экспертиза усулларидан фойдаланиш. энтомологик экспертиза лабораторияси

DOC 89,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1708107343.doc экспертиза усулларидан фойдаланиш. энтомологик экспертиза лабораторияси режа: 1. энтомологик экспертизанинг умумий қоидалари. 2. кўчат ва мева зараркунандаларининг экспертиза усуллари 3. лаборатория энтомологик экспертизаси энтомологик экспертизанинг умумий қоидалари. лабораторияга олиб келинган ҳар қандай материални биринчи бўлиб энтомолог текширади. материалда ҳашарот ва каналар бор-йўқлиги аниқланади; агар улар фаол ҳолда бўлса, улар ташқарига чиқиб кетмаслиги учун чора кўрилади, жумладан, материал пленкага ўралади ёки шиша қалпоқ билан бекитилади ва ҳашаротлар эфир ёки дилхлорэтан билан ўлдирилади. 5-10 дақиқадан сўнг материални текшириш давом эттирилади. лаборатория хонасида ойна ва дарчалар ёпиқ бўлиши ёки уларга дока ёхуд қалин тўр тутилган бўлиши лозим. келтирилган материални ўша куннинг ўзида экспертиза қилиш лозим. сўнгра материал батафсил экспертиза қилинади, жумладан лупа ёки бинокуляр микроскопда текширилади, кичик аъзоларидан препарат тайёрланиб, улар микроскопда таҳлил қилинади. экспертиза пайтида топилган зарарли ҳашаротлардан ҳар бирининг намунаси алоҳида пробиркага солиниб, унинг ичига дарҳол бироз пахта ва этикетка қўйилади. ўша пробиркага зарарланган материалнинг намунаси ҳам қўйилади ва пробирканинг …
2
ан, шунингдек карантин объектлари билан зарарланган ҳудуддан келтириладиган ўсимлик юкларига нисбатан жорий қилинади. чет эллардан келтирилган ўсимлик материалларидан намуна олиш йўллари: чет элдан келтириладиган ўсимлик юкларини республиками худудидаги биринчи пунктда ўсимликларни карантин қилиш давлат инспекцияси қўшимча кўрикдан ўтказади. давлат карантин инспектори карантин юкни қўшимча кўрикдан ўтказиб бўлганидан кейин, бу ўсимликларнинг ҳар бир партиясидан лабораторияда экспертиза қилиш учун ўртача намуна олади. партия деб, бир вақтнинг ўзида қабул этиладиган, топшириладиган, тарқатиладиган бир турдаги карантин ўсимликнинг муайян миқдорига айтилади. дастлабки намуна учун уруғ шчуп ёки қўл билан қопнинг ҳар жой-ҳар жойидан олинади. заранг, шумтол уруғи сингари канотчали уруғлар қоп ёки яшикдан брезентга бир текис қилиб тўкилади, сўнгра уларнинг хар хил жойларидан қўл билан дастлабки намуналар олинади. нечта копдан дастлабки намуна олиш зарурлиги партиянинг катта-кичиклигига қараб белгиланади. партиядан олинган хамма дастлабки намуналар кўздан кечирилгандан кейин, бирга қўшилиб умумий намуна тузилади; бу намунани асосий намуна дейилади. асосий намуна учун олинган дастлабки намуналарни кўздан кечиришда уларда …
3
лиги ўртача намунаникидан ошмаса, у ўртача намуна бўлиб хам хисобланади. ўртача намуна ўткир баргли заранг уруғидан-1000 грамм; шумтол, татар заранги, ингичка баргли жийда уруғларидан-500 грамм; оқ акация, нок, олма, олча, сариқ акация уруғларидан-300 грамм; қайрағоч уруғидан-200 грамм миқдорида олинади. оз миқдорда (пакет ва халтачаларда) келтириладиган сабзавот, манзарали ва бошқа ўсимликларнинг уруғларини экспертиза қилишда келиб чиқиши бир хил бўлган айрим ўсимлик(экин)нинг ҳар навидан намуна олинади, сўнгра қуйидаги тартибда кўриб чиқилади: а). 25 пакетгача бўлган партияда хамма пакетлардаги уруғлар кўриб чиқилади; б). 100 пакетгача бўлган партияда ҳар тўртинчи пакетдаги уруғлар кўриб чиқилади; в). кўп миқдордаги партия 100 пакетлик партияларга ажратилиб, юқоридаги “б” бандида кўрсатилганидек таҳлил килинади. икки килограммгача миқдорда илмий-текшириш мақсадларида келтириладиган уруғлик чигит намуналарининг хаммаси анализ қилиш учун карантин лабораториясига топширилади. ҳар партиядаги туганак, бошпиёз, илдизпояларнинг сони 500 донадан ошиқ бўлмаса, бундай материал доналаб кўздан кечирилади. партиядаги материал 500 донадан кўп булганида, бундан ошиқча туганак (бош-пиёз) нинг 10-15 проценти қўшимча кўриб …
