фоиз ёки 100 грамм туганакда 20 миллиграммдан ошса, одам ва ҳайвонлар учун заҳарлидир. картошка туганаги қайнатилганда соланин миқдори анча камаяди. уруғликка мўлжалланган туганакларда соланиннинг ҳосил бўлиши фойдали. чунки уларни экишгача касаллик-зараркунандалар зарарлантира ол​майди. картошка чорва моллари учун яхши ширали озиқа ҳисобланади. унинг 100 кг туганагида 29,5 палагида эса 8,5 озиқ бирлиги мавжуд. бир гектардан олинган 150 ц туганак ва 80 ц палак ҳосили 5500 озиқ бирлигига тенгдир. чорва молларига картошка туганаклари хомлигича, силосланган ёки буғланган, палаги эса силосланган ҳолда берилади. …
3
бошоқли ва дук​какли дон экинлари учун яхши ўтмишдош ҳисобланади. кўпчилик мамлакатларда шудгорни банд қилувчи экин сифатида ўстирилади. ўзбекистонда картошка асосан озиқ-овқат мақсадида ишлатилади. фақат, нотовар майда, сифатсиз туганаклар ҳосили молларга берилади. келиб чиқиши ва тарқалиши. картошканинг ватани жанубий америка (перу, чили, чилоэ ороли ва бошқалар) ҳисобланади. чунки, анд тоғлари ва тинч океани соҳилларида бу экиннинг ҳозир ҳам кўплаб ёввойи, ярим ёввойи турлари ўсади. академик с.м.букасов, с.в.юзепчукларнинг 1925—1932 йиллардаги марказий ва жанубий америкага сафарлари туфайли картошканинг бой генофонди тўпланди. профессор л.е.горбатенконинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда картошканинг 211 та тури маълум. америкадан (чилидан) картошка 16 аср ўрталарида испанияга келтирилиб, ундан европанинг бошқа мамлакатлари италия, франция, голландия кабиларга тарқалган. рос​сияга картошканинг келтирилиши пётр i номи билан боғлиқ бўлиб, 17 аср охирларида голландиядан камчатка, аляскага олиб келинган. би​роқ у 19 аср ўрталарида бизда кенг тарқалди. ўзбекистонда картошка 150 йилдан бери экилмоқда. картошкачилик дунё деҳқончилигида ривожланаётган тармоқ бўлиб, экин майдони 1991 йилда 17,7 млн гектар бўлган …
4
аҳоли жон бо​шига ҳар йили 45-50 килограмм картошка ишлаб чиқарилмоқда. самарқанд вилояти республикамизнинг картошкачилик ривожланган вилоятларидан ҳисобланади ва унга етиштириладиган картошканинг 25 % улуши тўғри келади. 2.биологик хусусиятлари. картошка юмшоқ иқлим ўсимлиги. лекин ўзининг пластиклиги (мосланувчанлиги) туфайли турли тупроқ-иқлим шароитларида ўстирилиб, муттасил мўл ва сифатли ҳосил олинмоқда. картошка ўсимлиги ўсиш ва ривожланишида униб чиқиш, шона​лаш, гуллаш, палак сарғайиш ва пишиш фазаларини ўтайди. ўсимликнинг бутун шахсий ривожланиш жараёнини шартли равишда 3 даврга бўлиш мумкин: 1. униб чиқишдан гуллашгача бўлган давр. бунда асосан палак жа​дал ўсади, шаклланади, туганак ҳосил бўлиш эса жуда кам бўлиб бошланади. 2. гуллашдан палак сарғайишгача бўлган давр. бу туганакларнинг энг жадал ўсиш ва шаклланиши билан характерланади. 3. палак сарғайишдан унинг табиий қуриши туганак пишишигача бўлган давр. бу даврда туганак ўсиши давом этади, лекин ик​кинчи даврга нисбатан суст боради. даврларнинг давомийлиги навларнинг ўсув даврига боғлиқ бўлиб, эртапишар навларда униб чиқишдан гуллашгача 25—35 кун, ўртапишар ва кечпишар навларда эса 40—45 …
5
сақлаш шароити ва картошка навига қараб 2,5—3, ҳатто 5 ойгача давом этади. шундан сўнг туганаклар нишлай бошлайди. картошка экинининг ватани бўлган чилининг денгиз бўйи район​лари иқлими юмшоқ, салқин, сернам, тупроқлари калийга бой. туга​накларнинг шаклланиши серёғин (300 мм дан зиёд), ҳавонинг нисбий намлиги юқори (75% дан ортиқ), суткалик ўртача ҳарорат юқори бўлмаган (10—15°) даврда ҳамда узун кун (12—15 соат) шароитида ўтади. шунинг учун филогенез жараёнида картошка ўсимлиги паст ҳароратга, сернамликка ва куннинг узун бўлишига мослашган. одам ва европадаги тупроқ-иқлим шароитлари таъсирида кар​тошка ўзининг дастлабки биологик хусусиятларини кескин даражада ўзгартирди. турли шароитларда картошкани пластик экин сифатида ўстириб юқори, сифатли ҳосил етиштиришда, унинг келиб чиқишдаги биологик хусусиятлари ҳаётий омилларга бўлган муносабатида ҳамон намоён бўлмоқда. ҳароратга муносабати. картошка нисбатан паст ҳарорат ўсимлигидир. туганакларнинг нишлаши ва кўкариши ҳарорат 5—6° дан юқори бўлганда бошланади. кўкариб чиқаётган ва чиққан ўсимликларнинг тез илдиз ҳосил қилиши учун ҳарорат 7° дан пасай​маслиги лозим. шунинг учун картошка туганаклари тупроқ 10 см …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "картошка етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш технологияси"

1404382190_52945.doc картошка етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш технологияси режа: 1. аҳамияти, келиб чиқиши, тарқалиши, ҳосилдорлиги. 2. биологик хусусиятлари, навлари. 3. картошканинг айниши ҳақида тушунча. унга қарши кураш чоралари ва вируссиз уруғчилик. 4. эртаги, кечки, уруғлик ва икки ҳосилли экинлар сифатида картошка ўстириш технологияси. 5. картошка ҳосилини йиғиш ва сақлаш усуллари. таянч иборалар:туганак, крахмал, поя, палак, столон, вирусли ва экологик айниш, термотерапия, апикал тўқима ёки учки мерисистема усули, микротузлар, ўстирувчи стимуляторлар, тиомочевина, радонли калий, гибберилин, гетероауксин, тмтд, фунгицидлар, уруғни экишга тайёрлаш, нишлатиш, усимталарни синдириш, колорада қўнғизига қарши кураш, икки ҳосилли экин. 1.аҳамияти. картошка – озиқ овқат, ем-хашак ва техни...

DOC format, 227.0 KB. To download "картошка етиштириш, сақлаш ва қайта ишлаш технологияси", click the Telegram button on the left.