маккажўхорини етиштириш технологияси

DOC 45,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404297849_52549.doc маккажўхорини етиштириш технологияси режа: 1. маккажўхорини халқ хўжалигидаги ахамияти. 2. маккажўхорини етиштириш технологияси. 1.маккажўхорини халқ хўжалигидаги ахамияти. маккажўхори энг қимматли донли ўсимлик хисобланиб, озиқ-овқат, ем-хашак, техник ва агротехник ахамиятга эга. озиқ-овқат сифатида маккажўхорини дони ишлатилади. унинг дони жуда хам тўйимли хисобланиб, таркибида оқсил моддаси камроқ бўлади. шу сабабли маккажўхори унига 25-30% буғдой уни қўшилиб нон ёпилади. бундан ташқари маккажўхори донидан ёрма тайёрланади. сут мум пишиш даврида уни қовирилиб ёки қайнатиб пиширилган холда озиқ овқат сифатида ишлатиш мумкин. унинг донидан консерва хам тайёрланади. ем-хашак сифатида унинг дони ва пояси ишлатилади. мкаккажўхори пояси молларга кўклигича берилади, ундан силос ва хашак тайёрланади. маккажўхорини техник аҳамияти шундан иборатки, унинг донидан крахмал, спирт, глюкоза, сирка кислотаси, поясидан эса қоғоз, картон, ёғоч спирти, сунъий каучук, сунъий смола ва бошқа ҳар хил маҳсувлотлар олинади. 3.маккажўхори етиштириш технологияси. а) маккажўхорини алмашлаб экишдаги ўрни, ўғитлаш ва ерни экишга тайёрлаш. маккажўхори ер танламайди. уни ҳар қандай экиндан бўшаган ерга …
2
и. озиқлантириш ҳам маккажўхори ҳосилдорлигини оширади. ўсиш даврида маккажўхорини икки марта, 1-чи марта ўсимликда 3-4 барг ҳосил бўлганда, 2 –чи марта оталик тўп гул ҳосил бўлишига 8-10 кун қолганда озиқлантирилади. 1-чи озиқлантиришда гектарига 60-80 кгазот, 40-60 кг фосфор ва 30 кг калий, 2-чи озиқлантиришда эса 60-80 кг азот ўғити берилади. ўғит махсус ўғитлагич суз, нку, оук, нку-4,6 машиналарида берилади. маккажўхори экиш учун ер кузда шудгор қилинади. тупроқни хусусиятига қараб шудгорлаш чуқурлиги 28-30 см ва ундан ҳам чуқур бўлиши мумкин. кўп йиллик бегона ўтлар босган далаларда кузги шудгорлашдан сўнг речагли, пружинали борона-культиватор ёки чизил ёрдамида илдиз қолдиқлари олиб ташланади. шурланган ерларда тупроқ шўри ювилади. шудгор чимқирқарли ёки 2 ярусли плг ёрдамида амалга оширилади. экишга қадар шудгорда бегона ўтлар пайдо бўлса, баҳорда 8-10 см чуқурликда культивацияланади, кейин бороналанади ва кетам – кет мола босилади. б) маккажўхорини экиш, уруғини экишга тайёрлаш, экиш муддатлари, усуллари ва меъёри. ҳозирги вақтда уруғни хозирги вақтда уруғни махсус …
3
диган уруғни тозалиги 99-99,8%, униб чиқиш даражаси 85-95% бўлиши керак. маккажўхори бахорда тупроқ харорати 100 иссиқликка етганда экилади. бундан ташқари уни ёзда такрорий экин сифатида экиш мумкин. ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида 15-20 мартларда, тошкент, самарқанд вилоятларида ҳамда фарғона водийсида 20-25 мартларда, хоразм вилояти ва қорақолпоғистон республикасида 10 апрелда экилади. умуман ҳар бир вилоят шароитида чигитни экиш бошлангунча маккажўхорини экишни тамомлаш керак. маккажўхори кечки муддатларда экилганда уни ҳосили анча пасаяди. маккажўхори кенг қаторлаб, қатор ораси 60,70,90 см қилиб экилиб, унинг навига қараб ҳар 15,20 см оралиқда биттадан ўсимлик қолдирилади. эртапишар нав ва дурагайлар экилганда бир гектар ерда 70-80 минг ўсимлик, ўртапишар нав ва дурагайлар экилганда эса бир гектар ерда 50-55 минг ўсимлик, кечпишарларда эса 40 минг ўсимлик қолдирилади. уруғнинг экиш меъёри 15-20 кг дан 25-30 кг бўлади. в) маккажўхори экинини парвариш қилиш. экинни парвариш қилиш тупроқ қатқолоғига қарши кураш, қатор ораларини ишлаш, яганалаш, озиқлантириш, суғориш ва уруғлик учун экилган майдонларда қўшимча чанглатишдан …
4
уддатда йиғиб олинади, ер экишга тайёрланади ва уруғ экилгандан сўнг суғорилади. умуман маккажўхори такрорий экин сифатида экилганда унинг агротехникаси бахорда экилгандагига нисбатан кам фарқ қилади. фақат маккажўхорининг эрта пишар нав ва дурагайлари экилиши керак. ўзбекистонда хозирги вақтда перекоп тв ва ўзбекистон-306 мв эртапишар дурагайлари экилмоқда. бу дурагайлар такрорий экин сифатида экилганда 35-50 центнергача дон беради. д) хосилни йиғиб олиш. маккажўхори силос учун экилганда донининг сут-мум пишиш даврида ўпилади. бунда кск-100, викр, кс-1,8 комбайинлари ишлатилади. дон учун экилган маккажўхори дони тўла пишганда, сўта қаторлари қуриганда йиғиштириб олинади. бунда махсус комбайнлар херсонец-200, херсонец-7 ишлатилади. бу комбайнлар маккажўхорини ўриш, поясини майдалаш, сўталарни поядан ажратиб олиш ва уларни қобиғини арчиш каби ишларни бир йўла бажаради. сўталар эса хўжаликда оддий молотилка ёки комбайнда янчилади. адабиётлар: 1.г.с.посўпанов растениеводства м.колос. 1997 172-183 бетлар. 2.х.н.атабаева, з. умаров, х.ч.бўриев ва бошқалар ўсимликшунослик т.мехнат-2000, 90-97 бетлар.
5
маккажўхорини етиштириш технологияси - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"маккажўхорини етиштириш технологияси" haqida

1404297849_52549.doc маккажўхорини етиштириш технологияси режа: 1. маккажўхорини халқ хўжалигидаги ахамияти. 2. маккажўхорини етиштириш технологияси. 1.маккажўхорини халқ хўжалигидаги ахамияти. маккажўхори энг қимматли донли ўсимлик хисобланиб, озиқ-овқат, ем-хашак, техник ва агротехник ахамиятга эга. озиқ-овқат сифатида маккажўхорини дони ишлатилади. унинг дони жуда хам тўйимли хисобланиб, таркибида оқсил моддаси камроқ бўлади. шу сабабли маккажўхори унига 25-30% буғдой уни қўшилиб нон ёпилади. бундан ташқари маккажўхори донидан ёрма тайёрланади. сут мум пишиш даврида уни қовирилиб ёки қайнатиб пиширилган холда озиқ овқат сифатида ишлатиш мумкин. унинг донидан консерва хам тайёрланади. ем-хашак сифатида унинг дони ва пояси ишлатилади. мкаккажўхори пояси молларга кўклигича берилади, ундан ...

DOC format, 45,5 KB. "маккажўхорини етиштириш технологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.