4
да қайта ишлаш учун келтириладиган хўл мева, сабзавот ва бошқа махсулотлардан иборат юклар қуйидаги миқдорларда қўшимча кўрикдан ўтказилади. хар яшикдаги меваларнинг камида 15 донаси кўздан кечирилади. мевалар зарарланган бўлса ёки зарарланган деб гумон қилинса, у вақтда лабораторияда анализ қилиш учун намуналар олинади. кўчат ва мева зараркунандаларининг экспертиза усуллари ўзбекистон ҳудудида чет эл мамлакатларидан ҳар хил савдо шартномалар асосида жуда кўп мева ва резаворлар олиб келинади. ундан ташқари кўп мева ва резаворларни автомобил темир йўл ва ҳаво йўллари, пассажирлар ўзлари билан олиб келади. айрим ҳолларда мева ва резаворлар халқаро жўнатмаларда ҳам ҳудудимизга келиши мумкин. товар партиялардаги мева ўрамлари хилма-хил бўлиши мумкин. олма, беҳи, нок, анорларни кўп ҳолларда ёғоч ёки пластик яшикларда олиб келинади. баъзи ҳоллларда олма ва апельсинларни ноозиқ навларини ҳар биттаси алоҳида юпқа қоғоз яшикларда келтириши мумкин. шарқий осиёдан олиб келинадиган мевалар эзилмаслиги учун яшиклар ва меваларни ораларига шоли қипиқлари солиши мумкин. қароли, ўрик, черешня, гилос ва узумлар бўйи 25см …
5
ларда, тараларида америка капалаги (huphantria cunea) нинг қурт ва ғумбаклари топилиши мумкин. улардан ташқари, ҳар хил қалқондорлар, унсимон қуртлар, жумладан калифорния қалқондори (quadraspidiotus pentagona), тут қалқондори ва бошқа зараркунандаларнинг тухумларини учратиш мумкин. кўчатларни экспертизасини ўтказиш учун ишчи жой тайёрланади ва келган посилкаларни очилади. аста секин кўчатларни бўшатилади ва атрофдаги пахта шохларни олиб ташланади. кўчатлар бита-битта олиб кўрикдан лупа ёрдамида ўтказилади. кўчатларни кўрикдан ўтказиш илдиздан бошланади. қолдиқ тупроқ скальпель ёрдамида тозаланади. петри ликопчасига солиниб бинокуляр ёрдамида хашарот ёки кана бор йўқлиги аниқланади. илдиз бўйнига алохида диққат қилиниши лозим. патологик шиш, галлалар скальпель ёрдамида очилади ва кўрикдан ўтказилади. кўчат поя қобиғи, поялар, поя қўлтиқлари, куртаклар хам қалқондорларни бор йўқлигига аҳамият берилиб кўрикдан лупа ёрдамида аниқланади. айниқса қуриб қолган ўсимлик қисмларини текшириш лозим. зараркунанда аниқланилгандан кейин уларни скальпель ёрдамида кесилади ва устидан парафин қуйилади. зараркунандаларни териб олиб фиксаторга жойланади. албатта мевалар қайси хашаротлар билан зарарланиши мумкинлигини билиш лозим. хашаротлар меваларни ташқаридан зарарлаши мумкин. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"экспертиза усулларидан фойдаланиш. энтомологик экспертиза лабораторияси" haqida

1708107343.doc экспертиза усулларидан фойдаланиш. энтомологик экспертиза лабораторияси режа: 1. энтомологик экспертизанинг умумий қоидалари. 2. кўчат ва мева зараркунандаларининг экспертиза усуллари 3. лаборатория энтомологик экспертизаси энтомологик экспертизанинг умумий қоидалари. лабораторияга олиб келинган ҳар қандай материални биринчи бўлиб энтомолог текширади. материалда ҳашарот ва каналар бор-йўқлиги аниқланади; агар улар фаол ҳолда бўлса, улар ташқарига чиқиб кетмаслиги учун чора кўрилади, жумладан, материал пленкага ўралади ёки шиша қалпоқ билан бекитилади ва ҳашаротлар эфир ёки дилхлорэтан билан ўлдирилади. 5-10 дақиқадан сўнг материални текшириш давом эттирилади. лаборатория хонасида ойна ва дарчалар ёпиқ бўлиши ёки уларга дока ёхуд қалин тўр тутилган бўлиши лозим. келтирилган м...

DOC format, 89,5 KB. "экспертиза усулларидан фойдаланиш. энтомологик экспертиза лабораторияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.