экологик мониторинг ва экспертиза

PDF 17 sahifa 314,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 17
9 мавзу: муҳит ҳолатини назорат қилиш мониторинги. экологик экспертиза. экологик ҳавфсизлик. экологик таълим-тарбия. 1.дарснинг мақсади. экологик мониторинг атроф-муҳитни яхшилаш ва биосферани мусаффо сақлаш бўйича қатор тадбирларни амалга ошириш, унинг объекти табиий, антропоген ёки табиий-антропоген тузилмалари ҳолатини назорат қилиш ва олдини олиш, ягона экологик сиёсат юргизишда, давлат экологик экспертизаси муҳим рол ўйнайди. экологик экспертиза табиат ва жамият тизимидаги барча ўзаро боғланишлар ва зиддиятларни ҳар томонлама таҳлил қилади ва шу каби тушунчалар ҳақида маълумотлар берилади. 2.дарснинг вазифаси. мониторингнинг вазифаси фақат фактларни қайд этиш билан чекланмасдан, балки экспериментлар ўтказиш, жараёнларни моделлаштириш, илмий башоратларнинг сифатини текшириш билан ҳам шуғулланади. ундан ташқари, доимий кузатишлар олиб бориш ва биосферанинг ҳозирга ҳолатидаги фанлар параметрини аниқлаш, инсонлар таъсири туфайли содир этилган ўзгаришларни таққослашдан иборатдир. давлат экологик экспертизаси республикада маълум бўлган эксперт органларининг тизимида алоҳида ўрин эгаллайди, шунингдек табиат-жамият тизимидаги барча ўзаро боғланишлар ва зиддиятларни ҳар томонлама таҳлил қилади. 3.ўқув жараёнининг мазмуни. 1. “мониторинг” қайси сўздан олинган? 2. мониторингнинг …
2 / 17
кетади. 1-гуруҳга саволлар 1. мониторинг нима? 2. экологик мониторинг нималарни амалга оширади? 3. экологик экспертиза нима? 2-гуруҳга саволлар 1. экологик мониторининг вазифалари. 2. экологик мониторингни ташкил қилишдан мақсад. 3. экологик экспертизанинг вазифалари. 3-гуруҳга саволлар 1. глобал (биосфера) мониторинги кимлар томонидан амалга оширилади? 2. давлат экологик эксперизаси қайси тизимдаги зиддиятларни тахлил қилади? 3. ҳудудий мониторинг ким томонидан олиб борилади? 4-гуруҳга саволлар 1. экологик мониторинг асосан нималарга эътибор бериши керак? 2. биосферада кетаётган жараёнларни ким назорат қилади? 3. антропоген тазйиқ кучли бўлган минтақаларни ким назорат қилади? 5-гуруҳга саволлар 1. инсонни яхши яхшаши учун қандай муҳит бўлиши керак? 2. муҳит сифати нима? 3. экологик экспертизанинг вазифалари нималардан иборат? вертушка методи бу методда 3 та ёки 5 та гурухга материал тарқатилади ва ҳар бир гуруҳ якка ҳолда белгилайди. ундан кейин бу материал гуруҳларга аралаштириб берилади ва улар қайтадан белгилайдилар. материални талабалар ўртасида 3- 5 марта қайта айлантиргандан сўнг ўқитувчи ва талабалар ўртасида муҳокама бўлади. …
3 / 17
яти экологик мониторингни атроф-муҳит элементларини маконда ва замонда маълум мақсад ҳамда дастур асосида қайта кузатиш, деб таърифлайди. мониторингнинг объекти табиий, антропоген, ёки табиий-антропоген экотизимлар бўлиши мумкин. мониторингнинг мақсади фақат фактларни қайд этиш билан чекланмасдан, балки экспериментлар ўтказиш, жараёнларни моделлаштириш, илмий башоратларнинг сифатини текширишдан ҳам иборатдир. мониторингни ташкил этишдан мақсад аён, у маҳаллий вазифаларни ечиши зарур, яъни айрим экотизимнинг ҳолатини кузатиши ёки уларнинг бўлакларини (масалан,биотлар жонли организмлар мажмуаси) ва планетар характердаги, глобал тизимдаги мониторингларни ўз ичига олади. глобал тизимдаги мониторинглар базасини космик ва ҳисоблаш техникаси ташкил этади. шу нарса маълумки, сунъий ер йўлдошлари, учувчисиз ва учувчили бошқарилаётган йўлдошлар ер биосферасида содир бўлаётган жараёнлар ҳолатини жуда муваффақиятли кузатмоқда, айни вақтда бу жараёнларни ерда туриб кузатиш жуда ҳам қийиндир. мисол тариқасида, мониторингнинг маҳаллий вазифаси зараркунандалар популяциясининг динамикасини кузатиш ва уларни таъқиб қилиб туриш, жумладан катта майдондаги ҳашаротларни (у ёки бу турнинг бутун ареалида), муҳофаза қилинадиган ҳайвонлар популяцияси ҳаракатини ҳисобга олиш. мониторинг ўрмон ва …
4 / 17
ий (биоэкологик) мониторинг, аҳоли яшайдиган мавзелар, саноат марказларида, корхоналарда муҳит сифатининг ўзгаришларини ҳисобга олади. академик и.п.герасимов мониторинг тизимларининг ҳар бирини ўз вазифасига эга блокларга бўлиб, уларни таъминловчи базалар мавжуд деб кўрсатади. атмосферанинг ифлосланиш даражасини асбоблардан фойдаланиб баҳолаш усуллари билан бир қаторда, биологик индикациялардан, яъни жонли организмлардан ҳам фойдаланилади (тест-объектлар), айниқса маълум кимёвий қўшилмаларга сезгир организмлар ишлатилади. ҳозир кўп қўлланиладиган усуллардан бири - бу лихеноиндикация усулидир, лотинча “лихенес” сўзидан олинган бўлиб, лишайник маъносини англатади, бу усул асосан шаҳардаги йирик корхоналар жойлашган жойлардаги кўчатларда учрайдиган лишайникларни ҳисобга олишга асосланган. шу нарса аниқланганки, лишайникларнинг дарахтлар поясида учраши билан атмосферанинг ифлосланиши ўртасида боғланиш бўлиб, агар атмосфера заҳарли моддалар билан ифлосланган бўлса, лишайниклар у ердаги дарахтлар поясида кам учрайди. маҳаллий мониторингнинг вазифасига саноат корхоналаридаги санитария –саноат лабораториясининг фаолияти ҳам киради. бу лаборатория вазифасига саноат корхоналари цехлари, саноат майдонларидаги ҳавонинг ифлосланганлигини, шунингдек сув тармоқларидаги сувнинг ифлосланишини аниқлаш даражалари киради. глобал ва миллий мониторингни ташкил этиш, яъни …
5 / 17
она экологик сиёсатни юргизиш йўли давлат экологик экспертизаси ҳисобланади. экологик экспертиза жамият ташкилотлари ва давлат муассасалари янги қурилма объектлари, ишлаб турган хўжалик ва бошқа объектларни қайта қуриш назаридан баҳолаш учун фаолият кўрсатади. давлат экологик экспертизаси республикадаги маълум бўлган эксперт органлари тизимида алоҳида ўрин эгаллайди. у объектларни комплекс тарзда баҳолайди, яъни экологик, ижтимоий-иқтисодий томонларидан баҳолаш билан бирга унинг фаолиятини ўзгариш оқибатлари нималарга олиб келиши, шунингдек давлат экологик экспертизаси “табиат - жамият” тизимидаги барча ўзаро боғланишлар ва зиддиятларни ҳар томонлама таҳлил қилади. экологик хавфсизлик собиқ иттифоқ даврида табиатга нисбатан ваҳшийларча муносабат, табиий ва минерал хомашё захираларидан аёвсиз фойдаланиш натижасида мамлакатимиздаги экологик мувозанат ўнглаб бўлмас даражага келиб қолган эди. ўша даврдаги иқтисодиётни ривожлантиришга қаратилган омиллар табиий бойликлардан оқилона фойдаланишни тартибга соладиган, атроф- муҳит ҳимоясини кафолатлайдиган бирор-бир меъёр ва қоидаларга риоя этишга йўл бермаган. бундан ташқари, энг оддий тозалаш иншоотларига эга бўлмаган саноат корхоналарининг бунёд этилиши, табиатни муҳофаза қилиш тадбирларига жуда кам миқдорда маблағ …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 17 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"экологик мониторинг ва экспертиза" haqida

