листериоз listeriosis

DOC 95,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404360469_52687.doc листериоз listeriosis режа: 1. қорамоллар листериози 2. паррандалар листериози 3. одамлар листериози листериоз — юқумли касаллик бўлиб, нерв системасининг шикастланиши, септик ҳолат, бўғоз моллар бола ташлаши ва мастит билан характерланади. тарихий маълумот. 1892 йилда лусе, 1911 йилда гюлъферс ўлган қуёнлар организмидан ҳаракатчан микроорганизмни ажратиб олиб кузатдилар. меррей ва уэбблар касалланган қуён ва денгиз чўчқачаларидан микроорганизм ажратиб оддилар. уни соғлом шундай ҳайвонларга юборилганда касаллик пайдо қилган. 1927 йили пири тушқонлардан микроорганизм ажратиб олган, уни кейинчалик listeria monocytognes деб аталди. 1931 йилда жил қўйларда листериоз касаллигини аниқлади. тен-брич эса 1932 йилда бу касаллик паррандаларда ҳам учрашини баён этди. жонс 1934 йили қорамолларда листериозни қайд қилди. собиқ иттифоқда 1936 йили т. слабоспицкий ёш чўчқалар ҳам шу касаллик билан оғришини аниқлади. касалликни ўрганишда п. свинцов, м. халимбеков, а. аннагиев, ю. малаховларнинг хизмати катта. ҳозирги пайтда листериоз дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатида рўйхатга олинган. жумладан, бизда ҳам бу касаллик вақти-вақти билан учраб туради. қўзғатувчиси …
2
сан ёш ва бўғоз ҳайвонларда учрайди. листериялар табиатда жуда кенг тарқалган ва қатор ёввойи ҳайвонлардан ажратиб олинган. тулки, олмахон, сув каламуши, ёввойи чўчқа, кийик, юмронқозиқ, мушук, ит, маймунлар листериозга мойил ва унинг қўзғатувчисини тарқатувчилардир. каналар организмида ҳам сақланади. одамлар ҳам касалланади. касал ҳайвонлар касаллик кўзғатувчисининг манбаи ҳисобланади, улар ўзининг ҳамма секрет ва экскретлари билан ташқи муҳитга листерияларни ажратиб чиқаради. листериялар айниқса бола ташлаган ҳайвонларда кўп миқдорда ажралади ва ўта хавфли бўлади. мастит бўлганда эса сут орқали ажралиб чиқади. кўршапалаклар энг хавфли тарқатувчи ҳисобланади. н. огнева (1964) кемирувчилардан 83 та листерия штаммини ажратиб олган бўлса, г. юрков (1962, луганск) биринчи бўлиб кемирувчиларнинг ҳайвонлар листериоз касаллигига бевосита алоқаси борлигини исботлаб берди. кемирувчи ва қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг листериозда боғлиқлиги иксод каналари орқали содир бўлиши мумкин. клиник соғлом ҳайвоилар организмида ҳам листериялар яшайди. парвариш, озиқлантириш қийинлашгудек бўлса, организмнинг резистентлиги тушиб кетади ва мол касалликка тез чалинади. қўйларда касаллик асосан қиш ва баҳорда учрайди. чунки …
3
айди. эпизоотик ҳолат жуда кам кузатилади. касалланиш 1—20 фоиз, паррандаларда эса 60 фоиз бўлади. листериоз нерв жароҳати шаклида кечганда 98—100 фоиз, септик ҳолатда кечганда эса 50 фоиз ҳолда ўлим билан тугайди. листерияларнинг ташқи муҳитда узоқ сақланиши, уларни ташувчи ҳайвонлар ҳамда табиатда табиий ўчоқларнинг мавжудлиги, фауналар касалликнинг стационар ҳолатга ўтиб кетишининг асосий сабабларидандир. патогенези. касалликнинг ривожланиш механизми ва клиник белгилари кўп ҳолларда қўзғатувчининг организмга тушиш йўлига боғлиқ. листерия организмга тушгач, сепсис ҳолатини вужудга келтиради ва айрим аъзо ҳамда тўқималарнинг жароҳатланишига сабаб бўлади. касалликнинг ҳар хил ҳолатда намоён бўлиши листериянинг вирулентлиги, юқиш йўли, тушган дозаси, ҳайвоннинг ёши, физиологик ҳолати, бўғозлиги, боқиш ва асраш шароитларига боғлиқ. организмга тушган листериялар кўпайиб ривожлангудек бўлса, нейроген, лимфоген ва гематоген йўллар билан тарқалади. листериялар ҳар хил аъзоларга тушгач, ҳимоя воситаларини енгиб бош мияга ўтади. катта ёшдаги ҳайвонларда жуда кам ҳолларда сепсис учраб, асосан бош мия зарарланади. агар ҳайвон бўғоз бўлса, унинг жинсий аъзоси қаттиқ жароҳатланади. касаллик ёш …
4
давом этади. касаллик ўткир ва ярим ўткир ҳолатда кечиб, бир неча хил клиник кўринишда намоён бўлади. нерв ҳолати, септик, аралаш ҳолат, клиник белгисиз кечиш, жинсий аъзолар жароҳатланиши (бола ташлаш, йўлдош ушланиши, эндометрит, метрит), листериоз мастити шулар жумласидандир. қорамоллар листериози. кўпинча нерв системасининг шикастланиши билан кечади (расм). касаллик безовта бўлиш ва сўлғинлик билан бошланади, мол ҳеч нарса емай қўяди, 4—5 кун ўтгач, юриш мароми ўзгаради, қалтироқ тутади, нерв системасига шикаст етиб ножўя ҳаракат аломатлари пайдо бўлади. айрим гуруҳ мускуллар фалажланиб, коньюнктивит, стоматит кузатилиб, мол кўр бўлиб қолади. тана ҳарорати касаллик бошланиш даврида кўтарилиб, кейин тушиб кетади. касаллик 7—8 кун давом этади. иккинчи хил намоён бўлишида эса жинсий аъзо яллиғланади, бола ташлайди, йўлдош ушланиб, метрит бошланади. расм. листериоз касаллигида асаб бузилишининг кўриниши. листериозда мастит кузатилиб, кўзғатувчи узоқ вақт сут орқали ажралиб туриши мумкин. бузоқларда кўпинча септицемия ҳолатида кечиб, баъзида марказий нерв системаси шикастланади. қўй-эчкиларда ҳам нерв системасининг шикастланиши билан кечади. касаллик бошланишида …
5
ошланганда кўтарилиб, кейин пасаяди. септик ҳолатда кечганда эса жуда безовта бўлиб, ҳеч нарса емай қўяди, умумий ҳолсизлик кузатилади, нафас олиш қийинлашади, қорин териси на қулоқда кўкимтир доғлар пайдо бўлади. катарал энтерит (ич кетиши) рўй беради. ҳарорат кўтарилиб, касаллик 3—4 кун давом этади. паррандалар листериози. уларда касаллик септик ҳолатда кечади. жўжа ва ёш товуқлар кўп касалланади. иштаҳа пасайиб, кам ҳаракат қилади, нафас олиш тезлашади, тез заифлашиб, бирдан тиришиб бзовталанади. мудроқ босиб, бирданига учиб тушади, айлана бошлайди ва йиқилади. оёқ, қанот ва буйинлари фалаж бўлади. конъюнктивит рўй бериб, парранда кўр бўлиб қолади. патологоанатомик ўзгаришлар. касалликнинг патологоанатомияси унинг намоён бўлиш шакли ва кечиш муддатига боғлиқ. нерв шаклида кечганда мияда шиш бўлиб, қон қуйилади. бошқа аъзоларда ҳам шу ҳолат намоён бўлиши мумкин. септик ҳолатда кечганда гиперемия кузатилиб, ўпка шишади, ошқозон-ичак йўлининг шиллиқ пардаларида катар бўлади. юрак мускули ва паренхиматоз аъзоларга қон қуйилади. талоқ катталашиб, жигар, буйрак ва миокардда некротик ўчоқчалар пайдо бўлади. лимфатик тугунлар …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "листериоз listeriosis"

1404360469_52687.doc листериоз listeriosis режа: 1. қорамоллар листериози 2. паррандалар листериози 3. одамлар листериози листериоз — юқумли касаллик бўлиб, нерв системасининг шикастланиши, септик ҳолат, бўғоз моллар бола ташлаши ва мастит билан характерланади. тарихий маълумот. 1892 йилда лусе, 1911 йилда гюлъферс ўлган қуёнлар организмидан ҳаракатчан микроорганизмни ажратиб олиб кузатдилар. меррей ва уэбблар касалланган қуён ва денгиз чўчқачаларидан микроорганизм ажратиб оддилар. уни соғлом шундай ҳайвонларга юборилганда касаллик пайдо қилган. 1927 йили пири тушқонлардан микроорганизм ажратиб олган, уни кейинчалик listeria monocytognes деб аталди. 1931 йилда жил қўйларда листериоз касаллигини аниқлади. тен-брич эса 1932 йилда бу касаллик паррандаларда ҳам учрашини баён этди. жонс 1934 йи...

Формат DOC, 95,0 КБ. Чтобы скачать "листериоз listeriosis", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: листериоз listeriosis DOC Бесплатная загрузка Telegram