9 мавзу: муҳит ҳолатини назорат қилиш мониторинги. экологик экспертиза. экологик ҳавфсизлик. экологик таълим-тарбия. 1.дарснинг мақсади. экологик мониторинг атроф-муҳитни яхшилаш ва биосферани мусаффо сақлаш бўйича қатор тадбирларни амалга ошириш, унинг объекти табиий, антропоген ёки табиий-антропоген тузилмалари ҳолатини назорат қилиш ва олдини олиш, ягона экологик сиёсат юргизишда, давлат экологик экспертизаси муҳим рол ўйнайди. экологик экспертиза табиат ва жамият тизимидаги барча ўзаро боғланишлар ва зиддиятларни ҳар томонлама таҳлил қилади ва шу каби тушунчалар ҳақида маълумотлар берилади. 2.дарснинг вазифаси. мониторингнинг вазифаси фақат фактларни қайд этиш билан чекланмасдан, балки экспериментлар ўтказиш, жараёнларни моделлаштириш, илмий башоратларнинг сифатини текшириш билан ҳам ш...

Bu fayl PDF formatida 17 sahifadan iborat (314,8 KB). "экологик мониторинг ва экспертиза"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: экологик мониторинг ва эксперти… PDF 17 sahifa Bepul yuklash Telegram